Shokirjonov news
10.3K subscribers
3.29K photos
1.2K videos
5 files
2.31K links
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
Reklama: 👉 @usayfiyev
Donat: 👉 https://tirikchilik.uz/shokirjonov
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
ОТМда талаба қизларга нисбатан харассмент (шилқимлик) - жиддий муаммо, Педагогика университети талабаси билан шу кунларда содир бўлган воқеа бунинг яққол далилидир.

Бу ҳақда Nemolchi.uz интернет ОАВ хабар қилди.

Менимча, қиз-аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бундай ОАВ фаолияти - катта муваффақият ҳамда адолатсизлик ва cексизимга тоқат қилишни истамайдиганларнинг сўнгги умидидир. Фонд ушбу йўналишда фаолият юритаётган бундай оммавий ахборот воситаларини олқишлаши ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман.

Лекин жамоатчиликка ошкор этилаётган бу каби ҳолатлар денгиздан томчи эканини барчамиз англаб турибмиз. Албатта, бу ҳақда очиқ гапиришга жазм қилган қизларнинг жасорати ва қатъияти таҳсинга сазовор. Бироқ тазъйиқ ва ноҳақлик ҳақида баралла гапира олмай, дарду ҳасратини машъум кабинетлар ҳамда хотирасининг узоқ бурчакларига дафн этганлар қанча! Жабрдийданинг ўзини айблаб, терговни “ёпти-ёпти” қилиб юборилган ҳолатлар қанча! Қанчадан-қанча жиноятчилар ожизани муросага кўндиргани ёки қўрқитиб қўйгани учун сувдан қуруқ чиққан?
Айни кунларда бу ҳақда тинимсиз ўйлаяпман. Биз бу борада Сенат, Бош прокуратура, ИИВ ва ОАВнинг ҳаракатини бирлаштирадиган йирик лойиҳага муҳтожмиз. Айбдорлар жавобгарликдан қоча олмаслиги учун бундай ҳодисаларнинг ҳар бири жамоатчиликка ошкор қилиниши шарт. Зўравонлик қурбонлари уларнинг нидосини эшитадиганлар ва ёрдам берадиганлар борлигига ишончи комил бўлиши, зўравонлар эса жазо муқаррар эканлигини англаши зарур.

Шунда нафақат ўқишдан ҳайдаш ёки бошқа баҳоналар билан ОТМ талаба қизларига таҳдид қилишга, балки исталган бошқа жойда ҳам лавозим ва мавқеини суистеъмол қилиш билан қонунни бузишга йўл қўйилмайди.

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar! Kun.uz'ga yaqinroq keling, siz uchun maxsus loyihaga start beramiz.

San'at, sport va kino,
qahramonlaringiz,
qiziqishlaringiz,
muammolaringiz,
va sizning ovozingiz – endi Kun.uz'da!

Bizda oʻzingizni toping!

Kun.uz'ning yoshlarga mo'ljallangan Telegram-kanaliga obuna bo'ling.

 @KunUZ Yoshlar uchun
Йилига 200 миллион дона кўчат экилиши мўлжалланаяпти экан.

Буюриш осон. Экиш ҳам ишмас. Наинки, 200 миллионта, 2 миллиардта ҳам экиш мумкин. Лекин токи парвариш қилинмаса, кузда экилган кўчат кейинги кузгача етиб бормайди. Ёзда суғориш керак у жониворни...

👉 @shokirjonov
Жойларда дарахт экиш бошлаб юборилибди. Навоийда арча экишмоқда. Бухорода манзарали дарахтлар.

Шу арча экишни юртимизда қонун йўли билан тақиқлаш керак. Чунки арча дарахт эмас. У ажратадиган кислородни бошқа дарахт ҳам ажратади. Лекин арчанинг сояси йўқ. Одамларга бошқа нафи йўқ.

👉 @shokirjonov
Сурхондарёда судьяни беҳурмат қилган журналист қамалди

Эффект.уз (сўнгги пайтларда Тафтиш.уз) сайти мухбири Элдор Тожибоев суд ҳукми билан 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Жазо манзил колониясида ўталади.

ЖИБ Қашқадарё вилоят судида кўрилган мазкур жиноий иш доирасида яна уч кишига озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар қўлланилган.

👉 @shokirjonov
Forwarded from Mass-media fondi
Масс-медиа фонди ва ЕХҲТнинг «Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» қўшма лойиҳаси доирасида журналист ва блогерлар профессионал саводхонлигини ошириш мақсадида Самарқандда икки кунлик тренинг бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар учун интерактив форматда ОАВ соҳасидаги миллий ва хорижий қонунчилик, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ошкор этилаётган маълумотларнинг ижтимоий аҳамияти, кофеденциаллик масалалари тўғрисида долзарб маълумотлар тақдим этилади.


⚡️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда қуйидаги тренинглар учун иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этмоқда:

◾️ Навоий — 5-6 ноябрь;
◾️ Бухоро — 8-9 ноябрь;
◾️ Қарши — 15-16 ноябрь;
◾️ Термиз — 18-19 ноябрь.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали ўтинг:

https://forms.gle/T8oShSUdc1ATNyWPA

Батафсил маълумот учун: info@massmedia.uz,
@massmediainfo
Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Одноклассники фаолияти расман чекланди

Аввалроқ TikTok, Twitter ва ВКонтакте чекланган эди.

"Янги Ўзбекистон", "Халқ сўзи" ва бошқа газеталарга обуна бўлинглар. Текширилган ва рўй-рост информацияларни ўша ердан оламиз энди...

👉 @shokirjonov
Ота ўғлига "бор, хожатхона чироғини ўчириб қўй" депти, бола хўп деб чироқни ўчирипти. Хожатхонада эса бобо ўтирган экан. "Падарингга наълат, ким ўчирди, ёқ чироқни!" деб бақирипти. Шунда ота "чироқни неварез ўйнаб ўчирипти шекили, ўзим таъзирини берип қўяман" депти. Шундай қилиб бола жазосини олипти.

© Бобурмирзо Ҳамрақулов

Каналга ўтиш:


👉 @Shunaqangi_gaplar
Самарқандда жуда қизиқ ишлар бўлаяпти

«Саллани опке», дейилса калласи билан қўпориб, қонини сириқтириб оборадиган, тескари селекция маҳсуллари бўлмиш жойлардаги айрим ҳокимлар ва уларнинг зАМлари давлат ва хусусий банк, молия соҳаси ва бошқа жойларда ишлаётган иқтисодчиларни мажбурий равишда маҳаллаларга ҳоким ёрдамчиси қилиб ўтказишмоқда экан.

У ходимлар ўз ташкилотида 10-15 миллион сўмгача маош олишиям уларни қизиқтирмайди. 5 миллион маошга ишлашга мажбурланяпти экан. Эътироз билдирганларга сеҳрли сўз айтилмоқда: «Сен президент сиёсатига қаршимисан?»

Аслида, уларнинг ўзлари президент сиёсатига душман, хоин ва мараз эканлигини билишмаяпти.

Янги ишга ўтказилаётган, хусусий банкда ишлаётган «номзод»лардан бири шундай ёзяпти:

«Банк-молия соҳасида ўқидим, Банк-молия академиясига ўқишга кирдим, 48 млн контракт тўлаш учун шартнома имзоладим.

Нима учун, блин?

Шуларнинг маҳалладаги вакили бўлишим учунми?

Инсоннинг келажаги билан ўйнашади-ей, булар...»

👉 @shokirjonov

P.S. Жойларда ҳозир камида 30–40 фоиз маҳаллалар ўзининг шахсий биноси бўлмаган ҳолда, бири мактабда, яна бири кимнингдир уйида «сиғинди» бўлиб фаолият кўрсатмоқда.

Аввал шу муаммони ҳал қилишса яхши бўлармиди. тайинланадиган «ҳоким ёрдамчилари» семичка-қурт сотадиган холанинг ёнида ўтириб ишлашмайди-ку?! 5 миллион маошга.
Юқоридаги постда кўтарилган масала бўйича Самарқанд вилоят ҳокими матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев билан гаплашдим.

У бу борада ҳеч қандай мажбурлаш йўқлиги, ишлайман деган номзодлар ўзлари ариза топширишлари кераклигини айтди. Номзодларнинг аризалари 15 ноябрдан бошлаб кўриб чиқилар экан. Кейин улар билан суҳбат ўтказилади ва улар суҳбат асосида ишга қабул қилинишади.

Бу борада вилоят ҳокимлиги сайти ва Телеграм каналида эълон ҳам жойлаштирилган.

👉 Танлов шартлари

Лекин матбуот котиби пастдаги айрим раҳбарлар топшириқни нотўғри тушуниб, нотўғри ижро қилаётган бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

Демак, мажбурланаётган номзод ўзи ариза ёзиб бермаса бўлгани. Унинг номзоди кўриб чиқилмайди.

👉 @shokirjonov

P.S. Хусусий банкларда ишлаётганлар рўйхатдан чиқарилар экан: «тепа»дан топшириқ бўлибди. Шошилманглар. Чунки рўйхатга кирмаслик учун шошилиб, 1000–2000 доллар пора бериб қўйганлар ҳам бор экан.
Forwarded from Xolis fikr
​​Ғалати раҳбар

Шу пайтгача биров билиб, бошқаси билмаган Ғолибшер Зияев бир зумда танилиб кетди. Ҳамма “У ким экан?” дея Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи ҳақида маълумотлар қидира бошлади. Бунга "телевизиончик"лар “лаббай” деб жавоб қайтаришмоқда.

Ишдан олинган раҳбар бир неча йил ЎзМТРКда раис ўринбосари лавозимида ишлаган. Соҳага бегона киши эмасми, кўп қовун туширгани ҳақида ленталар тўлиб-тошмоқда.

Адҳам Арслон:
— Ғолибшер ака ажойиб одам. МТРКда ишлаган пайти ҳаммадан Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўткан кунлар"ини сўраб, гаранг қиларди.

Фозил Фарҳод:
— Ғолибшер ака ТВга энди ишга келганида мухбирнинг "стенд ап"ини кўриб: "Нимага мухбир ўзидан ўзи интервью оляпти?" деган экан".

Ғофур Жабиев:
— “Садо” газаетасининг бир сонида ҳозирги “зам пред” Мадамин Сафаровнинг бир мақоласини берганмиз. Унда “улги олади” деган жумла бор эди. У бу сўзнинг маъносини билмас экан. “Бу нима деган сўз?” деб мени еб ташлаганди. Охири Сафаров иккимиз маъносини бир амаллаб тушунтирганмиз. Сал қолувди тўғри сўз учун тушунтириш хати ёзишимга.

Мехрибон Курбаниязова:
Телевидение тарихида ҳар хил раҳбарлар бўлгандир — яхши, ёмон. Аммо бу инсон жуда ғалати эди... Соатлаб мажлислар ўтказарди. Иш қолиб кетарди. Одамлар баҳс-мунозара қилса, кимдир фикрига карши чиқса, дарров "чорасини" кўрарди. Камида халқ душманига айланиб қоларди.

Йиғилишларда бечора ишдан чарчаб, навбатчиликдан чиқиб кетиш керак бўлган одам кераксиз маърузаларни тинглаб ўтириб, ухлаб колса, дарров жазоланарди.

Кимлар учундир кучли реформатор бўлган Ғолибшер Зияев, кимлар учун "гестапо" эди...

https://t.me/xolisfikr
Кўриб турибмизки, телевидениеда журналистларнинг оғзини беркитиш билан шуғулланиб келган одам, ўзининг азалий орзусини амалга ошириб, бутун Ўзбекистоннинг оғзини беркитишга уринди ва чучварани хом санагани маълум бўлди.

Фақат ҳисобга олмадики, бор-йўқлиги билинмайдиган МТРК эмас. (Ҳозир, Худо кўрсатмасину, телеканалларнинг ҳаммаси ўчиб қолсин, кўпчилик билмай ҳам қолади. Сериалшунос уй бекаларини айтмаса). Интернет эса аллақачон иқтисодиётнинг катта бир бўлагига айланиб улгурган.

Телевидение ва матбуотни бор-йўқлиги билинмайдиган аҳволга эса ана шу «Ғолибшер»лар олиб келган.

👉 @shokirjonov
Forwarded from BoburAkmalov
Оролни қуритдинглар.
Амударё ва Сирдарёни бўғдинглар.
Зарафшонга заққум ташладинглар.
Нориннинг "сиқиб сувини ичдинглар".
Чўллардаги саксовулларни аёвсиз кесдинглар.
Одамларга газ ва свет бермагандинглар, ўзлари чор-атрофдаги дарахтларни кесиб, ёқворишди.
Сизлар эса улардан қолган дарахтларни кесяпсизлар.
Кўкаламзор шаҳарларнинг катта дарахтларини кесиб, чўл қилдинглар.
Шаҳарлардаги сунъий кўлларни қуритдинглар. Қурилиш баҳонасида оқиб турган анҳорларнинг сувини тўсдинглар.
Шаҳарларни пиёдалар учун эмас, машиналар учун қулай қилишга бел боғладинглар.
Дунё тоза энергияга ўтаётганида, сенлар кўмир ва мазутдан электр ишлаб чиқаришни авж олдирдинглар.
Ерости сувларини истаган кас қудуқ қазиб, бебилиска ишлатиб ётибди, оқибатда чўллашиш тезлашди.
Бизнесни ривожлантирамиз, дея, сув ресурсларини аёвсиз ишлатяпсанлар.
Химзаводлар ҳавони ва сувни заҳарлаб ташлашди.

Чиқараётган қарорларингнинг бирортаси табиатни асраш учун эмас! Бир-икки қарорларинг эса ишламаяпти. Ишламайдиям-да!

Айрим ҳудудларда чанг бўрони бўлганини эшитганим, кўрганим бор, аммо умрим давомида Тошкентда чанг бўрони кўрмаганман. Хўш, кўзларинг очилармикин? Табиат ва экологияга бошқачароқ қарармикинсанлар?

Йўқ, ўзгармайсанлар! Нафсинг ҳакалак отган, пул бўлса бўлди сенларга! Ерларни сот, қурилишларни бос, ҳаммаёқни заҳарла! Эртага кеч бўлганида тоза сувнинг ўрнига пулингни ичолармикинсан? Тоза ҳаво ўрнига пулларингдан нафас ололармикинсан?

Биламиз, ҳамманг болаларингни четда ўқитасан, чет эл фуқаролигини олиб бергансан, ва аниқки, келажагингни юртинг билан боғламагансан. Юртингни охирги квадрат метригача сотиб, пулингни олиб, қочворасанлар!

Шунча қарғиш керакми сенларга?
Тижорат банкларини ташлаб, 23 киши ўз хоҳиши билан ҳоким ёрдамчиси бўлиб маҳаллага боришганига раҳбарларни ишонтирасизлар.

Мен, масалан, ишонмайман. Мажбурлаган, деб ҳисоблайман, «ерга судраб» ҳаммасини. Залда хурсанд ўтирган бўлишарди бўлмасам.

Ўша 23 та одам олдимга келиб, «Шуҳрат акажон, биз ўз инон ихтиёримиз билан ўтдик маҳаллага, Қуръон урсин, Худо урсин», десаям ишонмайман.

👉 @shokirjonov
Шундай деб ёздиму, масаланинг бошқа тарафи ҳам бор.

Аслида, XXI — информацион технологиялар асрида банкир лавозимининг кераги ҳам йўқ. Лекин бизга кириб келган фақат Гуржистоннинг TBC банки онлайн хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Балким, барча тижорат банклари онлайн платформага ўтиб олса, банкларда иш ўринлари кескин қисқарар.

Раҳбарларимиз узоқни олдиндан кўриб, молиячи банкирларни иш билан таъминлаётгандир...

Нима дедингиз?)
«ГАИ»да навбатдаги тартибсизлик: Самарқандда автомашиналарга «техпаспорт» берилмаяпти, жарима билдиришномалари жўнатилмаяпти

Қарийб ярим йилдан буён Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБда расмийлаштирилаётган автотранспорт воситаларига транспорт воситаларини қайддан ўтказиш гувоҳномаси («техпаспорт») ўрнига икки варақ қоғоз берилмоқда.

👉 https://kun.uz/91782776

P.S. http://dyhxx.uz/ одатдагидек ишламаяпти
Ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилигига иқтисодчи-молиячиларни мажбурий мобилизация қилиш ҳамма жойда рўй бераяпти экан.

Яна қаерларда сизнинг инон-ихтиёрингизга қарши, ишлаб турган касбингиздан воз кечиб, маҳаллага ўтиб ишлашга мажбурлашаяпти? 👉 @shokirjonovbot га ёзинг.

Номингиз сир қолади.

Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov
Гуруҳимизга қўшилинг:
👉 @shokirjonovchat
Ботга хабар ёки мурожаат жўнатинг:
👉 @shokirjonovBot