She’riy lahzalar
1.04K subscribers
1.25K photos
213 videos
156 files
1.76K links
Kanaldan koʻchirganda muallif nomi bilan koʻchiring.
Kanalni qoʻllab-quvvatlash:
https://tirikchilik.uz/sheriylahzalar
Download Telegram
Шоир Беназир Муҳаммаднинг китобидан олмоқчи бўлганлар @Shahboz_FAYZULLAYEV га ёзсин.
#Кўмак

ШОИР

Китобни қўлга олдим. Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний). "Оҳангсиз қўшиқлар". Шеър, таржима, насрий асарлар тўплами.

Академнашр босди. Сифати аъло. Бор-йўғи 500 нусха. Нашриёт сахий. Ўз ёнидан босди. Унга фойда керак эмас. Лекин муаллифга кўмак зарур! Аҳволи оғир шоирнинг.
Зариф Султонни таниган, эшитган ва энди таний бошлаганлар диққатига, китоблар менда.

Нархи 30 000 (ўттиз минг) сўмдан.
Истаган одам юз, балки бир миллион... га сотиб олиши ҳам мумкин. Бу акция. Йиғилган сўмма шоирга етказилади.

Қуйида Зариф акага тегишли пластик карта суратини жойлайман. Тўғридан тўғри картага пул ўтқазишингиз мумкин. Китобни эса мендан оласиз.

Китоб қизиқ бўлмаганлар ҳам савоб қилишлари мумкин. Ҳозир Зариф ака қандай гўзал шоирлиги ҳақида узуууундан узун таъриф ёзиш ниятим йўқ. У кишини шоир сифатида билмаганлар миллатпарвар сифатида яхши билади. Гапнинг дангали, бизга Зариф Султоннинг соғлиги керак!!!

Тўлов қилганлар еитобни Тошкент шаҳар, Чорсу, Гумдан +998997111520 шу рақамга боғланиб олиб кетишлари мумкин.

Кўчириб қўйишни унутманг постни.

(Jontemirning feysbukdagi sahifasidan)
Ishq dardini talab qildim darmoni yo'q,
Ishq yo'lida jon berganni armoni yo'q,
Bu yo'llarda jon bermasang imkoni yo'q,
Har ne qilsang oshiq qilg'il parvardigor!

Qaydin topay ishqing tushdi qarorim yo'q,
Ishq sadosin tunu kunu qo'yorim yo'q,
Dargohingdan o'zga yerga bororim yo'q,
Har ne qilsang oshiq qilg'il parvardigor!

Ishq bozori ulug' bozor, savdo harom,
Oshiqlarga sendin o'zga g'avg'o harom,
Ishq yo'lig'a kirganlarga dunyo harom,
Har ne qilsang oshiq qilg'il parvardigor!

Oshiqlikni davo qilib yurolmadim,
Nafsdin kechib Haq amrini bilolmadim,
Nodonlikda Haq amrini bilolmadim,
Har ne qilsang oshiq qilg'il parvardigor!

Xoja Ahmad Yassaviy.

@sheriylahzalar
***

овозимда кузнинг мотами
овозимда қишлади қушлар
овозимда шафақнинг таъми
овозимда совуқ оғушлар
овозимда оқсаган турна
овозимда шиша синиғи
овозимда ташланди қуръа
овозимда сувлар тиниқди
овозимда додлади дорлар
овозимда хўрланди ватан
овозимда қонли баҳорлар
овозимда яланғоч бадан
овозимда оҳлар бор фақат
овозимда ҳуррам хиёнат
овозимда  синиқди сарҳад
овозимда қўпди қиёмат
овозимда оғриди ҳечлик
овозимда тупроқнинг ҳиди
овозимда тебранди бешик
овозимда кунлар қасд қилди

овозимда кузнинг мотами...

7.12.2022

Мирзоҳид

@sheriylahzalar
Ko'p bo'ldi oyog'im yerdan uzilgan...
Bir quloch yuqori yuraman sizdan
Qushday yalangoyoq, oy kabi yayov.

Qadam qo'yar bo'lsam yerga endi men,
Har bosgan izimdan adashgan gulday
Ko'karib chiqadi bir dasta olov.


© E.Shukur

@sheriylahzalar
"ИЙМОН АСИРИ"

Мазкур ҳужжатли фильмда нафақат ўзбек шеърияти, балки туркий дунё шеъриятининг улуғ шоири Рауф Парфи сиймоси ҳақида сўз юритилади. Унинг болалиги, шаклланиш босқичлари, ижодий мероси ва мураккаб ҳаёт йўлини баҳоли қудрат акс эттиришга уриндик.

КЎРИШ УЧУН 👇
https://youtu.be/IdKNRMRCOmY

Ютуб каналимизга обуна бўлинг! 👇
https://youtube.com/c/SirojiddinIbrohim

Телеграм манзилимиз👇
@sirojiddinn_ibrohim
​​DOR

Sen – bo’g’zimga atalgan dorsan,
Peshonamga bitilgan qismat.
Men -- Xudodan maxfiy yo’llangan,
Qiyomatda ochilguvchi xat.
O’limiga tashna mahbusday,
O’limga zor ko’rdek zanjirband.
Intilaman, men senga, ammo
Sen balandsan,
Judayam baland!
Tiklanaman senga uzalib,
Suyalaman – yetmaydi qurbim.
O, boshimda tikilgan sirtmoq,
Talpinadi senga bor umrim!
Yo’q,
Lahzalik jazo yetmaydi,
Senga kerak ming yillik javob.
Sening qadar yuksalgunimcha –
Umrim mening buyuk iztirob!
Qurbonlikka atalgan baxtday
So’ramayman: “Nechun?”, “Nega man?”
Intilaman senga najotday,
Seni o’lim kabi sevaman!
Axir menga, bir menga zorsan,
Borlig’ing-da borlig’imga band.
Sen bo’g’zimga tortilgan dorsan,
Juda baland,
Judayam baland!

Zebo Mirzo

@sheriylahzalar
Tayu
Valeriya
#ajoyib_tarona

Как снежинка таю я твоих руках...

@sheriylahzalar
БИЗГА НИМА БЎЛДИ?

Бизга нима бўлди? Бағримиз бутун,
Шунчалар телбамиз, шунчалар нодир.
Бир-биримиз такрор ўлдирмоқ учун
Ҳар куни ҳозирмиз, ҳар куни қодир.

Бизга нима бўлди? Дунёмиз ўзга,
Кўнгиллар оловдир, кўнгиллар-да муз.
Ҳамманинг ҳаваси келару бизга,
Ҳаммадан бахтлимиз, ҳаммадан бахтсиз.

Бизга нима бўлди? Ҳар томон ғурур,
Ҳар томон қўйилар бемақсад қадам.
Оллоҳ-да аршида ҳайрона турур:
На яхши одаммиз, на ёмон одам.

Бизга нима бўлди? Қани у туйғу,
Тилимиз заҳардир, тилимиз асал.
Ҳеч кимнинг кўнглини қолдирмаймизу,
Бир-биримиз учун ажалмиз, ажал!

Бизга нима бўлди? Кўзимга қара –
Кўз ёшмас, суратинг турибди тўлиб.
Ўлим даҳшатидан кўрқмайман сира,
Ўрганиб қолганман ҳар куни ўлиб.

Бизга нима бўлди? Бирор нарса де,
Ҳар қадам тўхтамоқ, кутмоқ, қайрилмоқ.
Асли бу ҳаётдан мақсадимиз не ―
На бирга яшамоқ, на-да айрилмоқ.

Бизга нима бўлди? Умр ўтмоқда:
Тўйлару азалар, туғилган кунлар...
Шодликлар бирма-бир ташлаб кетмоқда,
Пешонамда фарзанд кўрар ажинлар.

Бизга нима бўлди? Нима бўлди, эй,
Нега менсизликда бахтли бўласан?
Сенга нима бўлди, дейман асабий.
Сизга нима бўлди, дейсан... Куласан.


Жўрабек Рамазон

@sheriylahzalar
Как ты мне нужен
Жасмин
Не моя река, но я буду плыть...

Osuda orom!

@sheriylahzalar
❗️DIQQAT TANLOV❗️
70 nafar gʻolibdan biriga aylaning!


"Book uz" va "Rais Buva" hamkorligida tashkil etilgan tanlovda ishtirok etib, 70 ta kitobdan birini yutib oling!

👉Ishtirok etish: @bookuzbekistan_bot

1 o‘rin: "Saodat asri qissalari" (to‘plam).
2 o‘rin: "Suyukli payg‘ambarim bilan 365 kun"
3 o‘rin: "O‘kinma"
4 o‘rin: "Stiv Jobs"
5 o‘rin: "Halqa"
6 o‘rin: "Katta o‘yin. Ikki imperiya to‘qnashuvi"
7 o‘rin: "Muvaffaqiyatli insonlarning 7 ko‘nikmasi"
8 o‘rin: "Mening Xayotim" (Xenri Ford).
9 o‘rin: "Chunki sen Alloxsan"
10 o‘rin: "Atom odatlar "
11-15 o‘rin: "Bolalar muvaffaqiyatga qanday erishadilar"
16-20 o‘rin: "Ichimizdagi shayton"
21-25 o‘rin: "Baxt Alloxga ishonmoqdir"
26-30 o‘rin: "Baqirmaydigan onalar"
31-35 o‘rin: "Men bilan o‘ynaysizmi ona"
36-40 o‘rin: "Martin Iden"
41-45 o‘rin: "Oy va sariq chaqa"
46-50 o‘rin: "Uyimiz jannatga aylansin"
51-55 o‘rin: "Da Vinchi siri"
56-60 o‘rin: "Vijdon azobi"
61-65 o‘rin: "Otash kechasi"
66-70 o‘rin: "Ming quyosh shu’lasi"


Tanlov 29-dekabrda yakunlanadi.
Shamol shamolni tebratar,
Shamol bulutni tebratar.
Bulut yomğirni tebratar,
Yomğir maysani tebratar.
Maysa tuproqni tebratar,
Maysa biyani tebratar,
Biya qimizni tebratar,
Qimiz yigitni tebratar,
Yigit suluvni tebratar,
Suluv beshikni tebratar,
Beshik bolani tebratar,
Bola DUNYONI tebratar.


TURA SULAYMON

@sheriylahzalar
🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊Assalomu aleykum, qadrli kanalimiz a’zolari!😊
Aziz she’riyat shaydolari!☺️ Sizni kirib kelayotgan yangi yil🎄bilan chin ko‘ngildan tabriklab 🥳, xonadoningizga🏘🏚 tinchlik😌, fayz-baraka 🙃, va bitmas-tuganmas shodiyonalar 🤩 tilab qolamiz!
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
Yangi yil sizga🌷
Armonsiz hayot,🌹
Niyatlar ro‘yobi,🌻
Go‘zal xotira,🌸
Ishlaringiz rivoji,🌼
Yakuni yo‘q baxt,🌺
Iohiy mo‘jiza va 💐
Latif damlar olib kelsin!🌺
⛄️⛄️⛄️⛄️⛄️⛄️
2022-yilda shunday baxtli bo‘lingki, 👨‍👩‍👧‍👦💑baxtdan qochib omadga qoqiling💖. Quvochga suyanib 💞, shodlik so‘qmoqlarida yuring... Charchaganda🎈 mehr chashmasidan🎈, omad ariqlaridan suv ichib 🎈, hayot yo‘llarida 🎈xushnud davom eting. Qadringiz nondek aziz, qalbingiz qordek nafis bo‘lsin! 🤗🤗🤗
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
KELAYOTGAN YANGI 2022-YILINGIZ MUBORAK BO‘LSIN!!!🙏🙏🙏
🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁

Cheksiz ehtirom ila:

🎄🎄🎄 @sheriylahzalar 🎄🎄🎄
ЯНГИ ЙИЛ ШЕЪРИ

Инсон феъли ажабдан ажаб,
Йўқдир унга мезонсиз олам.
Юлдузларни ўлчар ботмонлаб,
Қаричлайди чексизликни ҳам.

Ўзи эга, ўзи қул мангу
Ўзи топган ақидаларга,
Не дей, ҳатто мангуликни у
Бўлиб чиққан дақиқаларга.

Дақиқадан соатлар йиғиб,
Кунлар тузиб ой жам қилади.
Йиғламайди умр ўтди деб,
Йил ўтди деб байрам қилади.

Кўпайса-да ажинлар ҳарчанд,
Оқарса-да йиллардан боши,
Қувонади — кўпайди фарзанд,
Севинади — улғайди ёши.

Бу туганмас орзу-ҳавасда
Бор умидбахш имонга асос:
Инсон ўлмас.
Аста ва аста
Боқийликка ўтади, холос.

Эркин ВОҲИДОВ

🎄🎄🎄@sheriylahzalar🎄🎄🎄
ДЕВОНАЛАР

Эй дилларга дор бўлган дилдор,
Сизнинг битта дугонангиз бор ―
Савдойироқ... телбароқ... тентак,
Ишга ўчмас, ишққа харидор
Худдики мендек!

Маъсумдир у жумла аёлдан ―
Унсиз яшар,  хуррам... хаёлан!
Фарқламайди фойда-зиённи...
Мендек уни тушунмас олам,
У тушунмас оламиённи!

Эй дилларга дор бўлган дилдор,
Бир девона дугонангиз бор ―
Йиллар кечар, билмам, не важдан
Севгисига мендек вафодор?
Келтираман кўнглига сажда!

Алишер Сабрий

@sheriylahzalar
📚 Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan o'tkazilayotgan Kitobxon yoshlar tanlovida ishtirok eting va pul yutuqlarini yutib oling! Tanlov sovrin jamg‘armasi 50 million so‘m.

Tanlovda ishtirok etish uchun👇
https://t.me/kitobtanlovbot?start=5552053562
Бизда интеллектуал-маърифий нашрлар унча кўп эмас. Шунга қарамай, борларини ҳам бирин-кетин бой беряпмиз.
Энди шундай хавф ўн етти йилдан бери узлуксиз равишда чоп этилаётган "Репетитор" газетаси боши узра қора кўланка солмоқда.
Очиғи, бу газета закий олим Муҳаммад Вали домланинг жонфидолиги эвазига тирик келмоқда. Устоз бу газетага бутун умрини тиккан. Ҳар бир сонимиз юқори маънавиятга эга экспертларимизнинг фидойилиги ва катта меҳнат-машаққатлар эвазига чоп этилади. Биргина ахборотга ҳам недир интеллект ва фойдали маълумот қўшмай эълон қилмаймиз. Газетанинг биттагина сонини қўлига олган ўқитувчи ва ўқувчи истисносиз тарзда унинг таълим жараёни учун ўта зарур эканлигини эътироф этади. Аммо обуна бўлишга келганда... Ҳали-ҳамон давом этаётган режали обуна туфайли бизнинг мухлисларимиз чорасиз қолишмоқда.
Азизлар, оғизда таълим ривожи учун ҳамма ҳам бонг ураверади. Буни амалда исбот қилиш пайти келди. Фарзандингиз, жиянингиз, қариндошингиз, шогирдингиз ёки ўзингиз ўқиган мактаб ўқувчилари учун "Репетитор" газетасига обуна уюштиринг.
Бир йиллик обуна нархи 250 минг сўм.
Пластик карта: 9860 0401 1464 4707. Менинг номимда. Муродова Гулчеҳра.
Ҳисоб рақамимиз: 20208000904392648001.
ДАТ "Асакабанк" Наманган вилоят бўлими.
МФО: 00231
Қўшимча маълумот учун: +99893-943-84-73
+99893-402-48-78
+99888-230-48-78