SHARQDAN XABARLAR
2.88K subscribers
24.5K photos
3.2K videos
102 files
4.84K links
YOSHLAR BILAN ISHLASH, MA'NAVIY-MA'RIFIY, ADABIY-BADIIY, IJTIMOIY-SIYOSIY MAVZULARGA BAG'ISHLANGAN TDSHU USTOZ VA TALABALARINING ONLAYN MULOQOT MAYDONIGA XUSH KELIBSIZ!

Murojaat uchun:
@tsuosyoshlar
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
❗️Республика олий таълим муассасалари талабалари диққатига:

Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.

🖥Аввал хабар қилинганидек, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️⚡️⚡️

📢📢📢Шарқдан чорлов‼️

Бугун эрталабдан Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқишлар анъана тусини олган онлайн мустақиллик дарслари билан бошланади. Онлайн мустақиллик дарслари “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтади.
Барча университет талабалари дарс жадвали асосида ўқишлар 1 сменада ташкил этилганлар учун 8: 30 дан, ўқишлар 2 сменада ташкил этилгалар учун эса 13:30 дан ўзларига берилган Зуум ҳаволаси орқали Мустақиллик дарсларига иштирок этишлари сўралади.
Бу йилги онлайн мустақиллик дарслари ҳар йилгидан бошқача бўлади ва сиз кўришни истаган меҳмонлар қатнашади.

Талабаларга ўқув йилини яхши бошлаб олишларини тилаймиз.

➡️ @sharq_xabar
Forwarded from Edu.uz
⚡️Магистратура абитуриентлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️

📢📢📢

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ‼️

“ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
🔥

1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан блогер талабалар ўртасида ўтказилган ижодий ишлар танловида ғолиблар шартга кўра Сизларнинг овозларингиз орқали аниқланди.

Юқорида 1 сентябрбь, соат 24 00 га қадар энг кўп овоз олган танлов ғолиб ва совриндорларининг скрин расмларини кўриб турибсиз.

Унга кўра:

🥇1- ўрин 200 минг сўм пул мукофоти Хоразм вилояти Юридик техникуми 1 босқич талабаси Каримова Инобат қаламига мансуб шеър 434 овоз билан👏👏
🥈2- ўрин 150 минг сўм пул мукофоти Японшунослик факультети 2 босқич талабаси Арабова Камола тайёрлаган видеоролик 378 овоз билан 👏👏
🥉3- ўрин 100 минг сўм пул мукофоти Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти, сиёсати ва туризм факультети 2 босқич талабаси Абдураҳимов Аъзамжон тайёрлаган видеоролик 334 овоз билан ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди👏👏

Ғолиб ва совриндоларни табриклаймиз 💥

➡️ @sharq_xabar
📌📌📌

🌈☀️📚

МАЪРИФАТ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ

Бугун - 2 сентябрь бир оз ҳадик, бир оз ҳаяжон билан “Билимлар куни” ҳам бошланди. Кўнгилларда бир қадар ҳадик кечаётгани ҳеч қачон янги ўқув йили онлайн, масофавий бошланмагани бўлса, ҳаяжон эса толиби илмларнинг янги фанларни, янги билимларни қандай қабул қилади деган сўроқдан. Бу хавотирларнинг бари илк онлайн дарслар бошланиши билан тарқаб кетди.
Эрта тонгдан Тошкент давлат шарқшунослик университетида янги ўқув йили сабоқлари анъана тусини олган мустақиллик дарслари билан бошланди.
Эзгу ниятлар ила бугундан бошлаб катта маърифат карвони йўлга чиқди. У профессор-ўқитувчилар учун янги чақириқ ва янги воқеликлар билан бошланмоқда. Билим карвонининг машаққатли йўли ёруғ ва равон бўлишини тилаб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, “Билимлар куни” муносабати билан янги ўқув йили бошида Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари билан таништириб ўтамиз.

Марҳамат‼️

➡️@sharq_xabar