Forwarded from Амальгама
Орқа томонга чопаётган киши.docx
23.9 KB
Forwarded from Sirojiddin IBROHIM (YouTube)
“ТИЛАК ЖЎРА ТАВАЛЛОСИ”
Адабиёт саройини бир бурчидан устун бўлиб кўтарган, аммо кўп-да эсланавермайдиган шоир Тилак Жўра ҳақида тележурналист Гулмира Мусажонова ва режиссёр Равшан Раҳматов фильм тайёрлашди. Кўринг, баҳра олинг, шовқинли замонда қалбингизга бироз ёруғ тассурот юқтиринг.
КЎРИШ УЧУН 👇
https://youtu.be/XhZjlyPApB8
Ютуб каналимизга обуна бўлинг! 👇
https://youtube.com/c/SirojiddinIbrohim
Телеграм манзилимиз👇
@sirojiddinn_ibrohim
Адабиёт саройини бир бурчидан устун бўлиб кўтарган, аммо кўп-да эсланавермайдиган шоир Тилак Жўра ҳақида тележурналист Гулмира Мусажонова ва режиссёр Равшан Раҳматов фильм тайёрлашди. Кўринг, баҳра олинг, шовқинли замонда қалбингизга бироз ёруғ тассурот юқтиринг.
КЎРИШ УЧУН 👇
https://youtu.be/XhZjlyPApB8
Ютуб каналимизга обуна бўлинг! 👇
https://youtube.com/c/SirojiddinIbrohim
Телеграм манзилимиз👇
@sirojiddinn_ibrohim
YouTube
"ТИЛАК ЖЎРА ТАВАЛЛОСИ" ҳ/ф
Тилак Жўра 1947 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёт қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1972). «Райҳон» (1977), «Олам остонаси» (1980), «Юлдузлар табассуми» (1981), «Чорраҳадаги уй» (1983), «Сандувоч» (1988), «Руҳият»…
Assalomu alaykum, yurtdosh.
Bugun bir mushoira qilsak, nima deysiz?!
Soat 22: 00 da boshlasak-a!
Qancha do'stingiz bo'lsa tezda chaqirib keling.
Mana shu manzilda she'rlashamiz.
👇👇👇
@sheriylahzalar
Bugun bir mushoira qilsak, nima deysiz?!
Soat 22: 00 da boshlasak-a!
Qancha do'stingiz bo'lsa tezda chaqirib keling.
Mana shu manzilda she'rlashamiz.
👇👇👇
@sheriylahzalar
Автопсихография
Барига чап бериб ўтади шоир,
дунёга қолдирар у фақат танин
ҳатто алдай олар қайғуни моҳир
қалбмас қайғу англар қалбда эканин.
Унинг ёзганларин ўқиган одам
сўз эмас қайғуни ўқийди қониб
вале шоир қалби бўм-бўшдир…
шеърхон
йиғлар шу бўшлиқнинг дардидан ёниб.
Шафаққа йўналар бу мангу йўллар
унда бир фойтундир шоирнинг қалби.
фойтун ғилдирагин ғичирлашини
биз шеър деб атаймиз телбалар каби.
Фернандо Пессоа
@sheriylahzalar
Барига чап бериб ўтади шоир,
дунёга қолдирар у фақат танин
ҳатто алдай олар қайғуни моҳир
қалбмас қайғу англар қалбда эканин.
Унинг ёзганларин ўқиган одам
сўз эмас қайғуни ўқийди қониб
вале шоир қалби бўм-бўшдир…
шеърхон
йиғлар шу бўшлиқнинг дардидан ёниб.
Шафаққа йўналар бу мангу йўллар
унда бир фойтундир шоирнинг қалби.
фойтун ғилдирагин ғичирлашини
биз шеър деб атаймиз телбалар каби.
Фернандо Пессоа
@sheriylahzalar
***
Мен — тақдир ҳукмини тан олган одам,
Тошлар чиқиб турган ошни ошадим.
Отангни кучли деб ўйлайсан, болам,
Асли синовларга чидаб яшадим.
Муҳит тор келганда мажбур кўникдим,
Енгилиб-енгилиб бўлганман ғолиб.
Астойдил курашдим — обдон чиниқдим,
Бардошни ўзимга айладим толиб.
Ҳамон олинмаган қасосларим бор,
Ҳали бошланмаган курашлар мўлдир.
Эртами ёки кеч маҳв этар айёр,
Ҳаёт — ўлим сари ягона йўлдир.
Йўл сўнггига етгач туриб бошимга,
Устимдан тантана қилганда олам.
Таваллудимни ёз қабртошимга,
Енгилган кунимни ёзмагин, болам.
4-декабр, 2022-йил
Раҳмиддин АБРАЕВ
Раҳмиддин Абраев. Сўнгги йиллар шеърлари | Хуршид Даврон кутубхонаси
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/rahmiddin-abrayev-songgi-yillar-sherlari.html
@sheriylahzalar
Мен — тақдир ҳукмини тан олган одам,
Тошлар чиқиб турган ошни ошадим.
Отангни кучли деб ўйлайсан, болам,
Асли синовларга чидаб яшадим.
Муҳит тор келганда мажбур кўникдим,
Енгилиб-енгилиб бўлганман ғолиб.
Астойдил курашдим — обдон чиниқдим,
Бардошни ўзимга айладим толиб.
Ҳамон олинмаган қасосларим бор,
Ҳали бошланмаган курашлар мўлдир.
Эртами ёки кеч маҳв этар айёр,
Ҳаёт — ўлим сари ягона йўлдир.
Йўл сўнггига етгач туриб бошимга,
Устимдан тантана қилганда олам.
Таваллудимни ёз қабртошимга,
Енгилган кунимни ёзмагин, болам.
4-декабр, 2022-йил
Раҳмиддин АБРАЕВ
Раҳмиддин Абраев. Сўнгги йиллар шеърлари | Хуршид Даврон кутубхонаси
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/rahmiddin-abrayev-songgi-yillar-sherlari.html
@sheriylahzalar
Анна АХМАТОВА
Муҳаббат
Кулча бўлган илондай юҳо,
Юрагингни авраб қолади.
Каптар бўлиб кун бўйи гоҳо,
Деразангда сайраб қолади.
Қиров ичра баъзан ярқираб,
Мудроқ самбит узра кўринар.
Сеҳр билан қўлингдан ушлаб,
Тинчинг бузмоқ бўлиб уринар.
Унга одат юм-юм йиғламоқ,
Зериккан тор куйига монанд.
Даҳшатлидир уни англамоқ,
Табассум-ла ақлинг этса банд.
* * *
Сув ичмаймиз биз бир косада
Ва ичмаймиз ширин шароб ҳам.
Ўпишмаймиз эрталаб — тонгда,
Деразадан боқмаймиз оқшом.
Сенда қуёш, менда ой ҳусни,
Ҳис этамиз лекин бир ҳисни.
Ажралмас ёр менинг билан-ку,
Сен биландир рафиқанг қувноқ.
Менга аён кўзингда қўрқув,
Сен айбдор дард чексанг гоҳ-гоҳ.
Қисқа висол бизларга ётдир,
Истагимиз жимжит ҳаётдир.
Шеърларимда овозинг, сасинг,
Шеърларингда менинг нафасим,
Бир гулхан бор, ўчиролмасдир
Фаромушлик ва кўрқинч нафси.
Билсанг эди мен учун ҳозир
Дудоқларинг кўп севимлидир.
Азиз Абдураззоқ таржималари
@sheriylahzalar
Муҳаббат
Кулча бўлган илондай юҳо,
Юрагингни авраб қолади.
Каптар бўлиб кун бўйи гоҳо,
Деразангда сайраб қолади.
Қиров ичра баъзан ярқираб,
Мудроқ самбит узра кўринар.
Сеҳр билан қўлингдан ушлаб,
Тинчинг бузмоқ бўлиб уринар.
Унга одат юм-юм йиғламоқ,
Зериккан тор куйига монанд.
Даҳшатлидир уни англамоқ,
Табассум-ла ақлинг этса банд.
* * *
Сув ичмаймиз биз бир косада
Ва ичмаймиз ширин шароб ҳам.
Ўпишмаймиз эрталаб — тонгда,
Деразадан боқмаймиз оқшом.
Сенда қуёш, менда ой ҳусни,
Ҳис этамиз лекин бир ҳисни.
Ажралмас ёр менинг билан-ку,
Сен биландир рафиқанг қувноқ.
Менга аён кўзингда қўрқув,
Сен айбдор дард чексанг гоҳ-гоҳ.
Қисқа висол бизларга ётдир,
Истагимиз жимжит ҳаётдир.
Шеърларимда овозинг, сасинг,
Шеърларингда менинг нафасим,
Бир гулхан бор, ўчиролмасдир
Фаромушлик ва кўрқинч нафси.
Билсанг эди мен учун ҳозир
Дудоқларинг кўп севимлидир.
Азиз Абдураззоқ таржималари
@sheriylahzalar
Мангу ўйин
Ота,
Мен сени қидириб ўзимни йўқотдим,
Арслоннинг тишини бўйтумор қилган ўзимни.
Ҳайронман…
Қурт тушган тишни сақлаганингга
Ёки чарчадими тупроқ-нафасинг.
У тишга айланган мунгли кўзларинг
Кўксимни бурғулаб чиқади ҳар тун.
Бўйнимга арқонлар ишқаланганда
Тупроқ-нафасингга унсиз қарайман
“Кечирим сўрар” деб сенга айланиб.
Нега
Тупроқ деб босганим тошга айланди?
Нега
Кафтингга ўхшатган осмоним тошга айланди, Ота?
Билмайсанда бу замин чуқур тешик қоғоздай,
Сон-саноқсиз қуртларни бўшатади занжирдан.
Кечалари сўз бўлиб қошимга келар кимлар,
Бўйтуморим юракни ғижимлаб чиққан пайти
Кўпчиган қон рангини юзига суртиб келар.
Сўнг камина ўлимга қараб қочаман қулдай,
Чўл шамоли бўйтумор - тишни кўмиши учун.
Сўнг камина ўлимга учиб бораман қумдай,
Боламга бу арқонлар ўралмаслиги учун.
Барибир Азроил олар жонимни
Қонимни ялаган ўнг қўли билан.
Чап қўли қурт тушган тишни илади
Мендан тарқалажак авлод бўйнига…
Сўнг ҳаммаси қайталанади…
Улар мени қидириб ўзини йўқотади
На ўзини топар,
на мени
тамом…
Аpслан Қувонч ўғли.
Қозоқ тилидан Санжар ТОШБЕКОВ ўгирмаси.
@sheriylahzalar
Ота,
Мен сени қидириб ўзимни йўқотдим,
Арслоннинг тишини бўйтумор қилган ўзимни.
Ҳайронман…
Қурт тушган тишни сақлаганингга
Ёки чарчадими тупроқ-нафасинг.
У тишга айланган мунгли кўзларинг
Кўксимни бурғулаб чиқади ҳар тун.
Бўйнимга арқонлар ишқаланганда
Тупроқ-нафасингга унсиз қарайман
“Кечирим сўрар” деб сенга айланиб.
Нега
Тупроқ деб босганим тошга айланди?
Нега
Кафтингга ўхшатган осмоним тошга айланди, Ота?
Билмайсанда бу замин чуқур тешик қоғоздай,
Сон-саноқсиз қуртларни бўшатади занжирдан.
Кечалари сўз бўлиб қошимга келар кимлар,
Бўйтуморим юракни ғижимлаб чиққан пайти
Кўпчиган қон рангини юзига суртиб келар.
Сўнг камина ўлимга қараб қочаман қулдай,
Чўл шамоли бўйтумор - тишни кўмиши учун.
Сўнг камина ўлимга учиб бораман қумдай,
Боламга бу арқонлар ўралмаслиги учун.
Барибир Азроил олар жонимни
Қонимни ялаган ўнг қўли билан.
Чап қўли қурт тушган тишни илади
Мендан тарқалажак авлод бўйнига…
Сўнг ҳаммаси қайталанади…
Улар мени қидириб ўзини йўқотади
На ўзини топар,
на мени
тамом…
Аpслан Қувонч ўғли.
Қозоқ тилидан Санжар ТОШБЕКОВ ўгирмаси.
@sheriylahzalar
Forwarded from Фахриёр
Kuyganing men boʻldim, suymaganing - men.
Armonlar yurakka tosh boʻlib choʻkdi.
Zil tortib boradi koʻz yosh kabi meng,
sangijumon tortib boradi koʻksim.
Hissiz boʻsalarning muz qirralari
tosh boʻlib, yosh boʻlib tirnar yodimni.
Muhabbat qariydi, ehtiros arir,
xotirlar baxtiyor etmishdir kimni?
Bu zalil koʻngilning ne zalolati:
suygani sen boʻlding, gullarga qasam!
Ne tongki, manglayda ishq malomati?
Dilimning bariga qoʻlim yetmaydi,
ne vasl - masaldir, ne sabr - masal,
muhabbatning jarohati bitmaydi.
https://t.me/fahriyor_poet
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1195469054986947&set=a.118735179327012
Armonlar yurakka tosh boʻlib choʻkdi.
Zil tortib boradi koʻz yosh kabi meng,
sangijumon tortib boradi koʻksim.
Hissiz boʻsalarning muz qirralari
tosh boʻlib, yosh boʻlib tirnar yodimni.
Muhabbat qariydi, ehtiros arir,
xotirlar baxtiyor etmishdir kimni?
Bu zalil koʻngilning ne zalolati:
suygani sen boʻlding, gullarga qasam!
Ne tongki, manglayda ishq malomati?
Dilimning bariga qoʻlim yetmaydi,
ne vasl - masaldir, ne sabr - masal,
muhabbatning jarohati bitmaydi.
https://t.me/fahriyor_poet
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1195469054986947&set=a.118735179327012
Telegram
Фахриёр
Лаҳзани тутиб қол
Bayram bilan tabriklamadi debmi kanalimizni tark etishmoqda😔
Barchangizga bayram muborak bo'lsin, yurtdosh!
20. 06. 2024 .da
SIZ uchun katta MUSHOIRA hozirlayapmiz.
Nima munosabat bilan deb o'ylaysiz?
Izohlarda yozib qoldiring....
Barchangizga bayram muborak bo'lsin, yurtdosh!
20. 06. 2024 .da
SIZ uchun katta MUSHOIRA hozirlayapmiz.
Nima munosabat bilan deb o'ylaysiz?
Izohlarda yozib qoldiring....
☆ ☆ ☆
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Азизам, азизам, ғамгин азизам,
Саодат олмоққа етурми тангам.
Захоб ютиб кетган
Олучча барги,
Темир дубулғада ўсган чиннигул.
Нотинч изтиробим ва соғинчларим
Сенсиз этмакдаман ёлғиз танаввул.
Ҳамал қафасида ҳарир, ғаройиб
Зиндон топиб берар кофар ҳаяжон.
Бўёқлар яралган симий ҳовузда
Қунишиб, жунжикар-серталваса жон.
Ҳеч ким севган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким бўлолмаган сендай фидо тан.
Денгизни сапчитиб отган қийқириқ,
Гўё сен,
Денгиздай таажжубланаман.
Оғир лангар бўлиб қўлларим чўкар,
Тубсиз қучоғингга карахт, беозор,
Ҳайронман,
Узугинг ютган наҳанглар,
Сени қуршаётир ишорангга зор.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким суйган эмас мени юракдан.
Ҳеч ким тўкилмаган сендек эланиб,
Ҳеч ким тўкилмаган сендек элакдан.
На тақдир битувчи,
На қаттол рақиб,
Бермаган саодат олмоққа танга.
Ҳеч ким ёндирмаган мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик…
1984
✍ Абдували ҚУТБИДДИН
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Азизам, азизам, ғамгин азизам,
Саодат олмоққа етурми тангам.
Захоб ютиб кетган
Олучча барги,
Темир дубулғада ўсган чиннигул.
Нотинч изтиробим ва соғинчларим
Сенсиз этмакдаман ёлғиз танаввул.
Ҳамал қафасида ҳарир, ғаройиб
Зиндон топиб берар кофар ҳаяжон.
Бўёқлар яралган симий ҳовузда
Қунишиб, жунжикар-серталваса жон.
Ҳеч ким севган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким бўлолмаган сендай фидо тан.
Денгизни сапчитиб отган қийқириқ,
Гўё сен,
Денгиздай таажжубланаман.
Оғир лангар бўлиб қўлларим чўкар,
Тубсиз қучоғингга карахт, беозор,
Ҳайронман,
Узугинг ютган наҳанглар,
Сени қуршаётир ишорангга зор.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким суйган эмас мени юракдан.
Ҳеч ким тўкилмаган сендек эланиб,
Ҳеч ким тўкилмаган сендек элакдан.
На тақдир битувчи,
На қаттол рақиб,
Бермаган саодат олмоққа танга.
Ҳеч ким ёндирмаган мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик…
1984
✍ Абдували ҚУТБИДДИН
Forwarded from zouᴉɹɥǝW
Iste’dodli qizlar uchun ta’lim granti
She’r yoki hikoya yozadigan talaba qizlarning ijodiy ishlari va moddiy imkoniyatlarini oʻrganib chiqib, (boshlanishiga) 2 nafar ijodkor qizning yillik shartnoma to’lovini to’lab bermoqchiman.
Grant olishni istagan ijodkorlar qizlar 1-iyuldan 1-ivgustgacha @Mehrnozbot manziliga beshtadan ijodiy ish va oʻzi haqidagi maʼlumotlarni yuborishlari mumkin.
Shuningdek, grant gʻoliblaridan tashqari boshqa isteʼdodli nomzodlar bilan ham ijodiy hamkorlik qilish, sohada rivojlanishlari uchun ko’mak berishniyam xolis niyat qilyapmiz.
Postni imkon qadar ijodiy kanallarda ulashib, iste’dodli qizlarni topishimiz uchun koʻmak bering.
@mehrnoz_abbos
She’r yoki hikoya yozadigan talaba qizlarning ijodiy ishlari va moddiy imkoniyatlarini oʻrganib chiqib, (boshlanishiga) 2 nafar ijodkor qizning yillik shartnoma to’lovini to’lab bermoqchiman.
Grant olishni istagan ijodkorlar qizlar 1-iyuldan 1-ivgustgacha @Mehrnozbot manziliga beshtadan ijodiy ish va oʻzi haqidagi maʼlumotlarni yuborishlari mumkin.
Shuningdek, grant gʻoliblaridan tashqari boshqa isteʼdodli nomzodlar bilan ham ijodiy hamkorlik qilish, sohada rivojlanishlari uchun ko’mak berishniyam xolis niyat qilyapmiz.
Postni imkon qadar ijodiy kanallarda ulashib, iste’dodli qizlarni topishimiz uchun koʻmak bering.
@mehrnoz_abbos
Eng yosh va eng tajribali shoirlar. Chatjildi.
Oʻzingizga qoʻshib oling.
Mazza qilib kuzatib yurasiz.
https://t.me/addlist/JbNeHZTGX2k0ZDc6
Oʻzingizga qoʻshib oling.
Mazza qilib kuzatib yurasiz.
https://t.me/addlist/JbNeHZTGX2k0ZDc6
Telegram
Shoirlar
Duel admin invites you to add the folder “Shoirlar”, which includes 31 chats.
Forwarded from Duel
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☆☆☆
Bir kun ufq qonin ichgan yuragimga,
Yaratguvchi malaklardan yo'llasa tin.
Mendan avval nima bo'lsa bo'ldi ammo..
Ich-ichimdan bezovtaman:
Mendan keyin...
Yig'laysizmi?
Yig'laysizmi? Sahrolarning
Ming yil qilgan ibodatin javobidek!
O'ksib-o'ksib silaysizmi ko'zlarimni,
Bir halolning
Haloliga tavofidek...
Mendan keyin..
Ucholsa ham qanotingiz,
O'zga havo, o'zga osmon topmaysizmi?
Saratonga tutib berib yelkangizni,
Hislaringiz qahratonda toblaysizmi?
Mendan keyin..
Kulgularga ko'z tegarmi?
Loshingizni eltasizmi g'am tog'iga?
Chirog'imni yoqmasa ham qo'llaringiz,
Yo'llaringiz tushadimi tuprog'imga?
Men avvaldan rozi edim qismatimdan,
Qulluq qilib yashayverdim, isyonsiz, chin!
Qoldirganim:
Muhabbatdir,
Musibatdir!
Xudo sizdan rozi bo'lsin, mendan keyin..
Xudo bizdan rozi bo'lsin, mendan keyin..
✍U. Hasanxojayeva
@sheriylahzalar
Bir kun ufq qonin ichgan yuragimga,
Yaratguvchi malaklardan yo'llasa tin.
Mendan avval nima bo'lsa bo'ldi ammo..
Ich-ichimdan bezovtaman:
Mendan keyin...
Yig'laysizmi?
Yig'laysizmi? Sahrolarning
Ming yil qilgan ibodatin javobidek!
O'ksib-o'ksib silaysizmi ko'zlarimni,
Bir halolning
Haloliga tavofidek...
Mendan keyin..
Ucholsa ham qanotingiz,
O'zga havo, o'zga osmon topmaysizmi?
Saratonga tutib berib yelkangizni,
Hislaringiz qahratonda toblaysizmi?
Mendan keyin..
Kulgularga ko'z tegarmi?
Loshingizni eltasizmi g'am tog'iga?
Chirog'imni yoqmasa ham qo'llaringiz,
Yo'llaringiz tushadimi tuprog'imga?
Men avvaldan rozi edim qismatimdan,
Qulluq qilib yashayverdim, isyonsiz, chin!
Qoldirganim:
Muhabbatdir,
Musibatdir!
Xudo sizdan rozi bo'lsin, mendan keyin..
Xudo bizdan rozi bo'lsin, mendan keyin..
✍U. Hasanxojayeva
@sheriylahzalar
Forwarded from Duel
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BONUJON
Kun quyoshni belayotgan sokin oqshom,
Tun tilida menga kuylab bersang qani,
Shu hilvatga choʻkkan qalbni aldab tagʻin,
Ketasanmi?!
Hali tunning gʻoʻr nafasi yorishmasdan,
Oftob senga yoʻl uzatsa nurlaridan.
Men ket desam, qoʻllarimiz qovushmasa,
Ketasanmi?!
Bari gʻoyib, bir ayriliq tayin bizga.
Yonmoq - gʻoyib,
hislaringga qonmoq - gʻoyib.
Nigohing-la bir soʻz demay, ey ajoyib,
Ketasanmi?!
Balki, tole bordir,
Balki baxt bordir
Ketajak yoʻlingda ishq kelar gʻolib.
Qoʻlingga tutqazsam ruhimni, olib
ketasanmi?!
©️ Bonujon
https://t.me/nanash_qiz
Tun tilida menga kuylab bersang qani,
Shu hilvatga choʻkkan qalbni aldab tagʻin,
Ketasanmi?!
Hali tunning gʻoʻr nafasi yorishmasdan,
Oftob senga yoʻl uzatsa nurlaridan.
Men ket desam, qoʻllarimiz qovushmasa,
Ketasanmi?!
Bari gʻoyib, bir ayriliq tayin bizga.
Yonmoq - gʻoyib,
hislaringga qonmoq - gʻoyib.
Nigohing-la bir soʻz demay, ey ajoyib,
Ketasanmi?!
Balki, tole bordir,
Balki baxt bordir
Ketajak yoʻlingda ishq kelar gʻolib.
Qoʻlingga tutqazsam ruhimni, olib
ketasanmi?!
©️ Bonujon
https://t.me/nanash_qiz