ҲАРБИЙЛАРГА
Ёвга бош эгмаган шоҳу-султонлар,
Шижоат кўшкидан боққан осмонлар,
Букилмас ирода пойдеворини
Ўрнатган мустаҳкам метин қўрғонлар.
Ватан деб ўйлаган онинг муқаддас ,
Ватан деб тўкилган қонинг муқаддас,
Ёвнинг зарбасига кўкрагин тутган
Ватан деб тикилган жонинг муқаддас.
Сиз мардлик, жасорат сафдошларисиз,
Юртбошининг синмас қанотларисиз,
Ватан деб туғилган, Ватан деб ўлган,
Сиз Мангубердининг издошларисиз.
Қизларнинг покиза севгисида сиз,
Болаларнинг шодон кулгусида сиз,
Сиз борсиз Ватан тинч, эл осойишта
Энг эзгу тилаклар кўзгусида сиз.
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Ёвга бош эгмаган шоҳу-султонлар,
Шижоат кўшкидан боққан осмонлар,
Букилмас ирода пойдеворини
Ўрнатган мустаҳкам метин қўрғонлар.
Ватан деб ўйлаган онинг муқаддас ,
Ватан деб тўкилган қонинг муқаддас,
Ёвнинг зарбасига кўкрагин тутган
Ватан деб тикилган жонинг муқаддас.
Сиз мардлик, жасорат сафдошларисиз,
Юртбошининг синмас қанотларисиз,
Ватан деб туғилган, Ватан деб ўлган,
Сиз Мангубердининг издошларисиз.
Қизларнинг покиза севгисида сиз,
Болаларнинг шодон кулгусида сиз,
Сиз борсиз Ватан тинч, эл осойишта
Энг эзгу тилаклар кўзгусида сиз.
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Audio
Ko'pchilik yigitlarimizga xabar kelayotgan bir vaqtda men ham sizlarni bezovta qilsam😃😃...
Bugun 14 - yanvar Vatan himoyachilari kuni ekan nimayam derdik, barcha yigitlarni ushbu kun bilan samimiy muborakbod etaman.
Sizlarga:
👨👩👦👦Oilaviy baxt
🎓💼O'qishlaringizda omad
👨💼👨💻Ishingizda yuqori martaba
👨🎓🕵♂👮♀👦Do'stlik🤝🤝
🏋♀🏋♀🏋♀Mustahkam iroda
🧘♂🧘♂🧘♂Sabr
🤾♂🏌♂🏇Sog'lik
🧗♂🧗♂Yuqori cho'qqilarni
zabt etish
🥇🏆Oliy o'rinlar✈️🚀💺
hamroh bo'lsin!
Vatanimiz bayrog'ini yuksaklarga ko'tarishga o'z hissangizni qo'shishingizga tilakdoshman!!!
🎙Gulnoza Asadbekova
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Bugun 14 - yanvar Vatan himoyachilari kuni ekan nimayam derdik, barcha yigitlarni ushbu kun bilan samimiy muborakbod etaman.
Sizlarga:
👨👩👦👦Oilaviy baxt
🎓💼O'qishlaringizda omad
👨💼👨💻Ishingizda yuqori martaba
👨🎓🕵♂👮♀👦Do'stlik🤝🤝
🏋♀🏋♀🏋♀Mustahkam iroda
🧘♂🧘♂🧘♂Sabr
🤾♂🏌♂🏇Sog'lik
🧗♂🧗♂Yuqori cho'qqilarni
zabt etish
🥇🏆Oliy o'rinlar✈️🚀💺
hamroh bo'lsin!
Vatanimiz bayrog'ini yuksaklarga ko'tarishga o'z hissangizni qo'shishingizga tilakdoshman!!!
🎙Gulnoza Asadbekova
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭРЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ АЁЛЛАР!
Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Султоним, Бегим деб эркаланг кунда
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланиб, ўргилиб толманг
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Султоним, Бегим деб эркаланг кунда
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланиб, ўргилиб толманг
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг
Эрларни эҳтиёт қилинг аёллар!
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларга маслахат!
Пайпоқни совға деб олманг йигитга
Алдаманг, тик боқиб олов кўзига.
Ҳеч нарса арзимас аслида қизлар,
Юракдан айтилган бир ширин сўзга.
Ўзимни султоним, шахзодам денглар,
Бир кунга, осмон қулаб тушмайди.
Ёлғондан бўлса ҳам, севаман денглар,
Бечора эркаклар, тинчроқ ухлайди.
Қайнатинг шу бугун қора қозонни,
Ўзингизга оро бериб, рўмоллар ўранг.
Шу бугун савобга қолинг аёллар,
Эрингизни кўнглини, бир бора сўранг.
Эркак ҳам, робитмас, темирдан бўлган,
Унда ҳам хиссиёт, унда ҳам жон бор.
Ўз ирмоғига, сиғмаган дарё,
Унда ҳам давления, қайнаган қон бор.
Бугунча, майлига хизматин қилинг,
Шам ёқинг, қоронғу дилхонасига.
Кўнглингиз не тусар, олампаноҳ денг,
Лабларингиз қўйиб пешонасига.
☝️📚-Камронбек Исмоилов
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Пайпоқни совға деб олманг йигитга
Алдаманг, тик боқиб олов кўзига.
Ҳеч нарса арзимас аслида қизлар,
Юракдан айтилган бир ширин сўзга.
Ўзимни султоним, шахзодам денглар,
Бир кунга, осмон қулаб тушмайди.
Ёлғондан бўлса ҳам, севаман денглар,
Бечора эркаклар, тинчроқ ухлайди.
Қайнатинг шу бугун қора қозонни,
Ўзингизга оро бериб, рўмоллар ўранг.
Шу бугун савобга қолинг аёллар,
Эрингизни кўнглини, бир бора сўранг.
Эркак ҳам, робитмас, темирдан бўлган,
Унда ҳам хиссиёт, унда ҳам жон бор.
Ўз ирмоғига, сиғмаган дарё,
Унда ҳам давления, қайнаган қон бор.
Бугунча, майлига хизматин қилинг,
Шам ёқинг, қоронғу дилхонасига.
Кўнглингиз не тусар, олампаноҳ денг,
Лабларингиз қўйиб пешонасига.
☝️📚-Камронбек Исмоилов
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
ЭРКАК
Рўзғор камин ёпмоқлик учун,
Югуради, елади эркак.
Топганини уйига ташиб,
Тўлиб, тошиб келади эркак.
Совуқ ўтса суягигача,
Чидаб, ишлаб хўрсинар эркак.
Уйга келиб, оловга эмас,
Меҳрингизга исинар эркак.
Бу ҳаётдан гоҳ танбеҳ олиб,
Заҳрин ичга ютади эркак.
Кўп нарсамас, аёлдан фақат,
Бир ширин сўз кутади эркак.
Бомдодларда "ғафлат босма" деб,
Ўйғотгувчи азондир эркак.
Ҳар бир ишга ечим тополган,
Адолатли меьзондир эркак.
Тоғни талқон қилишга қодир,
Ишқ ўтидан маст бўлса эркак.
Юлдузлардан маржон тизади,
Муҳаббати рост бўлса эркак.
Ватан, номус, ору-шаьнимиз,
Қўриқловчи ғурурдир эркак.
Тинчлик борки, сиғар кўнгилга,
Хурсандчилик, сурурдир эркак.
"Меҳрингиздан куч оламиз" деб,
Аёлларга уқтирар эркак.
Бир ширин сўз, севгингиз учун,
Дунёни тиз чўктирар эркак.
Гул аёллар! Қанча бўлса ҳам,
Ҳурматлашга лойиқдир эркак.
Хаёт берган энг катта туҳфа,
Катта совға - тортиқдир эркак.
🌹ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА🌹
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Рўзғор камин ёпмоқлик учун,
Югуради, елади эркак.
Топганини уйига ташиб,
Тўлиб, тошиб келади эркак.
Совуқ ўтса суягигача,
Чидаб, ишлаб хўрсинар эркак.
Уйга келиб, оловга эмас,
Меҳрингизга исинар эркак.
Бу ҳаётдан гоҳ танбеҳ олиб,
Заҳрин ичга ютади эркак.
Кўп нарсамас, аёлдан фақат,
Бир ширин сўз кутади эркак.
Бомдодларда "ғафлат босма" деб,
Ўйғотгувчи азондир эркак.
Ҳар бир ишга ечим тополган,
Адолатли меьзондир эркак.
Тоғни талқон қилишга қодир,
Ишқ ўтидан маст бўлса эркак.
Юлдузлардан маржон тизади,
Муҳаббати рост бўлса эркак.
Ватан, номус, ору-шаьнимиз,
Қўриқловчи ғурурдир эркак.
Тинчлик борки, сиғар кўнгилга,
Хурсандчилик, сурурдир эркак.
"Меҳрингиздан куч оламиз" деб,
Аёлларга уқтирар эркак.
Бир ширин сўз, севгингиз учун,
Дунёни тиз чўктирар эркак.
Гул аёллар! Қанча бўлса ҳам,
Ҳурматлашга лойиқдир эркак.
Хаёт берган энг катта туҳфа,
Катта совға - тортиқдир эркак.
🌹ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА🌹
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
#Ошиқона
Ko‘ksimda vulqonlar toshdi bu kecha,
Nigohimga singdi oshiqona rang.
Andisha atalmish jandasin yecha,
Aql va yuragim boshladilar jang.
Dengiz mavjlaridek erka, beqaror,
Hislarim masxara qilar o‘zimni.
Seni sog‘inganim botiniy iqror,
Muxtasar aytganda aniq so‘zimni.
Umrim kitobini varaqlab sokin,
Belgi qo‘ydim sen bor sahifalarga.
O‘tgan yillarimning barchasin lokin,
Alishmayman ushbu daqiqalarga.
Kelding!
Aralashib ketdi barchasi,
Moviy ko‘k, oq tonglar va yashil dunyo.
Qalbimga qalbingning o‘tli parchasin,
Joylab olgandayin yonyapman go‘yo.
Men edim, g‘ururim samoviy degan,
Aqlim nega jimsan, bu hol nimasi?
Senga dil berishim qismatim ekan,
Ey Xudoning suygan erka bandasi.
✍ Dilobar Uralova
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Ko‘ksimda vulqonlar toshdi bu kecha,
Nigohimga singdi oshiqona rang.
Andisha atalmish jandasin yecha,
Aql va yuragim boshladilar jang.
Dengiz mavjlaridek erka, beqaror,
Hislarim masxara qilar o‘zimni.
Seni sog‘inganim botiniy iqror,
Muxtasar aytganda aniq so‘zimni.
Umrim kitobini varaqlab sokin,
Belgi qo‘ydim sen bor sahifalarga.
O‘tgan yillarimning barchasin lokin,
Alishmayman ushbu daqiqalarga.
Kelding!
Aralashib ketdi barchasi,
Moviy ko‘k, oq tonglar va yashil dunyo.
Qalbimga qalbingning o‘tli parchasin,
Joylab olgandayin yonyapman go‘yo.
Men edim, g‘ururim samoviy degan,
Aqlim nega jimsan, bu hol nimasi?
Senga dil berishim qismatim ekan,
Ey Xudoning suygan erka bandasi.
✍ Dilobar Uralova
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Turmush mushtlari"ni totib koʻrdim men,
Bariga koʻz yumdim, sabr qildim men,
"Hiyonat" qilishdi, tamom boʻldim men,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
"Qayda hato qildim?" Hech bilolmadim,
Savolimga javob topa olmadim,
Kechib ketolmadim... Kechirolmadim,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
"Nima kamchilik bor?" oʻzimda deyman,
Oynaga bir kunda ming bor qarayman,
Oʻzimga achinib tinmay yigʻlayman,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Qarorim: "u emas men uchun muhim"
Koʻcha ayolini qoʻydi-ku ustun,
Bir onda , yonidan ketishim mumkin,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Meni vaqtinchalik qilibti ermak,
Qulogʻimga faqat aytibti ertak,
Farzandlarim uchun yashashim kerak!
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Barcha" kuni kelib koʻr boʻlar"deydi,
"Qariganda yolgʻiz, hor boʻlar" deydi,
Men uchun qiziqmas, qanday yashaydi?
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
✍ Begi( Mumtozbegim)
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Bariga koʻz yumdim, sabr qildim men,
"Hiyonat" qilishdi, tamom boʻldim men,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
"Qayda hato qildim?" Hech bilolmadim,
Savolimga javob topa olmadim,
Kechib ketolmadim... Kechirolmadim,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
"Nima kamchilik bor?" oʻzimda deyman,
Oynaga bir kunda ming bor qarayman,
Oʻzimga achinib tinmay yigʻlayman,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Qarorim: "u emas men uchun muhim"
Koʻcha ayolini qoʻydi-ku ustun,
Bir onda , yonidan ketishim mumkin,
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Meni vaqtinchalik qilibti ermak,
Qulogʻimga faqat aytibti ertak,
Farzandlarim uchun yashashim kerak!
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
Barcha" kuni kelib koʻr boʻlar"deydi,
"Qariganda yolgʻiz, hor boʻlar" deydi,
Men uchun qiziqmas, qanday yashaydi?
Koʻnglim qolib ketdi erkak zotidan!
✍ Begi( Mumtozbegim)
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу шеър шаҳарда ўқиб юриб кибрга берилган , ота - онаси кетидан йўқлаб кўришга борса ўртоқлари олдида ўз ота - онаси билан кўришишдан уяладиган , фарзандлар ҳақида.
ОТАНГДАН УЯЛИБ ҚОЛДИНГМИ....
Сени деб эрта - кеч тиним билмади,
Неча йўқчиликлар бағрин тилмади,
Бир бурда нонни ҳам миннат қилмади,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Сени деб орзусин суриб бир ёнга,
Сени деб ботдику , ғиж - ғиж армонга,
Суяниб қолдику дори , дармонга,
Сени деб орттириб олганида дард ,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Қайтар дунёни ҳам бир бор ўйлагин,
Ҳар битта гапингни ўйлаб сўйлагин,
Оринга тегдими , эски кўйлаги,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Ёш пайтинг , бир кулгинг қалбин ёритган,
Ўша кўйлагига сўлагинг артган,
Сенинг орзуларинг умрин қаритган,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
ОТАНГДАН УЯЛИБ ҚОЛДИНГМИ....
Сени деб эрта - кеч тиним билмади,
Неча йўқчиликлар бағрин тилмади,
Бир бурда нонни ҳам миннат қилмади,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Сени деб орзусин суриб бир ёнга,
Сени деб ботдику , ғиж - ғиж армонга,
Суяниб қолдику дори , дармонга,
Сени деб орттириб олганида дард ,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Қайтар дунёни ҳам бир бор ўйлагин,
Ҳар битта гапингни ўйлаб сўйлагин,
Оринга тегдими , эски кўйлаги,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
Ёш пайтинг , бир кулгинг қалбин ёритган,
Ўша кўйлагига сўлагинг артган,
Сенинг орзуларинг умрин қаритган,
Сени деб орттириб олганида дард,
Отангдан уялиб қолдингми номард.
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
ҒИЙБАТ ҚИЛМАНГ МЕНИ..
Ғийбат қилманг мени, айб изламангиз.
Ё ҳасад этингиз кемирмоқдами.!?
Иғво илон каби танангиз ичра,
Ёки қонингизни симирмоқдами !?
Гўё сиз оппоқсиз, бошқалар қора.
Иғво иси анқир каломингиздан.
Одам гўштин ейиш қилдингиз одат,
Кўнглим озар еган таомингиздан.
Одамлар гуноҳин ортмоқлаб олиб,
Умрингиз ўтмоқда ночор бечора.
Ўттиз икки тишлар бир тилингизни
Ҳатто қўриқлолмас афсус, начора.
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Ғийбат қилманг мени, айб изламангиз.
Ё ҳасад этингиз кемирмоқдами.!?
Иғво илон каби танангиз ичра,
Ёки қонингизни симирмоқдами !?
Гўё сиз оппоқсиз, бошқалар қора.
Иғво иси анқир каломингиздан.
Одам гўштин ейиш қилдингиз одат,
Кўнглим озар еган таомингиздан.
Одамлар гуноҳин ортмоқлаб олиб,
Умрингиз ўтмоқда ночор бечора.
Ўттиз икки тишлар бир тилингизни
Ҳатто қўриқлолмас афсус, начора.
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
ONA SIZNI DOYIM UNUTDIM
Mol dunyoni ortidan quvdim,
Nafs yo’lidan yeldim yugurdim,
Mexrimga zor mushtoq edingiz,
Ona sizni doyim unutdim,
Unutmadim do’stu yorimni,
Ular uchun berdim jonimni,
Siz so’raysiz faqat xolimni,
Ona sizni doyim unutdim,
Do’stlar bilan yurib tolmadim,
Sizni bir bor esga olmadim,
Bir qong’iroq qilib qo’ymadim,
Ona sizni doyim unutdim.
So’vg’alarga ko’mdim ayolim,
Mol dunyoda edi hayolim,
Shunchalar ham bo’ldimmi zolim,
Ona sizni doyim unutdim,
Har nafasda omad tilaysiz,
Kelmasamda yo’lim poylaysiz,
Nega meni yomon demaysiz,
Ona sizni doyim unutdim.
Kech bo’lsa ham bildim qadringiz,
Baxtu davlat ekan boringiz,
Kechiring siz Qodir o’g’lingiz,
Ona sizni doyim unutdim.
01:30.17.01.2022
✍Muallif: Qodir Qaxxor
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Mol dunyoni ortidan quvdim,
Nafs yo’lidan yeldim yugurdim,
Mexrimga zor mushtoq edingiz,
Ona sizni doyim unutdim,
Unutmadim do’stu yorimni,
Ular uchun berdim jonimni,
Siz so’raysiz faqat xolimni,
Ona sizni doyim unutdim,
Do’stlar bilan yurib tolmadim,
Sizni bir bor esga olmadim,
Bir qong’iroq qilib qo’ymadim,
Ona sizni doyim unutdim.
So’vg’alarga ko’mdim ayolim,
Mol dunyoda edi hayolim,
Shunchalar ham bo’ldimmi zolim,
Ona sizni doyim unutdim,
Har nafasda omad tilaysiz,
Kelmasamda yo’lim poylaysiz,
Nega meni yomon demaysiz,
Ona sizni doyim unutdim.
Kech bo’lsa ham bildim qadringiz,
Baxtu davlat ekan boringiz,
Kechiring siz Qodir o’g’lingiz,
Ona sizni doyim unutdim.
01:30.17.01.2022
✍Muallif: Qodir Qaxxor
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
ONAM
Nuri bor yuzlarida,
Jannat bor izlarida,
Mehri bor so‘zlarida.
Chin mehribonim onam.
Boshimni silaguvchim,
Baxtimni tilaguvchim,
Meni ko‘p o‘ylaguvchim.
Qadri osmonim onam.
Hech kimdan etmagan kam,
Bolam deguvchi har dam.
Men uchun hammadan ham,
Aziz insonim onam.
Duogo‘yim, duoim,
O‘zi meni dunyoyim,
Umr bergin Xudoim.
Jonu jahonim onam.
Borligi baxtim bo'lgan,
Ifori jannat bo‘lgan.
Fayzidan uyim to‘lgan,
Gulu rayxonim onam.
Alloh bergan yagonam,
Yolg‘izgina birdonam,
Bebahoyim durdonam,
O‘xshashi yo‘g‘im onam.
Tashvishimni o‘y etar,
Yo‘g‘imda yo‘lim kutar,
Bolam deb shoshib ketar.
Meni giryonim onam.
Duosi g‘amdan huzur,
Bolam deyishi g‘urur.
Borligingizga shukur,
Chin hokisorim onam...
✍Odilbek Qodirov
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Nuri bor yuzlarida,
Jannat bor izlarida,
Mehri bor so‘zlarida.
Chin mehribonim onam.
Boshimni silaguvchim,
Baxtimni tilaguvchim,
Meni ko‘p o‘ylaguvchim.
Qadri osmonim onam.
Hech kimdan etmagan kam,
Bolam deguvchi har dam.
Men uchun hammadan ham,
Aziz insonim onam.
Duogo‘yim, duoim,
O‘zi meni dunyoyim,
Umr bergin Xudoim.
Jonu jahonim onam.
Borligi baxtim bo'lgan,
Ifori jannat bo‘lgan.
Fayzidan uyim to‘lgan,
Gulu rayxonim onam.
Alloh bergan yagonam,
Yolg‘izgina birdonam,
Bebahoyim durdonam,
O‘xshashi yo‘g‘im onam.
Tashvishimni o‘y etar,
Yo‘g‘imda yo‘lim kutar,
Bolam deb shoshib ketar.
Meni giryonim onam.
Duosi g‘amdan huzur,
Bolam deyishi g‘urur.
Borligingizga shukur,
Chin hokisorim onam...
✍Odilbek Qodirov
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
O, inson yuragi!
O, inson yuragi, inson yuragi!
Bir chimdim mehrga shunchalar o'chmi?
Ey mening azizim, gulgun chechagim,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi?!
Oqshom. Sovuq tushdi, kunduzlar tindi.
Tuproq hovuchida ildizlar sindi.
Falak gardishiga yulduzlar mindi,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi?
Bu sarg'ish bog'larda kuz ham o'tkinchi,
Yaproqlarda qolgan iz ham o'tkinchi.
Ular ham o'tkinchi, biz ham o'tkinchi,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi...
Ko'hna ayriliqning sarhadlari keng,
Ikkimiz ularga bo'lolmaymiz teng.
Qara, taqdirimiz shimarmoqda yeng -
Yana uchrashamiz ertami-kechmi!
Yoding-la yashagum, tirikman toki
Bizlar ayrilmadik bilgin, shunchaki!
Balki Qiyomatda... jannatda balki...
Yana uchrashamiz ertami-kechmi!!!
✍️ Solih Sulton / 17.01.2022
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
O, inson yuragi, inson yuragi!
Bir chimdim mehrga shunchalar o'chmi?
Ey mening azizim, gulgun chechagim,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi?!
Oqshom. Sovuq tushdi, kunduzlar tindi.
Tuproq hovuchida ildizlar sindi.
Falak gardishiga yulduzlar mindi,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi?
Bu sarg'ish bog'larda kuz ham o'tkinchi,
Yaproqlarda qolgan iz ham o'tkinchi.
Ular ham o'tkinchi, biz ham o'tkinchi,
Yana uchrashamiz ertami-kechmi...
Ko'hna ayriliqning sarhadlari keng,
Ikkimiz ularga bo'lolmaymiz teng.
Qara, taqdirimiz shimarmoqda yeng -
Yana uchrashamiz ertami-kechmi!
Yoding-la yashagum, tirikman toki
Bizlar ayrilmadik bilgin, shunchaki!
Balki Qiyomatda... jannatda balki...
Yana uchrashamiz ertami-kechmi!!!
✍️ Solih Sulton / 17.01.2022
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sen kimga zorsanu...
Senga zor kimlar!🥺
Kimgadir dardlaring toʻkking kelarkan,
Kimdandir berkidking kelarkan sirlar.
Kimnidir yuraging yaxshi koʻrarkan,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Birovlar husnigga boʻlib mahliyo,
Bebaho qadringga achinmas birlar.
Yoqtirgan odaming oʻtar beparvo,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Gohida pul tutar keltirib gʻashing,
Bilmaydi-da : zarga uchmaydi hurlar.
Notoʻgʻri tushunar bitta qarashing,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Qanoting qayrilsa, "suyanguvchim" deb,
Yerdagi odamni ataysan "pirlar".
Afsus! Ular qingʻir oʻylaydi ha deb,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Mehrga muhtojing bosmaydi qadam,
Unga atab hatto bitasan she'rlar.
Odam bilan biling, tirik-ku odam,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
✍ Azalbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Senga zor kimlar!🥺
Kimgadir dardlaring toʻkking kelarkan,
Kimdandir berkidking kelarkan sirlar.
Kimnidir yuraging yaxshi koʻrarkan,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Birovlar husnigga boʻlib mahliyo,
Bebaho qadringga achinmas birlar.
Yoqtirgan odaming oʻtar beparvo,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Gohida pul tutar keltirib gʻashing,
Bilmaydi-da : zarga uchmaydi hurlar.
Notoʻgʻri tushunar bitta qarashing,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Qanoting qayrilsa, "suyanguvchim" deb,
Yerdagi odamni ataysan "pirlar".
Afsus! Ular qingʻir oʻylaydi ha deb,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
Mehrga muhtojing bosmaydi qadam,
Unga atab hatto bitasan she'rlar.
Odam bilan biling, tirik-ku odam,
Sen kimga zorsan-u, senga zor kimlar!
✍ Azalbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
TASHLAB KET...
Ketarsan bagʻrim tilib,
Kuydirding kulib kulib.
Iltimos bergin yulib
Yuragimni tashlab ket.
Faqat isming aytguvchi
Seni eslab kutguvchi.
Yigʻlab alam yutguvchi,
Yuragimni tashlab ket.
Ogʻrisa ham dod demas,
Hijron joylarga kelmas.
Sensiz dildan hech kulmas,
Yuragimni tashlab ket.
Sogʻinchdan boʻlgan tilim,
Otashday yonar dilim.
Shu bilar borki sirim
Yuragimni tashlab ket.
Uyqusiz tunlar dildosh,
Senga boʻlmaydi sirdosh.
Koʻzdan oqizmayin yosh,
Yuragimni tashlab ket.
Samoga sirin aytgan,
Ne sinovlardan oʻtgan.
Sitamlar jonga tekkan,
Yuragimni tashlab ket.
Sokinlik kerak unga,
Joylay chiqmas tugunga,
Qabr tayyorlay shunga,
Yuragimni tashlab ket.
Yongani yetar shuncha,
Chekdi azob yetguncha.
To baxt uyga yetguncha
Yuragimni tashlab ket.
IRODAXON QOSIMOVA.
18.01.2022. 18:30
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Ketarsan bagʻrim tilib,
Kuydirding kulib kulib.
Iltimos bergin yulib
Yuragimni tashlab ket.
Faqat isming aytguvchi
Seni eslab kutguvchi.
Yigʻlab alam yutguvchi,
Yuragimni tashlab ket.
Ogʻrisa ham dod demas,
Hijron joylarga kelmas.
Sensiz dildan hech kulmas,
Yuragimni tashlab ket.
Sogʻinchdan boʻlgan tilim,
Otashday yonar dilim.
Shu bilar borki sirim
Yuragimni tashlab ket.
Uyqusiz tunlar dildosh,
Senga boʻlmaydi sirdosh.
Koʻzdan oqizmayin yosh,
Yuragimni tashlab ket.
Samoga sirin aytgan,
Ne sinovlardan oʻtgan.
Sitamlar jonga tekkan,
Yuragimni tashlab ket.
Sokinlik kerak unga,
Joylay chiqmas tugunga,
Qabr tayyorlay shunga,
Yuragimni tashlab ket.
Yongani yetar shuncha,
Chekdi azob yetguncha.
To baxt uyga yetguncha
Yuragimni tashlab ket.
IRODAXON QOSIMOVA.
18.01.2022. 18:30
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Seni ilk bor uchratgan onim...
Baxt taftini his qildi jonim...
Qo‘llaringni tutganim mahal,
Yashnab ketdi ko‘ngil osmonim...
Sen shunchalar go‘zalsan gulim,
Va quvnoqsan, loladek so‘lim.
Poyingga bosh qo‘ygan muhabbat,
Bag‘ringga bosh qo'ygandir dilim...
Ushalmagan orzu bo‘lmaydi,
Orzularsiz yurak to‘lmaydi.
Bu dunyoda hech qaysi inson,
Sevmay turib sira o‘lmaydi...
Qo‘llaringga uzuk taq on,
Baxt taftini his qildi bu jon.
Yorim deya aytganim mahal,
Yashnab ketdi qalbimda osmon.
✍Odilbek Qodirov
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Baxt taftini his qildi jonim...
Qo‘llaringni tutganim mahal,
Yashnab ketdi ko‘ngil osmonim...
Sen shunchalar go‘zalsan gulim,
Va quvnoqsan, loladek so‘lim.
Poyingga bosh qo‘ygan muhabbat,
Bag‘ringga bosh qo'ygandir dilim...
Ushalmagan orzu bo‘lmaydi,
Orzularsiz yurak to‘lmaydi.
Bu dunyoda hech qaysi inson,
Sevmay turib sira o‘lmaydi...
Qo‘llaringga uzuk taq on,
Baxt taftini his qildi bu jon.
Yorim deya aytganim mahal,
Yashnab ketdi qalbimda osmon.
✍Odilbek Qodirov
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгил юртингизга кўнглим мусофир,
Зарурат,тасодиф ё қисмат зайли.
Балким юрагингиз саломат,соғдур,
Мусофир дуоси вожиб туфайли.
Қошларнинг остидан боқмайсиз қиё,
Мўлтираб қолади изларингиздан.
Беписанд қарайди унга кенг дунё,
Сурати сиғмаган кўзларингиздан.
Гуноҳкор битта у,ҳариталардан,
Аҳтариб-аҳтариб топган ери сиз!
Қайдан билардингиз сизнинг ватандан,
Ўзга ҳар гўшада эканин ёлғиз.
Кетарга чора йўқ, қоларга сабаб,
Умид оқаяпди томирларида,
Ҳар тун бир кечага бошпана сўраб,
Тақдирнинг тинмаган ёмғирларида.
Асло юзларига ёпманг эшикни,
Келса кошонангиз остонасига,
Найласин, абадий мусофирликни,
Ҳудойим ёзибмиш пешонасига.
Малика Тавфиқ
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Зарурат,тасодиф ё қисмат зайли.
Балким юрагингиз саломат,соғдур,
Мусофир дуоси вожиб туфайли.
Қошларнинг остидан боқмайсиз қиё,
Мўлтираб қолади изларингиздан.
Беписанд қарайди унга кенг дунё,
Сурати сиғмаган кўзларингиздан.
Гуноҳкор битта у,ҳариталардан,
Аҳтариб-аҳтариб топган ери сиз!
Қайдан билардингиз сизнинг ватандан,
Ўзга ҳар гўшада эканин ёлғиз.
Кетарга чора йўқ, қоларга сабаб,
Умид оқаяпди томирларида,
Ҳар тун бир кечага бошпана сўраб,
Тақдирнинг тинмаган ёмғирларида.
Асло юзларига ёпманг эшикни,
Келса кошонангиз остонасига,
Найласин, абадий мусофирликни,
Ҳудойим ёзибмиш пешонасига.
Малика Тавфиқ
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
kechir meni aziz insonim
Super Effect Edited
✍ Дилдора Абдиназарова
🎙 Маржона
АЛИШДИМ СЕНИ...
Кечир мени, азиз инсоним,
Дунёларга алишдим сени.
Олмос каби кўринган сароб
Рўёларга алишдим сени.
Аччиқ эмас, шириндан ширин
Ёлғонларга алишдим сени.
Озодлигим буғиб тургувчи
Қўрғонларга алишдим сени.
Армонларга, соғинчга тўла
Уммонларга алишдим сени.
Ишончни еб, шубҳада ёнган
Гумонларга алишдим сени.
Кечир… мени азиз инсоним,
Қўрқувларга алишдим сени.
Юрагимга кира олмаган
Сулувларга алишдим сени.
Қўл узатдинг ортимдан зор-зор,
Ёмонларга алишдим сени.
Йўлларимиз бўлинди, айро
Томонларга алишдим сени.
Муҳаббатга тупурдим, афсус,
Азобларга алишдим сени.
Нафратдан кўр бўлиб кўзларим
Ғазабларга алишдим сени.
Кечир мени азиз инсоним...
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
🎙 Маржона
АЛИШДИМ СЕНИ...
Кечир мени, азиз инсоним,
Дунёларга алишдим сени.
Олмос каби кўринган сароб
Рўёларга алишдим сени.
Аччиқ эмас, шириндан ширин
Ёлғонларга алишдим сени.
Озодлигим буғиб тургувчи
Қўрғонларга алишдим сени.
Армонларга, соғинчга тўла
Уммонларга алишдим сени.
Ишончни еб, шубҳада ёнган
Гумонларга алишдим сени.
Кечир… мени азиз инсоним,
Қўрқувларга алишдим сени.
Юрагимга кира олмаган
Сулувларга алишдим сени.
Қўл узатдинг ортимдан зор-зор,
Ёмонларга алишдим сени.
Йўлларимиз бўлинди, айро
Томонларга алишдим сени.
Муҳаббатга тупурдим, афсус,
Азобларга алишдим сени.
Нафратдан кўр бўлиб кўзларим
Ғазабларга алишдим сени.
Кечир мени азиз инсоним...
✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yigʻlasam maylimi???
Yuragim azoblar oʻyib ketganda,
Taqdir ustimdan hoʻp kulib ketganda,
Soʻz kelmay koʻzga yosh toʻlib ketganda,
Yigʻlasam maylimi,toʻyib yigʻlasam?!
Yupatmang! Bir kunga meni tinch qoʻying,
Sizni ham yigʻlatmay, narirogʻ turing,
Hohlasanggiz mayli ustimdan kuling,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Sabrimning kosasi toʻlib, toshganda,
Ba'zilar oʻylamay haddan oshganda,
Koʻzlarim mavjlanib, oqib, shoshganda,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Sirtimda kulishdan charchadim doʻstlar!
Bahtlidek yurishdan charchadim doʻstlar,
Indamang bir kunga mavjlansin koʻzlar,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Erta tong sahardan kulib uygʻonib,
Yuraman yolgʻondan baxtdan quvonib,
Bu tunga iltimos, soʻray yolvorib,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Dildagi dardlarim bilmaysiz sizlar,
Aytsam yonginamda qolmaysiz sizlar,
Nega yigʻlashimga qoʻymaysiz sizlar?
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
✍ Mumtozbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Yuragim azoblar oʻyib ketganda,
Taqdir ustimdan hoʻp kulib ketganda,
Soʻz kelmay koʻzga yosh toʻlib ketganda,
Yigʻlasam maylimi,toʻyib yigʻlasam?!
Yupatmang! Bir kunga meni tinch qoʻying,
Sizni ham yigʻlatmay, narirogʻ turing,
Hohlasanggiz mayli ustimdan kuling,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Sabrimning kosasi toʻlib, toshganda,
Ba'zilar oʻylamay haddan oshganda,
Koʻzlarim mavjlanib, oqib, shoshganda,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Sirtimda kulishdan charchadim doʻstlar!
Bahtlidek yurishdan charchadim doʻstlar,
Indamang bir kunga mavjlansin koʻzlar,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Erta tong sahardan kulib uygʻonib,
Yuraman yolgʻondan baxtdan quvonib,
Bu tunga iltimos, soʻray yolvorib,
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
Dildagi dardlarim bilmaysiz sizlar,
Aytsam yonginamda qolmaysiz sizlar,
Nega yigʻlashimga qoʻymaysiz sizlar?
Yigʻlasam maylimi toʻyib yigʻlasam?!
✍ Mumtozbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Yuragingda bahor mujassam!
Yuragingda bahor mujassam!
Nigohingda chaqnaydi yulduz.
Faqatgina men bo'lsaydim shu -
Yuragingda yagona, yolg'iz!
Ko'zlaringda yashasaydim men,
So'zlaringda yashasaydim men.
Ulg'aysaydim nigohlaringda,
Yuragingda yashasaydim men.
Ikki qoshing - ikkita irmoq,
Ikkisi ham mening qanotim.
Hayotimga kirgan kuningdan
Boshlangandi mening hayotim.
Mensiz o'tgan shu hayotingga
Kirmaganga o'xshaydi sevgi!
Hatto sening borligingni ham
Bilmaganga o'xshaydi sevgi!
Sen bilmagan o'shal sevgini
Yuragingga joylamoqchiman.
Dilginangga oshiq dilimni,
Abadiyga boylamoqchiman.
Men sen bilan qarimoqchiman!
Bahoringga bo'lsaydim sherik.
Sen bilmaysan, mushtiparginam,
Solih Sulton sen bilan tirik!
✍️ Solih Sulton / 2021
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Yuragingda bahor mujassam!
Nigohingda chaqnaydi yulduz.
Faqatgina men bo'lsaydim shu -
Yuragingda yagona, yolg'iz!
Ko'zlaringda yashasaydim men,
So'zlaringda yashasaydim men.
Ulg'aysaydim nigohlaringda,
Yuragingda yashasaydim men.
Ikki qoshing - ikkita irmoq,
Ikkisi ham mening qanotim.
Hayotimga kirgan kuningdan
Boshlangandi mening hayotim.
Mensiz o'tgan shu hayotingga
Kirmaganga o'xshaydi sevgi!
Hatto sening borligingni ham
Bilmaganga o'xshaydi sevgi!
Sen bilmagan o'shal sevgini
Yuragingga joylamoqchiman.
Dilginangga oshiq dilimni,
Abadiyga boylamoqchiman.
Men sen bilan qarimoqchiman!
Bahoringga bo'lsaydim sherik.
Sen bilmaysan, mushtiparginam,
Solih Sulton sen bilan tirik!
✍️ Solih Sulton / 2021
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ONAMNI MEN QARITYAPMAN
Har kun injiqlik qilib,
Har kun qalbin og'ritib,
Bilmasdan emas-bilib
Onamni men QARITYAPMAN!
Arzimagan matohni Deb,
Pok ko'nglini og'rityapman,
O'ldim ,kuydim , oh-vohni deb,
Onamni men QARITYAPMAN
Aytaverib kamlarimni,
Orttiryapman g'amlarini,
Nursiz qilib kunlarini,
Onamni men QARITYAPMAN
Men tufayli sochlari oq,
Mehnatdan-chi qo'li qadoq,
O'zing kechir!!!Robbim-Alloh
Onamni men QARITYAPMAN!
Mehnat qilib meni boqqan,
Uning qadrin bilmayapman,
O'zi meni nega tuqqan???
Onamni men QARITYAPMAN!
Menga bergan oq sutini,
Raxmatini aytmayapman,
Qaytaraman goh so'zini-,
Onamni men QARITYAPMAN!
Asli onam jannatimdir,
Nega buni aytmayapman?,
Borligiga Ming bor shukur!!!
Onamni men QARITYAPMAN!!!
✍ Begi ( Mumtozbegim)
🎬 Mumtozbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇
Har kun injiqlik qilib,
Har kun qalbin og'ritib,
Bilmasdan emas-bilib
Onamni men QARITYAPMAN!
Arzimagan matohni Deb,
Pok ko'nglini og'rityapman,
O'ldim ,kuydim , oh-vohni deb,
Onamni men QARITYAPMAN
Aytaverib kamlarimni,
Orttiryapman g'amlarini,
Nursiz qilib kunlarini,
Onamni men QARITYAPMAN
Men tufayli sochlari oq,
Mehnatdan-chi qo'li qadoq,
O'zing kechir!!!Robbim-Alloh
Onamni men QARITYAPMAN!
Mehnat qilib meni boqqan,
Uning qadrin bilmayapman,
O'zi meni nega tuqqan???
Onamni men QARITYAPMAN!
Menga bergan oq sutini,
Raxmatini aytmayapman,
Qaytaraman goh so'zini-,
Onamni men QARITYAPMAN!
Asli onam jannatimdir,
Nega buni aytmayapman?,
Borligiga Ming bor shukur!!!
Onamni men QARITYAPMAN!!!
✍ Begi ( Mumtozbegim)
🎬 Mumtozbegim
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss👇