Shayx Nuriddin Xoliqnazar
90.5K subscribers
209 photos
1.07K videos
1.63K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 15-19 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#juma

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар»
(Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Ҳар куни тонгда асло ғазабланмайман деб қарор қиламан. Кунимни бир муддат тинч ўтказаман. Кейин баъзи аҳмоқларга йўлиқиб қоламан. Улар эса менинг қароримни амри маҳол ишга айлантиришади.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кўзимизга кўринмаса, у йўқ дегани эмас!

“Осмонлар-у ердаги нарсалар, иккисининг ўртасидаги ва тупроқ остидаги нарсалар ҳам Уникидир”
(Тоҳа сураси, 6-оят).
Ушбу ояти карима нозил бўлганига ўн тўрт асрдан ошди. Ояти каримадаги “тупроқ остидаги нарсалар” ҳақида кўпчилигимиз фикр юритиб кўрмаган бўлсак керак.
Тупроқ, ер остидаги нарсалар яқин кунларгача биз учун номаълумлигича қолганди. Лекин Аллоҳ таоло бизга унинг остидаги яширин хазиналарни топиб, улардан фойдаланишимизни хоҳлади. Олтин, кумуш, темир каби нафис ва қимматбаҳо маъданларни кашф қилдик.
Аллоҳ таоло кўзимизга кўринмаган нарсалар аслида ҳам йўқ бўлавермаслигига яна бир далил келтирди. Бу дунёда ҳеч ким ер ости бойликларини “мен яратганман” деб айта олмайди. Ҳатто энг катта олимлар ҳам бундай даъвони қила олмайдилар. Нефт конларини, олтин, кумушга ўхшаган қимматбаҳо маъданларни ҳеч ким ихтиро қилмаган.
Ер остида ҳали биз билмаган бойликлар ҳам бордир. Кўзимиз кўрмасада Аллоҳ таоло уларни яратгандан бери улар тупроқ остида турган. Улар яқинда пайдо бўлиб қолмаган, уларни инсон зоти яратмаган. Демак, Аллоҳ таоло бизга яна бир бор ўша ҳақиқатни исботламоқда: кўзимизга кўринмаган нарса аслида ҳам йўқ бўлавермайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 20-23 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Ёлғонни фош этишнинг энг афзал қурилмаси – кунлардир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 24-26 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Муваффақиятга эришишни истасанг, биргина “олтин” қоидани унутма! Бу ҳам бўлса: Ўзингни алдама!

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Борлик мўъжизаларга тўла

Аслида борлиқ Аллоҳ таолонинг борлигини исботловчи мўъжизаларга тўла. Фақат биз билмаслигимиз мумкин. Аллоҳ таолонинг мўъжизалари сон-саноқсиздир. Ерда юрсангиз ҳам, тоғ-у тошларга чиқсангиз ҳам кўплаб мўъжизаларнинг гувоҳи бўласиз. Ҳатто денгиз остига шўнғисангиз ёки осмонга кўтарилсангиз ҳам мўъжизаларга тўла ҳолатга дуч келаверасиз.
Ернинг қаърига тушсангиз чексиз мўъжизаларни кўрасиз. Тоғнинг устида ўсиб турган кичкинагина дарахт ҳам мўъжиза аслида. Бир қараганга тоғ устидаги дарахтнинг танаси мулойим, юмшоқ. Ҳатто қўлингизни ҳам тутиб тура олмайдиган даражада нимжон бўлади. Бироқ шу ҳолатида тошларни теша олади. Тошни ёриб, устидан униб чиққан. Томири тоғларнинг ичигача кириб, у ердан озиқланади.
Ажабланасиз. Қандай қилиб нимжонгина дарахт тошни ёриб чиқиши мумкин. Бир ўзингиз тошни ёраман десангиз бунга қанча куч ва аслаҳалар керак бўлади. Лекин сиз Аллоҳ ўша ўсимлик учун тошни юмшоқ қилиб қўйганини ўйлайсиз. Унинг илдизлари учун тоғни юмшоқ қилиб қўйган ҳам Аллоҳ таолодир.
Тўғри, бу жараённи исботлаш учун катта илмий кузатув керак бўлади. Бироқ, яхшилаб фикр юритиб ҳам бундай нарсаларнинг нақадар буюк мўъжиза эканини билиш қийин эмас. Ер юзида Аллоҳнинг ягоналигини исботловчи мўъжизалар шу қадар кўпки Аллоҳнинг қудратига тан бермай иложимиз йўқ. Бу нарсаларни билиш ҳам аслида илм ҳисобланади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ﴾
“Аллоҳдан фақат олим бандаларигина қўрқади” (Фотир сураси, 28-оят).
Аллоҳ таоло нима учун фақат олимлар қўрқишини айтди? Чунки олимларгина ер юзидаги мўъжизалар ҳақида чуқур тафаккур қиладилар. Борлиқдаги ажойиботлар нақадар пухта ва бетакрор яратилганига гувоҳ бўлганлари учун ҳаммадан ҳам олдин улар Аллоҳни тан оладилар. Лекин шунда ҳам айрим моддиятчи олимлар иймон келтириш ўрнига дин ва иймон устидан кулишга ҳаракат қиладилар. Ўзларича борлиқнинг бор синоатини кашф қилдик деб ҳисоблайдилар. Бироқ инсон ҳатто ўзидаги сир синоатларнинг ҳам охирига ета олмайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
нинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 27-33 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Олам фақат насиҳатларга эмас, балки ўрнак, намуна бўладиган шахсларга муҳтождир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кундузини ёруғлик қилиб қўйдик

“Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят).
Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз.
Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўъжизалардан бири эмасми, ахир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 34-37 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Абу Идрис Хавлонийдан ривоят қилинади: “Ҳимс масжидига кирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан ҳадис айтаётган ҳалқага бориб ўтирдим. Кейин у ердан турган эдим, Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳуга йўлиқдим. “Эй Абу Валид, Муоз менга бир ҳадис айтди”, дедим. У: “Қайси ҳадисни айтди?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Аллоҳнинг жалоли сабаб ўзаро яхши кўришганлар соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида бўлади”. Убода: “Кел сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимни айтиб бераман. У зот Роббисидан айтган: “Мени деб яхши кўришганларни Мен ҳам яхши кўраман. Мен учун бирга ўтирганларни Мен ҳам яхши кўраман, Мени деб зиёратлашганларни яхши кўраман, Мени деб ёрдамлашганларни яхши кўраман".

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Кеча ва кундуз бир-бирига ўринбосар

“Қуёш ойга етиб ололмас. Тун ҳам кундуздан ўзиб кетмас. Барчаси фалакда сузиб юрар”
(Ёсин сураси, 40-оят).
Айримлар аввал тун келади, кейин кун келади. Тун кундуздан олдин келолмайди деб ҳисоблашар эди. Аллоҳ таоло эса бу хато қарашни тўғирлади.
“Тун ҳам кундуздан ўзиб кетмас”. Яъни, сизлар аввал тун келади демоқдасиз. Бироқ тун ҳам, кун ҳам бири иккинчисидан ўзиб кетмайди. Тун ва кун бири икинчисидан олдин келмайди, ҳар иккиси бир пайтнинг ўзида ер юзида мавжуд бўлади. Агар ер юмалоқ бўлмаганида ернинг ярми доимо ёруғ, қолган ярми қоронғу бўларди. Бу ояти карима ернинг ўз ўқи атрофида бир маромда айланишига ҳам далил бўлади.
Ернинг юмалоқ эканига яна бир ояти карима бор. Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилган: “У кеча ва кундузни бир-бирига ўринбосар қилиб қўйган Зотдир. (Бу) эслатма олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлганлар учун (оят) белгилардир” (Фурқон сураси, 62-оят).
Ўринбосар бу - алмашинувчи дегани. Алмашинувчи нима дегани? Доимий равишда бири иккинчисининг ўрнига келади дегани. Мисол учун, навбатма-навбат алмашиб турадиган қўриқчиларни кўринг. Биринчиси кетса, ўрнига бошқаси келади. У ҳам кетса учунчиси келади. Бироқ энг биринчи бошлаган қоровул ўзидан олдингисига ўринбосар бўла олмайди. Чунки ундан олдин ҳеч ким бўлмаган. Аллоҳ таоло эса кеча ва кундузни бир-бирига ўринбосар деб айтмоқда. Демак, Аллоҳ таоло кеча ва кундузни бир пайтда яратган экан. Кеча ва кундуз бир пайтда яралди дегани эса ернинг юмалоқ эканини исботлайди. Чунки ҳар иккиси бир пайтда бўлгандагина бири иккинчисига ўринбосар бўлади. Ер юзида доимий фақат бир хил ёруғлик ёки доимий фақат бир хил қоронғулик бўлиб турадиган жой йўқ. Ҳамма жойда кечаси ҳам, кундузи ҳам бўлади. Агар ер ўз атрофида айланмай, бир жойда қимирламай турганида кеча ва кундуз алмашмасди. Кеча ва кундуз алмашяптими демак ер юмалоқ экани ўз-ўзидан маълум бўлади. Ер ўз ўқи атрофида айланиб тургани учун ҳам кеча ва кундуз алмашиб туради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy