Shahnoza Soatova blogi
6.58K subscribers
1.52K photos
504 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Шу кунларда жуда долзарб.

Расм ижтимоий тармоқлардан олинди.
Мана бу ерда Давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ҳақида матбуот анжумани бўляпти.

Анжуманда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновлар иштирок этишмоқда.

Анча ўткир савол-жавоб, мунозаралар бўлса керак, чунки мавзу кейинги кунларда жиддий жуда муҳокамалар марказида бўлиб турибди.

Кузатиб боринг.
Телеграмда @bugunrasmiy сайтининг янги, спортга ихтисослашган @bugunsport канали ишга тушибди. Олқишлайман ва ёқлайман.

Чунки ҳар қандай янги ахборот тарқатувчи манба очилганда, менда бир хурсандчилик пайдо бўлади. Ахборот майдони ранг-баранг ва бой бўлиши керак. Ҳозирги замон шиддатида мия ривожланишдан тўхтаб қолмаслиги учун қисқа бўлса-да, ахборотларни ўқиб, таҳлил қилиб туриш керак. Спорт соҳасининг пандемия шароитида аҳамияти ҳақида-ку гапирмасаям бўлади.

Канал билан мана бу ерда танишиш ва обуна бўлиш мумкин: @bugunsport
Forwarded from Asaxiy Books
​​“Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?” “Айбдор ким ўзи?”

​“Asaxiy Books” лойиҳасида янги китоб премьераси.
Жон Г. Миллер - COC! Савол ортидаги савол

Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Агар масъулиятсизлик бутун жамиятда тарқалса, бу унинг жиддий инқирозига олиб келади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва атрофидаги одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.

Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар ёки жамият жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер китобда жиддий саволларни қўяди ва шахсий масъулиятни ривожлантириш учун тавсия беради.

Бу одамларимиз учун ҳам, бизнес учун ҳам бир хил аҳамият касб этадиган жамиятимиздаги оғриқлар ҳақидаги китобдир.

Оригинал номи: The Question Behind the Question: Practicing Personal Accountability in Work and in Life
Таржимон: Рафиқ Ўзтурк
Муқова: Юмшоқ
Нархи: 29 000 сўм

Республика бўйлаб етказиб берилади🚕

Буюртма:👉 https://u.to/IFRvGw

📲Тел: +998 71 200 01 05
📧Телеграм: @asaxiybook
Кичик ҳамшираликни энг бошидан ўрганинг!

Дастурга қуйидагиларни ўз ичига олади:
👉 биринчи тиббий ёрдам;
👉 жарроҳлик, инсультдан кейин беморларни парвариш қилиш;
👉 қон босими, пульс, нафас олиш частотаси ва ҳароратни ўлчаш;
👉 босим яралари профилактикасини ўтказиш.

Физиотерапевтик муолажаларга куйидагилар киритилган: горчичник, компресслар, грелкалар, клизмаларни тўғри қўллаш, боғичлар қўйиш, мушакости ва томир ичига укол қилиш.
👩‍⚕️Машғулотлар манекен ва муляжлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

☎️ Тел.: +998712349202, +998909519131
✏️ @ranojuraeva
Ушбу карикатура 1954 йилда совет рассоми Юлий Ганф томонидан чизилган ва "Крокодил" журналида чоп этилган. Кейинчалик карикатура шу қадар машҳур бўлиб кетдики, уни бошқа тилларга таржима қилиб жаҳон матбуоти боса бошлади. Ушбу суратдаги "Война" ("Уруш") ўрнига "Пандемия", "Ахборот", "Пиар" ёки умумий қилиб "Ахборот уруши" сўзлари қўйилса, бугунги кун учун ҳам долзарб карикатурага айланади.

@shahnozxon
Олимлар, тадқиқотчилар, илм шайдолари ва тил мухлислари!

Хабарингиз борми, йўқми: “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” анъанавий танлови бу йил ўзбек тилини ривожлантиришга доир илмий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбек тилини ривожлантиришга доир энг яхши илмий-амалий лойиҳа” номинациясини ҳам эълон қилган.

Илмий ишланмаларингиз, лойиҳаларингиз, монография, тақдимот ва бошқа шу йўналишдаги натижаларингизни танловга юборинг. Бу нафақат бирон совғалик бўлиш, балки, энг аввало, сизни олим, тадқиқотчи сифатида кенг майдонга чиқишингиз ва эътироф қозонишингиз учун бир имконият.

Танлов Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар til-tanlov@mininnovation.uz электрон почтаси орқали жорий йилнинг 31 июлига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Танлов билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг қўллаб-қувватлаш хизмати: +99871 203-32-23 (232).

Батафсил: https://mininnovation.uz/uz/competitions/3174
Пешона шу эканки, бу йил ҳам, айнан ўтган йилгидек (ҳатто санасигача бир) ковид юқтириб олдим. Бундан сал аввалроқ вакцина олганимни эълон қилган эдим. Худога шукр, бу сафар касаллик енгил ўтяпти ва мен буни вакцина туфайли деб ҳисоблаяпман.

Эмлашдан кейин, хабарингиз бор, турли тадбирларга бордим, иссиқ кунда ҳамиша ҳам ниқобда юра олмадим. Юқтирдим, хуллас. Икки кун беҳоллик, иштаҳасизлик ва 37 даража иситма кузатилди. Тест топширдим. Аммо жавоби чиқиб, ковид тасдиқлангунча енгил бўлиб қолгандим анча. Шунга қарамай, мана 8 кундирки, уйда карантинда ўтирибмиз.

Мен билан контактда бўлганлар, яқинлар, қариндошлар, танишларнинг аҳволини сўраб турдим - ҳозирча ҳаммалари соғ-саломат. Уларга юқтирмадим деб хурсанд бўлишни бошласам бўлар)

Мен вакцина олишга тарғиб қилган кўпчилик, ҳатто укам ҳам эътироз қилгандек бўлди: эмлансангиз ҳам ковид бўлибсиз-ку дегандек.

Биринчидан, энди 1-дозани олганман, ҳали етарли антитаначалар ҳосил бўлиб улгурмаган, бунинг учун маълум вақт керак.
Иккинчидан, ҳали энди бир ҳафта ўтганди эмланганимга.
Учинчидан, касаллик енгил ўтяпти ва мен билан контактда бўлган яқинларим соғ-саломат. Мен буни вакцинанинг ижобий таъсирига йўйяпман.

Ҳозир вакцина борасида жиддий ахборот уруши кузатиляпти, тарғибот ва антитарғибот жараёнлари фаол кетяпти. Ушбу постни вакцина пропагандаси деб тушунманглар. Чунки ўзимда ҳам кўп саволлар бор, тадқиқ қиляпман, ўрганяпман. Лекин аввалги йил ковидга чалинганим, у билан қандай курашганим, бу йил вакцина олганим ҳақида постлар ёзганим учун, бу сафар ҳам ўзимда кечаётган жараёнларни айтиб қўйишни ижтимоий масъулият деб билдим. Зеро ҳозир ковид ва вакцина тўғрисидаги ҳар қандай маълумот ҳам муҳим.

Тўғри, вакциналар ҳали етарлича вақт синовидан ўтмаган. Лекин шуни унутмангки, биз қачонлардир вакцина олган одамлар туфайли бугун кўп касалликларни енгиб, омон юрибмиз.

Бугун касалликнинг илк белгилари сезилганига 10 кун, ковид тасдиқланганига 8 кун бўлди, нафас олиш яхши, сатурация 97. МСКТда ўпка тоза чиқди,

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Унутманг, вакцинадан кўра вирус хавфлироқ.

P.S. Айтганча, СМС келди!

@shahnozxon
Ёшлар ишлари агентлиги 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида нотиқларни кашф этувчи «Муаммо, эркинлик, натижа» танловини эълон қилибди.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар @notiq_motivatsionbot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари ва лойиҳанинг илк босқичи учун бир дақиқалик нутқи акс этган видеороликни тасвирга олиб, +998 93 382 58 00 рақамига Телеграм орқали жорий йилнинг 1 августига қадар юборишлари лозим.

Мана бўлар экан-ку! Ёшлар ишлари агентлиги кучли-кучли нотиқ ёшларни кашф этиш, нутқ маданиятини ривожлантириш баробарида ўзбек тилимизнинг нуфузини ошириш учун зўр лойиҳа эълон қилган. Ёшлар, бу имкониятдан унумли фойдаланинг, ғолиб бўлсангиз, яхшигина мукофот ҳам ваъда қилинган (ҳозирча сир экан).

Бу лойиҳа жудаям ёқди. Ўзимам жон деб иштирок этардим-у, ёшим 30 ёшдан ошиб қолди-да, афсус🤦🏻‍♀️ Майли, шунинг учунам обуначиларим орасидаги ёшлар иштирок этиб, ғолиб бўлишларини кутиб қоламан! Омад, ёшлар!
Яшасин меҳрибон оталар!

Фейсбукда блогер Ақида Ханум ёзяпти (имло сақланган):

Тренингни биринчи куни якунланиб, жамоа билан кечки овқатни танаввул қилиб хонамга кирдим. Ховли тарафдаги балконга китоб ўқимоқчи бўлиб чиқдим. Шу пайт телефоним жиринглади.

-Лаббай?

-Опажон, ассалому алайкум!

-Ваалайкум ассалом!

-Мани танимадизааа???))

-Йўўўқ, узр синглим (

-Ақидапоо, ман Муслимаман!

-Вооой, қизиии! Яхшимисииииз?

Ярим соатча гаплашдик. Бу қиз карантинда рўзғор тарқатиб юрганимизда бизга алоқага чиққандилар. Адалари ишсиз қолганлар, ўзи ўртахол оила. Ота оддий ишчи. Она уй бекаси, уч нафар фарзандни каттаси шу қиз, ундан кейин иккита ука бор.Улар хали мактабга чиқишади. Йигитларга уларни манзилини бергандим, бориб рўзғор ташлаб келишганди.
Мана бир йил ўтиб синглимиз телефон қилибдилар. Хурсандчиликдан йиғлаб ҳам олдилар.

Хуллас, юқорида айтганимдек оила ўртахол, ибодатли, халол инсонлар. Адалари ниҳоятда камтар. Фейсбукда бормилар йўқми, сўрамабман.

Хуллас, бу синглимиз 3D дизайнерликка қизиққанлар, табиийки ўқиш пули арзон эмас, 3D ясайдиган программа ишлатса бўладиган ноутбук ҳам қиммат. Ойилари қиз болага нима зарил ўқиб, шунча харажат кетказиб. Аданг сани ўқишингга тўлайдиларми, рўзғор қиладиларми? Бу ёқда укаларинг бор деганлар. Синглимиз энди орзуларим ушалмасакан деб, кўнгиллари чўкиб қолган. Ота қизни махзун бўлиб қолганини сезиб, она билан гаплашганлар. Она ўша гапни такрорлаган. Қиз бола ўқиб шахар олармиди.
Ота, бу уйда мани этганим бўлади деб шарт уйдан чиқиб кетганлар. Уйда хамма саросимада. Қиз онадан таъна-ю дашном эшитган, отангни жахлини чиқардинг деб. Укалар ҳам қўшилган.

Эртаси куни ота одатдагидан кечроқ келиб, қизига эртага тайёр бўлиб тур, бир жойга борамиз деган. Хамма хайрон ва хавотирда, тинчликмикан деб.

Эртасига барвақт ота ва қиз уйдан чиқиб, автобусда марказга келиб бир ўқув курсига киришади. Ота бир кун олдин ўша қизи айтган курсларга келиб, гаплашиб кетган экан. Қиз хайронлигидан кўзлари катта-катта очилиб тураверган, у ердан чиқиб "Малика"га боришибди ота катта суммага қизига ноутбук оберган. Қиз шунақа қувонганки, ўша ерни ўзида ҳам кулиб, ҳам йиғлаб Рахмат адажонииим дейишдан нарига ўтолмабди хаяжондан.
Уйга қанот қоқиб боришса, она норозироқ турган экан, нимадир пичинг қилган эканлар ота бир нигох ташлаб, ман тирик эканман, қизимни ташлаб қўймайман. Қизим ўқийди, катта одам бўлади, бахтиниям беради. Бу мавзу ёпилди дебдилар.

Эртасидан қиз ўқишларини бошлаган, мана шунча вақт ўтибди, иш ҳам топилган. Опа, заказларам тушяпти, биринчи ойлигимни адажонимга ва ойижонимга бердим. Адам йиғлаворай дедилар, опоқ қизим, сан билан фахрланаман деб пешонамдан ўпиб қўйдилар. Ўшанда манга ноутбук ва ўқишимга пул топиб бериш учун 2 сменада ишлашга бошлиқлари билан келишиб олган эканлар.
Опа, энди машинага ҳаракат қилмоқчиман, адажоним ўқимаганлар, оддий ишчилар, мани орқамда шунча туриб бердилар энди ман уларни хурсанд қилмоқчиман, февральда туғилган кунлари, пул йиғишни бошладим, хозирча 1875 $ йиғдим дедилар.

Рости жуда қувондим.

Қизларига қахрамон бўлган, қизларига қанот берган, қизларига меҳрибон бўлган оталар, жонингиз соғ бўлсин!

Ўзингиздек яхши куёвлар учрасин қизларингизга.

Мард, халол, меҳрибон ва хақиқий эркаклар ана шундай бўладилар! Сизларни жудаям хурмат қиламиз, ишонинг.

Пост тугади.

Муслимага ҳавасим келди, ҳар бир қизга уникидек ота насиб қилсин🤲 Отасига ҳавасим келди, ҳар ота-онага Муслимадек қиз насиб этсин🤲 Қизлар ўқиса, шаҳар тугул, дунёни ҳадя эта оладилар, қизларингизни ўқитинг. IT эса қизлар учун жуда мос соҳа.

@shahnozxon
Forwarded from Alisher Sadullaev
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida ertaga, 17-iyul kuni soat 20:00 da kanalim orqali ovozli suhbat tashkil etamiz.

Unda sohadagi og'riqli nuqtalar va atroflicha yechimlar haqida suhbatlashamiz. O'z taklif va fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring, eng yaxshi izoh egalariga ertangi suhbatimizda so'z berishga harakat qilamiz.

Suhbatda ishtirok etuvchi spikerlar:

1. Sherzod Shermatov — Xalq ta'limi vaziri
2. Sanjar Nazar — «Akademnashr» rahbari
3. Aziza Umarova — «SmartGov Consulting» rahbari
4. Firuz Allayev — «Asaxiy books» asoschisi
5. Shahnoza Soatova — bloger
6. Axtam Ro'zimurodov — noshir
7. Saida Rashidova — yozuvchi adiba
8. Abdukarim Mirzayev — jurnalist
9. Sa'dullo Quronov — yozuvchi
10. Jahongir Po'latov — «Cambridge» o'quv markazi rahbari
11. Temurbek Adhamov — «Osmondagi bolalar» loyihasi muallifi
12. Muhammadali Eshonqulov — biznes murabbiy
13. Abdusattor Abdurahimov — IT tadbirkor

Suhbatni huquqshunos, bloger Xushnudbek Xudoyberdiyev bilan birgalikda olib boramiz. Suhbat linki: 👉🏻 https://t.me/alisher_sadullaev?voicechat

@alisher_sadullaev
Shahnoza Soatova blogi
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida…
Бир неча дақиқадан кейин болалар ва ўсмирлар адабиёти масалаларига бағишланган овозли чат бошланади. Ушбу ҳавола орқали бизни тингланг:

https://t.me/alisher_sadullaev?voicechat
Исроил Ўзбекистон ва Белорусни "коронавирус инфекцияси юқтириш хавфи энг юқори давлатлар" рўйхатига киритди.

Эндиликда, Исроилда истиқомат қилувчи аҳолининг Ўзбекистонга келиши тақиқланади. Ўзбекистондан Исроилга борганлар, ҳатто Исроил вакцинация сертификатига эга ё ковиддан тузалганлиги маълумотномаси бўлган тақдирда ҳам, мажбурий карантинда сақланади.

Кеча янги антирекордни урдик: 600 кишида ковид, 500 кишида пневмония аниқланди ва 5 киши вафот этди.

Эҳтиёт бўлинг, ниқоб тақинг, вакцина олинг, байрам кунлари иложи борича уйда қолинг, ўзингизни ва яқинларингизни ўйланг🙏🙏🙏

@shahnozxon
Ассалому алайкум!

Барча мўмин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклайман.

Эрта тонгдан кунимиз яқинларни эслаш, йўқлаб, табриклаш ва хайр тилаш билан бошланди. Алҳамдулиллоҳ, етказганига шукр!

Оллоҳ барчамизнинг танимизни соғ, юзимизни ёруғ, дилимизни равшан, умримизни баракотли қилсин. Бир-биримизга маънан яқинлаштирсин, муштарак ва қадди тик бир халқ бўлиб бораверайлик.

Шундай синовли кунлардан эсон-омон ўтиб, яқинларни йўқотмай, бағри бутунликда узоқ умр кўриш барчамизга насиб этсин!🤲🤲

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

@shahnozxon
Нурбек Алимовнинг мана бу пости анчадан буён хаёлимда айланиб юрган мулоҳазаларим билан бўлишишга ундади. “Гендер тенглиги” иборасига ҳалигача тўғри муносабатни шакллантириб олмаган бўлсак-да, аёлларнинг жамиятдаги ўрни бирмунча мустаҳкамлангани кўп жабҳаларда кўзга ташланяпти. Аёлларнинг ҳоким, вазир ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларни муваффақиятли уддалаётгани улар фақат тоғора-тоғора сомса пиширишу, кир ювишдан бошқа ишларда ҳам қобилиятли эканини амалда исботлаяпти.

Аёл ким бўлишидан қатъий назар, у келажак авлодни тарбияловчи асосий шахслигича қолади. Унга жамиятнинг қараши ўзгармас экан, ўзимиз истаган эркин фикрловчи инсонларни тарбиялай олмаймиз.

Сўнгги йилларда аёлларнинг ижтимоий фаоллашувининг ортиши, қизлар таълимини ривожлантириш каби масалаларга юқори даражада эътибор қаратиб келиняпти.

Шахсан Президент ташаббуси ва раҳбарлигида Гендер тенглиги тўғрисидаги тарихий Қонун ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Аёлларнинг ижтимоий фаоллашуви, жамиятда ўз ўрнини топиши ва етакчи лавозимларга кўтарилиши масалалари давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Жуда тўғри стратегия! Чунки дунёда жамият тараққиёти ва фаровонлиги аёлларнинг қай даражада билимли, малакали ва иқтисодий таъминланганлигига бевосита боғлиқ. Аёллар таълими ва жамиятда фаоллиги эса ҳар қандай давлатда катта ижтимоий муаммоларнинг ечими деб қаралади.

"Гендер тенглиги" иборасидан қўрқманг. У аёлларнинг эркаклардан устунлигини англатмайди. У жамиятда аёлларга нисбатан адолатли муносабатни тарғиб қилади.

Қизларни ўқитинг, ватанга маърифатли оналар керак!

@shahnozxon
Бугун куним ижтимоий тармоқда аксилвакциначилар билан баҳслашиб ўтди.

Баҳснинг яхши томони шундаки, аргумент қидириб масалани чуқурроқ ўрганасан, маърифатлироқ бўласан. Мен ҳам масала тарихини ўргана бошладим.

Аксилвакциначилар қачон пайдо бўлган?
Тарихда илк вакцина чечакка қарши яратилган бўлиб, у сигирдан олинган вирус асосида ишлаб чиқилганини биласиз (“вакцина” атамаси vacca – сигир сўзидан олинган). Ўша пайтлардаёқ шох ва думи ўсиб чиққан одам суратини чизиб, вакцина олсанг, сигирга айланиб қоласан деб одамларни қўрқитишганди.

Яъни вакциналарга қаршилар тарихи вакциналар тарихи билан бир кунда бошланган, қандай вакцина ўйлаб топилмасин, у нафақат вирус билан, балки ўзига қарши аксилтарғибот билан ҳам курашиб келади.

Орадан 200 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ижтимоий тармоқлар пайдо бўлди. Энди аксилвакциначиларнинг тарғиботлари фаоллашди, турли конспирологик назариялари ва аксилилмий чақириқлари кенгроқ тарқала бошланди. Натижада яна полиомиелит, қизамиқ , чечак каби жиддий касалликлар эпидемияси хавфи туғила бошлади.

Шу сабабли ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аксилвакциначиларни СПИД, саратон каби инсоният учун улкан хавф деб биринчи 10 таликка киритди.

Аксилвакциначилар нима учун хавфли?
Поликлиникада шифокор қабулига навбатда икки она ўтирибди. Бирининг қўлидаги боласи 1 ёш ва она аксилвакциначиларнинг гапига кириб қизамиққа қарши боласини эмлатмаган. Иккинчи онанинг фарзанди эса 6 ойлик ва эмланиш календарига кўра у ҳали эмланиб улгурмаган. Бир яшарлик эмланмаган бола ўша пайтда қизамиққа чалинган бўлиб, 6 ойлик чақалоққа касаллик юқади ва орадан кўп ўтмай, чақалоқ вафот этади.

Эмланиш ёки эмланмаслик нима учун бир шахснинг ўзигагина хос, шахсий масала бўла олмаслигига шу яққол мисолдир. Яъни инсонлар юқумли касалликлар туфайли бир-бирига боғлиқ бир занжирга айланиб қоладилар. Бу ерда ҳар бир қароримиз фақат ўзимизга эмас, бутун жамиятга, оила аъзоларимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз, ҳатто келажак авлодларимизга ҳам таъсир қилади.

Олимлар ва баҳслар ҳақида
1998 йили британиялик гатроэнтеролог Эндрю Уэйкфилд қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши вакцина аутизм касаллигини келтириб чиқариши тўғрисидаги гипотезани илгари сурди. Унинг мақоласини нуфузли Lancet журнали босиб чиқарди.

Олимнинг тахминлари тасдиқланмади, журнал раддия берди, Уэйкфилднинг ўзи эса амалиётчи врачлар реестридан чиқариб ташланди, унга даволаш амалиёти билан шуғулланиш ман қилинди.
Бироқ Уэйкфилднинг гипотезаси Британияга қимматга тушди. Мақоладан кейин мамлакатда ушбу касалликларга қарши эмланиш 96 фоиздан 84 фоизгача тушди ва орадан 20 йил ўтса ҳам Бирлашган қироллик вакциналаш борасида 96 фоизлик кўрсаткични тиклаб ололгани йўқ. Мақола эълон қилинганидан 6 йил ўтиб эса қизамиқ Британияга қайтди ва минглаб инсонларда қайд этила бошланди. Улардан учтаси ўлди ҳам.

Бугунги кунда вакцина тўғрисида олимларнинг баҳслари ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Олимлар баҳслашяптилар, кейин бир-бирларини тушуняптилар, кетяптилар. Илм баҳси шу, саволлар-жавоблар, гипотезалар, тасдиқлашлар, рад этишлар билан кечаверади. Лекин илмдан ташқаридаги одамлар бу баҳслардан ўзларига маъқул жойини узиб олишяпти, тарқатишяпти, ўз позициялари йўлида фойдаланишяпти, асл ҳақиқат билан кўпчиликнинг иши ҳам йўқ.

Илмий доиралардаги баҳсларда ҳақиқатлар туғилса, ундан ташқаридаги баҳсларда, афсуски, афсоналар ва фейклар кўпроқ туғиляпти.
Баҳслашилмасин демаймиз, фақат ижтимоий тармоқларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб баҳс очилса яхши бўлар эди.

Бугун коронавирусдан қанча одамлар ўляпти. АҚШдаги коронавирус билан сўнгги ўлим ҳолатларининг 99%и, касалхонага ётқизилишларнинг 97%и вакцина олмаганлар орасида юз бермоқда. Вакцина олмаганлар ўзлари касаллангани етмагандек, уни бошқаларга ҳам тарқатишяпти.

Вакцинасиз жамоавий иммунитет яратиш қийин, у жуда қимматга тушади, кўплаб ўлимлар, йўқотишларни келтириб чиқаради.

Фақат вакцина олганлар занжирни узишяпти, вирус тарқалишига тўсиқ бўлишяпти. Улар фақат ўзларини эмас, инсониятни асраб қоляптилар, тарихни яратяптилар!

Аксилвакциначилар эса... Уларга Худонинг ўзи инсоф берсин!

@shahnozxon
Olx.uz га мебелни сотишга қўйгандик, уч кунда бирон мижоз чиқмади-ю, бугун мана бу фирибгар ёзяпти.

Нима учун бу "Николай" шубҳали?
1. Савдолашмади.
2. Лот ҳақида деталлар ва бошқа тафсилотларга қизиқмади.
3. Тўғридан тўғри савдодан қочди.
4. Линк жўнатиб, карта рақами ва (диққат!) смс-код сўради.
5. Ноқулай саволлар беришни бошласам, қочиб қолди)

Ҳушёр бўлинг, линк, код, карта рақами каби сигнал сўзлар айтилдими - қочинг!

@shahnozxon