Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
4.16K subscribers
51.6K photos
4.97K videos
7 files
16.4K links
Murojaat uchun telefon:
+998763223033
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
ҳокимга мурожаат
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят делегацияси тўрт кунлик амалий ташриф билан Хитой Халқ Республигасида бўлди. Учрашувларда бир қатор йўналишлар бўйича турли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди. Хусусан, ташрифнинг учинчи кунида “Сурхондарё –Пекин инвестициялар, саноат, савдо ва туризм ҳамкорлиги истиқболлари” мавзуида Форум бўлиб ўтди. Мухбиримиз бу ҳақда батафсил сўз юритади. https://t.me/tvsurxon
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 22-23 августа посетит эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Шеробод туманидаги "Тонг" ва "Тузкон" подстанциясига кирувчи 110 кВ ҳаво тармоғида носозликлар сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида Шеробод тумани "Шеробод" "Истиқбол" "Меҳр обод" "Чорбоғ" маҳаллаларида бугун, 21 август куни соат 12:00 дан 16:00 га қадар электр энергиясида узилишлар кузатилади.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шерободдаги 6 та маҳаллага мебеллар тўплами ва компьютер жамланмасини совға қилди

Энг улуғ байрамимиз олдидан мамлакатимизда ўтказилаётган “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан Сурхондарё вилоятида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан куни кеча Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усмонов Шеробод тумандаги 3 та яъни “Катта ҳаёт”, “Хўжги”, “Мажнунтол” маҳалла идорасига мебель жиҳозлари сертификати ҳамда 3 таяъни “Бойқишлоқ”, “Чағатой”, “Чуқуркўл” маҳаллаларига эса компьютер жамланмаси тантанали топширилди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия амалий ташрифи самарали учрашувларга бой бўлди

Рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева в Венгрию выдался богатым на плодотворные встречи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Хамраев Рустам Чориевич Шеробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар ҳоким ўринбосари лавозимида фаолияти юритиб келган Панжиев Умиджон Исмоилович бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Тайинловга қадар Хамраев Рустам Чориевич Қизириқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, Хамраев Рустам Чориевич 1980 йилда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида туғилган. 2001 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Шерободда солиқ тушумлари ва қуёш панеллари ўрнатиш ишлари муҳокама қилинди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Рустам Хамраев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик аппарат ходимлари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва ходимлари, маҳалла раислари, шунингдек корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда масъуллари қатнашишди.

Йиғилишда асосий масала туманда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғининг ҳар бир мажмуа кесимида ундирилиш ҳолати, шунингдек, қуёш панеллари ўрнатиш ишлари муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида иштирокчиларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, бажарилиши бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🏞 Кўпроқ фото 👉 бу ерда

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг тадбиркорлар билан учрашувига муносабат

Камол Алимов
– Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Termez National Carpets” МЧЖ иш бошқарувчиси, тадбиркор

“Тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ташкил этилиши, келгуси йил 1 январдан бошлаб юқори рейтинг кўрсаткичларига эга корхоналар барча солиқ текширувларидан озод қилиниши, тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кун муддат қайтарилиши каби янги имкониятлар ва имтиёзлар бизнинг фаолиятимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади”

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарё вилоятининг 8 та туманида электр таъминотини яхшилайдиган “Шеробод” подстанцияси қуввати оширилди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Сурхондарё вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида 220 кВли “Шеробод” подстанциясига қуввати 250 МВА (мегаволт ампер) бўлган автотрансформатор ўрнатилиб, 72 соат давом этадиган синов муддатига кучланиш остига қўйилди.

Амалга оширилган модернизация ишлари натижасида вилоятнинг Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Бойсун, Шўрчи, Қизириқ, Шеробод ва Олтинсой туманлари ҳамда сув хўжалиги тизимидаги “Шеробод насос станцияси”нинг электр таъминоти янада яхшиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter