Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий мажмуасида бўлиб, ҳадис илми намоёндаси, олти саҳиҳ китоблардан бирининг соҳиби ва ўз даврининг етук олимларидан саналган Имом Абу Исо Термизий қабрини зиёрат қилди.
Мажмуа ҳудуди ва унга олиб борувчи йўл бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши билан танишди. Зиёрат туризмида воҳанинг муҳим қадамжоларидан саналган мазкур мажмуда хорижий ва маҳаллий туристлар учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, вилоятда туристлар учун туну-кун ишлайдиган “туризм кўчаси” ташкил этиш учун танлаб олинган объектларда олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, “туризм кўча”ларини жорий йил сентябрь ойидан фаолиятини бошлаш топшириғи берилди.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида туну-кун фаолият олиб борадиган “туризм кўча”лари ташкил этиш учун Термиз шаҳрининг Бахт ва Дилнаво, Бойсун туманининг Мустақиллик, Шеробод туманининг Аҳмад Дониш, Денов туманининг Мустақиллик кўчалари танлаб олинган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter

Шеробод туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида “Ахмадқул Ботиров” фермер хўжалигининг пахта майдони билан танишди. Бугунги кунда фермер хўжалигининг 32 гектарлик майдондаги очилган пахта ҳосилдорлиги саломоғи ўртача 34-35 центнерни ташкил этмоқда. Фермер хўжалиги раҳбари жорий йил 25 августдан теримни бошлашини ва қисқа муддатларда шартномавий режасини бажаришини маълум қилди.
Шундан сўнг, туманнинг “Нуриддин Муродов” ҳудудидаги “Дўстлик” пахта қабул қилин пунктида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми олдидан семинар ташкил этилди.
Туманда 9 250 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 213 та терим отрядлари ташкил этилган, 112 та махсус техника, 217 та тиркама, теримчиларни ташиш учун 30 та транспорт жалб қилинган. Отрядлар ва жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати ҳамда теримчилар учун пахта майдонларида яратилаётган шароитлар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.
Туман раҳбарларига терим отрядлари ва теримчилар учун далаларда тоза ичимлик суви, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитларни яратиш, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Forwarded from Xalq deputatlari Surxondaryo viloyati Kengashi (Bahriddin Zoirov)
Олий Мажлис Сенатининг "Парламент ўйинлари" спорт мусобақасининг вилоятлар ўртасида навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейболл, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро беллашишди.
Унда халқ депутатлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси масъуллари ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этди.
Волейбол бўйича халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши жамоаси фахрли 1-ўринга сазовор бўлди ва республика босқичига йўлланма олди.
Мини футбол, бадминтон ҳамда стол тенниси аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилган ўйинларда ҳам депутатларимиз фахрли ўринларга сазовор бўлди.
Тадбир сўнгида депутатлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва шу каби ўйинларни кўпроқ ўтказиш кераклиги таъкидланди. Иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
https://t.me/kotibiyatmatbuotxizmati