Мулохаза учун....
ХИКОЯ
ТИЛЛА БАЛДОҚ
– Ўғил кўрсам, тилла зирак олиб берасиз-а? – эркаланиб сўради Зулайҳо эридан.
– Шунча зиракларинг бор-ку… Ҳа, майли, агар боламиз менга ўхшаса, олиб берганим бўлсин! – Тўйларига уч йил тўлиб, хотини ниҳоят биринчи фарзандига ҳомиладор бўлганини эшитган Акбар ҳам эриб кетди.
Бу гап Акбарнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган эди. Аммо Зулайҳо эрининг ваъдасини унутмаганди. Туғруқхонада интизор кутилган фарзандини бағрига босганча, эрининг бир олам қувонч ҳамда тилла балдоқ билан кириб келишини тасаввур қилган аёлнинг шодлиги янада кўпайди. Зулайҳонинг ширин хаёлларини ҳар куни уларнинг палатасини тозалаб юрадиган фаррош аёл – Санобар опа бузиб юборди.
– Эсон-омон қутулганинг рост бўлсин, қизим. Бунинг жажжилигини қаранглар… Менгаям шунақа неваралар насиб этсин!
– Илойим, опажон. Ўзингиз тузукмисиз?
– Раҳмат. Мана бу лаш-лушларни олиб чиқиб кетаверайми? Кераклиси йўқмиди ичида?
– Йўқ, бемалол, – Зулайҳо икки-уч кундан бери ўзига яқин бўлиб қолган аёл билан бир оз суҳбатлашгиси келди.
– Опа, тунов кунги совчилик яхши ўтдими? Рози бўлишдими ишқилиб?
Санобар опа Зулайҳога яккаю ягона ўғли суйиб қолган қизнинг эшигини тақиллатиб бормоқчилигини айтганди.
– Ҳа, бордик, кўрдик. Қиз чиройликкина экан. Фақат… шу… ота-онасининг орзу-ҳаваслари каттагина кўринади. Йўқ, дейишмади-ю лекин… анча баланддан келишди.
Санобар опа ҳам дардини кимга айтишни билмай турган эканми, палатада Зулайҳодан бошқа биров йўқлиги учун дарҳол стулга ўтириб гап бошлади.
– Йўғ-э? Шароитим шундай-шундай эди, деб айтмадингизми ўзингиз ҳам? Ахир “хўжайин”ингиз оламдан ўтган, ўғлингиз эндигина ишга кирган бўлса…
– Ўғлим иккимизнинг анча йилдан бери йиғиб қўйганимиз бор. Аммо улар айтган тўйни қилишга бу урвоқ ҳам бўлмаса керак. Қизнинг олдида ўғлимнинг боши хам бўлмасин деб индамадим. Нон синдирилди. Ўғилгинамнинг бу хушхабардан боши осмонда. Болам учун ҳамма бойлигимни сарфлашга тайёрман. Аммо қани ўша пул зорманда?
– Кўпам сиқилманг, опа, Худо етказади. Муҳими рози бўлишибди-ку? Қариндош-уруғлар ҳам қараб туришмас…
– Шундоғам улардан анча қарздор бўлиб қолганман. Уч йил аввал қизимни чиқарганимда… Хуллас, энди икки ойга қолмай тўйни ўтказишимиз керак. Онамдан қолган тилла балдоқларни сотсаммикин, деяпман. Аслида-ку, уни тўй куни келинимнинг қулоғига тақиб қўйишим керак эди. Аммо начора…
Зулайҳо унинг қулоқларидаги қадимийлиги, асл тиллалиги билиниб турган, кўзларни ял-ял оладиган балдоқларга ачиниш билан боқди.
– Онангиздан мерос экан-да, афсус…
Уларнинг суҳбатини эшикдан кириб келган ҳамшира бузди. Санобар опа “Ҳай, майли”, – деди-да, яна ишига шўнғиди. Ҳамшира Зулайҳога ташқаридан эри киритиб юборган халтани тутқазди. Аёл дарҳол халтага кўз югуртирди: егуликлар, кийим-кечак, дори-дармон ва мактуб. Шоша-пиша мактубга кўз югуртирган Зулайҳо балдоқ ҳақида лом-лим дейилмаганидан ранжиди. Шу заҳоти бўшаган идиш ва ортиқча буюмларга қўшиб жавоб хати чиқазиб юборди. Гиналарга тўлган мактубда ўша берилган ваъда эслатилган ва ўғилчаси унга қуйиб қўйгандек ўхшаши айтилганди. Уни ўқиган Акбар рўзғор ишларида эсарлиги панд берадиган хотинининг бунақа нарсаларда хотираси кучлилигига тан бериб кулиб қўйди. Сўнг паҳлавондек ўғил қувончи сабаб ваъдасини бажаришга киришди…
Зулайҳо туғруқхонадан чиқар куни ҳамма билан бир-бир хайрлашди. Аммо Санобар опага кўзи тушмади. Дарвоза тагида уни эри, ота-оналари ва яқинлари кутиб турар, Зулайҳо истаганидек, хорижий машина, гуллар, видеокамера, ҳаммаси тахт эди. Қўлида гўдаги билан зинадан тушиб келаётган аёлни эри гулдаста билан қарши олди. Ўғлини бағрига оларкан, чўнтагидан мўъжаз қутичани чиқариб Зулайҳога тутқазди. Қувончи ичига сиғмаган аёл дарҳол қутичани очди.
– Вуй, мунча чиройли…
У шундай деди-ю балдоқларга бир мунча вақт тикилиб қолди. Аввалига қизарди, сўнг кўзлари пирпиради.
– Қаердан… олдингиз буни?
Акбар хотининг ўзгариб қолганини тушунмай, жавоб берди:
– Кеча тилла бозорда бир аёлдан сотиб олдим. Асл тилла деди… Сенга ёқмадими?
Ҳа, худди ўзи. Санобар опанинг балдоқлари эди булар!
– Бу энди меники, а? Нима қилсам ихтиёримми? – сўради аёл.
Акбар ҳайрон бўлди.

– Ҳа… Тинчликми?
– Мени кечиринг…
Зулайҳо бу гапни кимга ва нега айтганини Акбар тушунмади.
– Юрақол энди, яқинларимиз кутиб қолишди, – у дарвоза томон имо қилди.
– Ҳозир бир дақиқа, опа билан хайрлашиб келай… – гулзор атрофини супураётган Санобар опага кўзи тушган Зулайҳо ўша ёққа шошди. Акбар болани олиб, машина томон кетди.
– Опа… – Зулайҳо тезгина аёлнинг қулоқларига назар ташлади. Санобар опанинг қулоқларида балдоқлар йўқ эди.
– Менда бир нарсангиз қолиб кетибди, – Зулайҳо Санобар опага қутичани тутқазди. – Яхши кунларга ишлатинг!
Санобар опа бир нима дейишга улгурмай, Зулайҳо чопганча машина томон кетиб қолди. Уни ортидан ҳайрон кузатиб қолган опа қўлидаги қутичани очди-ю йиғлаб юборди…

Yilning eng yaxshi mahalla yoshlar yetakchisi 2022-yil tanlovining respublika bosqichi g'olibi Radxa Xudayberganovaning tavallud kuni munosabati bilan yetakchilar kengashi nomidan tabriklaymiz.
@sh_olimov 🇺🇿
@sh_olimov 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 - dekabr "O'zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi qabul qilingan kun".
Sana munosabati bilan bo'lib o'tgan "#Shuhrating_porlasin_toki_bor_jahon" nomli #videotanlovda #ichki_ishlar_vazirligi tomonidan tayyorlangan videorolik #birinchi o'rinni oldi.
Barcha yurtdoshlarimizni ushbu kun bilan hamda Ichki ishlar vazirligi jamoasini natija bilan tabriklaymiz.

Sherzod Olimov 🇺🇿
#90_YOSHLAR_OVOZI_RANG_2022.pdf
Yoshlar ovozi gazetasining 90-sonida #abitureyntlar_qishloĝi
besh tashabbus olimpiadasi doirasida #kurash bo'yicha #bosh_prokuror_sovrini hamda #yilning_eng_namunali_mahalla_yetakchisi tanlovi va boshqa ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллиардер Стив Жобс 56 ёшида ошқозон ости бези саратони касаллиги билан ҳалок бўлди. Унинг сўнгги сўзи ҳаётнинг мазмуни ҳақида эди:
- Ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан.
- Ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг.
- Вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз.
- Биз 150 000$ ёки 30 000$лик машина билан юрсак ҳам, мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам, бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз.
- Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз - бу дунёги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш.
- Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолётингиз қуласа, сиз ҳам у билан бирга қулайсиз...

#Мулохаза_учун...
Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!

#ОНА_МЕХРИ
Лампочкани ихтиро қилган Эдисон болалик пайтида уйига қайтиб: "Мана бу мактаб идорасидан мактуб!" деб онасига бир қоғозни узатди. Онасининг кўзи жиққа ёшга тўлиб, мактубни жажжи боласига ўқий бошлади:
"Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилияти учун кичиклик қилади. Уйида таълим ола қолсин!".
Бир неча йиллар ўтди. Инсоният тарихидаги энг улкан ихтирочи Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида онасининг эски шкафини титкилаётган эди, қуйидагича ёзилган мактубни топиб олди:
"Ўғлингиз ўта беақл, эртадан мактабга кирмасин!"
Эдисон узоқ вақт йиғисини тўхтата олмади. Шундан кейин хотиралар дафтарига қуйидаги сатрларни битди:
Эдисон ўта калтафаҳм бола эди. Лекин онасининг гўзал хизмати сабабли талант соҳибига айланди.

Кечаги кун билан яшайдиган инсон ортда қолиб кетган инсондир..
Келажаги билан яшайдиган инсон эса елкасига кўплаб юкларни юклаб олган инсондир...
Бугунингиз билан яшанг хар қандай эртанги кунни бахтли келажакка айлантира оладиган кун - БУГУНДИР...

Токи тирик экансан, баҳона қидирма. Излаган имкон топади. Ҳохиш бўлса имконият албатта бўлади...
@sh_olimov 🇺🇿
@sh_olimov 🇺🇿
O'zgalarga ravo ko'rganingizni avval o'zingizga ravo ko'ring, natijasi yaxshi bo'lsa unda buni boshqalarda ham qo'llang...
@sh_olimov 🇺🇿
@sh_olimov 🇺🇿
⚡️ Байрам муносабати билан "Тошкент — Термиз — Тошкент" йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
🚉 2022 йилнинг 17-19-21-24-26-28 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 2-4-7-9-11-14 январь кунлари 157-сонли “Тошкент — Термиз” йўналиши:
Тошкент 21:42 — Термиз 11:41
🚉 2022 йилнинг 18-20-22-25-27-29 декабрь кунлари ва 2023 йилнинг 3-5-8-10-12-15 январь кунлари 157-сонли "Термиз — Тошкент" йўналиши:
Термиз 15:10 — Тошкент 05:42
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чипталари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz.

⚡️Prezident Uchtepa tumanidagi ko’p qavatli xonadon egalarining biri bilan suhbatlashib, xonadonning issiqligi va sharoiti haqida tanishdi.
@sh_olimov 🇺🇿
@sh_olimov 🇺🇿