ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
152K subscribers
2.09K photos
4.49K videos
94 files
13.8K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​​​Бугун қайси сурани ўқимоқчисиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Манба: islomuz

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.

Азиз Онажонларимиз, мунис опа-сингилларимиз учун ОНАЛАР каналини очдик. Бу канал сизга манфаатли бўлади деган умиддамиз!

Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇

https://telegram.me/joinchat/VF7yJfM3pt06WWja
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🎊АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🎊🍀

🤲Шу хатни ўқиётган ҳар бир кишини, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амин.

🤲Марҳаматли Роббимдан:
•Cўрасангиз икром қилишини,
•Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини
•Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!
• Ишингизга, молингизга, вақтингизга ва оилангизга Аллоҳ таоло барака берсин!

🍃🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ЗИКР ҚИЛ

Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ"ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа aлиҳи ва соҳбиҳи васаллим"ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм"ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ"ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил"ни ҳам юз бора зикр этаман.

Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.

Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АВТОМОБИЛЛАРНИНГ ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, бундай уй хонадон аҳлига кенг бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади» (Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Биласизми?

Тадқиқотларга кўра, уч ёшгача боланинг бош миясидаги ҳужайраларнинг 70-80 фоизи ривожланиб бўлади. Шунинг учун уч ёшга қадар боланинг ривожланишига кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​☝️Қуръони карим ояти карималари ва муборак ҳадиси шарифлар маъноларидан.

🌸Аёллар учун МАХСУС 10 та фойдали маслаҳат:

🍃1) Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг!

🍃2) Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин!

🍃3) Эрингиз уйдан чиқаётганида, уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг!

🍃4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг!

🍃5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг! Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, ҳаргиз бошқаларга шикоят қилманг!

🍃6) Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг! Оғир дамларда ҳам ҳаргиз эрингизга қарши асло бош кўтарманг!

🍃7) Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг!

🍃8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин!

🍃9) Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, қайнота-қайнонангизни ҳурматларини жойига қўйинг! Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин!

🍃10) Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

•Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
•Қалбимизни кенг;
•Қадримизни баланд;
•Сўзимизни олий;
Ҳаётда муваффақиятли;•Охиратда саодатли;
•Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
•Қарзларимизга нажот;
•Ризқимизга кенглик;
•Кунимизга барака;
•Бандаларига суюмли қилиб;
•Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
•Дунёда муборак;
•Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амйин!
•Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша,  талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз,  «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг.  Қурбингиз етмаса,  ширин сўзингиз билан,  ёки,  табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият,  қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо  муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир»  оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан  йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг.  Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро,  энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

♻️Аллоҳдан ажр истаб

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.

وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят).

Истиғфор айтиш:

أسْتَغْفِرُ اللهَ
«Астағфируллоҳ»

Маъноси: “Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман”

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАЛАРНИ БИЛАДИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ФОЙДА

Мақомга етган киши дунё йигирма беш нарсадан—бештаси қазо ва қадар, бештаси меҳнат, бештаси одат, бештаси қобилият ва бештаси фаросат билан дунё бўлишини англайди.

▪️Қазо ва қадар билан келадиган беш нарса—ризқ, фарзанд, оила, куч-қувват ва умрдир.

▪️Меҳнат билан қўлга киритиладиган беш нарса—жаннат, дўзах, иффат, фаросат ва ёзиш.

▪️Одатий беш нарса—ейиш, ичиш, юриш, уйланиш ва таҳорат ушатиш.

▪️Қобилият билан эришиладиган беш нарса—зуҳд, закийлик, саҳийлик, гўзаллик ва ҳайбат.

▪️Фаросат билан эришиладиган беш нарса—хайрли ишлар қилиш, силаи раҳм, саҳийлик, тўғрилик ва жасорат.

Буларнинг ҳеч бири Набий алайҳиссаломнинг: “Ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади”, - деган сўзларига зид эмас. Балки баъзи сабаблар ёки ҳеч қандай сабабсиз вужудга келадиган нарсаларнинг ҳаммаси қазо ва қадар ўлчовлари ичида эканини ифода этади.

“40 Ҳадис шарҳи” китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим. Унга: - Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб банан сотиб олмоқчи эдим.- дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга банан зарур эмасди, - деди...

Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.

Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У ер супуриб юрган аёлга пакетда бир нечта банан узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.

☝️Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу деди: «Эҳсонни лозим тут!
У энг афзал даромад келтируви тижоратдир!»

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАФСНИ ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАШ КЕРАК?

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334