Sherzod Olimov 🇺🇿
3.03K subscribers
5.11K photos
1.14K videos
23 files
1.22K links
🇺🇿 Olimov Sherzod Murodullayevich rasmiy kanaliga xush kelibsiz.

➡️ instagram.com/olimov__sherzod

➡️ fb.com/profile.php?id=100027911414687
Download Telegram
ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ибрат олганман. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.


Ибрат излаганга ибратдир дунё...

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
El qatori

Har oyning oxirgi chorshanbasi avtomabilsiz kun deb e’lon qilingandi.

Shahrimizda jamoat transportlariga berilayotgan e’tiborni bugun shaxsan jamoat transportida ishga kelarkanman yana bir bor amin bo’ldim.

Ha aytgancha avtomabilda 1 soatda kelar edim, metroda esa 40 daqiqa kifoya bo’ldi.

Iqtisod qilingan 20 daqiqaga 10 bet kitob o’qishga ham ulgurdim.

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
#Тавсия

Қўлингизда бир стакан сувни кўтариб турганингизни кўз олдингизга келтиринг.

Агар уни 1 дақиқа ушлаб турсангиз, ҳеч бир оғирлиги йўқ. Агар бир соат тутиб турсангиз қўлингиз толиқишни бошлайди. Агар бир кун тутиб турсангиз қўлингиз ҳиссизлашади ва фалаж бўлади.

Аслида стаканнинг оғирлиги ўзгаргани йўқ, аммо қанча кўп кўтарганингиз сари шунча кўп оғирликни ҳис қиласиз ва бу сизга зарар беришни бошлайди.

Стресс, ваҳима ва тушкунлик ҳам шундай.

Бир он ўйлаш – бу нормал ҳолат. Кун давомида ўйлаш азоб беради.
Узок вакт ўйлайверсангиз, сизни фалаж қилади.

Етар, бас энди стаканни ташланг!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
"ТУЯҚУШГА "ЮК КЎТАР"-ДЕЙИЛСА, "МЕН ҚУШМАН"-ДЕРКАН. "УНДАЙ БЎЛСА УЧ"-ДЕЙИЛСА, "МЕН ТУЯМАН"-ДЕРКАН."✍️

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Forwarded from Sportlashamiz
🟥🟥🟥

"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi "Workout" sport musobaqasining sektor bosqichiga start berilmoqda!


‼️Quyidagi havolalar orqali musobaqaning sektor bosqichi o'tkazilish manzillari, sanasi va vaqti bilan tanishishingiz mumkin:

1️⃣ Qoraqalpog'iston Respublikasi;
2️⃣ Andijon viloyati;
3️⃣ Buxoro viloyati;
4️⃣ Farg’ona viloyati;
5️⃣ Jizzax viloyati;
6️⃣ Namangan viloyati;
7️⃣ Navoiy viloyati;
8️⃣ Qashqadaryo viloyati;
9️⃣ Samarqand viloyati;
1️⃣0️⃣ Sirdaryo viloyati;
1️⃣1️⃣ Surxondaryo viloyati;
1️⃣2️⃣ Toshkent viloyati;
1️⃣3️⃣ Toshkent shahri;
1️⃣4️⃣ Xorazm viloyati;

⁉️Eslatma: "Workout" sport musobaqalarining sektor bosqichi 26-29 - aprel kunlari bo'lib o'tadi.

🇺🇿 Sportlashamiz - "Tezroq, Balandroq, Kuchliroq - Birgalikda"
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
# англаш

Yaproqsiz qoldim deb, butun shoxlarni sindirib tashlama.

Hali bu kunlarning bahori ham bor!

- Jaloliddin Rumiy

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Оловдан омон чиққан одам…

Қадим  замонларда Бағдодга  ўт  тушиб, уйлар кетма-кетигa  ёнибди. Бир уйда гўдаклар колиб кетган экан, валий одам ўтаётиб, ота-онанинг фарёдини эшитибди-ю,  ўйлаб хам ўтирмай,  ўт  ичига кириб, болaларни олиб  чиқибди. Битта туки хам куймабди. Болaларнинг ота-онаси қувониб унга ўн тилла суюнчи узатса, y валий:  «тиллaларни оладиган одам бўлсам, ўтдан соғ чиқмас эдим» деган экан...

​Тохир Маликнинг
«Шайтанат» асаридан
Forwarded from Baxtishod.uzb️
#siyosatga_bir_qadam

"Siyosatga bir qadam" loyihasining 4-son mehmoni Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi ommaviy sportni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi - Sherzod Olimov bilan ovozli chatda boʻlib oʻtadigan suhbatimizga barcha yoshlarni taklif etamiz.

Chatga ulanish uchun👉https://t.me/baxtishoduzb?livestream=75a5688760fc4408de

🗓 27-aprel (shanba), 21:00
📍 @baxtishoduzb telegram kanalida

👉@baxtishoduzb
Forwarded from Sport vazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кинодаги_ҳақиқат

Қаригандан кейин кераксиз буюмдай бўпқоларкансан...

Баъзи фарзандларга доим пули кўп бўладиган ота керак...

Амалинг, пулинг бўлса - ҳамма пойингга тиз чўкади, гапинг қиличдек кескир бўлади!

Olimov Sherzod Murodullayevich - shaxsiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryolik Yoshlar (G'olibjon Xotamov)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM