Kamolov Sherzod | Sotuv va Kreativ marketing
451 subscribers
126 photos
88 videos
228 links
Бу ерда сиз, кросс маркетинг ва энг самарали сотиш усулини ўрганасиз!

Портфолио: Bukhara News, Himchan, Mittivoy, Alora, Aynimo, Khakimov's English Center, Family Park, Imran Buildings, VO IT Academy…

Админ: @SherzodKamolov
Download Telegram
Шерзод Камоловга сотувни ошириш бўйича ишонч билдириган айрим мижозлар

Telegram | Instagram
Ажойиб маркетинг усули

Какао упаковкалари ҳар хил, лекин оғирлиги ва нархи бир хил.

Мижозлар одатда бир хил нархни кўрганда каттароғини танлашади. Грамига эътибор бермай.

Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#НАТИЖА

😎 "Khakimov English Center" раҳбарининг фикри

👆Олдинроқ рекламасиз 43 та бола курсга келишни бошлагани тўғрисида хабар берган эдим.

🤑 Ким бизнесдаги камчиликларни бартараф қилиб сотувларини оширмоқчи бўлса, бемалол менга мурожаат қилиши мумкин:

@Sherzodkamolov
+998997073030

Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from КАМОЛОВ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кимки етимга эҳсон қилса, етимни бошини силаса жаннатда мен билан ёнма ён бўлади" дедилар.


Эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:
карта ракамлар

HUMO 5477330022048098
UzCARD 8600060431374173
SBERBANK 5336690106145362

Ҳомийлар ва нақд пуллар учун:
телефон номер
+998883021117

https://youtube.com/channel/UC1xObRUzWiYPW8hty57uwwQ

https://instagram.com/jannat_ishqida_?igshid=NDA1YzNhOGU=

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Если что, бир кунлик консультациям 100$ 😉

Telegram | Instagram
СОТИШНИ ТЎХТАТИНГ!

Ҳа, тўғри эшитдингиз - мижозларингизга сотишни тўхтатинг.

Одамлар сотиб олишни яхши кўришади.

Лекин...

Уларга сотишларини ёмон кўришади.

🎯 Уларнинг пулини олишга шошаётган сотувчи бўлиб кўринмаслигингиз керак.

Аксинча... Уларнинг муаммосига ечим бера олишингиз керак.

💸 Ҳақиқий даромад, айнан, мана шу ерда!

Бу ҳақида барча сирли маълумотларни билишни хоҳлайсизми?

👉 Батафсил бу ерда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
LASOFY келин кўйлаклари ва гўзаллик салони учун 3 кунлик сотув бўйича тренинг ўтяпман.

Ақлли раҳбар ходимларини илмига инвестиция қилишдан тўхтамайди!

Telegram | Instagram
Forwarded from КАМОЛОВ
НЕГА БУНДАЙ?

Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна хам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Махрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг хаётлик чоғида махрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

• Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, хақорат қилиниб, хўрланади.

Айтинг, нега бундай?

@KamolovSher
Forwarded from КАМОЛОВ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес марафондан видеолавҳа

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ундан яхшироқ бажарасиз, лекин у сиздан кўпроқ сотади

Касб ёки фаолиятга қадам қўйдингизми, ягона йўл - бу ўсиш эканлигини тушунасиз. (лекин сабзидек пастга ўсманг 😉)

Бир жойда туриш ёмон. Чунки баъзи рақобатчиларингиз сиздан ўзиб кетишади, бошқалари эса тезда етиб олишади. Шунингдек, ҳар куни пайдо бўладиган янгилари ҳам бор. Ҳўш ундан кейинчи?

Сиз ҳозиргача эришганларингизни йўқотишни бошлайсиз.

Бу кутилмаганда бўлади. Мурожаатлар ва келишувлар сонининг камайиши. Ва бу, албатта, даромадингизга ҳам таъсир қилади.

Қандай чора кўриш мумкин?

Аввало, касбдаги ўсиш, сотув маҳоратнинг ўсиши эканлигини тушунинг.

Касбдаги ўсиш сизнинг самарадорлигингизнинг сифат кўрсаткичидир. Ва булар ривожланиш кўрсаткичлари:

• Кўпроқ мурожаатлар;
• Кўпроқ янги мижозлар;
• Мижозларнинг мақомини ошиши;
• Вазифаларнинг мураккаблашиши;
• Даромад ва фойдани ошиши.

Ва буларнинг барчаси билвосита сизнинг сотув маҳоратингиз даражасига боғлиқ.

Кўплаб мутахассислар борлигини ҳисобга олсак, фақат сиз, бозорда яхши иш қилаётган ягона эмаслигингизни тушунишингиз керак.

Шундай экан, сизнинг самарали касбий ўсишингизга мутлақо бошқа омил таъсир қилади...

Сизнинг тадбиркорлик фикрингиз ва шахсий савдо қобилиятингиз.

Булар одатда асосий кўникмалардир. Чунки аввал сиз хизматни сотишингиз керак ва шундан кейингина уни тақдим эта оласиз. Ва мижоз фақат пул тўлагандан кейингина сизнинг сотув маҳоратингизни ҳис қилиши мумкин.

(Бу маҳорат эса сизда топилади. Чунки постни шу еригача ўқиб келганлар ичида сиз ҳам борсиз)

Шундай қилиб, биринчи навбатда, шахсий савдо қобилиятингизни оширишингиз керак. Буни қанчалик тез тушунсангиз, касбингизда шунчалик тез ривожланасиз.

Ривожланишдан чарчаманг!

Telegram | Instagram
Рақобатчилардан фарқингиз борми, ёхуд мижозларни қандай ушлаб қолиш мумкин?

Агар сиз янги мижозларни жалб қилмоқчи бўлсангиз, рақобатчиларнинг тижорат таклифларини ўрганинг.

Чунки сиз била туриб ёки билмаган ҳолда уларнинг тижорат таклифлари билан рақобатлашишингиз керак бўлади.

Энг жозибали таклифни юборган киши эса ғалаба қозонади.

Таққослаш жадвалини тузинг. Сизда нима борлигини ва рақобатчилар нимани таклиф қилаётганини баҳоланг.

Агар сизнинг таклифингиз фойдасиз кўринса, уни реклама қилишнинг маъноси йўқ.

Кейин иккита рўйхат тузинг. Биринчиси - кучли томонларингиз, иккинчиси - заиф томонларингиз.

Сиз биринчисига қойил қолишингиз мумкин, иккинчиси устида жиддий ишлашингиз ва уни камайтириш йўлларини излашингиз керак.

Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки охиригача кўринг ва тушуниб олинг

Telegram | Instagram
Forwarded from КАМОЛОВ
Маркетинг билан шуғулланишни бошласам ноодатий ғоялар калламга келаверади.

Реклама ролигини яқинда кўрсатаман.

@KamolovSher