#премъера
Бир ишқ-ки...
Ором берар дилга булбул навоси,
Гулларга айланиб қолгим келади.
Кўксимда севгининг ширин ҳавоси,
Унинг ифоридан кўнглим тўлади.
Бир ишқ-ки, куйласа булбул сингари,
Сенинг ўт қалбингга жойласа қалбин.
Ўйилиб кетсаю хиёнат бағри,
Армонлар қидириб қолса ўз қадрин.
Бир ишқ-ки, тоғлардек виқорли бўлса,
Осмон олиб юрса самовий боғда.
Эҳ, севги ўртаган юраклар тўлса,
«Вафо йўқ» - деганлар қолсалар доғда.
Эртаклар ўнгидан келса бир сафар,
Мўъжиза олами бағрини очса.
Токи, мен истаган манзилга қадар.
Бу олам пойимга гулларин сочса.
Мени кутиб олса самовий бахтим,
Иймондан ясатиб гўзал гулдаста.
Мен унга саломим етказган вақтим,
Барқутдан рўмолин ташласа аста.
Бир куни етади кўкка тилагим,
Чунки самодадир кафтим, билагим...
@JANNATDAGI_TOJIM
Бир ишқ-ки...
Ором берар дилга булбул навоси,
Гулларга айланиб қолгим келади.
Кўксимда севгининг ширин ҳавоси,
Унинг ифоридан кўнглим тўлади.
Бир ишқ-ки, куйласа булбул сингари,
Сенинг ўт қалбингга жойласа қалбин.
Ўйилиб кетсаю хиёнат бағри,
Армонлар қидириб қолса ўз қадрин.
Бир ишқ-ки, тоғлардек виқорли бўлса,
Осмон олиб юрса самовий боғда.
Эҳ, севги ўртаган юраклар тўлса,
«Вафо йўқ» - деганлар қолсалар доғда.
Эртаклар ўнгидан келса бир сафар,
Мўъжиза олами бағрини очса.
Токи, мен истаган манзилга қадар.
Бу олам пойимга гулларин сочса.
Мени кутиб олса самовий бахтим,
Иймондан ясатиб гўзал гулдаста.
Мен унга саломим етказган вақтим,
Барқутдан рўмолин ташласа аста.
Бир куни етади кўкка тилагим,
Чунки самодадир кафтим, билагим...
@JANNATDAGI_TOJIM