Forwarded from Talabalar murojaatlari
‼️Metsenat.uz loyihasida navbatdagi grant!
👍"Najot Taʼlim" markazi tibbiyot yo‘nalishida tahsil olayotgan xotin-qizlar uchun taʼlim granti eʼlon qildi.
📢 Taʼlim granti nomi: “Bo‘lg‘usi shifokor ayollar uchun grant”
📍 Qaysi hudud uchun: O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun
🏫 Qaysi OTM talabalari uchun: Barcha OTMlar uchun
👩🏻⚕️ Qaysi soha uchun: tibbiyot uchun
🎓 Qaysi daraja uchun: bakalavr
❓ Qaysi taʼlim shakli uchun: kunduzgi va kechki
📶 Qaysi bosqich (kurs) uchun: barcha bosqichlar uchun
💵 Grant summasi: 3 mln so‘mdan
👥 Necha nafar talabaga beriladi: 5 nafar
🤷♂️ G‘olibni tanlashda muhim jihatlar: moddiy qiynalganligi, aʼlo o‘qishi, sohaga bo‘lgan qiziqishi, qobiliyatlari, tajriba va ko‘nikmalari
⌛️ Arizalar 2021-yil 10-yanvarga qadar metsenat.uz sayti orqali qabul qilinadi.
👩🏻 Grantning qo‘shimcha sharti: mazkur grant faqat xotin-qizlar uchun mo‘ljallangan
✅
👉 @metsenatuz
👉 @urfon

Hurmatli, bo'lg'usi shifokor ayollar, grant uchun ariza topshirishga shoshiling!
Kanallarimizga obuna bo’ling:👉 @metsenatuz
👉 @urfon
Ўқишга қабул учун паспорт нусхасидан 8 та (!) сўрашибди.
Шундай сигнал келиб тушди. Адлия ўрганишни бошлади, чоралар кўрилиши айтилди. Қойил ээ! Шунча қоғозни нима қилишар экан?
Аслида, бюрократия, бўлганда ҳам беъмани, асоссиз, одамларни сарсон қиладиган бюрократик тартиблар шунақанги кўпки, инсонлар умри югур-югурлару қоғозларга сарфланиб сувдек исроф бўлаётгани алам қилади.
Хуллас, жиддий аҳд бўлди: фуқароларнинг давлат органлари билан муносабатида талаб қилинаётган ҳар битта қоғоз мақсадга мувофиқлик юзасидан тафтишдан ўтказилади.
Нега 4 та (баъзан ҳатто 10 та) фотосурат, нега маҳалладан справка, нега 2, 3, 5 талаб паспорт нусхаси? Умуман, нега технологиялар ва ахборот асридан биз ҳамон нусхалар, қоғозлар, югур-югурлар билан бандмиз? Бошқа ишимиз йўқми?
Ортиқча бюрократия ортиқча харажат ва коррупцияга йўл очиб берувчи туйнук дегани.
"Бўридек ғажирдим бюрократизмни..."
@shahnozxon

Учкўприкдаги судда адлия бўлими ва ўқитувчилар ютди!
Суд педагогларнинг тиббий кўрикдан бепул ўтиш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирди.
Фарғоналик журналист Шарифа Мурод ўзининг фейсбук саҳифасида суд тафсилотлари ҳақида қуйидагича пост қолдирди:
"Бугун Учкўприк тумани маъмурий судида ўқитувчиларнинг тиббий кўрикдан бепул ўтиши талаб қилиб тумандаги 4-мактабнинг 6 нафар ўқитувчисини манфаатларини кўзлаб адлия бўлими томонидан судга киритилган ариза кўриб чиқилди.
Хабарингиз бор суд икки марта қолдирилган эди. Бу сафар ҳам жавобгар тарафнинг вакили суд қолдирилишини талаб қилди. Аммо судья бу талабни қондириш учун ҳеч қандай важ йўқлигини айтиб, суд мажлисини давом эттирди.
Томонларнинг фикрлари тингланди. Учкўприк тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Воҳиджон Эркабоевнинг сўзлари тингланди.
"Меҳнат кодекси"нинг 214-моддаси ва "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 45-моддаси қўлланилиб судья ҳал қилув қарорини чиқарди.
Адлия бўлимига тиббий кўрикдан ўтишни бепул қилиш ҳақида ариза берган 4-мактабнинг 6 нафар ўқитувчисининг талаби қондирилди. Қарорда 6 нафар ўқитувчининг исми шарифи номма-ном келтирилди.
Энди бу ўқитувчилар бепул тиббий кўрикдан ўтишади.
Қолганлар-чи? Маориф фидойиси Маҳмудхўжа Беҳбудий "Ҳақ олинур, берилмас!" деган эди. Демак ҳеч бир ўқитувчига ҳаққи шундоққина бериб қўйилмайди. Демак, бошқа ўқитувчилар ҳам ўз ҳаққини талаб қилиб адлия бўлимига ёки маъмурий судга мурожаат қилса, албатта ҳаққи ҳақлаб берилади.
Ҳурматли ўқитувчилар ҳаракат қилинглар, мана Учкўприк туманидани 4-мактабнинг 6 нафар ўқитувчиси ҳақлигини исботлай олди. Демак адолат ҳалиям бор!"
Пост тугади!
Ўқитувчилар, ғалаба муборак (ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди деган фикрдаман)!

Жонли эфир узилгач, нима гаплар бўлди?
Менга энг кўп берилаётган савол шу ҳозир.
Ўзи ғалати занжир реакцияси кузатиляпти: АОКА сайтларга хат чиқарди – саволлар туғилди, унинг оқибатларини бартараф этиш учун баёнот чиқди – саволлар тўхтамади, ХПКда давра суҳбати уюштирилди ва яна саволлар пайдо бўлди. Улардан ҳозир менга энг кўп берилаётгани: нега жонли эфир узилиб қолди? Эфир узилгач, нималар бўлди ва уни кенг омма тўлиқ кўра оладими?
Аввалига фикримни айтай: шахсан менинг назаримда ҳозир муаммо ахборот олишдан кўра кўпроқ, олинган ахборотларни узатиш ва хулосаларни айтишда. Яъни давлат идораларида очиқлик бирмунча таъминланган, ахборот хизматлари, турли порталлар, матбуот анжуманларию пресс-турлар бор. Бироқ шу ахборотни узатиш, қайта ишлаш, фактлар билан ўйнаш, контекстдан узиш, номувофиқ сарлавҳалар қўйиш кабилар бир томон, танқидий фикрлар ва хулосаларни зарбулмасал қилмай, очиқ айтиш ва кейин у айтилган гаплар ўчириб юборилмаслиги бошқа томон – муаммолар шу чегараларда. Шунинг учун матбуот котибларининг малакасини ошириш керак бўлса-да, ҳозир асосий муаммо бу эмас (менимча). Ахборот майдонидаги муаммоларга ҳам матбуот котибларининг малакасидан кўра кўпроқ таъсир қилаётган бошқа омиллар бор. Ҳозир асосий муаммо ахборот маконида томонларнинг ўйин қоидаларини келишиб олиб, уларга оғишмай амал қилишида.
Давра суҳбатига қайтсам.
Жонли эфир узилгач, мунозара ва муҳокамалар бошланди. “Ўзбекистон24” журналисти Нозима Тошпўлатова (доим журналистиканинг юқори стандартларини гапириб келгани учун ҳурмат қиламан шу қизни) бугун энг катта аудиторияга эга “Kun.uz” ахборот портали билан кўнгилочар телеграм каналлари аудиторияси кўламини мисол келтириб, жиддий журналистикага ўқилмай ва эшитилмай қолиш хавф солаётгани ҳақида гапирди. Зафарбек Солижонов журналистик фаолиятга тазйиқ ўтказганлик учун жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири билан қизиқди. Содиқ Сафоев бу масала кун тартибида турганини маълум қилди. “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Карим газетанинг сохта нусхалари чоп этилгани ва бу ҳолат етарлича ўрганилмагани масаласини кўтарди, С.Сафоев бу вазият албатта назоратга олинишини айтди. Мавжуда Мирзаева журналистларга босимлар бўлаётгани, хусусан, ўзининг ишдан бўшатилганини айтди. Анора Содиқова ОАВнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун махсус давлат ташкилоти яна қайси давлатларда бор деб сўради. Акмал Саидов давлатнинг ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириши барча давлатларда бор деб жавоб берди. Яна бир журналист (исмини унутдим) “Ички цензурани йўқотиш учун ташқи цензурани йўқотиш керак” деган қизиқ тезисни илгари сурди. Қолганларга микрофон тегмади, вақт етмади. Тез орада журналистлар ва блогерлар учун муҳокама портали очилиши ва ўша ерда бемалол фикр алмашиш имконияти яратилиши ваъда қилиниб, тадбирга якун ясалди.
Модератор Шерзод Қудратхўжаев жонли эфир узиб қўйилишига сабаб қилиб регламентни ва эфир учун олинган вақт тугаганини айтди (Youtube га тўғридан тўғри трансляцияни улаб қўйиш мумкин эди, масалан).
Шахсий фикрим: модератор тадбир регламентини ва унга ажратилган вақтни аввалдан билар эди. 2 соатлик тадбир учун 12 та(!) спикер чақириш мақсадга мувофиқмиди? Хушнуд айтганидек, расмийлар узоқ гапиришлари тўғримиди? 2 соат маърузалар ва 20 дақиқа саволлар – бу мувозанатсизлик, ҳар ҳолда.
Сўз эркинлиги учун қилинган ишларни ва бўлаётган ўзгаришларни мен шахсий тажрибамдан кузатиб келмоқдаман: 20 йилдан бери шунинг ичидаман. “Навоий 30” даги бош цензордан муҳр бостириб келинадиган замонлардан тортиб бугун расмийларга тикка савол бериладиган даражагача – бари кўз олдимдан ўтди. Фикр айтиш эркинлиги бугунги даражада шахсан менинг тажрибамда, аввал кузатилмаган. Буларни эътироф этмай иложи йўқ. Айнан шу очиқлик ва эркинлик янги Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини ҳам оширди.
Бироқ барибир бу кам, ОАВ ва блогерлар кўпроғини истайди, яъни соҳада ривожланиш динамикаси сусаймаслиги керак. Бугунгидек тадбирлар айнан шу муждани етказиш учун зарур.
Фақат уларни ниятларимиз самимий эканига саволлар қолдирмайдиган даражада ташкиллаштириш лозим.

"Тур деб айтманг, туринг"
Бугун "Дуэл"га мени насиба етаклаб борган экан, баланд бир шеъриятдан баҳра олиш насибаси. Икки забардаст шоир - Йўлдош Эшбек ва Мирзо Кенжабек шунақанги авж пардаларга кўтарилишдики, сўз йўқ таърифига. Улар саҳнадан тушгач, мен бошқа одам бўпқолдим. Бир пайтлар шу авлод мени адабиётга, шеърга мафтун қилганди, эсладим. Бир эшитиб ёд бўлган шеърлар, миянгда такрор жаранглайверадиган, топиб ўқишга мажбур қилаверадиган, фикран теран, мазмунан бой, ҳам эстетик, ҳам ижтимоий юки бор шеърият... Бугун ўша таъмни излаб тополмаяпман. Йўлдош Эшбекнинг биргина "Тур деб айтманг, туринг, уйғон деманг, уйғонинг" деганинг ўзидаёқ сиз ҳамма нарсани унутасиз, шуни ўйлайверасиз. Фарқи йўқ, муҳаббатми, маишатми, интимми ё сиёсатми - қай мавзуда бўлмасин оёққа қалқитадиган шеърият. 60-80-йиллар шеърияти чўққиси, афсуски, бугун забт этилмаётир.
Ёшлар, хафа бўлмайсизлар энди, таассурот шу-да. Сизларда ҳаммаси олдинда. Аммо истеъдодингизни фақат ўзингизни тушунтиришга, фақат интим мавзуларга сарфлайверманглар. Абдулла Ориф айтганларидек, "Иккинчи умрдир яшашдан мурод". Иккинчи умр халққа дахлдор, унинг дардини айтолган, умуминсоний шеърларгагина насиб этади. Масалан, Мирзо Кенжабекнинг "Муножот"и ёки Йўлдош Эшбекнинг лўлилар ҳақидаги шеъри каби (шу шеърни ўқигим келяпти, тополмаяпман, кимда боор?)

Forwarded from O‘zbekiston Kinematografiya agentligi
8 декабрь куни “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион премьераси бўлиб ўтади
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан юртимиз телеканалларида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади.
"Ибрат" тарихий-бадиий фильмининг телевизион премьераси қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда намойиш этилади:
"Ўзбекистон" телеканалида соат 18:30да
"Ўзбекистон тарихи" телеканалида соат 13:00да
"Кинотеатр" телеканалида соат 21:00да
"Маҳалла" телеканалида соат 07:00да
"Маданият ва маърифат" телеканалида соат 10:00да
"MY5" телеканалида соат 22:10да
"Севимли" телеканалида соат 13:20да
“Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмининг телевизион намойиши эса қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда эфирга узатилади:
"Ўзбекистон" телеканалида соат 12:00да
"Ўзбекистон тарихи" телеканалида соат 08:00да
"Кинотеатр" телеканалида соат 15:20да
"Маҳалла" телеканалида соат 10:00да
"Маданият ва маърифат" телеканалида соат 22:00да
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати
Website | Facebook | Instagram | Telegram

Telegraph
Премьера
Forwarded from Alimoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз блогерлар доим қанақадир ўғирлик там талон-тарожлардан жаҳлимиз чиқиб постлар ёзамиз. Аммо бир куни, кимдир нимадир ўғирлаганидан хурсанд бўлган кунимиз ҳам бўлганди😂
Бу "Заковат" интеллектуал ўйинининг блогерлар қатнашган сонида бўлганди. Шу ердан ўйинни тўлиқ кўриш мумкин👉 https://www.youtube.com/watch?v=lNsQo-pTH8A&t=1827s
Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov

Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
🎉 Китобсеварлар учун ажойиб танлов!
🤓 Бирданига 1 000 000 сўм пул ютуғи, китоблар тўплами ҳамда дипломга эга бўлишни истайсизми? Ундай бўлса, «Йил тақризи» танловида иштирок этишга шошилинг!
Танлов 3 та номинация бўйича бўлиб ўтади. Якунда энг яхши 3 та ўринни эгаллаган жами 9 нафар ғолиб иштирокчилар қуйидаги ютуқларни қўлга киритишади:
Ҳакамлар эътирофи
1-ўрин – 1 000 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 500 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥉
Сайловчилар эътирофи (👍 сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 200 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 100 000 сўм + 📚 + 🥉
Обуначилар эътирофи (👀 сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + 📚 + 🥇
2-ўрин – 200 000 сўм + 📚 + 🥈
3-ўрин – 100 000 сўм + 📚 + 🥉
Танлов тартиби ва шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://bit.ly/etanlov

«Йил тақризи» танлови талаб ва шартлари
(Янгиланиш) Қадрли китобхонлар ва танлов иштирокчилари! «Йил тақризи танловини эълон қилганимиздан хабарингиз бор. Иштирокчиларнинг аксари тақризларни қабул қилиш муддатини узайтиришни сўраб, мурожаат қилмоқдалар. Кўп китобхонларда акция учун тасдиқланган…
Нималар бўляпти? Ҳамма бирданига Курантдаги бантга "севги изҳор" қилиб қолди, тинчликми?😂😂😂
@shahnozxon
@shahnozxon
Китоблар байрам кайфиятини улашувчи ажойиб ва муносиб совғадир. Korzinka.uz китоб чоп этибди ва Янги йил совғаси сифатида менга ҳам жўнатибди. Миннатдорман ва хурсандман. Болалар ҳам хурсанд бўладилар, албатта. Китобга дахлдор, уни тарғиб этгувчиларни мен дўстларим деб биламан. Байрам муборак!
@shahnozxon
@shahnozxon
Ишга киришда ўндан ортиқ справкалар сўралиши мумкин: наркодиспансер ва руҳий касалликлар диспансеридан справка, манзил маълумотномаси, судланганлик ҳақида справка ва ҳоказо🤦♀️. Оила қураман ё никоҳни бекор қиламан деб доимий прописка жойига сарсон бўлаётганлар қанча (XXI асрда, бутун дунё мобиллашган даврда-я)🥺
Кераксиз справкалар, югуришлар, увол бўлаётган вақт ва бошқа ресурслар – фуқаролар умрини шуларга сарфлаши тўғрими? Нега улардан воз кечиш мумкин эмас?
Албатта мумкин.
“Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Муҳокамада фаол бўлинг. Ушбу ҳужжат ҳаётимизни енгиллаштириш ва бюрократияни қисқартиришда катта илғор қадам бўлажак, худо хоҳласа.
Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25772
Батафсил маълумот:
https://t.me/huquqiyaxborot/8676

regulation.gov.uz
Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил арафасида – 18-21 декабрь кунлари Тошкентда ёшлар учун катта тадбир – “Тошкент Ёшлар форуми 2020” бўлади.
Айтишларича, шу пайтгача мисли кўрилмаган, ўхшаши бўлмаган ушбу тадбирда таниқли шахслар, сиёсатчилар, вазирлар, ҳокимлар, машҳур блогерлар (тиктокерлар, ютуберлар, телегамерлар, фейсбукерлар, тивиттерчилар...) санъаткорлар, хуллас, ҳамма ўша ерда бўлар экан: суҳбатлар, муҳокамалар, тажриблар билан ўртоқлашув, спорт мусобақаларию галаконцерт!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаджетларга мук тушган ва виртуал оламда кўпроқ, фаолроқ, қизиқарлироқ яшаётган ёшларни реал ҳаётда ҳам жонлантириб, ижтимоий фаол шахсларга айлантириш йўлида яхши иш бошлабди. Тадбир дастурини кўрдим: қоғоздаёқ мутаассир этди, ҳаётда амалга ошса, нима бўлар экан ҳали – интрига!
Кутамиз ва кузатиб борамиз!

Ёдингизда бўлса, Йўлдош Эшбекнинг лўлилар ҳақидаги шеърини топа олмаётганимни айтгандим. Фейсбукда кимдир ушбу шеърни ҳеч бир нашр чоп этишни истамаяпти деганди. Фақат шоирнинг тўпламида бор дейишди. Фозил Фарҳод шеърни топиб эълон қилибди, ташаккур. Ўқинг ва лаззатланинг. Ватан, озодлик, сотиш-олиш каби қадриятларингизни қайта тафтиш қилишга ундайдиган шеър.
ЛЎЛИ ҚЎШИҒИ
Беҳуда изтироб-ғам,
бусиз яшашга қўймас,
Ўртаб юборар алам,
уни чекмасанг, тўймас –
тўймас дунё, тўймаслар,
ташналарни туймаслар.
Қудуқ каби дилингдан
сув олгани қўймаслар.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Шодликни этар таклиф,
севги изҳор этарлар,
Йўлларми бизга махфий?..
Йўллар қайга элтарлар?
Топинсанг эрк келгайдир,
талпинган ҳар кас топмас,
Йўл озод деб елгайдир,
лўлилар ҳам озодмас!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Озодлик меҳнатдами,
алдоқдами, билмасмиз,
Бизнинг паст шуҳратдами,
қармоқдами... билмасмиз,
Тузоқ бизнинг ҳиллалар,
алдоқ билан тиллалар,
барчаси – ватан! Камми?!
Эрк ўзи ватандами?
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Ватандами озодлик,
тўйгунча қийқирмоқми?
Озодликми бедодлик,
бедорлик йиқилмоқми?!
Лўлида мўл изтироб,
чўл яқо, ҳўл изтироб,
Озодлик – қайғу ва ғам,
озод кўнгил – изтироб!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Юлдуз киприкда гавҳар,
ой қулоқда уялар,
Ер-осмон бизга дафтар,
кўз ер-кўкка уланар.
Ғам бизнинг озиғимиз,
кўрмаслар ғамимизни,
Гулламас ҳеч оғзимиз,
айтмас ҳеч камимизни,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Арзимас матоҳ – дунё,
қисқа бир мотам – дунё,
Биз дунёни алдаймиз,
айёр, бири кам дунё.
Кенглик – маъво, шукуҳдир,
тенглик кўп йироқ олам,
Озодлик озод руҳдир!
Борми ҳеч озод одам?!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Сизни-да алдашганда,
ортдан тиғ қадашганда,
Сиз севган эркни қамаб,
қовириб, кўрса баҳам,
Оч қолиб кечаларда,
тош отиб нечаларга,
Бизни айларсиз ҳавас,
ростин айтинг, кетманг паст.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Тиланар сиздан, сиз-да...
Алдоқ, ҳилла қилгайсиз,
Эрк-да, ватан – азиз-да,
бир пул! Тилла қилгайсиз,
Зеб берар ва тузатар,
кўкни кезар далли ой.
Эрк – аёлинг узатган
бир пиёла аччиқ чой.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Биз ҳам ҳавас қилгаймиз,
қайда иссиқ чой ва жой,
Қайдадир бизнинг макон?
Пул – ватан, деб билгаймиз,
тилла ватандир, оҳа!
Ҳилла ватандир, оҳа,
Асли бепаён жаҳон,
чек эмас унга осмон,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Эрк-да сенга ватанмас,
ватанинг эрксиздир, бас –
Шодлик-да бегонамас,
гарчи шодликхонамас,
Олам – аламхонадир,
қабрсиз ғамхонадир,
ё лошсиз соғонадир,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Бу ҳаёт кўп ободдир,
майли қувонч, майли ғам,
Мамлакатлар озоддир!
Борми ҳеч озод одам?!
Сиз лўлилик қилганда,
бизлар ҳайрон қоламиз,
Барчангизда минг усул,
бир-бир алдаб толасиз,
Бу алдоқчи дунёдир,
барчамизга ошнодир,
Беримиз ё наримиз,
тиланчимиз баримиз!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Йўлдош Эшбек
@shahnozxon
ЛЎЛИ ҚЎШИҒИ
Беҳуда изтироб-ғам,
бусиз яшашга қўймас,
Ўртаб юборар алам,
уни чекмасанг, тўймас –
тўймас дунё, тўймаслар,
ташналарни туймаслар.
Қудуқ каби дилингдан
сув олгани қўймаслар.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Шодликни этар таклиф,
севги изҳор этарлар,
Йўлларми бизга махфий?..
Йўллар қайга элтарлар?
Топинсанг эрк келгайдир,
талпинган ҳар кас топмас,
Йўл озод деб елгайдир,
лўлилар ҳам озодмас!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Озодлик меҳнатдами,
алдоқдами, билмасмиз,
Бизнинг паст шуҳратдами,
қармоқдами... билмасмиз,
Тузоқ бизнинг ҳиллалар,
алдоқ билан тиллалар,
барчаси – ватан! Камми?!
Эрк ўзи ватандами?
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Ватандами озодлик,
тўйгунча қийқирмоқми?
Озодликми бедодлик,
бедорлик йиқилмоқми?!
Лўлида мўл изтироб,
чўл яқо, ҳўл изтироб,
Озодлик – қайғу ва ғам,
озод кўнгил – изтироб!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Юлдуз киприкда гавҳар,
ой қулоқда уялар,
Ер-осмон бизга дафтар,
кўз ер-кўкка уланар.
Ғам бизнинг озиғимиз,
кўрмаслар ғамимизни,
Гулламас ҳеч оғзимиз,
айтмас ҳеч камимизни,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Арзимас матоҳ – дунё,
қисқа бир мотам – дунё,
Биз дунёни алдаймиз,
айёр, бири кам дунё.
Кенглик – маъво, шукуҳдир,
тенглик кўп йироқ олам,
Озодлик озод руҳдир!
Борми ҳеч озод одам?!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Сизни-да алдашганда,
ортдан тиғ қадашганда,
Сиз севган эркни қамаб,
қовириб, кўрса баҳам,
Оч қолиб кечаларда,
тош отиб нечаларга,
Бизни айларсиз ҳавас,
ростин айтинг, кетманг паст.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Тиланар сиздан, сиз-да...
Алдоқ, ҳилла қилгайсиз,
Эрк-да, ватан – азиз-да,
бир пул! Тилла қилгайсиз,
Зеб берар ва тузатар,
кўкни кезар далли ой.
Эрк – аёлинг узатган
бир пиёла аччиқ чой.
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Биз ҳам ҳавас қилгаймиз,
қайда иссиқ чой ва жой,
Қайдадир бизнинг макон?
Пул – ватан, деб билгаймиз,
тилла ватандир, оҳа!
Ҳилла ватандир, оҳа,
Асли бепаён жаҳон,
чек эмас унга осмон,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Эрк-да сенга ватанмас,
ватанинг эрксиздир, бас –
Шодлик-да бегонамас,
гарчи шодликхонамас,
Олам – аламхонадир,
қабрсиз ғамхонадир,
ё лошсиз соғонадир,
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Бу ҳаёт кўп ободдир,
майли қувонч, майли ғам,
Мамлакатлар озоддир!
Борми ҳеч озод одам?!
Сиз лўлилик қилганда,
бизлар ҳайрон қоламиз,
Барчангизда минг усул,
бир-бир алдаб толасиз,
Бу алдоқчи дунёдир,
барчамизга ошнодир,
Беримиз ё наримиз,
тиланчимиз баримиз!
Алай-балайлари ҳам,
шайтон малайлари ҳам!..
Йўлдош Эшбек
@shahnozxon
650790153
<unknown>
Каналим ботига ушбу овозли ёзув келиб тушди. Айтишларича, унда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Кўп тармоқли марказий поликлиника бош ҳамшираси (исми айтилмаган)нинг "нутқи" акс этган. Овоз эгаси мактаб ҳамшираларини "Ҳамшира" журналига обунага оғзаки пўписалар билан мажбурлаётгани, акс ҳолда ҳамшираларнинг маоши берилмаслиги билан таҳдид қилаётганини эшитиш мумкин. Мажбурий обуна биз учун янги гап эмас. Аммо овоздаги қатъият, ходимларнинг ҳуқуқларига тупуриб, қонунларни бузиб, шантаж қилишга журъат одамни сескантиради 😡🤬
Соҳа масъуллари ушбу ҳолатни ўрганиб, изоҳ беришларини кутиб қоламиз.
@shahnozxon
Соҳа масъуллари ушбу ҳолатни ўрганиб, изоҳ беришларини кутиб қоламиз.
@shahnozxon
Shahnoza Soatova blogi
<unknown> – 650790153
Бош ҳамшира бўла туриб мажбурлаб обуна қилдираётган нашрининг номини ҳам тўғри айта олмаётган ушбу амалдорча - маъмурий буйруқбозликнинг юзи. Бу занжирнинг қуйи бир ҳалқаси, биламиз.
Нашрлар қанчалик маърифат ташимасин, улар мажбурий обуна билан яшар экан, қиёфаю обрўси мана шу тарзда тушиб кетаверади. Бир томонда асли сифатли, савияли нашрлар ёпилиб кетяпти. Бошқа томондан мажбурий обуна муаммоси фуқароларнинг давлат органларига норозилигини оширишга сабаб бўляпти.
Маърифат тарқатиш - эзгулик. Аммо 21-асрда замонавий дунёда озод инсонни ҳеч нимага мажбурлаш мумкин эмас! Эркин танлов - муқаддас ғоя.
Матбуот майдонида ҳаммага тенг шароитлар йўқлиги, қайси нашр тизимнинг нашри бўлса, қўлида маъмурий ричаглари бўлса, яшаб қолиши, қолганлари ёпилиб кетиши - ҳам адолатсизлик, ҳам мантиқсизлик. Бу умумий ғояга зид - ривожланамиз деган ғояга.
P.s. Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати шунчалик кеч бўлишига қарамай алоқага чиқди - тезкорлик учун раҳмат. Ўрганиш бошланганини, тез орада муносабат билдирилишини айтишди Кутамиз.

Forwarded from Orif Tolib
#Талабларига_биноан
Фамилияларимиз ҳақида
XIX аср охири – XX аср бошларида Чор Россияси таъсирида ҳозирги тушунчадаги фамилиялар истеъмолга кирди. Ота исмларига -ов, -ев қўшимчаларини қўшиш бошланди. Бу пайтда -ий қўшимчали фамилиялар ҳам кўп қўлланган: Абдулла Қодирий, Саид Аҳрорий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Фамилиялар баъзида -зода сўзи билан тугаган: Муҳаммадшариф Сўфизода. Бу даврдаги манбаларда ота исмидан сўнг ўғли сўзи ҳам ишлатилганини кўриш мумкин.
Бугун биз фамилияларимизда ишлатадиган -ов, -ев русчадан кирган. Тўғрироғи, киритилган.
Фамилия Собиқ Иттифоқда XX асрнинг 30-йилларида паспортлаштириш туфайли оммалашди. Бироқ бошқа миллат вакилларининг фамилиялари ҳам русча қўшимчалар орқали ясалди. Бу кечмишни бошдан кечирган ўзбек исмлари бошқа кўргиликларга ҳам рўпара келди: исмлар русча талаффузга мос равишда ўзгартириб ёзилди. Ходжаев, Ахмедов, Мухамедов, Иргашев, Иминов, Гиясов, Алимджан, Сагдулла, Бурхан, Мамасидигали ва ҳоказо.
-ов, -ев қўшимчали сўз рус тилида сифат кўринишида кимники, кимларники, кимга ёки кимларга тегишли сўроқларига жавоб беради. Иванов – Ивановлар оиласига тегишли одам демакдир.
Мустақилликдан сўнг баъзи мамлакатларда, жумладан, Озарбойжон ва Тожикистонда русча қўшимчалардан воз кечилди. Маълумотларга кўра, 2017 йили 33 мингдан ортиқ қирғизистонлик фамилияларидаги -ов ва -ев ни -уулу/-кызы ёки тегинга ўзгартирган. Ўзбек тили эса фақат ота исмларидаги -вич, -овнадан қутула олди, улар ўрнига ўғли, қизи сўзлари ишлатила бошлади. Лекин ҳозир ҳам Фалончи Пистончиевич шакли урфда, айниқса, катта-кичик амалдорларга мурожаатда.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib

"Toshkent yoshlar forumi 2020"да "Ёшлар ва гендер тенглиги" мавзусидаги сессияда спикер сифатида қатнашадиган бўлдим. Бир ўзим эмас, анча номдор шериклар ҳам бўлади. Келинглар, суҳбатлашамиз.
Форумда иштирок этиш учун tashkent2020.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак.