She’riy lahzalar
1.04K subscribers
1.25K photos
213 videos
156 files
1.76K links
Kanaldan koʻchirganda muallif nomi bilan koʻchiring.
Kanalni qoʻllab-quvvatlash:
https://tirikchilik.uz/sheriylahzalar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СЕН, КЕТИНГ, ДЕДИНГ...

​​Эй осмон, дастурхонинг йиғиштир энди,
Ой — синиқ пиёлангда нур совиб қолган,
Энди юлдузларни чақолмас тишим.

Кетайлик.

Эй қуёш, тонгда қурбонлик қилдинг умидни...
Қонларидан юзларимга сурт,
Ғамнинг изларини кўрмасин ҳеч ким.

Кетайлик.

Эй ҳаво, тугиб бер тугунга ёрнинг
Севдим, деган шивирларини,
Қирларга тўкилган кулгуларини,
Мени деб йиғлаган йиғиларини,

Кетайлик.

Эй замин, биз юрган йўлларни
Ўраб бер бир ғалтак қилиб,
Тикиб юрай
юрагимнинг йиртиқларини,

Кетайлик.

Эй рашк, қонли пичоқларинг ювиб ол энди,
Қўзғолмасин, санчиб қўй оғриқларимга,
Сенинг тиғларингни ҳар он ҳижжалаб
Ишқим ўқирди,

Кетайлик.

Эй соғинч, мўлтирама бунчалик мунгли,
Кўздаги қалдирғоч қаноти билан
Зим-зиё дунёни пайпаслаяпман,
Сўнгги манзилгача етакла энди
Адашган, чалкашган, йўлсиз сўқирни.

Кетайлик.

Эй хаёл, озод қил ёрнинг ҳам хаёлларини,
Ўланлар айтсин, аллалар айтсин,
Бегона боғларга улашсин энди
Жингалак сочининг ифорларини.

Кетайлик.

Эй, нигоҳидан сармаст кунларим,
Эй, жоним жонига пайвст тунларим,
Эй, Худога етмаган зорим, унларим,

Кетайлик
Кетайлик
Кетайлик

Эй...
Нега жимсиз, нега кўнмайсиз...

Азиз Саид

@sheriylahzalar
***

​​"Рамазон айтиб келдим эшигингизга"
Қўлимда асо-ю, бошимда кулоҳ,
Менга кўнгил бергин, менга ишқ бергин
Аллоҳ-аллоҳ!
Сўз бер, ишқ тилидан тўкилган, бокир,
Ва ўттиз тўққиз кун ювинтирган сел,
Ва "уни" ҳеч қачон қайтиб олмакка
Сўз бер!
Ҳожим! суюклигим, севгилим, жоним
Менга соғинч керак, яна...оғриқлар,
Яна азоб бергин, кўп соғинтиргин,
Дилимдан дилингга тортилсин роҳлар!
Ҳабибим! Ё жоним дўстгинам, шайман
ёғдир бошгинамдан мингта маломат,
Мени кўп алдагин, ичгин — мен майман,
Фақат қадаҳимни синдирма...фақат!
Рамазон айтаман эшигингга ёр,
чиқма!
Остонангда қолдирай маржон,
Ишон, соғинганман, лекин, хозирмас,
бугунмас, эртамас, балки ҳеч қачон
чиқма..!
Сўзана тўқийди қалдирғоч, битди
баҳор этагини бичиб,
Рамазон
юр кетдик, кишанлар ечилиб бўлди
Рамазон...
Худо йўргагида йиғлайди кимдир
бу менинг севгимнинг гўзал меваси,
(Бугунмас, эртамас, ахир ҳеч қачон...)
Ётар эгасиз.
Дардимни айтаман эшигингга-ё
Майса қўлларини қўлларимга бер
Тахайюл бўлса ҳам юзларин кўрсат
Худойим боламни қўлларимга бер!
Худойим боламни қўлларимга бер!
(Бугунмас, эртамас, ахир, ҳеч қачон...)

Рамазон айтиб келдим
эшигингга!

Турсуной Ашуралиева

@sheriylahzalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Bahor"

Muallif: Abdulla Oripov
🎧 Ijroda:
Oʻrolbek Gulmanov & Raʼno Mamasiddiqova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📜 "Munojot"ni tinglab
✍🏻 Abdulla Oripov
🎙 Otamurod Xursand

@sheriylahzalar
Audio
#Oripov
#challenge
📜Onajonim
Abdulla Oripov
🎤Azim Ziyo
Audio
#Oripov

"Birinchi muhabbatim"

Abdulla Oripov

🎤 Otaboyeva Mumtozxon


@sheriylahzalar
​​* * *

Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Саҳройи севгимиз кўкарган даштим,
Соғинч ўрдасида мунча саваштим?..
Наҳот адаштирдим, наҳот адашдим,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Севилдик — севиндик, аммо ақлли
Зотлардек бўлмадик одам шаклли,
Эртароқ нишонлаб қўйдик шекилли,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Азизим, асалга эврилсин заҳр:
Севгида сахий бўл, нафратда — бахил,
Баҳорга айлантир қишни ҳам, ахир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Мансур Жумаев

@sheriylahzalar
#туғилган_кун_муборак

* * *

Одатий якунга бас келди қисмат!
Охирсиз йўллар ўз бошига етди.
Кўзингдан кўзимга нур ўрлаган пайт,
Кўзларим очилди,
Кўз юмдинг,
                         Кетдинг...

Ҳаддини унутмас сийлайи раҳм.
Фурсатлар кечганда сокин қимтиниб,
Мен сенга айланмоқ истадим,
Сен эса...
Эсладинг кимнидир...

Ва кетдинг!
Кўзинга ғарқ бўлди бари.
(Чиқмайин зулматнинг деворин ёриб)
Кўксимга қамалган ёлғиз суворий
Алаҳлаб тинглади сенсиз тунларни...

Энди юз, минг йиллар андишали, жим...
Мен яшайвераман одамдай худди,
Фақат,
Айт,  кўтариб толмасми руҳим
Қовурғангдан яралмаган вужудни?

Умидабону

@sheriylahzalar
​​ЛОЙИҚ ШЕРАЛИ
  (1941 - 2000)

КЎНГЛИМ  ДУО  ИСТАР…
 

Менинг қари онам, қаерлардасан?..
Кулфатлар домидан толиб кетдим мен.
Бирор тадбир ўйлаб топмасанг бўлмас,
Тақдир гирдобида қолиб кетдим мен.

Бошим қўлларингни соғинди жуда,
Соғиндим дардингга жўр оҳларингни.
Букун ғамдан зада бўлган юрагим
Тусаётир иссиқ нигоҳларингни.

Кўнглим дуо истар, паррандаларнинг
Бир жуфт қанотидай қўлингни ёзиб,
Худони фалакдан ерга чорлардинг,
Fамгин пичирлардинг қиблага боқиб.

Мени олисларга кузатган чоғда,
Ногоҳ ёшга тўлиб кетарди кўзинг.
Кетганимдан кейин, ортимдан йиғлаб
Суяниб қолардинг ўзингга ўзинг.

Нимасини айтай?
Мендан яхшироқ
Биласан қисматбоз дунё ҳолини.
Яхшироқ англайсан сен мендан кўра
Тириклик тонгини, ҳаёт шомини.

Бу дунёда битта-битталаб йиғдим
Илм ва ҳикматнинг урвоқларини.
Бироқ сендай яхши ўрганолмадим
Бу еру осмоннинг жумбоқларини.

Биламан, юз ёшга кириб ўлсам ҳам,
Ҳануз йўргакдаги гўдак эканман.
Биламан, сенинг пок сутингдан кейин
Еган бўлсам, фақат афсус еганман…

                                                        1980

Форс-тожик тилидан Одил Икром таржимаси

@sheriylahzalar
Forwarded from Mavluda
1711353986737_-2147483648_-214576.ogg
892.9 KB
Muallif: Abdulla Oripov
"Sen qaydan bilasan?!"
1711212416849_-2147483648_-214535.ogg
1.7 MB
Muallif: Abdulla Oripov
"Dil daftari"

🎙O'qidi: Berdiqulova Mavluda
Forwarded from Duel
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021-yilda o‘tkazilgan “Duel” loyihasining final bosqichini ko‘rganlar biladi, haqiqiy "portlash" bo‘lgandi oʻshanda.

Ko‘rmaganlar esa bizdan to‘liq videosini koʻp bor so‘rashdi. Nihoyat, YouTube'dagi sahifamizga oʻsha videoni joylayapmiz.

Bugun soat 21:00 da ushbu havola:
👉 https://youtube.com/@Duelloyihasi?si=XKGJO9brD7XigKTX orqali kirib, ko‘rishingiz mumkin boʻladi.

Bu yangilikni yaqinlaringiz bilan baham koʻring.

@duelloyihasi
​​САНОБАР МЕҲМОН

СЕН БЎЛСАНГ,
МЕН БЎЛСАМ
ва бўлса Осмон
Ишқинг ёғиб турса, ёмғирдай сим-сим
Ошиқ юрагингга бўлиб гиргиттон -
Ёмғирдай ёғилса мунис юрагим...

СЕН БЎЛСАНГ,
МЕН БЎЛСАМ
ва бўлса тоғлар
Чўққилар БАХТ янглиғ чорлаб турсалар,
Кўзинг оташидан теккан чақиндан -
Қор каби эриса, жами ғуссалар.

СЕН БЎЛСАНГ
МЕН БЎЛСАМ
ва бўлса КАДАР
Бир гулгун бўйлардан хушдир димоғинг.
Ишқ етса жамийки томиринг қадар
Ҳайратга беланса бошдан-оёғинг!!!

СЕН БЎЛСАНГ
МЕН БЎЛСАМ
ва бўлса ХУДО
Ўртада илоҳий унлар бўлсалар.
БИЗНИНГ ҲОЛИМИЗНИ ҚИЛГУНЧА ДУО—
Масъум, севгинавоз тунлар бўлсалар.

СЕН БЎЛСАНГ
МЕН БЎЛСАМ
бўлмаса хатар,
Шу васл хажрингни тинитиб турса.
Нур оқиб, жамийки Ҳисларинг қадар
Нимадир кўксингни илитиб турса...

Бу уйқу, бу тотлиғ, бу бедор карам
Ҳаргиз тугамаса, УЙҒОНИБ КЕТИБ
Огоҳ бўл, уйғониб кетма хотирам -
БАХТ ичра висолга сирғониб кетиб...

СЕН БЎЛСАНГ
МЕН бўлсам
ва бўлса ХУДО...

11-январь, 2016 йил

https://t.me/+kUrnAxdODEVhNTQy
Tartibsiz tartib
(Ritmsiz she'r)


Men muallaq edim
Bo'shliq ko'ksida
urayotgan azim Yurak misoli.
Go'yo ta'qib qilar qora sukunat
( balki oq bo'lgandir, yana bilmadim).
Men muallaq edim
Chegarasiz yo'l,
Yo'lsiz manzil kabi va yana
Borarini bilmagan yo'lchi.
Bo'shliq menga - qafas.
(Shunday o'ylardim).

Samoga qo'l cho'zdim yuksalmoq istab,
(bo'shliqning samosi bo'lurmi ajab?)
U tutdi yelka.
Ulkan iz bor edi, olamdek qadim,
tanidim - otamning izi!
Yelkasiga chiqib, ko'rganim- hayhot,
bosh yo'q ekan, Bosh?!
Eh, aldangan otam!
Eh, aldangan Odam!
Eh, aldangan biz!
Samo yelkasiga chiqmabmiz,
qulabmiz unga...

Shu tariqa qolib ketdim samoning
uvalanib,
yaralanib,
mening kabilardan evrilib, qayta
yaralib borayotgan yelkasida.
Qochmoqlikka talpingan sarim
qadamlarim botib boradir,
O'zligini sotib boradir
Boshsiz yelkaga.
Balki, cho'kayotgan mendirman,
Balki, cho'kayotgan shum umr,
(Nima farqi bor?)
Va balki tobora bu jism qayta
bo'shliqqa aylanayotir...
Mayli,
Yelkaga aylanmasa bo'lgani!

26.09.2023.
Yasin(Zarnigorxon Abduolimova)

@sheriylahzalar
​​МАСАЛА

Бир кўнглимда мингдан ортиқ туйғу бор.
Бириси туғилса, бири ўлади.
Шу туришда осмон келиб қўшилса,
Неча бўлади?

Барчаси бир тараф, соғинч бир тараф.
Лим-лим тўлиб қолса соғинчнинг жоми.
Туйғуларни ғиж-ғиж ғунчалаб қўйса,
Карра бўладими соғинчнинг номи?

Айрилиб-айрилиб кетса кулгулар,
Қўшилиб-қўшилиб келса қайғулар.
Армонлар айирса орзуларимдан
Айирма нечага тенг бўлар?

Мен сизга жавобни айтаман аниқ:
Ҳеч битти қарз олмай олам-борлиқдан,
Кўнглим бўлинувчи, дунё бўлувчи,
Соғинч бўлинмадир, ўзим қолдиқман.

Бахтинисо Маҳмудова
@sheriylahzalar
MUSHOIRA

(Rauf Parfi xotirasiga)

Bugun (28-mart) soat 21:00 da.

Bugun 28-mart kuni, ulugʻ shoir Rauf Parfini xotirlash kuni,
shu munosabat bilan ustozni sheʼrlarini biiir oʻqimoqchimiz!

Xullas, bugun 21:00 da mushoira boshlanadi. Rauf Parfi sheʼrlaridan va oʻzingiz yozgan sheʼrdan bitta tayyorlab keling...

Mushoirada koʻrishguncha.

P/s:
Oxirgi postimizda: "Keyingi mushoirani 1,200 ga yetsak qilamiz", degandik.
ammo hech shu raqamlarni koʻrolmadik...

Iltimos, shu postni qoʻldan kelgancha repost qilaylik, doʻstlarga, yaqinlarga, guruh va kanallarga tarqataylik.
Shunda biz ham subutsiz, yolgʻonchi boʻlib qolmaymiz!
Oldindan rahmat!


https://t.me/+-eO0KiFXqvNhMWVi

👆Kanalga qoʻshiling
Live stream scheduled for