Shahnoza Soatova blogi
6.6K subscribers
1.52K photos
504 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
 
“Афсуски, бугунги кунда, давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар (7 фоиз), хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил давомида малака оширмаган.

Бу йил аттестация жараёнлари шаффоф бўлиши учун сунъий интеллект ва рақамли технологиялар қўлланди.

Натижада 198 минг ўқитувчидан 21 минг нафари (10 фоиз) малака бўйича етарли балл тўплай олмади.
Афсуски, бундай ҳолатлар ўқувчиларнинг билимига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу йил битирувчиларнинг 130 минг нафари (30 фоизи) олийгоҳларга киришда энг паст57 балл ҳам тўплай олмаган.

Бу барчамизни ташвишга солиши керак”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз.

Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар
иш ҳақини
15 фоизга оширдик.

Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш
йўлга қўйилади.

Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.
Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.
Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун 68 миллион сўм мукофот пули берилади.
Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳар бир бронза, кумуш, олтин медаль учун 5 миллиондан 15 миллион сўмгача мукофот пуллари берилади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан байрам учун ишланган махсус ролик. Унда санъаткорлардан тортиб ҳоким ўринбосарларигача иштирок этибди. Барчаси таълим даргоҳида ўз мактаб даврини ёдга олган.

Ўқитувчилар партиянинг электорати ҳисобланади. Уни устига, ўқитувчилар шаънини ҳимоя қилишда, таълим тизими яхшиланиши учун жон куйдиришда «Миллий тикланиш» етакчилардан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас.

Мен ҳам барча муваффақиятларимиз ҳаммуаллифи бўлмиш устоз ва мураббийларни байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Шаънингиз улуғ бўлсин, азиз устозлар!

#sаylоv24
@shahnozxon
ДИҚҚАТ! Топганга совға бор!

Биз журналист Инобат Ахатова билан “Ҳошия” номли подкаст бошладик!

Премьера бугун соат 19:00 да Youtube каналимизда бўлади!

“Ҳошия” - бу ишчи номи. Кимки шу подкастга чиройли ва мазмунига мос ном топиб берса, 1 млн сўм картасига ташлаб берилади!

Таклифларингизни изоҳда ёзинг!

Асосийси, 19:00 да премьерани ўтказиб юборманг. Унда иккита жуда зўр меҳмон чақирганмиз, бомба!

Премьера ҳаволасини алоҳида эълон қиламиз.

Қани бошладик!

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳошия

Журналист Инобат Ахатова иккимизнинг шахсий ғайрат ва истагимиз билан бошланган лойиҳанинг илк сони меҳмонлари — Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ҳамда Параолимпия чемпиони ҳамда рекордчиси Асила Мирзаёрова.

Қизлар билан “шиша шифт”, қизлар спорти, мукофот пуллари, спортчиларнинг ижтимоий масъулияти ва оилавий ҳаёти каби мавзуларда суҳбатлашдик.

Подкастимизнинг 1-сонини шу ишчи ном билан тақдим қиляпмиз, ҳозирча.

Техник сабабларга кўра кечикиш учун узр.


Премьера бу ерда бўляпти, томоша қилинглар (лайк, улашиш, шарҳлаш олқишланади):

https://youtu.be/56IXgoFj0JY

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Параолимпиада чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова кўриш қобилиятини қандай йўқотгани ва ҳамон кўришдан умид қилаётгани ҳақида.

Балки келажакда Асилани Олимпиада чемпиони ва рекордчиси сифатида ҳам кўрармиз, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Зеро бу қиз инсон имкониятлари чегарасиз эканини яққол кўрсатиб берди.

Тўлиқ видео бу ерда:
https://www.youtube.com/watch?v=56IXgoFj0JY&ab_channel=Hoshiya

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Отажонов ҳам ўша қовунни туширди.

Соатига 195 км тезликда машинасини ҳайдаб мақтаниб инстаграмига қўйди– 2,3 миллион обуначиси бор!

Сал аввал Олимпия чемпионимиз шундай қилган эди. Боласини машина олдига ўтқизиб тезликни оширганлар ҳам бор. Йўлда хавфли манёврлар қилиб видеога олиб тармоққа жойлагани етмаганидек, тартиб посбонларига ҳурматсизлик қилганлар ҳам бемалол юрибди тил учида узрини сўраб.

Хуллас, ҳаммаси машинасининг тезлигини ошириб мақтанади, аллақандай ноқислик синдроми бор буларда. Секинроқ юрса "ўлиб қолади", тез юрганлар эса бегуноҳ болаларни ўлдиряпти.

Йўллардаги автоҳалокатларда мана шу “тарғиботчи”ларнинг айби бор, ўзлари буни англайдими-йўқми, ҳақиқат шу. Улар одамларнинг ҳаётини хавфга қўйиш эвазига эришиладиган оний “кайф”ни тарғиб қилар экан, автотеррористлар тегирмонига сув қуйиб, билвосита қотилликка ундашяпти. Чора эса арзимас жарима ва узр бўлиб қоляпти – бу чора эмас, бу ҳуқуқбузарларни тарбияламайди, бетаъсир амал холос.

Яна қанча бола ўлиши керак бундайларга қарши жиддий чоралар жорий этилиши учун? Ёки уларнинг “авторитети” қўрқитяптими? Қўрқитмасин, бегуноҳ ўлиб кетаётганларнинг оҳ-нолалари қўрқитсин. Праваси олиб қўйилсин, улови мусодара қилинсин, хуллас, зарарсизлантирилсин. Улар ўзи хавфли манбага айланиб боряпти тобора.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2-дебат санаси эълон қилинди

Сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги жонли эфирда ўтказиладиган 2-дебат 4-октябр куни соат 17:00 да Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлади.

Унда бешта партия янги ташаббусларини билдиради. Қизиқ, бу сафарги дебатда устунлик ким томонда бўларкин?

Бундан аввалги дебат 27-сентябрь куни ўтказилганди. Унда бешта партия ўз дастур ва стратегиялари билан тақдимот қилганди.

Ҳар ҳафта дебатлар — бу яхши, сиёсий майдон анча жонланяпти.

#sаylоv24
@shahnozxon
Кўча-кўйда, корхона-ташкилотларда хато ёзилган эълонлар, матнларни кўриб қоламиз. Афсуски, орфографик, стилистик хатолар жуда кўп учрайди ва бунга кўпчилик эътибор ҳам қилмайди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази @softil_bot ни ишга туширди. Агар сиз ҳам йўлингизда хато ёзилган пешлавҳаларни кўрсангиз, бот орқали сурат ва локацияни юборсангиз, марказ ходимлари жойга чиқиб, хатони масъуллар билан биргаликда тўғрилашар экан. Хуллас, яхши ўйланган ташаббус, фойдали бот, эслаб қолинг, @softil_bot

Cурат
Бугун операга тушдим.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Жорж Федерик Ҳенделнинг (1685 - 1759) машҳур “Тамерлано” операси италиялик режиссёр Стефано Пода талқинида қўйилди.

Операнинг илк жаҳон премьераси бундан 300 йил олдин бўлган ва ғарб санъати дурдонасига айланган.

Албатта, асарда тарихга муқобил қарашлар акс этган. Лекин сюжет оригиналлиги, драматизми, тагмаънолари билан “шедевр” яралган — тан бермай иложи йўқ.

Стефано Пода эса мумтоз асар сюжетини “брутал хайтек” декорациялар (айланиб турадиган улкан отнинг боши ўзи алоҳида ҳайрат), динамик ва нафосатли рақслар, ёрқин ва қимматбаҳо костюмлар, айниқса, ўзбек анъанавий мусиқаси билан уйқаш қилиб катта шоуга айлантирган.

Асар сюжетида Амир Темур ва Боязид зиддияти ҳамда Боязиднинг қизи ва Амир Темур ўртасидаги муҳаббат қиссаси ётади. Нафрат билан эгиз туғилган, уруш доялик қилган муҳаббат фожиасини кўрасиз.

Ролларда ёрқин ижрочилар:

Амир Темур - Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва яна бир қатор давлатлар халқ артисти Женисбек Пиязов

Боязид — испаниялик тенор Хуан Санчо

Боязиднинг қизи Астерия — аргентиналик Вероника Кангеми

Бибихоним — Юлдуз Ражабова.

Жами 200 дан ортиқ ижрочилар иштирок этган йирик масштабли саҳна асари бўлибди.

Мазза қилдим! Ташкилотчилар, санъаткорлар — ҳаммаларига раҳмат!🙏 Бравоо👏👏

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки даҳшатдан шунчаки қойилгача!

Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг аввалги ва ҳозирги ҳолати.

Тубдан ўзгартириб янгиланибди.

Ўқитувчи сийланмагунича келажак ўзгармас. Устозларга бундай сийловлар бардавом бўлсин!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тўйимиздан 3 кун ўтиб тренировкага чиқиб кетганман” — Диёра Келдиёрова

“Келинлар қўзғалони”даги кенжа келин Нигора бизнинг кунларда😍

Тўлиқ видео бу ерда:

https://youtu.be/56IXgoFj0JY

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM