Shahnoza Soatova blogi
6.96K subscribers
1.38K photos
422 videos
3 files
1.84K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Исроил Ўзбекистон ва Белорусни "коронавирус инфекцияси юқтириш хавфи энг юқори давлатлар" рўйхатига киритди.

Эндиликда, Исроилда истиқомат қилувчи аҳолининг Ўзбекистонга келиши тақиқланади. Ўзбекистондан Исроилга борганлар, ҳатто Исроил вакцинация сертификатига эга ё ковиддан тузалганлиги маълумотномаси бўлган тақдирда ҳам, мажбурий карантинда сақланади.

Кеча янги антирекордни урдик: 600 кишида ковид, 500 кишида пневмония аниқланди ва 5 киши вафот этди.

Эҳтиёт бўлинг, ниқоб тақинг, вакцина олинг, байрам кунлари иложи борича уйда қолинг, ўзингизни ва яқинларингизни ўйланг🙏🙏🙏

@shahnozxon
Ассалому алайкум!

Барча мўмин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклайман.

Эрта тонгдан кунимиз яқинларни эслаш, йўқлаб, табриклаш ва хайр тилаш билан бошланди. Алҳамдулиллоҳ, етказганига шукр!

Оллоҳ барчамизнинг танимизни соғ, юзимизни ёруғ, дилимизни равшан, умримизни баракотли қилсин. Бир-биримизга маънан яқинлаштирсин, муштарак ва қадди тик бир халқ бўлиб бораверайлик.

Шундай синовли кунлардан эсон-омон ўтиб, яқинларни йўқотмай, бағри бутунликда узоқ умр кўриш барчамизга насиб этсин!🤲🤲

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

@shahnozxon
Нурбек Алимовнинг мана бу пости анчадан буён хаёлимда айланиб юрган мулоҳазаларим билан бўлишишга ундади. “Гендер тенглиги” иборасига ҳалигача тўғри муносабатни шакллантириб олмаган бўлсак-да, аёлларнинг жамиятдаги ўрни бирмунча мустаҳкамлангани кўп жабҳаларда кўзга ташланяпти. Аёлларнинг ҳоким, вазир ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларни муваффақиятли уддалаётгани улар фақат тоғора-тоғора сомса пиширишу, кир ювишдан бошқа ишларда ҳам қобилиятли эканини амалда исботлаяпти.

Аёл ким бўлишидан қатъий назар, у келажак авлодни тарбияловчи асосий шахслигича қолади. Унга жамиятнинг қараши ўзгармас экан, ўзимиз истаган эркин фикрловчи инсонларни тарбиялай олмаймиз.

Сўнгги йилларда аёлларнинг ижтимоий фаоллашувининг ортиши, қизлар таълимини ривожлантириш каби масалаларга юқори даражада эътибор қаратиб келиняпти.

Шахсан Президент ташаббуси ва раҳбарлигида Гендер тенглиги тўғрисидаги тарихий Қонун ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Аёлларнинг ижтимоий фаоллашуви, жамиятда ўз ўрнини топиши ва етакчи лавозимларга кўтарилиши масалалари давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Жуда тўғри стратегия! Чунки дунёда жамият тараққиёти ва фаровонлиги аёлларнинг қай даражада билимли, малакали ва иқтисодий таъминланганлигига бевосита боғлиқ. Аёллар таълими ва жамиятда фаоллиги эса ҳар қандай давлатда катта ижтимоий муаммоларнинг ечими деб қаралади.

"Гендер тенглиги" иборасидан қўрқманг. У аёлларнинг эркаклардан устунлигини англатмайди. У жамиятда аёлларга нисбатан адолатли муносабатни тарғиб қилади.

Қизларни ўқитинг, ватанга маърифатли оналар керак!

@shahnozxon
Бугун куним ижтимоий тармоқда аксилвакциначилар билан баҳслашиб ўтди.

Баҳснинг яхши томони шундаки, аргумент қидириб масалани чуқурроқ ўрганасан, маърифатлироқ бўласан. Мен ҳам масала тарихини ўргана бошладим.

Аксилвакциначилар қачон пайдо бўлган?
Тарихда илк вакцина чечакка қарши яратилган бўлиб, у сигирдан олинган вирус асосида ишлаб чиқилганини биласиз (“вакцина” атамаси vacca – сигир сўзидан олинган). Ўша пайтлардаёқ шох ва думи ўсиб чиққан одам суратини чизиб, вакцина олсанг, сигирга айланиб қоласан деб одамларни қўрқитишганди.

Яъни вакциналарга қаршилар тарихи вакциналар тарихи билан бир кунда бошланган, қандай вакцина ўйлаб топилмасин, у нафақат вирус билан, балки ўзига қарши аксилтарғибот билан ҳам курашиб келади.

Орадан 200 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ижтимоий тармоқлар пайдо бўлди. Энди аксилвакциначиларнинг тарғиботлари фаоллашди, турли конспирологик назариялари ва аксилилмий чақириқлари кенгроқ тарқала бошланди. Натижада яна полиомиелит, қизамиқ , чечак каби жиддий касалликлар эпидемияси хавфи туғила бошлади.

Шу сабабли ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аксилвакциначиларни СПИД, саратон каби инсоният учун улкан хавф деб биринчи 10 таликка киритди.

Аксилвакциначилар нима учун хавфли?
Поликлиникада шифокор қабулига навбатда икки она ўтирибди. Бирининг қўлидаги боласи 1 ёш ва она аксилвакциначиларнинг гапига кириб қизамиққа қарши боласини эмлатмаган. Иккинчи онанинг фарзанди эса 6 ойлик ва эмланиш календарига кўра у ҳали эмланиб улгурмаган. Бир яшарлик эмланмаган бола ўша пайтда қизамиққа чалинган бўлиб, 6 ойлик чақалоққа касаллик юқади ва орадан кўп ўтмай, чақалоқ вафот этади.

Эмланиш ёки эмланмаслик нима учун бир шахснинг ўзигагина хос, шахсий масала бўла олмаслигига шу яққол мисолдир. Яъни инсонлар юқумли касалликлар туфайли бир-бирига боғлиқ бир занжирга айланиб қоладилар. Бу ерда ҳар бир қароримиз фақат ўзимизга эмас, бутун жамиятга, оила аъзоларимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз, ҳатто келажак авлодларимизга ҳам таъсир қилади.

Олимлар ва баҳслар ҳақида
1998 йили британиялик гатроэнтеролог Эндрю Уэйкфилд қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши вакцина аутизм касаллигини келтириб чиқариши тўғрисидаги гипотезани илгари сурди. Унинг мақоласини нуфузли Lancet журнали босиб чиқарди.

Олимнинг тахминлари тасдиқланмади, журнал раддия берди, Уэйкфилднинг ўзи эса амалиётчи врачлар реестридан чиқариб ташланди, унга даволаш амалиёти билан шуғулланиш ман қилинди.
Бироқ Уэйкфилднинг гипотезаси Британияга қимматга тушди. Мақоладан кейин мамлакатда ушбу касалликларга қарши эмланиш 96 фоиздан 84 фоизгача тушди ва орадан 20 йил ўтса ҳам Бирлашган қироллик вакциналаш борасида 96 фоизлик кўрсаткични тиклаб ололгани йўқ. Мақола эълон қилинганидан 6 йил ўтиб эса қизамиқ Британияга қайтди ва минглаб инсонларда қайд этила бошланди. Улардан учтаси ўлди ҳам.

Бугунги кунда вакцина тўғрисида олимларнинг баҳслари ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Олимлар баҳслашяптилар, кейин бир-бирларини тушуняптилар, кетяптилар. Илм баҳси шу, саволлар-жавоблар, гипотезалар, тасдиқлашлар, рад этишлар билан кечаверади. Лекин илмдан ташқаридаги одамлар бу баҳслардан ўзларига маъқул жойини узиб олишяпти, тарқатишяпти, ўз позициялари йўлида фойдаланишяпти, асл ҳақиқат билан кўпчиликнинг иши ҳам йўқ.

Илмий доиралардаги баҳсларда ҳақиқатлар туғилса, ундан ташқаридаги баҳсларда, афсуски, афсоналар ва фейклар кўпроқ туғиляпти.
Баҳслашилмасин демаймиз, фақат ижтимоий тармоқларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб баҳс очилса яхши бўлар эди.

Бугун коронавирусдан қанча одамлар ўляпти. АҚШдаги коронавирус билан сўнгги ўлим ҳолатларининг 99%и, касалхонага ётқизилишларнинг 97%и вакцина олмаганлар орасида юз бермоқда. Вакцина олмаганлар ўзлари касаллангани етмагандек, уни бошқаларга ҳам тарқатишяпти.

Вакцинасиз жамоавий иммунитет яратиш қийин, у жуда қимматга тушади, кўплаб ўлимлар, йўқотишларни келтириб чиқаради.

Фақат вакцина олганлар занжирни узишяпти, вирус тарқалишига тўсиқ бўлишяпти. Улар фақат ўзларини эмас, инсониятни асраб қоляптилар, тарихни яратяптилар!

Аксилвакциначилар эса... Уларга Худонинг ўзи инсоф берсин!

@shahnozxon
Olx.uz га мебелни сотишга қўйгандик, уч кунда бирон мижоз чиқмади-ю, бугун мана бу фирибгар ёзяпти.

Нима учун бу "Николай" шубҳали?
1. Савдолашмади.
2. Лот ҳақида деталлар ва бошқа тафсилотларга қизиқмади.
3. Тўғридан тўғри савдодан қочди.
4. Линк жўнатиб, карта рақами ва (диққат!) смс-код сўради.
5. Ноқулай саволлар беришни бошласам, қочиб қолди)

Ҳушёр бўлинг, линк, код, карта рақами каби сигнал сўзлар айтилдими - қочинг!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги сўнгги йилларда ёшлар учун қилинган ишлар, ёшларнинг қайси муаммолари ҳал этилдию, қайсилари ҳали сақланиб қолаётгани ва Президентнинг ёшлар сиёсатида амалга оширган ислоҳотларини кўрсатувчи «Стратегик куч» номли таҳлилий фильмни тақдим этди.

Шунингдек, фильм остидаги изоҳларда ёшларни қийнаётган тизимли муаммолар ва буни ечиш учун таклиф билдирган ёшлар муносиб тақдирланишлари айтилган. Мазкур фильмни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Aлбатта, кўринг 👉🏻 https://youtu.be/OEvmI0j-c3U
Майли, формамиз чиройлииии эмасдир, спортчиларимизнинг қозоқлардек фотосессиялари йўқдир, уни Форбсда промо қилиб чиқаришга пул исрофдир балки. Вақтида оқ майка, қора трикода чиқишган спортчилар олимпиадаларда, қанча олтинларни ютишган.

Эртага битта медал ютиб олинса, унутиб кетади шу формалар ҳам. Спортчиларимиз ярим финал ва финалга чиқишни бошлашди, мана.

Албатта, мутасаддиларга эътирозу саволларимиз кўп. Бироқ спортчиларимизнинг нима айби бор? Ҳозир мухлис бўлиб бошқачароқ ишларни қилишимиз керак эмасми? Биз ҳам бир халқ бўлиб, спортчиларимизни қўллашни ўйлайлик. Бизнинг кайфиятимиз, негативларимиз охир оқибат атлетларимизга тегади. Улар руҳиятига салбий таъсир қилаётганимизни ўйлаяпмизми? Улар ҳозир асосан ижтимоий тармоқларни кузатаётган, мухлислар кайфиятини шу ердан ҳис қилишаётгандир. Улар мусобақаларига тайёрланиб, ҳаяжонда туришганда биз бу ердан туриб, "барибир фалончидек, сенинг ҳам қадрингга етишмайди", десак, уларни қўллаган бўламизми? Ёки эртага кутилганидан сал пастроқ натижа кўрсатсалар, негатив билан бўғиб ташламай, барибир қўллаб туришга кучимиз етадими? Спортчининг қадрини давлатдан ҳам олдин мухлислар, халқ белгиламайдими, кўтармайдими, асрамайдими?

Рио-2016 да қандай кўтаринки, унутилмас онларни бизга ҳадя этишган. Қайтишларига қўшиқлар басталаб, икки қаватли автобусларда кутиб олгандик. Биз фақат ғалаба онларида пайдо бўладиган мухлисмизми? Балки ҳозир, айни кунларда шундай мотивацион қўшиқлар, флешмоблар, акциялар керакдир. Натижага етишганда бирга қувониш учун натижага бирга етишишимиз керак. Спортчи ўз ишини қилар экан, мухлислар ҳам ўзи ишини қилиши лозим. Ҳозир спортчиларимиз бор, биз бормиз, қолганларни унутиб турайлик.

@shahnozxon
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагида бўлганлар учун барчасини бир жойга жамлаган канални тавсия этаман. У ерда Ўзбекистоннинг энг гўзал манзиллари суратлари ва аниқ локацияси билан тақдим этиб борилади.

Саёҳат ихлосмандлари учун мос канал. Ҳавола:
👉 @uzb_vpuz
Азизанинг мана бу постини ўқиб, куни кеча эшитганим бир аёлнинг дарди яна эсга тушди.

Опа-сингил қуда бўлишган, келиннинг бир эмас, икки фарзанди ногирон туғилган. Келин катта фарзандини эр уйига ташлаб, кичигини олиб кетган - икки ногиронлиги бор фарзандни бир ўзим боқолмайман, бу эр билан фақат ногирон фарзанд кўраверсам, қариганимда кимга куним қолади деганми, билмадим.

Энди аҳвол бу: икки ногирон бола - бири она, иккинчиси ота меҳридан маҳрум. Она меҳридан маҳрум каттасига кўпроқ ачиндимми, боласини ташлаб кетишга мажбур бўлган онагами, катталарнинг ўйламай қилган қарори сабаб бутун умри нигоронлик аравачасида ўтадиган қизалоқларгами - билмайман. Қай бармоғингни тишласанг ҳам оғрийди😢😢😢

Суст тиббий саводхонлик, жаҳолат, авлодлар келажагига масъулиятсизлик қоришиғида рўёбга чиқарилаётган орзу-ҳаваслар...

Илтимос, катталар, яқин қариндошлар - қуда бўлманг. Ҳомиладорликда келинларни скрининг текширувларидан албатта ўтказинг. Фарзандлар саломатлиги масъулиятини чуқурроқ ҳис қилинг.

Болалар соғ бўлсин, оналар ўлмасин, етимлар кўпаймасин🙏🙏🙏

@shahnozxon
«Бухгалтерия ҳисоби» бўйича репетитор

Бошланғич бухгалтерлар учун амалиёт шаклидаги дарслар: 80% амалиёт, 20% назария.
1C бухгалтерия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мукаммал курслар.

Маълумот учун телефон:
☎️ +998712349202,
☎️ +998909519131
✏️ @RanoJuraeva
🌏 www.lagom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, оддий кунларнинг бирида эшингингиздан Президент кириб келса. Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳаётида оддий кун ана шундай тарзда оддий бўлмаган кунга айланди.
“Меҳрибонлик уйи” жумласини ҳар эшитганида, ичида бир эзгинлик туймаган одам бўлмаса керак. Лекин бу болаларга давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни кўриб, кўнгил таскин топгандек бўлади. Президент Юнусобод туманидаги 21-сонли меҳрибонлик уйига бориб, у ердаги энг майда муаммоларгача сўраб чиқибдилар, ҳар бир болага келгусида ким бўлмоқчисан, деган саволни берибдилар. Бу болаларнинг кўзи эшикда. Ким келиб, мен билан гаплашар экан, ичимда айтилмай қолган гапларимни эшитар экан деб кутишади. Ана шу эшикдан шахсан давлат раҳбарининг ўзи кириб келиши ва “Мен сизларнинг отангизман” деб айтиши улар учун қанчалик катта мотивация эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Видеони кўрсангиз, бунга амин бўласиз.
Ҳеч бир бола дунёга келгани учун айбдор эмас. Улар бахтли бўлишга ва орзуларига эришишга ҳақли.
Азиза айтган муаммога мен уч йиллар аввал дуч келгандим. Қуйида ўша постни такрор эълон қиляпман.

Бугун “Яндекс-такси” ҳайдовчиси билан айтишиб қолдим.

Бошланғич 1 км ни юргач, иловадаги ҳисоблагични ўчириб, машинадаги масофа ўлчагичга кўра ҳисоблашайлик, кунига 10 фоиздан буларга бериш алам қиляпти, етказолмаяпман деб қолди.

– Йўқ, – дедим.
– Сизга нима зарари бор?
– Зарари бор!
– Қандай?
– Сиз тўламаган ўша 10 фоизни эртага бошқа йўловчилар тўлайди ёки яна ўзим тўлайман. Ҳамма шунақа қилса, компания зарарни яна ўзимиздан ундиради-ку.
– Ёмонам ақлли экансиз-де. Бойга бало урармиди, булар бой...

Али десам, бали деди, охири йўлизга қаранг, ҳозир арз ёзвораман деганимдан кейин жим бўлди.

Нега шунақамиз а? Ҳамма рози бўлган 10 фоизни кимдир тўлагиси келмай қора схема ўйлаб топади. Кейин бошқалар буни ўзлаштириб кетади. Натижада баттар ботиб бораверамиз.

Ҳамма ёқни қора схемалар босиб кетди. Биз бундай нарсаларни ўйлаб топишда жуда олдинга ўтиб кетдик. Тирикчилик баҳона.

Аммо оч қолсак ҳам, ҳаром деб чўчқа гўшти емаймиз-ку. Нега ҳаромлигини билсак ҳам, бировнинг ҳақини еяверамиз?

Бизнинг ҳалол-ҳаром тушунчаларимиз ҳам “ўзбеклашиб” кетди. Афсус...

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд,
Бори бу олами куброда мавжуд.

дейди Алишер Навоий. Атрофимизни босиб кетган коррупция, қонунбузарликлар, ваҳшийлигу, алда-алдалар ичимиздаги оламнинг акси эмасмикан?

“Буни биз бошламадик” деяпсизми? Балки.. Лекин кимдир тугатиши керак. Майда қоидабузарликларга (шахсий манфаат зарарига бўлса ҳам) йўқ дейиш қўлимиздан келиши керак (бутунлай тамом бўлмаган бўлсак).

Каналга уланиш:
@shahnozxon
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазиримиз Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида

1. Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

2. Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.

3. Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.

4. Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.
Хушнудбек тест синовлар ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашишни таклиф қилибди. Мен ҳам ўша кунни эслагим келди.

Менинг ҳаётимда “1 август” 5 августда рўй берган.

1994 йилда кириш тест синовлари 5 августда ўтказилган. Ўша йили абитуриентлар биринчи марта тест асосида ўқишга қабул қилинган. Мен бу тарихнинг бошини кўрганман))

3 август куни ҳаммамизни тўплаб қўлимизга имтиҳон варақаси топширишди. Мактабни эндигина битирган, ўзининг билимига жуда кам ишонган қиз эдим. Абитуриентлар орасида республика фан олимпиадасида юқори балларни олган йигит-қизларни кўриб бир қўрқсам (улар ростан кучли эди), аввалги йиллар йиқилиб, такрор ҳаракат қилаётганлардан ўн қўрқардим (улар менинг назаримда ўта тажрибали, генийлар).

Қўлимга имтиҳон варақамни олиб қарасам, исмимни Раҳима деб ёзиб қўйишибди. Шоҳиста, Шоҳида каби яқинроқ исмлар бўлса ҳам майли эди, Шаҳноза қаёқдаю Раҳима қаёқда? Отамнинг исми Мирзараҳим, шунга адаштиришганми, билмадим.

Варақани янгилаб берамиз, ўша куни эртароқ келсангиз оласиз деб олиб қолишди.

5 август эрта тонг соат 7 да университетга етиб келдим. Бироз ўтиб абитуриентларни киритиш бошланди. Менинг имтиҳон варақамдан дарак йўқ. Менга ўхшаган яна бир-икки йигит-қиз чеккароқда кутиб турибмиз.

Соат 8:30, онам етиб келдилар, лекин имтиҳон варақам келмади(((

Наҳотки, дугонам Феруза (“инязга” топширган) билан кечалари ухламай тайёрланганимиз, муҳит ва шароитнинг қаршилигини енгиб ҳаракат қилганларим бекор кетса, шу арзимас хатони деб қолиб кетсам? Бошқалар учун балки бир йилгина ҳеч нима эмасдир, аммо менга шарт қўйилган: бу йил ўқишга кира олмасанг, узатиб юборамиз! Узатиб юборишарди ҳам...

Соат 8:45. Ҳамма кириб кетди, фақат 4 тагина “номи адашган” абитуриентлар турибмиз. Кўзимда ёш айлана бошлади. Атрофдагиларнинг раҳми келяпти, университет маъмуриятини уришяпти, бизга судга беринглар дейишяпти. Мен эса ҳозир уйга қайтиб борганимдан кейин қандай аччиқ ва узоқ йиғлашимни тасаввур қилиб турибман.

Узоқдан таниш маъмур йигит кўринди. Олдига югуриб бордик – қўлида варақаларимиз! У йўл-йўлакай варақаларни бизга тарқатиб, узр сўрай-сўрай “чопинглар” деди. Ғирт кино.

Аудиторияга кирсам, барча пана жойлар банд, менга 1-парта қолибди. Аммо аудиторияга кирганимдан, 1-партага етиб келганимдан жуда хурсанд эдим.

Ўша йили 30 кишилик аудиторияга фақат 2 та вариантда тест саволлари тарқатилди. Ахборономалар чиқмаган, саволлар банки жуда камбағал, қандай йўналиш ва типдаги саволлар бўлишини абитуриентлар билишмайди, ҳатто машқ учун ечиб кўришга ҳам тестлар йўқ. Тестлар тузилиши ва ифодаланиши ҳозиргидан соддароқ эдию, лекин осон эмасди.

Яхши томони, ҳали“бункер”, “паравоз”лар ўйлаб топилмаганди.

Албатта, бир-биридан кўчиришлар, шпаргалкадан фойдаланишларга кўзим тушди, аммо менинг диққатим фақат ўзим ечаётган тестда. Соат 12 да жавоблар варақасини топшириб чиқдим.

24 август куни жавоблар эълон қилинди. Мен 207 балл тўплаб, рўйхатнинг 8-қаторида, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилингандим. Ўтиш балли 180 бўлган.

У вақтлар саволлар сони кўп эди, ҳар бир йўналиш бўйича 48-50 тача савол берилганди. Биринчи йўналиш – она тили ва адабиётидан 48 та саволнинг 47 тасига тўғри жавоб берибман, тарихдан 26 та, инглиз тилидан 20 та.

Мен ўқишга кирдим, демак кириш имтиҳонлари адолатли ўтказилди деган субъектив хулосам ўқишнинг биринчи ойидаёқ тубдан ўзгарди. Рейтингда энг юқори балларни олиб кирганлар кимларнингдир қариндошлари, энг қуйи балл олиб, тўлов-контракт асосида ўқиётганлар эса жуда билимли курсдошларимиз бўлиб чиқишди.

Бир қизимиз 180 балл тўплаганидан норози бўлиб аппеляцияга берганди, ДТМдан текширишса, у аслида 201 балл тўплаган бўлиб чиқди. Негадир ДТМдан университетга етиб келгунча айримларнинг баллари ўзгариб қолганди. Хуллас, ўзига яраша қандайдир ўйинлар бўлганини, фақат омадим чопиб ўша ўйинлар мени четлаб ўтганини билдим.

Кейинги йилларда эса тест саволларининг вариантлари кўпайди, мураккаблашди, айланма йўллар, айёрроқ кулранг схемалар ўйлаб топилди.

Бу ёғи энди ўзингиз билган бошқа тарих.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоиданггаям деди, камеранггаям деди, пагонинггаям деди, қонун эмас, мен айтганим бўлади деди, шарт телефон қилди.Шу қоидабузарлик учун нари борса жарима тўларди ё қонундаги жавобгарликка тортиларди. Наҳотки, шунга ҳам рози эмас? Биз йўллардаги қоидабузарликларни суратга олиш керак, қоидабузарлар туфайли одамлар ўляпти деб баҳслашсак, бу ёқда айримлар чиқиб бунақа ҳол қўйишади. “Сеҳрли қўнғироқ” қонундан қўрқинчлироқ экан, қонун устуворлиги деганда овозимиз писиллаб ўчиб қолмасинми? Ким ўзи бу қора Малибудаги қўли узун? Нима қилиб қўйганини тушундими??? Узр сўраб қутулса ё қуйи бўғиндаги кимгадир чора кўрилиб иш ёпилса, мисқоллаб йиғилаётган ишончга жиддий путур етади. Бу ўринда ҳатто “ўрганиляпти, кейин батафсил маълумот берилади” деган ифодалар ҳам иш бермайди. Фактлар очиқ, “шессекундда” ҳаммасини аниқлаш мумкин, аллақачон аниқлаб ҳам бўлишгандир.
Халқ номидан гапиролмайману, шахсан ўзим қонуний чора кўрилишини талаб қиламан!
“Сув бу оби ҳаёт”... бўлди бу ёғи.
@shahnozxon
28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга бағишлаб видеоселектор ўтказди.

Меҳрибонлик уйлари – жамиятимизнинг оғриқли нутқаларидан бири. Ота-она меҳридан мосуво болалар тақдири, беғубор кўзлардаги мунг...

Президентимиз мазкур масала юзасидан фикр билдирар экан, ушбу болажонлар учун ОТА тарбиясининг аҳамиятига эътибор қаратди.

«Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли «Меҳрибонлик уйлари» ва «Болалар шаҳарчалари»даги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни «она» деб чақиришади. Лекин, «ота» тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, «ота» ва «она» меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак».

Бу сўзлар ҳар бир онгли инсонни мулоҳазага чорлайди. Кези келганда, ўз фарзандига ғамхўрлик қилишни истамайдиган ота-оналар борлигини кўрамиз, лекин ҳар бир бола бахтли бўлишга ҳақли! Давлат раҳбарининг қайғуси шу.

Видеоселекторда Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг келгусида тўлақонли ҳаёт кечириши учун бир қанча шароитлар яратишга кўрсатма берилди.

Жумладан,

- 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлардан бепул ажратиш, хусусан, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтириш;
- вилоят ҳокимлари томонидан 1 октябрга қадар 757 нафар етим болани уй-жой билан таъминлаш.
- етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендиясини 50 фоизга ошириш;
- ота-онасидан ажраган талабаларга пенсия тўлаш муддатини амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтириш ва ҳоказо.

Албатта, ота-она меҳрини ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди, лекин давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик болаларда эртанги кунга ишонч, оёқда мустаҳкам туриш учун куч, юксак чўққиларни забт этишга қанот бўлиши мумкин.

Болалар учун ОТА ҳам онадек муҳим.

@shahnozxon