Shahnoza Soatova blogi
6.54K subscribers
1.53K photos
506 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Никита Макаренко "Улар"га нима деди?

Интервьюни кўриб, ўзимга ёққан фикрларини ўзбек тилида конспект қилиб олай дегандим, ажойиб нарса чиқди. Суҳбатни кўришга вақти ёки мегабайти танқислар учун маъқул келар балки.

1. Газета.уз дан нега кетдим? Ижод муҳаббат устига қурилиши керак, муҳаббат бўлмаса, ажрашиш керак. Газета.уз билан муҳаббатимиз тугади ва дўстона ажрашдик.
2. Ж.Ортиқхўжаевни нега журналист ва блогерлар ёқтирмайди? Аввало, у сиёсатчи сифатида коммуникацияда бир қатор хатоликларга йўл қўйди. Асосийси, қоидага кўра сиёсатга ҳеч ким соққа қиламан, пул кўпайтираман деб кирмайди. Ҳатто вице президент лавозимида бўлган Байден ҳам ўғлини даволатишга пул тополмай уйини гаровга қўйган. Америкада шундай, ривожланган дунёда шундай.
3. Одамлар сиёсатга қизиқмайди. Аммо уларни қизиқтириш керак. Ҳокимларни сайлаш керак, шунда халқ ўз қарорлари ва келажаги учун масъулият ҳис қилади. Ривожланган жамият ўз тақдири ҳақида қайғурадиган ва масъулият ҳис қиладиган жамиятдир. Ундай жамиятнинг муаммолари кам бўлади.
4. 2016 йилгача мен тахаллус билан ёзардим. 2016 йилдан кейин мен номимни очиқ ёзиб маҳаллий нашрларда ёза бошладим. Яъни бу сўз эркинлиги – катта натижа. Аммо 2018 йилдан кейин ҳаммаси ўзгарди, кескин синиш бўлди. Унгача давлат бизни тинглаяпти деган хулоса бор эди. Шу хулоса йўқолиб қолди, айниқса, 2020 йилда. 2016-17 йиллардаги оптимизм яхши капитал эди, уни етарлича баҳолашмади, қадрлашмади. Энди бу оптимизм йўқолди.
5. Тошкентдаги совет модернизмига тегишли биноларни маданий ёдгорликлар сирасига киритиб, давлат томонидан қўриқлаш керак. Ҳозир дунёда совет модернизмига қизиқиш катта. Бугун ер сотиб пул қилишдан кўра шаҳарнинг узоқ истиқболдаги манфаатлари биринчи ўринда туриши керак.
6. Ижодкор инсон босим остида ривожлана олмайди, эркинлик керак. Албатта, исён, норозилик сифатида ривожланиши мумкин ижод, аммо бизга бу керак эмас. Давлатнинг ижодкорга берадиган энг катта ёрдами - бу унга халақит бермаслик. ("Ўзбекконцерт" танқид қилинган, лицензиялаш)
7. Сўнгги 3 йилда қилинган ижобий ўзгаришлар: иқтисодий (банк соҳаси, валюта), чегаралар очилиб қўшнилар билан дўстона алоқалар тикланиши ва сўз эркинлиги.
8. Ўзавтосаноат билан нега курашяпман? Мен сурбетларни ёмон кўраман. Бозорда қўлбола ароқ сота туриб ўзингни Илон Маскдек тутишинг керак эмас.
9. Ўзбек блогерларини санаган, Қобил Хидиров, Хушнудбек, Алишер Рўзиохунов, Азиза Умарова, Нозим Сафари, Элдор Асанов, Алимов, мениям ☺️ Ўзбек блогосферасининг битта айби жуда экстремизм кўп.
10. Нима учун эркин матбуот жамият учун ҳам, давлат учун ҳам фойдали? Биз яна 25 йил ёпиқ, иқтисоди планлаштирилган давлатни ўзимизга раво кўра олмаймиз. Ҳамма биздан ўзиб кетди. Биздаги каби тотал коррупция билан ривожланган давлат тарихда йўқ, бўлмайди ҳам. Сўз эркинлиги бўлмаган жойда коррупцияни енгиб бўмайди. Бизнинг бошқа имконимиз йўқ.
11. Сўз эркинлигининг чегараси борми? У қаерда тугаши керак? Мен сўз эркинлигининг эркин фаолият юритувчи Парламент томонидан қабул қилинган маъмурий ва жиноий Кодексда назарда тутилгандан ташқари чегаралари бўлмаслиги керак деб ҳисоблайман. Ҳозир етарлича ривожланмаган Парламентимиз билан бу мезонларни ушлаб туролмаймиз.
12. Мақолаларим нега резонанс беради, нега кўп ўқилади? Чунки уларни ўқиш ва тушуниш осон. Менда бу малака ўқиган кўплаб китобларим туфайли шаклланган. Буни ҳеч бир журналистика факультети ўргатмайди. Бу узоқ йиллик жараён, меҳнат, тажриба ортидан келадиган маънавий ва ижодий ривожланиш натижаси. Буларни таҳририятда ўрганиш мумкин, факультетда эмас.
13. Сардобани кўриб... Бу ҳалокатни инсон қўли билан қилинганидан даҳшатга тушасан. Бир томондан, ажратилган ёрдам маблағлари талон-тарож бўлганидан қайғу, бошқа томондан, ёнингдан ўтиб кетаётган узун хайрия карвонларини кўриб руҳан кўтарилиш ҳис этасан.
14. Ватанпарварлик... бу сўзни ёмон кўраман. Сиёсатчилар ўз мақсадлари йўлида қўллаб, унинг маъносини ўзгартириб юборишди. Келинг, бошқа атамани қўллаймиз – муҳаббат. Ватанни севасанми деб сўрасангиз, жуда севаман деб жавоб бераман.

👉@shahnozxon
P.S. Талқинда номутаносибликлар бўлса, аввалдан узр. Вақт топиб интервьюни кўринг.
Forwarded from Talabalar murojaatlari
Bugun, 17-noyabr - Xalqaro talabalar kuni!

Barcha talabalarni ushbu sana bilan tabriklayman. Ilohim, olgan ilmingiz o’zingiz uchun ham, o’zgalar uchun ham, jamiyat uchun ham manfaatli bo’lsin.

Biz Xalqaro talabalar kuni munosabati bilan ilmu urfonga bag’ishlangan @urfon manzilida yangi kanal ochdik. U yerda ta’lim, ilm-fan, ma’rifat haqida suhbatlashamiz.

Kanal o’quvchilar, abituriyentlar, talabalar, magistrlar, ilmiy izlanuvchilar, pedagoglar va ilmga qiziquvchi keng ommaga mo’ljallangan.

Obuna bo’ling:

👉 @urfon 👈
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида пойтахтимиздаги кўп қаватли уйнинг олд томонида мурал (бино ёки иморат деворига ишланган йирик ҳажмли расм) ишланди. Унда анъана ва замонавийлик ўзаро уйғунлашган. Анъаналар байроқ рамзлари ва замонавий кўча санъатида мужассамлашган.

Расмдаги болакай — ёш авлод ва янгиланиш тимсоли, у фахр-ифтихор билан шамолда эркин ҳилпираётган Ўзбекистон байроғини қўлида тутмоқда.

Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг ва рамзлар чуқур маънога эга. Улар кўп асрлик миллий давлатчилик ғояларини, мамлакатнинг ўзига хос табиий, маънавий хусусиятларини ифодалайди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Чилонзор тумани ҳокимлиги рассомлар Элнур Эгамов ва Тимур Лашеновларнинг байроғимиз суратини мурал-санъатида акс эттириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#эълон

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шоиори остида фестивал ўтказилади. Фестивал соат 10:00 да пойтахтимиздаги “Ашхабат” боғи олдидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади. Фестивал иштирокчилари Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги саройи ёнида жам бўладилар. Соат 11:00да Халқлар дўстлиги саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!" шоиори остида пойтахтимиздаги “Ғалаба” боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади.

@shahnozxon
Нотариат тизимига эътирозлар доим кўп бўлган. Бу тизимни тозалаш ишлари кетмоқда, аммо йиқилиб курашга тўймаётган айрим собиқ нотариуслар ижтимоий тармоқда шов-шув ва шовқин кўтариш билан ишга қайта тикланишга уринмоқда. Ким баландроқ бақирса, ўша ҳақ бўлиб чиқавермайди. Ҳалол ишламаганлар билан хайрлашилади барибир. Мақола шу ҳақида.

@shahnozxon
Давлат идораларидаги 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган раҳбарлар топ 40талиги.

"Юксалиш" УМҲ ҳар йиллик рейтингни эълон қилди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Гендер комиссиясига 3та амалий таклиф

Сўнгги кунларда гендер тенглиги масаласи кўп муҳокама қилинмоқда. Яқинда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси катта мажлис ҳам ўтказди.

Шунга кўра комиссияга айрим таклифларни бермоқчиман. Аслида буларни ўтган йили Хотин-қизлар қўмитасига айтгандим. Аммо 1 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, бирорта ижобий ўзгариш бўлмади, аксинча қўмитанинг ўзи ёпилиб кетди.

1. Дискриминация

Аёл ходимлар фарзандли бўлганда, уларга боласи 2 ёшга тўлгунгача ҳақ тўланадиган таътил берилади. Ва ушбу таътил давомида 2 “минималка” миқдорда нафақа тўланади. Халқ тилида бу “бола пули” дейилади.

2013 йилгача ушбу нафақа ҳамма аёл ходимларга бериларди. Aммо ўша йили Mолия вазирлигининг аввалги раҳбарияти бюджетни иқтисод қилиш мақсадида кўп “ислоҳот”лар ўтказди. Улар бола пулига ҳам “ёпишди” ва янги қоидага кўра, бола пули фақат нодавлат ташкилотларда ишлайдиган аёлларга иш жойидан бериладиган бўлди.

Aммо бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларга иш жойидан бола пули берилмайдиган бўлди. Улар бола пулини фақат маҳалладан олиши мумкин. Унда ҳам оиласи кам таъминланган бўлсагина беришади. Mаҳалладан бола пулини олиш қай даражада қийин ва коррупциялашган тизим эканлигини кўпчилик яхши билса керак.

Хуллас, қонунчиликдаги ушбу дискриминацияни бартараф этиш керак. Бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларни қолганлардан қаери кам? Уларнинг айби давлат ташкилотида ишлаганими? Лекин улар ҳам она-ку! Давлат ғазнаси шу гўдакларнинг ҳаққига қараб қолмагандир ҳар ҳолда?

2. Адолатсизлик

Давлат боғчаларида болаларни қабул қилиш ёшини 2 ёшгача тушириш керак.

Бу ҳақида аввал ҳам ёзганман. Aниқроғи бева аёлнинг зорланиб ёзган мактубини эълон қилгандим.

Бола пули 2 ёшгача берилишини билиб олдик. Aммо аёлларда яна бир ҳуқуқ бор, агар истаса боласи 3 ёшга тўлгунгача ўз ҳисобидан ҳақ тўланмайдиган таътил олиши мумкин. Бу мажбурий эмас, ихтиёрий.

3-йилдаги таътилни одатда шароити бор аёллар олади. Чунки 1 йил ойлик олмасдан бола тарбияси билан шуғулланиш осон эмас.

Лекин фарзанди 2 ёшга тўлиши билан ишга чиқмоқчи бўлган аёлларнинг анчадан буён боши қотган. Улар боласини кимга қолдиради? Оиласида қаровчи бўлмаса, улар олдида қандай ечим бор? Давлат боғчалари 3 ёшдан олади, хусусий боғчалар эса жуда қиммат. Қорнини тўйдирсинми, боғчага пул тўласинми? Ёки боласи 3 ёшга тўлишини кутиб, ишга чиқмай, уйда ўтирсинми? Унда 1 йил уларни ким боқади?

Tаъкидлаш жоиз, илгари давлат боғчаларига 2 ёшдан олинарди. Лекин кейинчалик 3 ёшга кўтариб қўйишди. Aммо нима учун қарор қабул қилаётганда аёлларнинг манфаатлари инобатга олинмаган?

3. Қонунсизлик

Бу масалани ҳам илгари кўтариб чиққандим. Aммо натижа бўлмади.

Қонунчиликка биноан, аёлларга туққунга қадар 70 кун, туққандан сўнг 56 кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Бу халқ тилида “декрет таътили” дейилади.

Mеҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, ана шу таътил пайтида тўлиқ (100%) иш ҳақи миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилади.

Aммо 2016 йил 27 декабрдаги Президент қарори ҳамда унга киритилган 2018 йил 4 апрелдаги ўзгартиришга кўра, ишга кирганига ҳали 1 йил тўлмаган аёлларга декрет пули иш ҳақининг 75%и миқдорида тўлаб берилиши белгиланган.

Бир нарсани унутмангки, Президент қарори ҳеч қачон Қонун/Кодексдан устун бўлолмайди. Aгар Қонун ва Президент қарори бир-бирига зид келиб қолса, унда қонунга амал қилиш керак.

Aммо молия бўлимлари “пақиллатиб” 75% иш ҳақи беришмоқда. Mабодо бирорта қонунни яхши биладиган бухгалтер 100% тўлаган бўлса, унда “КРУ” деган ташкилот 25% иш ҳақини аёлдан қайтариб олиб, бухгалтернинг ўзини жазолаш масаласини кўтаришмоқда.

Аслида декрет пули стажидан қатъи назар барчага иш ҳақининг 100%и миқдорида берилиши керак. Қонун талаби шундай!

Аёлларнинг қонуний ҳуқуқларининг бузилиши қачонгача давом этади?

=

3та кичкинагина таклифим шулар.

Хотин-қизлар қўмитаси уддалай олмаган ишни, балки Гендер комиссияси уддалар ва шу муаммоларни ечиб берар, деган яхши умиддаман.

Саломат бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈
Soat 18:30 da "Uzreport" telekanalida jonli efirda ko'rishamiz. O'tkazib yubormang (siz tomonda chiroq bo'lsa, albatta😢)

@shahnozxon
Forwarded from TROLL.UZ
Бир гуруҳ фаол фуқаролар Водийда газсиз совуқ қотаётган аҳолига кўмир етказишни режалаштирибдилар. Кимдир ёрдам бериш ниятида бўлса, марҳамат:

Тел:
998000904 Хамидулла
935456425 Джахонгир @ganievvv

Телеграм гуруҳ: @vodiygakumir
​​​​Инвесторлар ва стартап соҳасига қизиқувчи ҳамюртларимиз диққатига!👨‍💻👩‍💻

Шу йилнинг 23 ноябрь куни Андижон шаҳридаги Рақамли шаҳар (Digital City) да Unicorns стартаплар танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Бу ерда Ўзбекистонни энг каллали ёшлари йиғилади.

🚀 Энг яхшилар орасидан саралаб олинган стартап эгалари ўз лойиҳаларини тақдим этадилар. Ғолиб деб топилган лойиҳалар эса "Ёшлар - Келажагимиз" жамғармаси томонидан молиялаштирилади.🤑

💪 Агарда сиз ҳам инвестиция киритиш учун стартап излаётган бўлсангиз ёки соҳани янада чуқурроқ ўрганишни истасангиз, ушбу имкониятни қўлдан бой бермасдан босораслар! 😎

🏢 Барчани 23 ноябрь, соат 9:30 да Андижон шаҳридаги Рақамли марказда кутиб қоламиз!

Батафсил👉🏻 @unicorns_uz
Эртага эрталаб соат 8 да ҳаво -8 даража совуқ бўлар экан!!!
Ҳали қиш расман бошланмади. Биздаги газ, электр таъминоти муаммолари эса "бундан баттари бўлмайди" ҳолатида. Лекин нега амалий ҳеч нима қилинмаяпти? Соҳа масъуллари жим, тайин гап ҳам айтилмаяпти. Қишни игнор қилиб бўлмайди. У ижтимоий тармоқдаги уч кун жим турса, ўтиб кетадиган "хайп" эмас, у қарийб 30 йиллик мусаффо осмон ва сўнгги йиллардаги бажарилмаган ваъдалар учун тўлов сўраб турган бешафқат ва адолатли воқелик... Энг даҳшатлиси истиқбол - шу тарзда давом этсак, яна бир неча йиллардан кейин газ ва электр фақат элита ва бойларнинг имтиёзига айланиб қолиши (ҳатто пойтахтда ҳам), яна бирор ўн йилдан кейин эса ичимлик суви ҳам шундай муаммога айланиши... Қачонгача муаммо фақат юзага келганда, эътиборимизга тушади? Қачонгача "форс-мажор" режимида яшаймиз? Қачон сабоқ оламиз?
Бу бадбин кайфиятим учун, уни ёзиб тарқатаётганим учун узр сўрайман. Аммо телеграм каналим ботига фуқаролардан ҳар куни келаётган илтимосу шикоятлар, ижтимоий тармоқдаги фикрларни ўқиб чидаб туролмадим, темир (хотин) эмасман 😢😢😢 Нимадир қилинглар, барака топкурлар!

P.S. Юқоридагилар - ШАХСИЙ фикрлар!

@shahnozxon
АДЛИЯ ВАЗИРИ БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ

Адлия вазирига адлия тизими ва норма ижодкорлиги бўйича саволларингиз борми? Саволларингизни суратда кўрсатилган манзилларга (Facebook даги @adliyamaslahatchisi профилига ва телеграмдаги @adliyaga_savolbot ботига) йўлланг. 25 ноябрь соат 11:00 да вазир шахсан ўзи Facebook даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида саволларингизга жавоб беради. Онлайн мулоқот бўлади.

@shahnozxon
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Бош офиси АҚШнинг пойтахтида жойлашган The Diplomat журналида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида фикрлар билдирилибди. Тошкентда яшаётган поляк журналисти Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз материалида:

"Янги раҳбар фуқароларга ўз хавотирлари ва шикоятларини айтиш учун кўпроқ имконият берди. Олдин блокланган ижтимоий тармоқ платформалари ва хорижий сайтларга тўсиқлар олинди. Кўплаб блогерлар ва сайтлар пайдо бўлиб, мамлакатнинг бўшаб қолган медиа майдонини тўлдирди. Айниқса, ижтимоий тармоқлар куннинг ижтимоий-сиёсий масалаларини очиқ муҳокама қилиш учун майдонга айланди.

Аммо Мирзиёев ислоҳотларининг тўрт йили давомида, Ўзбекистонда сўз эркинлиги тўла таъминланди, деб бўлмайди. Президент бир неча бор ўз чиқишларида журналист ва блогерлар ҳокимиятдаги кишиларни эркин танқид қила олиши кераклиги ҳақида гапирган ва бу борада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланган бўлса-да, Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича кўплаб рейтингларда ҳамон сўнгги поғоналарда қолмоқда", деган (Kun.uz).

Ростан ҳам рейтингларга эътибор берсак, ўрнимиз яхши эмас. Аксар журналистлар ва жамоат фаолларида ўзини ўзи цензуралаш ҳали ҳам йўқолгани йўқ. Юқори лавозимдаги шахслар (масалан президент) сиёсатини танқид қилишда, уларга холис баҳо беришда шошмаяпти. Ҳали ҳам ҳадик бор ва бу асосли. Ўтган даврдаги сўз эркинлигига берилган зарба асоратлари узоқ муддат сақланиши табиий ҳол эди. Шу билан бирга, 2021 йилдан кейинги президент сайловларидан кейин яна аввалги тузумга қайтиб қолишимиз мумкин деган ҳавотирлар ҳам йўқ эмас. Энди аввалги даражада бўлмаслиги ҳақида алоҳида гаплашамиз. Журналистлар фаолиятининг ҳимояси ҳам қонун билан етарли даражада ҳимояланмаган.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр ака Мелиев шу йилнинг июнь ойида журналистларга маълумот тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва журналистларга босим ўтказганлиги учун давлат органларининг жавобгарлиги масаласини қонунчиликка киритиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида айтилганди (адашмасам шунга оид қарорда 2 ойлик муддат ҳам белгиланган).

Вазирлик ўз ишини қилгандир. Бироқ мендаги манбаларга кўра, "айримлар" бу ҳужжатга бор кучи билан қаршилик қилаётганмиш. Масъуллар бу ҳужжат тақдири ҳақида муносабат берса яхши бўларди. Масалан журналистларни ҳам жазолаш, ҳам қўллаб-қувватлаш ваколатига эга бўлган АОКА нима учун сукут сақлаяпти? Ёки унинг раҳбари сайлов арафасида "бошқа ишлар" билан бандмикин?

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/19215226

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cуқротни ўлдирдилар, ҳақиқатни эса – йўқ. Билмайдиларки, суқротлар Ҳақиқатни эмас, Ҳақиқат суқротларни дунёга келтиради...

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
“Ҳокимликларнинг юристлари қаёққа қараяпти?”

Кеча адлия вазири Русланбек Давлетов билан бўлиб ўтган онлайн мулоқотда охирги 2,5 йил ичида адлия тизимидаги идоралар ташаббуси билан маҳаллий ҳокимликларнинг 2000 тагача қарорлари бекор бўлгани айтилди. “Юрист қаерга қараяпти? Нега улар объектив ишламаяпти?” дея эътироз билдирди вазир.

Бу адлия органларининг статистикаси экан. Бошқа ваколатли органларнинг ташаббуси билан бекор қилинган қарорлар ҳам бор ҳали.

Энг қизиғи, нафақат ҳокимликларнинг, балки барча давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ишга киришидан олдин тегишли адлия органларидан суҳбатдан ўтади. Бундан ташқари ҳар уч йилда юристлар малакасини ошириш марказида 2 ҳафта ўқийди ва шунча муддатда малака аттестациясидан ўтади.

Шунда адлия органларининг ўзи нолойиқ юристларни лавозимга тасдиқламаяптими, деб ўйлаб қолишингиз мумкин, албатта.

Танганинг бошқа томонига назар ташласак, муаммонинг асосий илдизини 3та нарсада кўраман:

1. Нафақат юридик соҳа, балки барча йўналишларда таълимнинг, кадрлар тайёрлаш тизимининг сифатсизлиги;

2. Ҳоким буйруқларини тайёрлашда доим ҳам юристдан сўраб ўтирилмаслиги. Яъни айрим ҳокимларнинг ўзбилармонлиги, “мен хоҳладимми, шунақа бўлади” деган принцип билан қўл остидагиларни эшитмаслиги;

3. Ҳокимларнинг буйруқ ва қарорлари ҳали-ҳанузгача жамоатчиликка очиқ эълон қилинмасдан, ими-жимида қабул қилиниши, бунинг ортидан эса маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлар қабул қилишда масъулият ҳисси жуда пастлиги.

Ва яна бошқа бир қатор омиллар бундай оқибатга сабаб бўлмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Хатолар - бу излар. Улар орқали кўўўп нарсаларни фош қилиш мумкин. Мен ҳам, масалан, матнда қилган хатоларига қараб шахсларни идентификация қиламан баъзан. Айниқса, ижтимоий тармоқдаги шахси яширин фойдаланувчиларни😂😂😂 Саводли бўлиш – фойдали, айниқса, тролларга😜

@shahnozxon