Shayx Nuriddin Xoliqnazar
90.5K subscribers
209 photos
1.07K videos
1.63K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 116-121 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Руҳ қаерда жойлашган?

Руҳ деган сўзни кўпчилик эшитган. Лекин уни ким кўрган? Унинг қаерда бўлишини ким билади? У юракда бўладими ёки миямиздами?
Олимларнинг бирортаси бунга аниқ жавоб бера олмайдилар. Руҳнинг вазни бор дея жар солган олим ҳам буни билмайди. Руҳнинг вазни бўлмайди. Вазни бор деган олимни жасаддан чиқиб кетган ҳаво ёки юрак уриши туфайли юзага келадиган босим чалғитган бўлиши мумкин.
Демак, руҳни ҳеч ким кўрмаган. Унинг қаерда жойлашиши, жисмни қандай ҳаркатга келтиришини бирота олим билмайди. Инсоннинг бир қўли фалокат туфайли узилиб тушса, уни ҳаракатга келтирган руҳ қаерга кетади? Буни ҳам ҳеч ким билмайди. Лекин дунё олимлари руҳнинг борлигини инкор этмаганлар.
Демак, руҳнинг борлигига кўпчилик ишонади. Танамиз ҳаракатга келиши, тириклигимиз белгиси ҳам айнан руҳ билан боғлиқдир. Бу нарса ҳам Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан биридир. Ўзимиздаги мўжизаларни инкор этмаган ҳолда коинотдаги илоҳий мўжизаларни қандай инкор эта оламиз?! Бу ақли бор кишининг иши эмас-ку, ахир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

Барчага яхшиликни раво кўр. Бошқаларнинг бахти сенинг бахтингни озайтирмайди. Бошқаларнинг бойлиги сенинг ризқингни камайтирмайди. Бошқаларнинг соғлиги сендан офиятни тортиб олмайди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Ҳар бир иш Аллоҳнинг изни ила бўлади

Яратганни инкор қиладиганлар “Ўзимга ўзим хўжайинман” деган гапни айтадилар. Бу эса Аллоҳнинг наздида энг катта жиноятдир. Бизнинг жисмимиз Аллоҳнинг мулки. У нимани хоҳласа, шуни қила оламиз. Бунга ишонмаганлар эса ўзи ҳақида яхшилаб фикр юритсин.
Юрагимиз тўхтовсиз уриб туради. Хўш, уни ким доимий ҳаракатда ушлаб туради? Ким юракни озгина бўлса ҳам тўхтатиб тура олади? Уришдан тўхтаган юракни ким ҳаракатга келтиришга қодир? Уйқу пайтида ихтиёримиз ўзимизда бўлмайди. Демак, юракни биз ҳаракатга келтирмаймиз.
Нафас олишимиз ҳам шунга ўхшайди. Ким бизни нафас олдириб қўйди? Ўзимизми? Йўқ, албатта. Чунки ухлаган пайтда ҳам нафас оламиз. Бу ҳаракатлар илоҳий буйруқ ила содир бўлади. Илоҳий буйруқ бўлсагина тўхтайди ҳам.
Ошқозонимиз овқат тушганда уни ўзи парчалай бошлайди. Хўш, унга буйруқни ким беради?
Ичакларимизда овқатнинг ҳаракатланишини, унинг ичак деворлари бўйлаб сўрилишини биз назорат қиламизми?
Қонимизга микроб аралашганда унга қарши иммун тизими ишга тушишини ким бошқаради? Уларга “курашинглар” деган буйруқни ким беради?
Бу амалиётларда заррача бўлса ҳам аралашувимиз борми? Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади.
Шукрки, жисмимиз назорати Аллоҳнинг қўлида. Агар ўзимизга ташлаб қўйилганда, ухлаган пайтимиз юрагимиз уришдан тўхтар эди, нафас ололмасдик.
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло жисмимизни Ўзи бошқариб туради ва бу биз учун катта неъмат. Айнан шу сабабдан инсон “мен ўзимга ўзим хўжайинман” дейиши нодонликдан бошқа нарса эмас. Чунки биз ўзимизнинг заррача қисмимизга ҳам хўжайинлик қила олмаймиз, бошқара олмаймиз. Баъзи хоҳишларимизни бажара олишимиз ҳам Аллоҳнинг бизга кўрсатган марҳаматидандир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 122-132 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 133-140 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Ягона Зот - Аллоҳнинг мўъжизалари

Аллоҳ таоло биз яшаётган оламда бир неча мўъжизаларни кўрсатиб қўйган. Мисол учун, кўзингиз кўради. Аллоҳ унга кўриш бахтини ато қилган. Лекин қанча-қанча инсонлар кўзлари бўлса ҳам кўра олмайдилар. Икки оёғингизда юра олишингиз мумкин. Лекин айрим одамлар юра олмайдилар. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Хўш, Аллоҳ таоло бундай ҳолатларни нима учун юзага чиқаради? Бир ҳақиқатни – барча нарса Аллоҳнинг изнида эканлиги, ҳамма нарсанинг ҳақиқий эгаси ягона Зот эканлигини билдириш учундир.
Яъни, кўрганимизда ҳам Аллоҳнинг кўриш неъматини бергани учун кўрамиз. Юрганимизда ҳам Аллоҳнинг бу неъматни бизга ато қилгани учун юрамиз ва ҳоказо.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
нинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

Муҳаббат умрда бир бор келади. Ёқтириш эса кўп марта содир бўлади. Шунинг учун уларнинг орасини аралаштириб юборма, яна надомат қилиб ўтирмагин.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 141-148 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Яхши инсонларнинг хатоси барчани ўзлари каби яхши деб билганларидир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 149-153 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Экканингни ҳеч қачон суғормайдиган шахсларнинг боғларига гуллар экишни бас қил.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кўрмай туриб ишониш - иймон дейилади

Динга ишонмайдиган инсон: “Мен фақат кўзим билан кўрган нарсага ишонаман. Кўзим кўрмаган нарсаларга эса ишонмайман”, деб айтади. Аслида ишонч сўзи кўз кўрмайдиган нарсаларга нисбатан ишлатилади. Ҳеч ким сизни кўриб туриб “Сенинг борлигинга ишонаман” демайди. Ёки ҳеч ким қуёшни кўрганидан кейин “Мен қуёшнинг борлигига энди ишондим” демайди.
Ишонч турлича бўлади. Масалан, сиз ўзингиз гувоҳи бўлмасангиз ҳам, аммо кимдир айтган гапга ишонасиз. Чунки ўша одамни сиз ишончли деб биласиз. Агар ўша нарсани ўз кўзингиз билан кўрсангиз, ишончингиз янада ортади. Мўмин кишининг охиратга бўлган ишончи биринчи тур ишончга киради. Зотан мўминлар охиратни кўрмасдан туриб унинг борлигига ишонадилар. Кўз билан кўргандан кейин эса у ишонч яна ҳам кучли бўлади. Аллоҳ таоло охират куни жаҳаннамни кўрганлар ҳақида бундай деган: “Албатта, жаҳаннамни кўрарсиз. Ва албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасиз” (Такосур сураси, 6-7-оятлар).
Ҳа, очиқ-ойдин ҳақиқат охиратда бўлади.
Демак, очиқ-ойдин ҳақиқат кўз билан кўргандагина бўлади. Лекин иймон маъносидаги ишонч эса кўрмасдан туриб бўлади. Мисол учун, сиз ўзингиз кўрмаган нарса ҳақида “Бундай бўлишига иймоним комил” деб айтасиз. Яъни сиз кўзингиз билан кўрмаган нарса ҳақида шундай ишонч билан гапиряпсиз. Бу – иймон дейилади.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 154-157 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Яқинларнинг зарбаси хатарли бўлади. Чунки у яқин масофадан келади.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир

“Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир”
(Нажм сураси, 43-оят).
Кўпчилик бу оятни яхшилаб тафаккур қилиб кўрмаймиз. Лекин бу оятда энг катта мўъжизалардан бири айтилган. Аллоҳ таоло “Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир” демоқда. Яъни, йиғи ҳам, кулгу ҳам аслида Аллоҳдан бўлади.
Аллоҳ таоло кулиш ва йиғлаш сифатини ҳаммага берган. Берганда ҳам бир хил қилиб берган. Дунёда “инглизча кулгу” ёки “африкача кулгу” деган нарса йўқ. Ҳамма бир хил кулади ва йиғлайди.
Агар йиғи ёки кулгуни ҳар ким ўзи пайдо қилиб олганида ҳамманинг кулгуси ёки йиғиси ҳар хил бўларди.
Кимдир: “Ҳамма ҳам бирдек кулмаслиги ёки йиғламаслиги мумкин-ку? Баъзилар кулса, айримлар умуман кулмаслиги мумкин” деб айтиши мумкин. Ундай инсон оятни яхши англамаган бўлади. Оятда “Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир” дейилмоқда. Ҳаммани кулдиради, ҳаммани йиғлатади деган маъно йўқ. Аксинча инсон йиғлаганда ҳам, кулганда ҳам ўз ихтиёри билан эмас, балки Аллоҳнинг изни ила йиғлайди ёки кулади. Бу масалага инсон ихтиёрининг алоқаси йўқ. Ҳеч ким “мен ҳозир табиий кулиб бераман” ёки “таббиий йиғлаб бераман” демайди, бундай қила олмайди ҳам. Балки шунчаки ёлғондан кўрсатиб бериши мумкин.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy