Shokirjonov news
9.8K subscribers
3.47K photos
1.28K videos
5 files
2.38K links
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
Reklama: 👉 @usayfiyev
Donat: 👉 https://tirikchilik.uz/shokirjonov
Download Telegram
Андижон вилоят ҳокимлиги 2020 йилда машиналарнинг ёқилғисига 1 млрд 183 млн сўмдан зиёд маблағ сарфлабди.

Қайд этиш керак, территорияси республикада энг кичик вилоят бу борада етакчи.

Энди чўтга соламиз: Бу Андижон вилоят ҳокимлиги кунига ўртача 560 литр бензин ёқишини билдиради.

10 та хизмат мошинаси бўлса ҳам 56 литрдан тўғри келади.

10 та машина ўртача 10 литрдан ёқса ҳам кунига 560 км йўл босиши керак. Ўша машиналар бу йўлни белгиланган ўртача 70 тезликда юрса - 8 соат юриши керак.

Мошинада "катайса" қилишдан бошқа яна нима иш қилишяпти қонунчиликда белгиланган иш соатида улар?

👉 @shokirjonov
Электр энергия ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича Ўзбекистон Ўрта Осиё минтақасида энг ёмон кўрсатгичга эга. Инфратузилманинг 75 фоизи 30 йилдан эски бўлган техника ва технологияларни ташкил қилади. 10 йилгача бўлган, нисбатан янги қисми бор йўғи 7 фоиз. Бу маълумотлар ҳақида батафсил Осиё тараққиёт банкининг Ўрта Осиё минтақаси билан иқтисодий ҳамкорлик доирасида энергия соҳасидаги бош плани орқали танишишингиз мумкин. Ўзбекистонда раҳбарлар энергетика соҳасига мустақилликдан кейин кўндаланг қўйиб қўйишган эди. На аҳолининг, на иқтисоднинг ўсишига монанд равишда энергетик ривожланиш стратегияси амалга оширилмаган. Энергетика соҳасида овоза қилинган проектлар фақат қоғозда қолиб кетди. ADB кредитлари асосида 2013 йил қўрилиши керак бўлган Самарқанддаги 100 МВт ҚЭС фақат гапда қолиб кетди. Шу проект амалга ошганда биз ҳеч бўлмаса ҚЭС орқали энергия ишлаб чиқариш, уни умумий тармоққа узатиш ва истеъмолчига етказиб беришни отработка қилган бўлардик. 2015 йилда овоза қилинган барча ИЭСлар модернизацияси бўйича инвестицион проектлар 19 млрд долларни ташкил қилганди. Шу проектлар пакетини амалга ошириш орқали ИЭСларда бугунги газ лимити сақланган ҳолда, электр энергия ишлаб чиқариш қувватини икки бараварга ошириш кўзда тутилган эди. Нима билан тугаганидан хабарим йўқ.

Қиссадан ҳисса, тумандаги майда маъсулчаларни сўкиб юрманглар. Улар йўқ нарсани бор қилиб бера олмайди.

Расм cabar.asia сайтидан олинди.
Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимида ёш қизчалар минус даражадаги совуқда ташқарида дилдиратиб қўйилди

Қизиқ, кутубхонадаги 1600 номдаги китоблар ичида ёш болаларни совуқдан асраш кераклиги тўғрисида ёзилгани ҳам бормикан?

👉 @shokirjonov

https://kun.uz/65482646
Бахмал туман ҳокимлиги ахборот хизмати:

"Суратдаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли бунга эътирозлари йўқ эканлигини билдирилган".

Ёш қизалоқлар ва уларнинг ота-оналарининг эътирозлари йўқ экан.

Бўлди, тарқалдик.

Калламни кундага қўяманки, улар билан биров гаплашмаган ҳам, фикрлариниям сўрамаган. Жовоп!

Мутасаддиларга эса чора кўриларкан... Алиас(линк)га эътибор берилса, хабар сарлавҳаси дастлаб "КЎРИЛДИ" деб тугаган. Кейин сарлавҳа "кўрилади"га ўзгартирилган. Демак, кўрилмайди...

http://baxmal.jizzax.uz/yangiliklar/397-bahmal-tumanidagi-ahborot-kutubhona-markazi-ochilish-marosidagi-olat-yuzasidan-mutasiddalarga-chora-krildi.html
Бахмалдаги ўқувчи қизларни "ҳокимкўрсин" учун -4 даража совуқда музлатиш тадбиридан сўнг қизалоқлар ва уларнинг ота-оналари билан гаплашилгани ёлғон, калламни кундага қўяман, деб ёзувдим.

Рост бўлиб чиқди. Эътибор қилмаган эканман, зукко ўқувчиларимдан бири скриншот ташлаб берди.

Юзсиз ва ёлғончи ахборот хизмати Андижондаги воқеага билдирилган муносабатни шунчаки копи-пейст қилиб қўяқолибди.

Нас бир нарса делают, а мы крепчаем, дейдию руслар. Эътирози йўқлигини ҳам ўзлари ёзиб қўя қолишяпти уже.

👉 @shokirjonov
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/19215226

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Марадона 60 ёшида вафот этибди.

Болалигимизда, энди футболга қизиқа бошлаганимизда юлдуз шу эди...
Урганчда кўп қаватли уйлар орасидаги ўтиш йўли тадбиркорга қурилиш учун ажратиб берилганидан маҳаллий аҳоли жуда норози бўлмоқда

➡️ Воқеа билан танишинг

Фараз қилайлик: ерни олган тадбиркор ҳокимликда ҳеч кимга пора бермаган. У шунчаки ер ажратиб беришларини сўраб ариза ёзган ва унга ер текинга ажратиб берилган.

Савол: Нега унда ҳеч қандай пули, харажати кетмаган бўлса, аҳолини норози қилмасдан, бу ердан воз кечиб қўя қолмаяпти тадбиркор? Ахир ҳеч нарса йўқотаётгани йўқ-ку? Аукционда қатнашиб, бошқа ер олса бўлмайдими?

Фаразимизни давом эттирайлик: Урганч шаҳар ҳокимлигида ўта ҳалол ва умрида пора олмайдиган инсонлар ишласин ва у ерда ҳам ҳеч ким кўп қаватли уйлар орасидаги бу ерни тадбиркорга ажратиб бериш эвазига пора олмаган бўлсин. Шунчаки текинга аризага қўл қўйиб, қарор чиқариб берилган, дейлик.

Савол: Унда нега шаҳар ҳокимлиги ўша уйларда яшовчи аҳолига пешвоз чиқиб, уларнинг манфаатини кўзлаб суд қарорига нисбатан апелляция бермаяпти?

"Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади", дейишади...

👉 @shokirjonov
#Ботга_ёзишмоқда

Ассалому алайкум, ака, яхшимисиз? Бир масала юзасидан мурожаатми ёки фикрми, билдирмоқчи эдим.

Хуллас, ҳамманинг хабари бор, карантин даврида ўта махсус комиссия томонидан таксистлар фаолият юритиши учун ўзгача шарт асосида, яъни салон орка уриндигини целлофан билан тўсиб қўйиш шарти билан рухсат берилган эди.

Бироқ бугунги кунда ушбу комиссия таркатиб юборилдими ёки бошка бир сабабми, ҳалигача ушбу талаб бекор қилинмади.

Ахир бу қандай мантивсизлик? Катта автобус ёки микроавтобусларга ҳеч қанава целлофан тўсиқларсиз юзлаб йўловчиларни миндириш мумкину, оддийгина таксига 4 та одам миндириш мумкин эмас?

Шу масалани иложи буса кўтариб чиқсангиз...

Aу, масъуллар? Таксичилар нима қилишсин? Олдинга одам олсинми-йўқми? 25% даромаддан қуруқ қолишяпти ахир?

👉 @shokirjonov
Яккабоғлик 6 ёшли Мақсудбекнинг даволаниши учун KUN.UZ сайтида хайрия акцияси эълон қилинган, шахсан ўзим Қашқадарё вилоятига бориб, оила билан танишиб келган эдим.

Кенжаевлар оиласида икки ўғил ва икки қиз кўришган. Тўнғичи 15 ёшда. Кенжатой Мақсудбек — 6 ёшда. Мақсудбек саратоннинг оғир формасидан бири — Нохожкин лимфомаси, яъни лимфа тизими саратонига учраган. Мурғаккина бола 9 марта кимё терапия даволаниш курсларини ўтаган.

Ўшанда, оиладаги кичик қиз ҳам бемор эди, у ҳозир тузалган. Мақсудбек эса даволанишда давом этмоқда. Энг ачинарлиси — унинг онаси 34 ёшли Нилуфархоннинг ўзи ҳам шифоталаб бўлиб қолди. Унинг буйраклари ишдан чиқмоқда. Уларга дори дармон учун пул керак.

Бугун жума. Аййомларнинг саййиди. Кўнгингизда кимгадир яхшилик қиламан, деб кўчага чиққансиз. Ҳақиқий муҳтож кишилар мана шу. Мен ўз кўзим билан кўрганман ва кафилман. Она ва болага яхшилик қилинг! Улар ғойибона дуода бўлишади.

Нилуфар Ҳамраева номига очилган пластик карточка:
Click/Payme: 8600 0417 7044 9388

👉 @shokirjonov
Forwarded from Bloknot.uz
Муносабатни укиб кандай бир улуг зот Билан учрашиб колдик, деб уйлаетган булсангизлар керак-а ?

👉 @bloknot_news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Ҳамкасбим, укам, Kun.uz сайти журналисти Илёс Сафаров бугун уйланди.

Келин ҳам кўпчилигингизга таниш - у MY5 телеканалининг журналисти Дилафрўз Жўраева.

Мен икки ёшга ижодий жамоамиз, ўзим ва оилам номидан тотув турмуш, бахт-саодат тилайман. Ижод ва ҳаётда доимо муваффақият йўлдош бўлсин!

👉 @shokirjonov
"А вы видели госдолг США?" — бу Россияда ватниклар тупикка кирганда берадиган энг севимли савол. Россия ТВларида АҚШнинг ташқи қарзи кунига 10 марта эслатиб турилади.

Бизнинг кети креслога суперклей билан ёпишиб қолган вазир ва амалдорларимизнинг ҳам кабинетидаги плазмали телевизорларда уззу-кун "Россия-24" ТВси ёниқ туради. Мияга қуйилиб қолган-да...

Американинг триллионлаб ташқи қарзи бўлса унинг ўрни бор, тўлашга етарли ресурси бор. "АҚШнинг ташқи қарзини сенга оғирлиги тушяптими?" десанг-да...

https://t.me/muhrim/1323
Forwarded from bakiroo
Газ қани, деб сўраяпти Абдулла ака эрталабдан.

Мен эса бусиз ҳам бефойда сўровларга энергия сарфлашни ўзимга эп кўрмай қўйдим.

Баъзи масалаларда маятник таранглиги ва сиёсий вазият етиб келишини кутиш керакка ўхшайди. Ишончим комил, ўғрилар охирги тийинигача қусишади, умрининг охиригача қамоқда чиришади. Шу кунлар келади.
Ушбу каналнинг чати ҳам пайдо бўлди. Аъзо бўлишларинг мумкин

https://t.me/joinchat/AAAAAE0yvyyEsZfXePB8NA
Газ ва электр соҳасидаги муаммолар ҳадеганда тугамаяпти. Бартараф бўлмаяпти. Бу соҳани фақат хусусий қўлларга топширибгина барча муаммоларга ечим топиш мумкин. Тепадагилар ҳам энергетикларнинг ёлғон ваъдаларига кўна-кўна чарчаб кетишди.

Чунки хусусий қўллардаги газ ва электр таъминотига ҳеч ким унча мунчага дахл қила олмайди. Давлатникини эса биринчи навбатда амалдорларнинг ўзлари ўмаришади.

Кейинроқ бу ҳақда янада батафсилроқ ёзаман

Ўз фикрларингизни комментларда қолдиришингиз мумкин.

👉 @shokirjonov
Бу мақоламни ўқувчилар билан бўлишаман деб унутибман.

Тугаган аукцион қайта давом этади — аввалги ғолиб ютишдан умидини узган. Бунақаси биринчи марта бўляпти

https://kun.uz/30092133

Қашқадарёда ер қаърида кўмир қазилма бойлиги бўлган участкалар савдосига киришган, бирида ҳаттоки ғолиб чиққан самарқандлик тадбиркор тугаган аукцион давом эттирилаётганидан норози.

👉 @shokirjonov