Shahnoza Soatova blogi
5.73K subscribers
1.65K photos
571 videos
4 files
2.06K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Қон топширдик, донор бўлдик! Бизга қўшилинг!

Адлия тизими “Меҳр улаш” хайрия акциясини эълон қилиб қон топширяпти. Эстафетани қайси ташкилот қабул қилади?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Меҳр улаш” хайрия акциясига старт берилди. Мақсад, донорликни ривожлантириш ва шахсий ибрат орқали одамларда қон топширишга рағбат уйғотиш. Акция доирасида адлия органлари ходимлари - раҳбариятдан энг қуйи бўғингача - кўнгилли бўлиб қон топширдик. Пандемия даврида донорлар камайган, қон захираси ҳам, лекин одамлар касал бўлишди, турли кутилмаган ҳалокатлар, авариялар бўлаверди, қонга эҳтиёж камаймади. Шундай кунлар бўлдики, ҳатто донорларнинг уйига бориб қон олдик, дейишди тиббиёт ходимлари. Адлия вазирлиги ташаббус билан чиқиб, хайрия акцияси ўтказмоқда: ходимлардан ким истаса, кўнгилли бўлиб қон топширяпти. Вазирликка келган тиббиётчилар миннатдорчилик билдиришяпти. Шунақа инсонийлик куни бугун вазирликда.

P.S. Ҳаммани ушбу акцияга қўшилишга чақирамиз!

#adliya_mehr_ulash

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қон топширинг — меҳр айланади! Адлия вазирлигининг “Меҳр улаш” хайрия акцияси шу шиор остида ўтмоқда. Акцияга қўшилинг, имконингиз бўлса, донор бўлинг, ҳеч бўлмаса донорликни тарғиб қилинг ё рағбатлантиришга ҳисса қўшинг. Сиз ҳаётни сақлаб қолишга ҳисса қўшган бўласиз!

#adliya_mehr_ulash

@shahnozxon
​​“Sex” сўзини деб имлода истисно қилиш керакми?
Менимча, йўқ!

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда қуйидаги сурат сабаб яна алифбо ва имло баҳси очилди. Хусусан, “Ц ҳарфини лотин алифбосига киритиш керак” ёки “sex ни истисно тариқаси бошқача (sеh) ёзиш лозим” деган таклифлар айтилмоқда.

Балки алифбода Ц учун алоҳида белги берилар ёки йўқ, лекин “sex” туфайли бўлмаслиги керак, бошқа жиддий сабабларни кўриб чиқсак бўлади. Имлога илмий асослар ва ягона принцип билан ёндашмас эканмиз, у истинодан бунисига қочиб, “косметик ремонт” қилиб юраверамиз муаммолар орттириб.

Муаммо эса имлода эмас, фикрлашда.
Одамларнинг фикри бир сўзга келганда сал бузилса, алифбо ва имло унга қараб юриши керакми? Бутун дунёда бунақа омоним сўзлар тиқилиб ётибди, ҳеч бир тил шунга қараб имлода истисно бермаган. Масалан, Ориф Толиб муваффақиятли келтирган мисол – инглиз тилида to be нинг 1-шахс бирлик шакли (am, I am) бизда уятли сўз билан билан омоним бўлиб қолган. Лекин шуни деб инглизлар имлога истисно ҳам бермайди, биз буни талаб ҳам қилмаймиз, қабул қилиб кетяпмиз-ку.

Умуман, тилда “тиллараро омонимия” ҳодисаси мавжуд, уларни “таржимоннинг ёлғончи дўсти” ҳам дейишади. Булар чалғитувчи омонимлардир. Масалан, инглиз тилидаги cabinet (шкаф), compositor (йиғувчи) каби. Кўпинча булар ё имловий тасодиф, ё бир сўзни бир манба тилдан турли тилларга бошқа-бошқа маъноларда кўчириб олиш натижасида рўй беради.

Энди бевосита sex сўзига келсак, биринчидан, ўзбек тилидаги биз кўриб чиқаётган контекстда у умуман бошқача талаффуз қилинади (цех тарзида) Яъни ҳеч ким чалғимай, тўғри маъносини англайди буни, фақат қитмирлик қилмай, шу ерда нариги маънодан узоқлашиш керак, холос. Иккинчидан, паспортларимизда бу сўз “жинс” маъносида ҳам ёзилган, ҳеч ким опчиқиб масхараламаяпти-ку, маънони тўғри контекстда тушуняпти-ку.

Хуллас, тўғри тушуниб ўтса бўладиган мавзуда бир хайп кўтарилди. Энди шу масхараларни деб имлога истиснолар киритиш ё алифбони қайта тартиблаш керак эмас. Алифбо ва имло ислоҳи бошқа жиддий асослар ва мотивларга таяниб, илмий ёндашув билан қилиниши лозим.

P.S. Ўзи нега sex да х ни "кс" деб ўқийсизлар? Учта ҳарфли сўзда иккита ҳарфни хато ўқияпсизлар-а, тавбаа) Ҳарфларни ўқимай сўзни кўриш шу бўлса керак.

@shahnozxon
Аёллар ҳақида кўп пост ёзаман, шунга мени гендерчи ё феминист деб ўйлашади. Асли унақа мутахассис ё феминизм фаоли эмасман, унга вақтим ҳам йўқ. Мен шунчаки жамиятда бошқа соҳаларда бўлгани каби аёлларга муносабатда ҳам адолат бўлишини истайман, холос. Буни қандай термин билан атасалар ҳам, моҳият шу – адолат истаги!

Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари этиб сайлангач жамиятда аёлларнинг мавқеини оширишга катта эътибор қаратила бошланди, буни инкор этаолмаймиз. Бу борада кўплаб амалий ишлар амалга оширилди. Парламентда хотин қизлар сони ортиши, аёлларнинг туман ҳокимликларига ҳоким қилиб тайинланиши шулар жумласидан.

Президентимизнинг жорий йилда кутилаётган президентлик сайловларида илгари сурган сайлов олди дастурида ҳам ушбу масалага кенг эътибор қаратилгани мени жудаям қувонтирди. Ушбу дастурга биноан аёллар ўртасидаги ишсизлик даражасини келгуси беш йилда 2 баробарга камайтириш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш, келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратиш кўзда тутилган.

Мен аёллар сутканинг 24 соати, йилнинг 365 кунида давлат қўллови ва мададини ҳис этиб туришларини истайман. Яна истайманки, аёл умрининг истаган вақтида – 16 ёшидами, 30 дами ёки 50 да – янги касб ўрганиши имкони бўлсин. Уларнинг таълими, тезкор малака ошириши, бир соҳадан бошқага қайта малака олиши ва яхши ҳақ тўланадиган касбларда ишлаши имкони бўлиши лозим.

Энг асосийси эса, аёлга адолатли муносабатда бўлиш лозим. Бу унинг ҳаққи!

Хайрлиси бўлсин!
Яна бир спортчи пичоқлаб ўлдирилди, нималар бўляпти ўзи?

Қашқадарёлик дзюдочи бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилибди.

Мен буни спортчиларнинг етарлича маънан тарбия қилинмаслиги, асосий урғу фақат жисмоний тайёргарликка берилиши оқибати деб биламан. Формула оддий: куч эзгуликка хизмат қилиши керак. Бўлмаса шунақа – чок-чокидан сўкилади ҳаммаси.

Сўнгги йилларда давлат томонидан спортга, хусусан, яккакураш турларига эътибор сусаймади, аксинча ошди. Олимпиада ғолибларига берилаётган эътиборни, шуҳрат ва эътирофни ҳамма кўрди. Роса муҳокама қилинди, ёқланди, ёқланмади – фикрлар турли бўлди. Бироқ бизга соғлом, шижоатли, иродали, юртимиз байроғини жаҳонда баланд кўтарадиган, мадҳиямизни халқаро ареналарда жаранглатадиган авлод керак экан, спортчиларни рағбатлантиришимиз, соғлом турмуш тарзига муҳаббатни ўстириб боришимиз шарт.

Аммо оламшумул ғалабаларимиз ортидан шунақа шум хабарлар чиқиши спортга берилаётган эътибор акс натижага олиб келяптими деган ҳадикларни ҳам юзага келтиради.

Ҳар қандай қаҳрамонни қаҳрамонга айлантирувчи икки жиҳат бор: жисмоний ва руҳий тайёргарлик. Бир қаноти йўқ қуш учолмайди, ўрмалаб қолади. Шу боис спортчилар учун руҳий тарбия ва идеалларнинг аҳамиятини етарли баҳолаш лозим.

Қонун ишласин деймизу, бироқ қонунга итоаткорлик, кучни рингдан, татамидан, октагондан... ташқарида фақат жуда фавқулодда ҳолатлардагина ишлатиш, бу имтиёзни суииъстемол қилмаслик, ақл билан бошқариш тўғрисида кўпми гапирилади? Спортчиларни мураббийлар тарбиялаяптими ё “кўча”ми?

"Тарбия ё ҳаёт, ё мамот", ҳатто спортда ҳам! Айниқса, спортда!

Ҳозир спорт оламида кимнинг таъсири кўпроқ: иккита ғалабадан кейин ўпкасини босолмаганларми ё олдига катта амбициялар қўйиб (пулдан ва ҳукмронликдан каттароқ), масалан, шуҳрат, халқаро эътироф истайдиганларми?

Сабр билан тренировкаларини қилиб, мусобақаларга қатнашиб, юқори натижаларга бораётган етук, ҳар томонлама тарбияли ШАХСлар вазиятни қўлга олиши керакдир балки?
Жамоат бўлиши, яккакураш спортлари имижини асраши, айрим “жўжахўрозлар”ни шахсий ибрат, эзгу анъаналар ва тўғри мактаб билан тийиши ва тарбиялаши керакдир.

Хуллас, ҳамма соҳаларда бўлгани каби, спортга ҳам яхши ғоя, фалсафа керак. Куч ақл, қонун ва яхши хулқ етовида бўлиши лозим!

@shahnozxon
Бугун Бродвейдаги хусусий мактаб олдида ўраб олинган майдон панжаралари тўлиқ олиб ташланди деб хабар беришди. Чиқиб қарадим, ростан олиб ташланибди. Энди бу ерда нафақат шу мактаб болалари, бошқа болалар ҳам эркин айланиб юришибди👍👍👍

Шунингдек, Юнусобод туман ҳокимлигидан алоқага чиқиб мактабнинг пешлавҳаси давлат тили тўғрисидаги қонун нормаларига мослиги нуқтаи назаридан ўрганилаётгани айтилди. Шунисига ҳам шукр. Иш натижаси билан гўзал. Пешлавҳа бўйича ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз.

@shahnozxon
"Меҳнат бўйича муаммолар кўп, таклифлар кам. Мазмунан совет давридаги меҳнат кодекси ишлаяпти ҳалиям. Унинг талабларини, яъни қатъий белгиланган ижтимоий юкламаларни бажара олмай, тадбиркорлар яширин иқтисодиётга ўтиб кетяпти. Меҳнат қонунчилиги бугунги реалликдан ортда қоляпти, ишламаяпти шунга. Ходим уч ойлаб ишламаса ҳам тадбиркор унга ойлигининг 70 фоизини больничний қилиб тўлаб юравериши керак. Пул топиш осон эмас, тадбиркор бундай ишлолмайди. Натижада у ҳам ўз қоидаларини яратяпти: ходим ишга кираётганидаёқ бўшаш ҳақида аризасини санасини қўйдирмай ёзиб оляпти. Бу муносабатларни замонавийлаштириш керак"

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ТДЮУ профессор-ўқитувчилари билан учрашувидан конспектлар.

Батафсил: https://bit.ly/3kdQGsS
Рестораннинг аёллар хонасида зўравонликка қарши тарғибот. "Азизам, ҳеч кимнинг ҳеч қаерда ҳеч қачон сенга қўл кўтаришга ҳаққи йўқ. НУҚТА." @Testo_by_Zamira топ!

@shahnozxon
Forwarded from Alimoff
Қон топшириш ҳақида

Мен олдин ҳеч қачон умримда қон топширмагандим, бугун биринчи марта шу ишни қилдим.

Фарзандимга метрка олиш учун қон топшириш тартиби бор экан, ўзим бориб топшириб келдим. Олдин таниш-билишларни гапларидан қон топширсанг худди сўлиган гулга ўхшаб шалвираб қоласан деб ўйлардим, бош айланиши там кўз тиниб кетиши ҳақидаги гаплар просто миф экан мени ҳолатимда. Балки ҳаммага ҳар хил таъсир қилар.

Менда наоборот кўзларим тиниқлашиб, ранглар контрасти янада ёрқинроқ кўрина бошлади, кайфият худди залдан кейин бўладиган эндорфинли удар олгандай зўр эди.

Больницада давлат томонидан текин компот, ширинчой ва турли ширинликлар бериларкан (ҳайрон қолдим) кейин менам бир икки кило ширинлик оларслар деб донат қилмоқчи бўлсам, буфетдаги опа олмади пулни мумкинмас деб.

Қон топширганимдан кейин кассага боринг дейишди, тўлов қиламан шекл деб борсам менга 15 минг сўм пул беришди прикинь😁

Хуллас доимий донор бўлишга қарор қилдим, қон топшириш ҳам савоб амаллардан экан. Кимларнингдир ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этиш туйғуси кармага ҳам олий даражада плюс беради😇

@nurbekalimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Матонат мактабида тобланганлар” - "Sevimli" телеканалининг паралимпиадачиларимиз ҳақида ижтимоий ролиги таъсирлантирди.

Экранда интроверт, сокин, ичимдагини топ дейдиган қизалоқдан музаффар ғолибага айланган қиз ўз ҳаёт ҳикоясини сўзламоқда - ҳақиқатда матонат йўли.

“Sevimli" телеканали имконияти чекланган бўлса-да ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи видеороликлар тайёрлашни йўлга қўйибди. Ушбу ижтимоий ролик "Матонат мактабида тобланганлар" мавзусида бўлиб, бу йил Токиодан 19 та медаль билан Ўзбекистонга қайтган матонатли спортчиларимиз ҳақида.

Шулардан “Токио-2020” паралимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари совриндори Нурхон Қурбонова ҳақидаги ролик жуда самимий чиққан.

Қолган ижтимоий роликлар учун қуйида ҳавола қолдиряпман👇

1 видео / 2 видео / 3 видео / 4 видео
Forwarded from Narzullo Oblomuradov
​​Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган фестивалга ташриф буюринг

Агар Сиз, атроф муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз, Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган фестивалга ташриф буюринг.

Фестивал доирасида турли хил инновацион кўргазмалар, мастер класслар ҳамда маданий дастурлар ташкил этилади. Шунингдек, жамоатчилик ва пресса билан мулоқот бўлиб ўтади.

18-cентябр, Эко Парк.

Ташкилотчилар:
Ўзбекистон Экология Партияси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Олмалиқ кон металлургия комбинати

Биз келажак учун жавобгармиз!
@narzullo_oblomuradov
“Шароит+” лойиҳаси имконияти чекланган ватандошларимизга СММ, блогинг ва журналистика бўйича семинар-тренинглар сериясини бошлабди. Илк семинар-тренингга мени ҳам спикер сифатида чақиришганидан хурсанд бўлдим. Билганларимни эплаганча айтиб бердим.

Инклюзивлашган жамият - бу эзгу, ўзаро меҳрли, ҳамжиҳат, етук жамиятдир. Бундай жамиятлар ривожланади. Жамиятда яшар эканмиз, мносабатларга киришар эканмиз, ҳар биримизда ижтимоий масъулият бор. Ушбу дахлдорлик ҳиссидан келиб чиқиб мазкур лойиҳага мени таклиф қилишганидан хурсандман. Мен бу дарсдан лаззат олдим. Умид қиламанки, эвазига тингловчиларга нимадир бера олдим.

Ташкилотчиларга офарин, бундай ижтимоий лойиҳаларга бел боғлаганлари учун. Улар хайрияни фақат пул йиғиб тарқатиш эмас, янада чуқурроқ англабдилар: балиқ эмас, қармоқ беришга аҳд қилибдилар. Оллоҳ ажрини берсин, муваффақиятли ва бардавом бўлсин!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 1 январидан лотин алифбосига тўлиқ ўтишимиз керак. Вақт ўтяпти, аммо кирилл алифбосида тез, қийналмай, кўз югуртириб ўқишга ўрганган аҳолини лотин алифбосида ҳам шундай қийналмай ўқишга тайёрлаш бўйича амалий-услубий қўлланмалар ва курслар жуда кам. Бир йилдан кейин кўп миқдорда лотин алифбосидаги матнлар пайдо бўлишига тайёрмизми?

Маъмура Баратова исмли мана бу қиз ушбу эҳтиёжни тўғри ва вақтида англаб, “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси доирасида “Таълим тизимида дарсликлар” деб номланган ғоясини илгари сурибди. Маъмура лотин алифбосида осон ўқиш ва ёзишни ўргатадиган қўлланма ва таълим маркази очишни режалаштиряпти.

Лойиҳа амалга ошса, интенсив таълим орқали одамларни лотин алифбосига тайёрлаб бориш, уларнинг лотин алифбосидаги ҳужжатлар, даврий нашрлардаги мақолалар, интернетдаги катта матнларни ўқий олишига эришиш мумкин.

Маъмурага лойиҳасини амалга оширишда муваффақият тилайман.

@shahnozxon
Мана рус тилидаги ва ўзбекча таржимаси йўқ баннер қайта ўз жойини эгаллади. Ваҳоланки, Юнусобод туман ҳокимлиги баннерни олдириб ташладик деб хабар берганди. Яна менга шахсан боғланишганида, шу атрофдаги бошқа рус тилидаги ёзувларни ҳам айтгандим, уларни ҳам ўрганамиз дейишганди. Аммо... Жудаям-жудаям умид қиламанки, майдондан олиб ташланган панжаралар ҳам бир кун шу баннердек ўз жойига қайтмайди. Ҳали олиб ташланмаган панжара қозиқлари ҳадикни кучайтиряпти.

@shahnozxon
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси 200 га яқин ташкилотга шундай хат чиқарди. Хатда ташкилотларга давлат тилида иш юритилиши қонун талаби эканлиги ва бу талабни бузганлик учун жавобгарлик мавжудлиги эслатилиб, қонунга риоя этган ҳолда иш юритиш талаб қилинган. Уйимизга келаётган коммунал тўловларга эслатмалардан тортиб турли хабарномаларгача рус тилида эканига айримлар аллақачон кўниккан, бошқа айримларга бу ноқулайлик туғдиради. Қонун эса иш юритишни давлат тилида, зарур ҳолларда бошқа тилларга ТАРЖИМАСИ ИЛОВА ҚИЛИНГАН ҳолатда амалга оширишни талаб қилади. Давлат тилидан бошқа тилда иш юритиш мумкин эмас, зарур бўлса бошқа тилга таржимасини ёнига қўшиб жўнатинг дегани бу.

@shahnozxon