Табиий даво
5.52K subscribers
651 photos
356 videos
1 file
977 links
☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел:+99890-950-88-97
Download Telegram
Прополис – кўп касалликларни даволашда катта аҳамиятга эга. Прополис безарар бўлиб, у кимётерапиядан ҳам яхшироқ натижа беради. Прополис бошқа доривор гиёхлар билан қўлланганда яхши натижа беради. Прополиснинг хусусиятлари кўпаяди ва сунъий дориларга хос бўлган ножуя таъсир қилиш камаяди. Қадим замонлардан бери инсон прополисдан табиий ҳолатида фойдаланган. Уни асаларилар дарахт тани ва қўртакларидан йигиб олиб, унга сўлак безлари, мум ва гулчангини қўшиб прополис тайёрлайди.
Даволаш учун прополисдан (настойка) тайёрлаш
1. 10% настойка прополисини тайёрлаш учун 10 г прополисни майдалаб, элакдан ўтказиб, қорамтир шиша идишга солиб устидан 100 мл 70% спирт қўйиб, қапқоғини ёпиб, 10 сутка хона ҳароратида аралаштириб сақлаш керак. Кейин настойкани 12 соат музлаткичда ушлаб, докадан ўтказилади. Бу настойкани қулоқ шамоллаганда, ўсимлик ёғи билан аралаштириб тана даражасигача иситилиб, бир кунда уч томчидан болаларга, катталарга 10 томчидан томизилади.
2. 30% прополисни тайёрлаш учун 30 г тозаланган прополисни шиша идишига қўйилади, 100 мл 96% ли спирт билан аралаштириб, 7 кун давомида хона ҳароратидаги жойда сақлаш керак ва вақти-вақти билан шиша идишини чайқатиб турилади. Кейин докадан ўтказиб, қаттиқ ёпиб қўйилади. Настойка антисептик шамоллашга қарши, оғриқсиз ва тез тузатадиган моддаларга бой бўлади. Ички ва ташқи ҳолатда қўллаш мумкин. Ички қўллаш ку¬нига уч маҳалдан 10-15 томчидан пиливитаминлар билан қўшиб ичиш керак. Даволаниш муддати 3-4 ҳафта. Зарурат туғилганида даволаниш курси 15-30 кунлик танаффусдан сўнг давом эттирилади.
3. 100% прополис тайёрлаш учун 100 г майдаланган ва тозаланган прополисни олиб қорамтир шиша идишига солиб, 100 мл 96% ли спирт билан аралаштириб 3-7 кун давомида хона ҳароратидаги жойда сақлаб, вақти-вақти билан шиша идишни чайқатиб туриш керак. Сўнга, до¬кадан ўтказиб, музлаткичда сақланади. Бу аралашмани кейинчалик маз тайёрлашда ҳам ишлатиш мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун прополис сувини тайёрлаш
Спирт аралашмали прополисни дистирланган сув билан 8 нисбатда қўшиб, шиша идишига солинади. Шиша идишини 800 мл сувга солиб 20 дақиқа иситилади. Ара-лашмани докадан ўтказиб, музлаткичда сақланади. Қабул қилиш миқдори – овқатдан бир соат олдин 30 мл дан 3 марта. Даволаш муддати 3 ҳафта.
Прополис суви вирус, микроб, замбуруғларга қарши ишлатилади. Шамоллашда ҳам яхши натижа беради. Те¬ри куйганида яраларга суртилади.
Прополисли малҳам
5, 10, 15, 20, 30, 40 % малҳам тайёрлаш:
Бунинг учун 5, 10, 15, 20, 30, 40 г прополис олиниб яхшилаб майдаланиб, эмалли идишга солиб қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади. Кейин 95, 90, 85, 80, 70, 60 г вазелин, ланолин ёки сариёғ билан қўшилиб 20 дақиқа 800 мл ли ваннада аралаштириб турилади. Кейин шиша идишига қўйиб, яхши беркитиб, кейин музлаткичда сақланади. Бу малҳам тери касалликларини даволашда самаралидир.
10% малҳам – бурун отсишида, тана қўйишида, геморойда, бачадон шамоллашида қўлланилади.
15% малҳам – тери ёрилганида, тана кичимасида, хуснбузарда ишлатилади.
20% малҳам – замбуруғ касаллигига қарши, фурункул, карбанкул, қўтир ярага қарши фойдаланилади.
30-40% малҳам радикулит, ўсма (ҳосила) переферик нерв тизими, тери, сил касаллигида тавсия етилади.
Прополис малҳамини ўсимлик ёги билан тайёрлаш
85 г ўсимлик ёғи эмал идишга солиниб, қайнаш даражасига етганда, майдаланган прополис солиб, қайнатилади. Сўнга тозалаб, шиша идишга қўйиб қўйилади. Шикастланган жойга суртилади.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
Тирноқлардаги замбуруғ (грибок)дан халос бўлишнинг оддий усули

Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир. Статистика Ер юзи аҳолисининг ҳар 5-киши бу иллатдан азият чекишини таъкидлайди. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн —бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг.

Халқ табобати даволаш воситалари ўзининг фаоллигини амалда кўрсатган. Улардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тирноқлар замбуруғ иллатиидан фориғ бўлишда фаол табиий восита
Оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин.

Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, унга оёқлар 20 дақиқа давомида солиб ўтирилади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 л илиқ сув қуйилади ва унга 2 ош қошиғида истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади).

Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун
бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунигача давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
“Митти дорихона”нинг хосиятлари


Табобатда ошқовоқ “митти дорихона” дейилса, уруғи шу дорихонанинг юраги ҳисобланади. Унда инсон организми учун зарур деярли барча моддалар мавжуд. Айниқса, бошқа мева ва сабзавотларда кам учрайдиган рух моддаси ошқовоқ уруғи таркибида кўп. Бу модда танада етишмаса, янги ҳужайралар, жумладан, қувват ҳужайралари шаклланмайди, шикастланганлари қайта тикланмайди, одам тез қарийди. Айниқса, болалар ва ўсмирларда ақлий ва жисмоний ривожланиш сустлашади, бепуштлик юз бериши мумкин. Мутахассислар фикрича, танасида рух миқдори етарли кишилар ичкиликка берилишдан анча ҳимояланган бўларкан.

Қовоқ уруғи ёш болалар ичагида урчийдиган тасмасимон ва думалоқ гижжалар, аскарида ва остритсаларга қарши энг фойдали восита ҳисобланади. Олдинлари уруғ чақилиб, шундоқ ейилган. Кейинчалик уруғ кукун, қайнатма ва ёғ ҳолида ҳам истеъмол қилинадиган бўлди.

Тозаланган ва қуритилган, лекин қовурилмаган 150–300 грамм қовоқ уруғининг мағзи ҳовончада туйилади. Бунда мағизни қоплаб турган кулранг-кўкимтир парда сақланиши керак. Чунки гижжаларни йўқотувчи кукурбитин ва танага қувват бўлувчи руҳ асосан шу парда таркибида бўлади. Сув қўшиб, бўтқа қилинади. Унга озроқ асал ёки қиём ҳам қўшиш мумкин. Эрталаб оч қоринга бир чойқошиқдан ичилади. Уч соат ўтгач, ич сурувчи дори берилади. Кейин ҳуқна қилинади.

Уруғдан қайнатма тайёрлашда 120-150 грамм мағзи янчилиб, устига икки баробар миқдорда сув қуйилади. Қайнар ҳолатга етказмасдан, икки соат тутиб турилади. Тўппаси сиқиб олинган сувли малҳам бир чойқошиқдан ичилади. Қовоқ ёғи юқумли касалликларга чидамлиликни оширади, ўпка ва нафас йўли яллиғланишининг олдини олади, ички аъзоларни тозалайди, буйрак, қувуқ ва жигар ишини яхшилайди. Сариқ, жигар қуруши, ошқозон-ичак, тери касалликлари ва чиллаярани (экзема) даволашда ишлатилади. Тери қуришининг олдини олади, кўз касалликлари, масалан, узоқни кўра олмаслик нуқсонида тавсия этилади. Эркакларда учрайдиган простатитни ва простата бези аденомасини даволашда муҳим восита ҳисобланади.

Касалликларни даволашда қовоқ ёғини овқатланишдан ярим соат олдин ёки икки соат кейин бир чойқошиқдан уч маҳал ичиш керак. Ўттиз-қирқ беш кун ичилгач, икки ой танаффус қилинади. Сўнг шу йўсинда яна қайта ичиш тавсия этилади. Қовоқнинг қуритилган ва янчиб майдаланган банди қайнатмаси икки чойқошиқдан кунига уч мартадан ичилса, сийдик ҳайдаб, бадан шишини кеткизади.

Қовоқ гули қайнатмаси эса қанд касалида бўғимларда ҳосил бўладиган ҳамда асаб билан боғлиқ (трофик) яраларни битирувчи хусусиятга эга. Бунда қайнатма латта ёки пахтага шимдирилиб, яра устига қўйилади. Сояда қуритилган гул кукуни жароҳатга сепилса, фойда қилади. Малҳамни тез тайёрлаш мақсадида қовоқ гулини сўлитиб, духовкада қуритиб олиш ҳам мумкин.

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
Турли хасталиклардан фориғ бўлиш учун зира истеъмол қилиш

✍️ Уй шароитида турли хасталиклардан фориғ бўлиш учун зира истеъмол қилиш (бундай муолажани бошлашдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб олишни унутманг)
Аллергия. 50 г зирани кофемолкада янчилади, устидан 0,5 л оқланмаган қайноқ ўсимлик ёғи қуйилади, 10 минут қасқонда қайнатмасдан буғланади. Шиша идишга солиб, 1 ҳафта давомида иссиқ жойда – офтобда ёки батареяда тиндирилади. Бундай ёғ организмда тери иммунитетини тиклайди. Катта ёшлиларга бурун катакларига 20 томчидан, болаларга 5 томчидан томизилади. 1 курс даволаниш – 3-6 ой. Даволаниш охирида томизиладиган ёғни 1 томчидан камайтириб борилади. Ёғни — маска, компрес, массаж учун суртиб ишлатиш ҳам мумкин.
Ошқозондаги оғриқда. Зирани худди чой дамлагандек дамлаб чой ўрнига ичилади.
Безлардаги етишмовчиликка оид гастритда. 15 г зира устидан 200 мл қайнаб турган сув қуйиб, 30-40 минут тиндирилади, докадан ўтказилади. Овқатланишдан олдин 1 ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал ичилади.
Ошқозоности бези касалликларида. 1 ош қошиқ зира устидан қайнаб турган 1 стакан сув қуйилади, 2 соат давомида тиндирилади, докадан ўтказилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 70 г дан ичилади.
Қабзиятда. 2 ош қошиғи миқдоридаги зира устидан 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади, қасқонга ўхшаш идишда 15 минут қайнаётган сувда буғланади, 45 минут тиндирилади. Дамлама овқатдан сўнг ярим стакандан кунига 2 маҳал ичилади.
Йўталда. 1 ош қошиғида янчилган зира устидан 1 стакан қайнаб турган сувни қуйилади, устини ёпилади, ўралади ва совугунича тиндирилади. Сўнг докадан ўтказилади. Суткасигача 6 мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, 1 чой қошиғидан суткасига 3-4 маҳал ичирилади.
Метеоризм. Чой қошиғидан ҳам кичик десерт қошиғида кунига 1-2 марта зирани қуруқ ўзидан истеъмол қилинади.
Метеоризм. 1 ош қошиқ зира устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади, ўраб қўйилади, 1 соат давомида тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 2 ош қошиғидан ичилади.
Шамоллашда. 3 чой қошиғидаги зира устидан 1 стакан сув қуйиб 15 минут давомида қайнатилади, 40 минут тиндирилади, докадан ўтказилади. Тайёрланган дамламани кун давомида оз-оздан ичилади.
Эмизикли оналарда камайиб кетган кўкрак сутини кўпайтириш учун. 1 ош қошиқ майдаланган зира устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйилади, усти ёпиқ идишда 5 минут қайнатилади, сўнг докадан ўтказилади. Қайнатма кун давомида овқатланишдан 15 минут олдин 3 га бўлиб ичилади.
Сурункали гастритда ошқозон шираси юқори миқдорда бўлганида. 15 г зира устидан 200 мл қайноқ сув қуйилади, 30-40 минут идиш қопқоғини ёпиб дам берилади, докадан ўтказиб олинади. Дамламани 1 ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин ичилади.
Эркакларда простата бези аденомаси. Бу касаллиги бўлган кишилар зирали чой дамлаб мунтазам ичишлари мақсадга мувофиқ бўлади — 1 ош қошиғидаги зира устига 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 5-7 минут қайнатилади, 10 минут идишнинг оғзини ёпиб, ўраб, тиндирилади, докадан ўтказиб, кун давомида ичилади.
Эмизикли ва ёш болаларда кўпинча қорин дам бўлиб безовта қилади, зира тинчлантирувчи ва ел ҳайдовчи восита бўлгани сабабли, бундай ҳолатда болаларга шифокор белгилаган тартибда берилади. Халқ табобати мутахассислари эътироф этишича, ўсмир қизларда оғриқли ҳайз жараёнида зирали чойдан фойдалироқ бошқа восита йўқ. Тиш ва бош оғриғида плитада эҳтиёткорона бироз қиздирилган халтачадаги зирани оғриётган жойга босиб оғриқни қолдириш халқимиз орасида кенг тарқалган табиий воситадир.

Зарарли таъсири. Зира зарарсиз маҳсулотдир. Лекин бошқа ҳар қандай эфир мойи бор шифобахш восита каби уни суистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш керак.

Зирани истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатлар. Ошқозон яраси, юрак ишемик касаллиги, тромбофлебит, гастрит, инфаркт, тромбоз, қандли диабетда зирани алоҳида ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
✍️Женьшендан тайёрланадиган турли дори-дармонлар
Женьшендан турли дорилар тайёрланади. Бу дори-дармонларни дорихоналардан харид қилиб олиш ёки шифокор тавсиясига асосан уй шароитида тайёрлаш мумкин.

Чой

Бу шифобахш ичимликни женьшень қуритилган илдизининг янчилганидан тайёрлаш мумкин. Унинг устидан 1:10 миқдорда қайнаб турган сув қуйилади ва 10 минут тиндирилади. Сўнг дамлама докадан ўтказилиб, овқатланишдан 20 минут олдин бир ош қошиқдан кунига 2-3 маҳал ичилади. Бундай шифобахш дамлама касалликларнинг олдини олиш мақсадида 1 ой давомида ичилади, кейин камида 30 кун танаффус қилинади.

Асал аралашмали женьшень маъжуни

Агар асал аралаштирилса, ширин ва фойдали шифобахш восита ҳосил бўлади. Бунинг учун қуритиб янчилган женьшень илдизи олинади. Унга 30 баравар миқдорда кўп асал қўшилади (1:30 нисбатда бўлади). Уни истеъмол қилишдан олдин уй ҳароратида 10 кун давомида димлаб тиндирилади. Асалнинг ўзи кўпгина шифобахш хоссаларга эга, шунинг учун бу маъжун бутун организм учун ниҳоятда фойдалидир. Уни 2 ой мобайнида овқатланишдан 20 минут олдин кунига 3 маҳал 1 чой қошиғидан истеъмол қилинади.

Женьшень истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Даволаниш мақсадида женьшенни истеъмол қилиш бирон аъзодан қон оқиши, ҳомиладорлик, сурункали ва юқумли касалликларда ва турли шамоллашларда мумкин эмас. Женьшень истеъмол қилишнинг ёмон оқибатлари йўқ, лекин у кучли таъсир қилувчи восита бўлгани сабабли, қаттиқ бош оғриғи келтириб чиқариши, қон босими бор кишиларда (жуда сезиларли) саломатликнинг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкин, 45 ёшга етмаган кишиларга уни истеъмол қилиш мумкин эмас. Баъзи кишиларда уни муолажа сифатида истеъмол қилинганда кўнгил айниш, қайт қилиш, қон босими кўтарилиши юз бериши мумкин. Шу белгилардан биронтаси кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Куннинг иккинчи ярмида женьшень истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

12 ёшга тўлмаган болаларни женьшень билан даволаш мумкин эмас.

Женьшень билан даволанаётиб, маст қилувчи ичимликлар ичиш қатъиян ман этилади.

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
Хурмонинг фойдаси

Қуръони каримда хурмо меваси жаннат неъматлари қаторида зикр этилган. «Мевалар, хурмо ва анорлар бордир» (Раҳмон, 68).

Хурмо меваси ширин таъми ва ўзига хос озиқлик хусусиятлари боис доим суйиб ейилган. Мутахассисларнинг фикрича, бир дона хурмо ва бир пиёла сут инсоннинг озиқ моддаларга бўлган бир кунлик эҳтиёжини қондирар экан.

Хурмода инсон саломатлиги учун зарур ўндан ортиқ модда борлиги аниқланган. Улардан бири ҳазми енгил ва тез сингийдиган шакар – фруктоза танамизга қувват манбаидир. У шакар, глюкоза каби қонда қанд микдорини кўпайтириб юбормайди. Хурмода, шунингдек, А, Б1, Б2, Б3 ва Б6 дармондорилар, натрий, магний, темир, сера, калий, фосфор каби минераллар, ёғ ва оқсиллар кўп.

Хурмонинг икки фоиздан кўп қисмини оқсил ташкил этади. Оқсил тананинг касалликларга қарши иммунитетини мустаҳкамлайди. А дармондориси кўз мушаклари, иммун тизими, суяк, тўқима ва тишлар учун керакли, Б1 асаб тизими ишини яхшилайди, Б2 эса оқсил, углевод ва ёғларни парчалаш, ҳужайралар янгиланишида хизмат қилади.

Шифокорлар ҳомилали, ёш болали аёлларга фруктозаси кўп озиқлар ейишни тавсия этади. Чунки фруктоза ҳолдан тойган танага куч бағишлайди, сутни кўпайтиради. Бу вақтда онанинг калийга эҳтиёжи кескин ортади. Хурмода калий кўп. Калий аёл танасида сув мувозанатини сақлаб туради. Калий мияга кислород етказишга ёрдамлашади. Калий буйракларни чиқитлар ва заҳарли моддалардан тозалашда, қон босимини меъёрида сақлаб туришда жуда фойдалидир.

Хурмо ёйиш камқонликнинг олдини олади. Суяклар соғлом шаклланишида хурмодаги калций ва фосфат катта фойда беради. Мунтазам хурмо еб туриш суяклар заифлашуви, мўртлашувидан ҳимоя килади.

Асабийлик ва руҳий зўриқиш (стресс) ҳолларида хурмо самарали таъсир қилиши исботланган. Чунки хурмода Б6 дармондориси кўп

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
Тарвуз қайси касалликларни даволашда қўл келади

Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди.
Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.

Тарвуз уруғлари – буйракда пайдо бўлган тошларга қарши мислсиз фойдали восита

Тарвуздан ташқари унинг уруғлари ҳам инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хоссаларга эга. Унинг уруғлари Хитой анъанавий табобатида асрлар давомида буйракда пайдо бўлган тошлардан халос бўлишда ишлатиб келинган. Тарвуз уруғлари бу хасталикка қарши фаол курашувчи ва яхши натижа берувчи калий ва магнийга бойдир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади.

Фойдалари ва тарвуз истеъмол қилиш

Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади.
Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир. Бундан ташқари тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг баландлигидан тарвуз юрак хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради.
Тарвуз қон таркибидаги рН миқдорини меъёрида сақлайди. Бир вақтнинг ўзида у қон томирларини ҳарқандай ёғ қуйқаларидан тозалайди.

Тарвузни қандай истеъмол қилиш лозим

Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Тарвуз организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади. Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича кунига истеъмол қилишимиз кераклигини билдиради.

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🌱Юрак мушакларини мустаҳкамлаймиз!

💎Бир стакандан
🌱- ўрик қоқи,
🌱- майиз,
🌱- клюква,
🌱-Тозаланган ёнғоқ
🌱- 2 лимон,
🌱- асал 0,5 л.

💎Юқоридаги маҳсулотларни майдалаб асал қўшиб бир массага келгунча аралаштирамиз. 2 хафтагача музлатгичда сақланг, кейин ҳар куни 1 ош қошиқдан ичилади. Икки хафтадан сўнг яна ушбу курсни қайтаринг.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🌱Шифобахш эчки сути

🌱Эчки сути мизожда энг мўъ­тадил ҳисобланади. Ибн Сино таърифлашича, эчки сути ични суради, томоқдаги, қовуқдаги яраларни даволайди, йўтал, қон туфлаш, бош оғриғи,меъда хасталикларида фойда қилади. У қуруқмизождан бўладиган хафақон, васваса ҳамда эсда сақлаёлмаслик касалига ҳам яхши даводир. У билан оғизни чай­қаш ва ғарғара қилишнинг томоқ оғриққа, тилча, бодомсимон безлар шишларига, силга ва ниҳоят даражада озиб кетишга фойдаси катта.

🌱Олимлар таъкидлашича, эчки сути кимёвий таркибига кўра кўпроқ она сутига яқин туради. Витамину минерал моддаларга бой. Таркибида, айниқса, ёғ ва оқсиллар мўл бўлиб, уларни организм тез ва осон қабул қилади. Ёғдоначалари сигир сутиникидан икки баробар кичик, оқсиллари эса нозик бўлади. Шу боис эчки сутини гўдакларга ҳам берса бўлаверади. Рахит, жигар, ўпка сили, аллергия касалликларини даволашда эчки сутининг ўрни катта. У ишқорли бўлганидан ошқозони ошиқча кислота ажратадиган одамларга яхши даводир. Экзема, қичима, астма билан оғриган кишиларга ҳам эчки сути ичиш тавсия қилинади. Бўғинлар оғриғини қолдиришда, ўтхалтадаги тошни туширишда ҳам қўлланилади.


🌱Маслаҳатлар

💎1. Эчки сутини фақат пишириб ичиш тавсия этилади.

💎2. Эчки сутидан хуштаъм қатиқ, сузма, қурут тайёрлаш мумкин.

💎3. 110-220 гр. эчки сути 1,75-3,5 гр. бодом елими ёки ювилган исириқ уруғи билан қўшибичилса, қон қусиш, йўтал ва силга, шунингдек, ички аъзолардан қон кетишига даво бўлади.

💎4. Эчки сутига зарпечак аралаштириб ичилса, ичкетарнинг асорати барҳам топиб, ични боғлайди.

💎5. Райҳон уруғини туйиб, эчки сутида пишириб боғланса, шишлар, чипқон ва тошмаларни пиширади ва ёриб, малҳам бўлади.

💎6. Эчки сути сузмасининг зардоби ичилса, сафроли ичкетар, савдоли иллатлар ва сариқкасаллигининг олдини олади.

💎7. Эчки сути иссиқ ичилса, ични юмшатади, пешоб ҳайдайди, ичаклардаги дардларни бартараф қилади.

💎8. Совуқ ва ҳўл мизожли одамларга эчки сутининг зарари бор, ҳиқичоқ ва кекириш пайдо қилади.

💎9. Эчки сути шакар билан ичилса, юз рангини чиройли қилади.

@sharq_tabobati
🌱Шафтолининг фойдали томонлари 



🌱Шафтолининг пишган мевалари таркибида жуда кўп калий, кальций, темир, фосфор ва С, В дармондорилари бор. Унинг шарбатга тўлган эти юрак, жигар ва буйракнинг ишлаш фаолиятини меъёрлаштиради. Ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради.

🌱ДАНАГИ, ГУЛЛАРИ ВА БАРГЛАРИ ҲАМ ФОЙДАЛИ,

🌱Шафтоли данагидан олинган ёғлар тиббиётда ва косметологияда кенг фойдаланилади. Айниқса, бу ёғлар уқалаш (массаж) пайтида ишлатилса меъёрлаштиради, тери остидаги мушакларни юмшатади. Шунингдек у яраларни тузатиш хусусиятига ҳам эгадир.

🌱Шарқ табиблари шафтоли барги ва гулларининг дамламасини қанд касали, тошмалар, нейродермит ва қон тўхтатишда ишлатишган. Шафтоли барглари дамламаси бош оғриғи, бод, ошқозон-ичак касалликларини тузатиб, сийдик ҳайдайди. 

🌱Шафтолининг барглари саратон хасталигининг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Қадимги табиблар ҳам аёллар касалликлари, мастопатия, миома, эндометриоз каби хасталикларини даволашда шафтолининг гуллари ва баргларидан фойдаланишган.

🌱Саратон хасталиги ва турли шишлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, шафтоли баргларидан чой дамлаб ичинг. Фақат бу чойнинг бўшаштирувчи хусусияти борлиги ёдингизда бўлсин. Мастопатияда эса оғриқли жойга янги узилган шафтоли баргларидан бўтқа тайёрлаб босиш ҳам ёрдам беради.

🌱Миома, фибриома каби аёллар хасталикларида қуйидагича дамлама тайёрлаб ичинг:

🌱1 ош қошиқ майдаланган шафтоли барглари устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйинг. Кунига 3 маҳал, 0.5 стакандан овқатланиш оралиғида ичинг

@sharq_tabobati
ШИРИН ҚАЛАМПИР

Ичак оғриқларида ширин қалампир ва сабзи шарбати тенг миқдорда аралаштириб, ичилади.
Бош мия склерози, гипотонияда ҳар куни қизил қалампир тановвул қилиш керак.
Эрталаблари оч қоринга бир-икки дона ширин қалампир истеъмол қилишдан кўзлар равшан тортади ва чиройли ялтиллаб туради. Тадқиқотчилар фикрига қараганда, компьютерда доимий равишда ишловчилар ҳар куни бир неча дона ширин, айниқса яшил қалампирни ейишса, кўзларидаги чарчоқ кетади.

Аччиқ қалампир

— Радикулитда. 2 дона қалампир 1,5 стакан нашатир спирт билан аралаштирилади ва 2 ҳафтага қоронғу жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб туриш лозим. Оғриётган жойга суртилади.
— Қариликнинг олдини олиш учун 1 чой қошиқ аччиқ қалампир 500 гр ёғ ва 200 гр асал аралаштирилади ва кунига 4-5 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Лозим бўлса, даволаш курсини 3 ой ўтиб қайтариш мумкин.
— Бўғимлар оғриганда, радикулит, ревматизм ва шамоллашдан оғриқ пайдо бўлганида аччиқ қалампирдан қуйидагича суртма тайёрлаб фойдаланиш мумкин: 30 грамм аччиқ қалампирга 200 грамм 70 фоизлик спиртдан солиб икки ҳафта салқин жойга қўйиб қўясиз. Икки ҳафтадан сўнг 1:3 таркибда яъни тайёр шарбатнинг бир қисмига уч қисм ўсимлик мойидан қўшиб оғриган жойингизга малҳам сифатида суртасиз.

@sharq_tabobati
​УЗУМНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Узумнинг маданий тури 7-8 минг йил аввал пайдо бўлиб, ҳозирги кунда унинг 5 мингдан ортиқ тури мавжуд. Узумнинг дориворлик хусусияти ҳам анча қадимдан маълум. Шарқ табобатида доривор сифатида узумдан пишган ва хом ҳолида фойдаланганлар. Шунингдек, узум шарбати, сиркаси, барги поясидан ҳам унумли фойдаланишган.
Абу Райҳон Берунийнинг таъкидлашича, узум поясини кесганда оқиб тушадиган суви кўп шифобахш хусусиятларга эгадир. Унинг поясидан эфир мойи ҳам олинган. Машҳур табиб Абу Али ибн Сино эса узумнинг хусусиятлари ҳақида шундай деб ёзади: «Бир мунча муддат олиб қўйилган узум танани яхши озиқлантириб, қувватлантиради. Яхши пишган узумнинг зарари пишмаганидан камроқдир. Узумнинг ўзи шарбатидан кўра фойдалироқдир. Узум ва данакли мағиз ичак оғриғида яхши фойда қилади. Шунингдек, майизи буйрак ва қовуқ учун ҳам фойдали. Узум поясининг суви, ёввойи узум мевасининг шарбати қон тупуришни бартараф этади. Ичкетиш ва йўғон ичак хасталикларида ҳам фойдали. Узум поясининг суви тошларни майдалайди, сўгал, қонталаш, темираткини даволайди. Ёввойи узум поясини сув ёки мой билан ичиш истисқони даволайди ва пешоб ҳайдайди. Ёввойи узум меваси эса ошқозон фаолиятини яхшилаб, қусишни тўхтатади, юракка қувват бериб. жиғилдон қайнашини босади».
Узум таркибида кўп миқдорда қандлар, органик кислоталар, С, В витаминлари, ошловчи ва бўёқ моддалар бор. Баргида эса С, В, К витаминлари, каротин, никотин, фолий кислотаси, флавоноидлар, катехин ва ошловчи моддалар мавжуд.
Халқ табобатида узум шарбати, шунингдек, узумнинг нордон навлари иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи восита сифатида қўлланилади. Яхши пишган узум, айниқса, қора нави камқонликни даволашда ва камқувват беморларга мадор беришда қўлланилади. Қора майиз эса турли зарарли ўсмаларни даволаб, инсон қувватини оширади. Узумнинг яхши пишмаганларидан сирка тайёрлайдилар. Сирка иштаҳани очиш билан бирга стоматит ва ангинани даволайди.
Фойдали маслаҳатлар:
* Болаларнинг ҳарорати кўтарилганида бадани нордон узум дамламаси билан артилса, иссиқликни тез туширади.
* 40-50 грамм қуритилиб майдаланган узум барги устидан 500 мл қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бироз дамланганидан кейин сузиб олинади. Қандли диабет, гипертония (хафақон) касалликларида овқатдан 20 дақиқа олдин 100 мл.дан кунига 3-4 маҳал илиқ ҳолида ичилади.
* Ўпка силида иложи борича кўпроқ узум истеъмол қилиш тавсия этилади. Узум доначалари оҚизда эзилиб, чайнаб ейилиши керак. Данаклари эса ташланади.
* Сурункали қабзиятда ҳар куни 2 стакандан 3 маҳал, овқатдан бир соат олдин узум шарбати ичилади. Даволаш муддати 2 ой.
* Юрак ҳолсизланганида 30 грамм майиз устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Бир соат тиндирилгач, бу аралашмани 1/3 стакандан кунига уч маҳал ичилиб, меваси ейилади.
* Бўғинлардаги оғриқни даволаш учун 3 литрлик банкага 300 та янги узилган узум баргини солиб, устига совуқ сув қуйиладида, 3 кун тиндирилиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин 100 мл.дан ичилади.
Эслатма:
* Агар узум еб, устидан совуқ сув ичилса, жуда зарарлидир. Ҳатто ичкетар ва иситмага мубтало қилиши мумкин.
* Узумни новдасидан узилгани ҳамон тановул қилмай, бир-икки кундан кейин еган маъқулроқ. Шунингдек, икки таом орасида ейишдан ҳам сақланинг. Иложи борича меъдадаги овқатнинг ҳазм бўлишини кутган маъкул.
* Янги узилган узум ҳазми оғир, агар пўсти бироз юмшаб, тиришганидан кейин ейилса, ҳазми осонлашади.
* Узум ўта семиз кишиларга, ўткир юрак етишмовчилигида, меъда ва у икки бармоқли ичак яраси қўзғалганда ва қандли диабетда тавсия этилмайди.

@sharq_tabobati
🌱(ТОК БАРГИ ДАМЛАМСИ МИНГ БИР ДАРДДАН ХАЛОС ЭТАДИ)

🌱 Беморларни қувватга киргизиш учун меъда – ичак йўли касалликларида, плеврит, сурункали бронхит, бронхиал астма, ўпка сили, сурункали нефрит, пиелонефрит, камқонлик, подагра ва ҳар хил невроз касалликларига қарши қадимги ҳакимлар узум ейиш ва ток барги дамламасидан ичиб туришни тавсия этишган.

🌱 Ибн Сино буйрак, қовуқ яллиғланишида, ичак оғриғида, узум мевасини, кўз, қулоқ касалликларида ток баргларини; ичбуруғда барглари сувини, тери касалликларида поясининг кулини ишлатган.

🌱 Кузда ток кесилганда оқиб чиқадиган суви, яъни токнинг “кўз ёши” буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди. Сўгалларни йўқотишга, қонталашлар пайдо бўлганида ёрдам беради. Узум мевалари ва баргларининг сувидан қон туфлашда, бавосил, тери раки, гепатитларда фойдаланилади.

🌱 Коваток палов (ток оши) эса баҳорнинг 2-ярмидан бошлаб тайёрлана бошланади. Бу таом айни баҳор фаслида хуруж қиладиган авитаминозга қарши курашувчи энг шифобахш таомдир.

🌱Эслатма: 1. Узум баргларини теришда энг аввало, унинг янгилигига эътибор қилинг. Янги ўсиб чиққан сурхак новдаларининг учинчи ва тўртинчи юпқа барглари айни коваток ошига мўлжалланган сервитамин барглардир. Бундай барглар сирти ялтироқ, таъми тотимли ва ўртача катталикда бўлишади.

🌱Бу баргларни таомга ишлатишдан олдин совуқ сувда яхшилаб чайиб юборгач, уларни қайноқ сувга ботириб олинг. Бунда барглар юмшаб қийма ўралиши осонлашади.

🌱2. Агар сиз йил бўйи ток баргидан ош тайёрлашни истасангиз, бунинг учун май ва июнь ойларида ток баргларининг кераклиларини териб, 10 тадан қилиб тахлаб чиқинг ва 3,2,1 л шиша банкаларни яхшилаб стериллаб, сўнгра баргларни териб чиқинг. Барча баргларни тахлаб чиққач, устидан қайноқ сув қуйиб банкаларни тунука қопқоқларда бекитинг. Бу усулда тайёрланган барглардан қачон хохласангиз, шу пайт ток оши тайёрлаб истеъмол қилишингиз мумкин.

@sharq_tabobati
Кўнгил малхами

🌱🌙Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

🌱👳‍♂️Робия ул Адавиянинг отаси Исмоилнинг уч қизи бор эди. Тўртинчи қизи туғилганида исмини Робия қўйди. Ота жуда камбағал бўлиб, Робия туғиладиган кунларда, бу рўзғорда ҳеч вақо йўқ эди. Бу ҳолатга онаси йиғлаб, эрига дедики:

🌙– Фалон қўшнидан озгина чироқ мойи сўрайсизми?

🌙Робиянинг отаси бошқа ҳеч кимдан бирор нарса сўрамасликка аҳд қилган эди. Лекин аёлини хафа қилмаслик учун қўшниникига борди. Аммо унинг эшигига бориб, эҳтиёжини сўрамай ортига қайтибди.

👳‍♂️– Эшикни очишмади, – деди у.

🌙Ўша кеча Исмоил тушида Муҳаммад алайҳиссаломни кўрди. Ул зот унга шундай дедилар: «Сира хафа бўлма! Туғилажак қизинг шундай аёл бўладики, умматимдан 70 минг одамга шафоат қилади. Эртага бир қоғозга: «Сен ҳар кеча Пайғамбаримиз алайҳиссаломга юз саловати шариф, жума кечалари тўрт юз саловат айтардинг. Бу жума кечаси унутиб, саловат айтмадинг. Бунинг каффороти сифатида шу ёзувни сенга олиб келган одамга тўрт юз олтин бер», деб ёзиб, уни Басра волийси Исо Зоданга етказ», дедилар.

👳‍♂️Робиянинг отаси уйғониб, Муҳаммад алайҳиссаломни тушида кўриш бахтидан йиғлаб юборди. Дарҳол ўрнидан туриб, айтилганларни бажарди. Сўнгра Исо Зоданинг олдига борди. Волий хатни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тилга олганининг шукронаси учун минглаб олтинларни фақирларга садақа қилиб берди. Робиянинг отаси Исмоилга ҳам хатда ёзилганга қўшиб яна кўп олтин бериб, эҳтиёж сезса, яна келаверишини тайинлади.

🌙Исмоил олтинларни олиб, керакли эҳтиёжларини таъминлади. Шундай қилиб, улар қизларига чиройли таълим-тарбия бериб вояга етказишди.

🌱👳‍♂️Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан


@sharq_tabobati
Олма ошқозон ярасини даволашда жуда фойдали.

Айниқса, юрак хасталиги, гипертония, қони қуюқлашганда аспирин қабул қиладиган беморлар ҳазм қилиш аъзоларида яра пайдо бўлишининг олдини олади.

Италиялик олимларнинг таъкидлашича, олма аспириннинг ош­қозон шиллиқ қаватига салбий таъсирини йўқотади. Бунинг учун аспириндан кейин олма еб юбориш керак.

Бўғимлари оғрийдиган беморлар ҳам кўп олма истеъмол қилиши тавсия этилади.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🌱Дуо.

Эй РОББИМ! Сендан хар бир беморга «ШИФО"беришингни,

Ҳар бир қарздорга НАЖОТ беришингни,

Ҳар бир ночорга кенг РИЗҚ беришингни,

Хар бир ғамга ботганни ғамидан
қуткаришингни,

Ҳар бир ДУО килувчининг дуосини ижобат
килишингни,

Ҳар бир тавба килувчининг тавбасини қабул килишингни,

Хар бир "Амийн" дегувчини Ўз паноҳингда асрашингни
СУРАЙМАН!

каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🍒КЎЗ НУРИНИ ОШИРУВЧИ ВА ШАМОЛЛАШЛАРИНИ ДАВОЛОВЧИ ДАМЛАМА

Арпа бадён уруғи, сариқ ҳалила пўстлоғи, игир ўсимлигининг томири, долчин дарахтининг пўстлоғи барчасини тенг миқдорда 20 гр дан, узун мурч, занжабил, қалампир мунчоқ барчасини 15 гр дан олиб майдалаб, талқон қилиб, бир бирига аралаштириб чой қошиқнинг учдан бирида олиб 20 гр қайноқ сувда 10 дақиқа дамлаб, докадан ўтказиб, бир кунда 2 томчидан 3-4 маҳал томизилади. Бу томизма кўз нурини ошириб, унинг ортиқча ёшланиши ва кўз ичининг қизариб қичишиши, шамоллаши каби касалликларини даволаб, ҳатто ёш болалар ва гўдакларга ҳам зарар қилмайди.

Истеъмол қилиш муддати 20 кун. Биринчи муолажа муддатидан сўнг беш кун дам олиб, яна давом эттириш мумкин.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🌱Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- кўк чой
- шууфан
- Қовоқ
- Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
Cут ичинг, ҳеч қачон қаримайсиз.

Сут жуда фойдали маҳсулот эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Уни суяклар мустаҳкам бўлиши учун ҳам истеъмол қилишади.

🌱Аммо россиялик олимлар ўтказган навбатдаги тадқиқотлар сут инсон танасини ёшартира боришини ҳам кўрсатди. Албатта, бунинг учун ҳар куни сут истеъмол қилиш лозим.

🌱Шундай йўл тутилса, сут мия фаолиятини яхшилайди, тўқималар қаришини сезиларли даражада секинлаштиради. Сут истеъмол қилиш жараёнида танада глутатион шаклланади.

Бу нарса мияда пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфли хасталиклар пайдо бўлишининг олдини олади. Қолаверса, глутатион тўқималар қариши секинлашувини таъминлайди.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati
🌺#Биласизми?
Шариатимиз кўрсатмасига кўра, қайси маросимлар борлигини биласизми?


1. Валийма – келин тушириш (никоҳ тўйи)
2. Азийра – хатна муносабати билан ўтказиладиган маросим
3. Хурса – бола туғилиши муносабати билан ўтказиладиган маросим
4. Вакийра – янги уй-бино олганда
5. Нақийъа – бировнинг ғойиб бўлганидан кейин сафардан қайтиб келиши ёки узоқ ўлкалардан қайтишига шукрона муносабати билан ёзиладиган дастурхон
6. Ақийқа – бола етти кунлик бўлганидан кейин ўтказилади
7. Вазийма – мотам муносабати билан ўтказиладиган маросим
8.Маъбада – оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат. Бунда яқин қариндошлар ва дўстларни меҳмон қилиш ниятида дастурхон ёзилади.
9. Ҳизоқ – Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати билан зиёфат бериш.
10. Туҳфа – бирор киши шарафига қилинадиган маросим.
11. Бола-офатдан қутулгани шукронасига эҳсон қилиш.
12. Катта муваффақият ва ютуққа эришгани шукуронасига зиёфат бериш.

Буларнинг ичида валийма – никоҳ тўйидан бошқа барчаси мустаҳабдир. Истаган қилади, истамаган йўқ.

Каналга мархамат👇

@sharq_tabobati