Sharof Ubaydullayev
2.1K subscribers
4.08K photos
1.7K videos
43 files
8.59K links
Download Telegram
ИЛОН МАСК ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА САНОАТИ УСТИДАН КУЛДИ, ЛЕКИН БИЗ ЙИҒЛАШИМИЗ КЕРАК!
Банкка боскинчилар кириб хаммани тескари ётқизиб:
— Ким бизнинг пул ўғирлаганимизни кўрди? — деб бақирибди. Бир одам:
— Мен кўрдим, — деган экан, шу заҳоти отиб ташлади.
— Яна ким курди?! — деса, четрокда етган одам:
— Менинг хотиним хам кўрди. — дермиш...

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали
Бир куни масжид эшиги олдида бир эшшак ўлиб қолди. Масжид имоми тозаликни муҳофаза қилувчи ташкилотларга хабар берсин, дея ҳокимиятдагиларга бориб ушбу хабарни етказди. Шунда ҳоким имомни мазаҳламоқчи бўлиб:
— Ўликларни ювиб-тозалаш ишлари билан сиз имомлар шуғулланишингиз керак эди, — дебди. Имом ҳам гапдан қолмай:
— Тўғри, аммо биринчи ювиб дафн этишдан олдин маййитнинг аҳлига хабар бериб қўямиз-да, — деб жавоб қилибди.

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали
Тўртта хотини бор бир отахондан сўрашибди:
— Отахон, мана, тўртта хотинингиз бор экан. Ёшларга кўп хотинлилик ҳақида қандай тавсия қиласиз?
— Ўғлим, энди тўртта хотининг бўлса худди телефон компаниялари билан муомала қилганга ўхшайди: хизматлар яхши, нархлар арзон, узилишлар бўлмайди.
— Бир хотинлилилк ҳақида нима дея оласиз?
— Аллоҳга қасамки, бир хотинлилик бу худди газ-свет идоралари билан муомала қилишга ўхшайди: хизматлар дабдала, нархлар осмонда, онда-сонда бўлиб туради...

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Жаҳон матбуоти эркинлиги куни Ўзбекистонда нишонланмайдиган бўлди. Жуда тўғри қарор назаримда.
Йўқ нарсани нишонлаш тўғрияммасда. Қолаверса сўнгги йиллар Ўзбекистон RSF рейтингида қуйи, қолоқ ўринларда эканлиги эълон қилинмоқда. Биз эса бундай кунда байрам қилиб ўтирсак ярашмасди. Мадомики юқоридагиларни матбуотнинг ёпиқлигидан хабари йўқ экан ёки тан олмас экан рейтингларда ўзгариш рўй беришига умид йўқ. Эндиликда фақат 27 июнь куни журналистлар учун байрам “Олтин қалам” ҳам шу куни топширилар экан. 3 май байрами қисқариб, ортиқча ҳаражатдан ҳам қутилишди.
Ўзбекистонда матбуот эркин, коррупцияга қарши курашилаяпти, деган Театр давом этаверади. Театрга ҳалақит қилганларга эса қарши курашилаверади.

@anora_sodiq
Forwarded from Abror
Forwarded from Abror
Мунозара учун мавзу

Сибирь дарёларини Марказий Осиёга йўналтириш мумкинми?

Ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида Россиянинг Обь ва Енисей дарёларини минтақамизга йўналтириш ғояси ўртага ташланган эди. Турли қарама-қаршилик, тушунмовчиликларни енгиб, узоқ истиқболни кўзлаган бу таклиф собиқ Иттифоқнинг қатор вазирликлари, ҳатто, Вазирлар кенгашида ҳам кенг муҳокама этилганди.
Ўша вақтда ҳукумат топшириғи билан аксарият Иттифоқ ва республикамизнинг соҳага оид Илмий-тадқиқот институтларида лойиҳанинг техник-иқтисодий шартлари ишлаб чиқилади.
Хулосаларда ғарбий Сибирь дарёларининг сувлари Оқ денгиз орқали Шимолий муз океанига етиб бориши, аммо 20-25 миллиард кубометр сувнинг океан балансига мутлақо таъсири этмаслиги айтилади. Бу ҳажмдаги сувнинг Ўрта Осиёга етиб келиши минтақанинг сув балансига ижобий таъсир кўрсатиши, хусусан, миллионлаб гектар янги ерларнинг ўзлаштирилишига, пахта ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ошишига олиб келиши исботлаб берилади.
80-йилларнинг ўрталарига келиб, лойиҳа буткул тайёр ҳолга келади, уни амалга ошириш учун 10-12 миллиард рубль ажратиш тўғрисида ҳукуматнинг қарори ҳам чиқади.
Замон ўзгариб, “қайта қуриш” даври бошланиб, “мафкурабоши” Егор Лигачев мазкур лойиҳанинг самарасиз экани, ғарбий Сибирь дарёларининг йўналишини ўзгартириш минтақа учун зиён келтирилишини ўзича “исботлаб”, Кремль раҳбарияти кўнглига ваҳима солади ва бу ғоядан қайтаришга эришади.
Аслини олиб қаралганда Сибирь дарёларининг бор-йўғи умумий ҳажмидан етти фоизигина йўналишини ўзгартириши ҳеч қандай фожиага олиб келмас эди. Қолаверса, бугунгидек, Сибир ва Урал минтақасида табиий офатлар юзага келмасмиди.
“Афсунгар сиёсатчи”нинг топшириғи билан Иттифоқда “жамоатчилик фикри”ни шакллантириш кампанияси бошлаб юборилади. Залигин, Распутин сингари ёзувчилар ва бошқа олимларнинг марказий нашрларда чиқишлари уюштирилади. Хуллас, собиқ Иттифоқ Компартиясининг Сиёсий бюроси “жамоатчилик фикри”га таяниб, мазкур лойиҳани бекор қилишга “мажбур бўлади”.
Россияда Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган Шоқосим Шоисломов ўзининг “Вспоминая...о будущем” (“Келажак ҳақида ўйлар”) китобида бу лойиҳа атрофида фикр юритади. Унинг ёзишича, юқоридаги воқеадан тахминан ўн беш йиллар ўтгач, Москва мэри Юрий Лужков мазкур лойиҳани қайта тиклашга уринади.
Ҳатто, рус матбуотида “сув бу товар, уни сотиш керак”, деган талқинлар пайдо бўлади.
-Сув ва қишлоқ хўжалиги бўйича йирик мутахассис, давлат арбоби Исмоил Жўрабеков топшириғи билан Юрий Михайлович билан бир неча марта мазкур масала бўйича учрашганман. У менга Россия Президенти Владимир Путин таълимоти билан экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаси тайёрланганини айтиб берган, деб эслайди Шоқосим Исмонович.
Экспертлар гуруҳига раҳбар этиб академик Данилов-Данильян тайинланади. Олимнинг совет даврида ҳам мазкур лойиҳага қарши чиққани ёдга олинса, бу сафарги хулосасини тахмин қилиш ақли расо кишига мушкуллик туғдирмайди...
Ғарб олимларининг келажак тахминларига кўра, дунё океани суви сатҳининг кўтарилиши оқибатида керагидан ортиқ сувга эга бўлган Буюк Британия ва Нидерландия айрим ҳудудларини йўқотиши ёки сув остида қолиши мумкин. Сувга зор давлатлар эса бундан буён қурғоқчилик ва сувсизликка баттар дучор бўладилар, деб ўйлайдилар.
Сув балансини тўғри тақсимлаш бугунги куннинг долзарб мавзуи. Дипломатнинг қатъий фикрича, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳисобга олганда истиқболда Сибирь дарёлари бизнинг минтақамизга етиб келади. Янги ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг нархи 25 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин. Муҳими истак ва сиёсий ирода керак, холос.
Шу ўринда ота-боболаримиз томонидан 40 кун ичида фақат кетмон билан Катта Фарғона каналини бунёд этганликларини эслаш ўтиш лозим...
Бугун қўшни давлатда қурилаётган “Қўштепа” канали баланси учун Сибирь сувлари ниҳоятда зарур. Назаримизда, Қозоғистон ва Туркманистон мазкур улуғвор лойиҳани қўллашларига шубҳа йўқ.
Forwarded from Abror
Сибирь дарёлари нафақат минтақамиз, балки қўшни республикалар учун ҳам манфаатли. Канал кенг ва чуқур қурилган тақдирда ундан кемаларнинг эркин ҳаракатланишига имкон яратилади. Бу ўзаро савдо айланмаси ишида камхаржликка олиб келади. Ҳар давлатда бардаргоҳ-портлар қуриладики, кўплаб янги иш ўринлари очишга эришилади.
“Волга-Дон” канали ва “Москва” канали каби шлюз-насос тизими ишлаб чиқиш зарурияти туғилади. Сувнинг бир қисми баҳорда тупроқларни шўрдан тозалашда, бошқаси ёзда вегатация даврида фойдаланиш учун сув омборларига йўналтирилади. Сувнинг қолган қисмини Орол денгизини тўлдириш учун сарфлаш мумкин.
Биргина Ўзбекистон мисолида олинадиган бўлса, сувсиз қақраб ётган чўл ҳудудларида миллионлаб гектар ерлар ўзлаштирилади, минглаб инсонлар иш билан таъминланади. Қишлоқ хўжалиги, айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини яна бир неча оширишга эришилади. Бугун серқуёш заминимизда етиштирилаётган тахминан 30 миллион тонналик маҳсулотларимизнинг ҳажми бир неча баробарга ошириш имкони юзага келади.
Қолаверса, минтақамизда иқлим ўзгариши сезиларли равишда кузатилмоқда. Аҳоли сони ошиб бормоқдаки, 2050 йилга бориб мамлакатимиз, фаразларга кўра, 50 миллион кишига етади. Шу билан баробар сув танқислиги кучайиб боради, минтақада сув учун кураш хавфи сезиларли ошади...

Аброр ХОН
ИШОНЧ газетаси, 1 май 2025 й.
Forwarded from Alisher Sadullaev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Dunyoning eng nufuzli universitetlari O‘zbekiston yoshlari uchun o‘z eshiklarini ochmoqda – bu esa hali boshlanishi!

Do‘stlaringiz orasida dunyoning TOP universitetlariga qabul qilinganlar bormi?

@alisher_sadullaev
ҲАВАС ҚИЛИНГ!
ҲАВАС ҚИЛГАН -
ЕТАР МУРОДГА!..
БАТУТ - БЎЛДИ КАПУТ!..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда болалар ўйнайдиган батут кучли шамолда учиб кетди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/118100

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...

©️Шайх Солиҳ Мағомисий

🍎XALQIM_TABOBATI
Forwarded from @
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Патимат Расулова Озорбайжонлик қўшиқчи
ҚИЛПИЛЛАМАЙ ҚЎШИҚ АЙТСА ҲАМ БЎЛАРКАНКУ!.. ЖИЛПИЛЛАМАГАН ҚЎШИҚЧИЛАРНИНГ ҲАМ МУНОСИБ ҚАДРЛАЙДИГАН МУХЛИСЛАРИ БЎЛАРКАНКУ!..
ҚИЛПИЛЛАШУ-
ЖИЛПИЛЛАШНИНГ БАРИ ЎЗБЕКИСТОН САҲНАСИДА!..