Shahnoza Soatova blogi
6.6K subscribers
1.52K photos
504 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода ёш болага нисбатан кап-катта эркак томонидан зўравонлик қилинаётгани акс этган. Айтишларича, воқеа Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Ёш болалар жанжалига катта одам аралашган, шекилли. Афсуски, бундай воқеалар бўлиб туради. Аммо видеода одамни нафратлантирадиган, ўрнидан турғизиб юборадиган даражадаги таъсирли ҳолат – мантиқсиз, ҳаддан ортиқ агрессия. Эркак ҳеч тинчланолмаяпти, бир-икки мушт билан тўхтамаяпти, боланинг ёнига қайта-қайта келиб уряпти, яна жиддий зарбалар билан... Муаммоси нима бу эркакнинг? Тегишли идоралар назоратга олишини сўраймиз. Болага шундай зўравонлик қилган одам албатта қонун бўйича тўлиқ жазосини олиши шарт!

@shahnozxon
26-27 август кунлари «Ёш китобхон оила» танловининг республика босқичи бўлиб ўтади

Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган «Ёш китобхон оила» танловининг ҳудудий босқичлари якунланди. Республика босқичи 26-27 август кунлари Тошкентдаги Aдиблар ҳиёбонида бўлиб ўтади.

Танловда ғолиб бўлган ёш оилага Президент совғаси — «Спарк» автомибили топширилади. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги илмга чанқоқ ёш оилаларнини муносиб рағбатлантиришни кўза тутган ва мукофот жамғармаси 180 миллион сўмни ташкил этишини маълум қилган.

Танловнинг ҳудудий босқич жараёнларини батафсил YouTube'да томоша қилишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон
Aндижон
Бухоро
Фарғона
Наманган
Навоий
Қашқадарё
Самарқанд
Сирдарё
Сурхондарё
Жиззах
Пойтахт
Тошкент
Хоразм
Shahnoza Soatova blogi
Ушбу видеода ёш болага нисбатан кап-катта эркак томонидан зўравонлик қилинаётгани акс этган. Айтишларича, воқеа Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Ёш болалар жанжалига катта одам аралашган, шекилли. Афсуски, бундай воқеалар бўлиб туради.…
Расмий маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу видеода акс этган ҳолат бўйича қуйидаги расмий маълумотни берди.

"Жорий йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар ИИББ 102 рақами орқали 1987 йилда туғилган Д.Ўлмасхон мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Аниқланишича, шу куни соат 14.00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро урушиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 1986 йилда туғилган Қ.Бахтиёр аралашган ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган К.Асадбекни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.Асадбекка етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади"

Ҳозирча шу. Албатта, биз айбдор қонуний жавобгарликка тортилгунига қадар ушбу ҳолатни эътибордан қочирмаймиз.

@shahnozxon
Биз бировнинг шодлиги учун чин дилдан қувона оладиган халққа айланамизми, йўқми?

Ҳар йили кимдир мукофот олади ва яна кимлардир олмайди. Ҳар доим ўша мукофот олмаганларни пеш қилиб мукофотланганларнинг муносиблигини шубҳа остига олавериш ёмон анъанага айланяпти.

Шифокорлар мукофотланмадими?
Олимлар мукофотланмадими?
Адиблар, кутубхона, музей ходимлари, ҳунармандлар, мураббий ва ўқитувчилар йўқми рўйхатда?
Журналистлар, ОАВ ходимларига ҳеч нима берилмадими?
Марҳум зиёлилар, жадид боболаримиз мукофотланмадими?
Куни кеча, 2 ойгина ўтди энди, ОАВ ходимлари кунига катта рўйхат чиқмадими?
Ўтган йили шифокорларни мукофотлашга алоҳида 2 марта ҳужжат имзоланди, катта рўйхат билан. Президент қўлидан давлат мукофотларини қабул қилиб олиш учун борган 70 кишининг 28 нафари (!) шифокор эди.
Айнан тиббиёт соҳаси учун янги медаллар ташкил этилганини нега ҳеч ким эсламайди?
Ўқитувчилар кунига чиққан рўйхат-чи?

Майли, кечани қўйиб турайлик, бугунги рўйхатни охиригача ўқидингларми?

Мен 270 кишилик рўйхатни қараб, соҳалар бўйича санаганимда, қуйидаги рақамлар чиқди (+-1-2):
фан йўналишида 52 та, тиббиёт ходимлари – 47 та, ОАВ, телевидение ва адабиёт – 30 та, спорт – 30 та (олимпиада йили, ҳар ҳолда), музейлар, маданий мерос объектлари, кутубхоналар – 30 та, миллий ҳунармандчилик – 12 та...

Бундан ташқари санъатнинг мақом, опера, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, фольклор каби фундаментал йўналишлари бўйича кўплаб шахслар мукофотланган.

Улар бизга нотаниш, номи кунда экранларда чиқмайдиган, инстаграмда миллионлаб фолловери йўқ, аммо ўз касбининг устаси бўлиб, ишини қилиб юрган инсонлар. Уларнинг номини биринчи марта ўқияпмиз (агар ўқиётган бўлсак), шахсини танимаймиз, лекин улар бор, ҳаётда ҳам, рўйхатда ҳам! Эслаб қолмаган, эътибор бермаган бўлсангиз уларнинг айби нима? Бу инсонлар қанча меҳнат қилганини ким ўлчаб юрибди, кимдир қизиқдими, улар мукофотгача қандай машаққат йўлларидан ўтганини? Улар мукофотга лойиқ эмас дейишга кимнинг ахлоқий ҳаққи бор? У ёки бу одам мукофотга лойиқ эмас дейиш учун ўзига катта ваколат овормаяптими ўша инсон?

Шахсан мен марҳум шоирлар Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, ёзувчи Омон Мухтор, қўшиқчилар Дилнура Қодиржонова, сўз устаси Ҳожибой Тожибоев, Обид Асомовларнинг тақдирларнишини қайсидир маънода тарихий адолат тантанаси деб ҳисоблайман. Улар вақтида ўзига хос истеъдоди, характери, алоҳида позициялари билан ажралиб турган, аммо негадир бу каби шараф рўйхатларига раво кўрилмаганди.
Бугунги кунда ўзининг ўткир танқидий чиқишлари билан танилган адабиётшунос Зухриддин Исомиддинов, таржимон, адабиётшунос Иброҳим Ғафуров, навоийшунос Шуҳрат Сирожиддинов, ёзувчи Исажон Султон, шоир Шодмонқул Салом, опера даҳоси Женисбек Пиязов, истеъдодли актёр Бобур Йўлдошев кабиларни рўйхатда кўриб қувондим. Муборак бўлсин, барчага насиб этсин.

Тўғри, кимлардир рўйхатдан тушиб қолган деб ўйлаймиз, уларни ҳам муносиб кўрамиз. Шахсан мен ҳам кейинги рўйхатларда Шароф Бошбеков, Назар Эшонқул, Зулфиқор Мусоқовларни кўраман деб умид қиламан. Яна ноширлар, таржимонлар, жамоатчилик фаоллари... шунчаки, мукофот учун номзодликка анкета тўлдириб бермаган, буни ўзига эп кўрмаган фидойиларни ҳам. Лекин буни бугун номлари қайд этилганларга соя солмайдиган, байрамини бузмайдиган, кўнглига тегмайдиган тарзда айтаман. Чунки мукофотланган 270 киши олдида истиҳолам бор: уларнинг ҳалоли бугунги кун! Қолаверса, эртага ҳам кун бор, байрамлар кўп, истеъдодлар ҳам.

Ҳар доим битта мукофотланганга қарши мингта мукофотланмаганни қўйиш мумкин, бу баҳс тўхтамайди. Лекин бефойда бу, охири нима билан тугашини биласизларми? Охири бутун республика аҳолиси рўйхатини биттада чиқаришларини истайсизларми? Ўшанда нимадан норози бўласизлар, шуниси қизиқ менга)

@shahnozxon
#Диққат_муҳим

‼️Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас

2021 йил 1 сентябрдан
ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар
бўлими
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун давлат хизматлари марказларида навбат катталиги ҳақида ёзишмоқда.

Ҳа, навбат катта бўлади энди, начора. Чунки уч йил бўлди янги намунадаги гувоҳнома берила бошлаганига, лекин охирги кун, соатга тақаб келади айримлар. Ўзи одатимиз шунақа-ку: имтиҳонга бир кун қолганда тайёрланамиз, танловларга материалларни охирги соатларда, дақиқаларда юборамиз, "ўша кун келаверсинчи-чи, бир гап бўлар"... Мана ўша бир гап шуки, энди узун навбатлар ва бир вақтда кўплаб мурожаатлар бўлиши оқибатида тизим осилиб қолиши кузатиляпти.

Ходимлар муаммолар устида шуғулланишяпти, ҳаракат қилишяпти. Ўз навбатида фуқаролар ҳам вазиятга сабр ва тушуниш билан ёндашсалар, яхши бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш мумкин:


ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://docs.google.com/document/d/1ZpkDS9WekNrPeHYFA1QPBElIUdZ8BXX4ZPrCt1pLEaQ/mobilebasic);

махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
https://t.me/davxizmat/7087).

P.S. Албатта, ҳар доим бўлганидек, бу масалада ҳам танганинг иккинчи томони бор. ДХМлардаги ҳозирги навбатлар айсбергнинг учи бўлиб, бу томонида анча чуқурроқ масалалар бор. Ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йилга берилгани учун ва алмаштириш пуллик бўлгани учун ҳам одамлар ҳарна бир-икки йилни ютгиси келади, охирги саналаргача тақаш сабабларидан бири шу. Одамлар айди карта, права, паспорт алмаштиравериб, бунга пул тўлайвериб чарчашганини ҳам айтиш керак.

Балки права алмаштириш муддатини узайтиришар - таклиф.

@shahnozxon
⚡️Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Ёш китобхон оила” танловининг финал босқичи Тошкентдаги Aдиблар хиёбонида жуда қизғин шаклда бошланди.

Бугун финалда вилоятлардаги саралаш босқичида ғолиб бўлган энг кучли ёш китобхон оилалар иштирок этишмоқда. Танловда ғолиб бўлган оила Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги китобсевар ёш оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2-ўрин учун 50 млн, 3-ўрин учун 30 млн ва бошқа республика босқичи иштирокчиларига 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилишини маълум қилди.

Бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Чунки бу орқали Ёшлар ишлари агентлиги китобхонликни тарғиб қилиш билан бирга, уларни қўллаб-қувватламоқда. Оилаларга зиё киришига сабаб бўлмоқда👏

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ваҳшийлик, айтишларича, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани (Яйпан шахарчаси)даги туғруқ бўлимида содир этилган. Зўравон куппа-кундуз куни қўрқмай шу ишни қиляптими, демак жазодан қўрқмаслик, ваҳшийлик шу даражага етибди. Аёл нимадир қилган, ўзиданам ўтган ва ҳ.к. дейдиганларга гапим: нима бўлган тақдирда ҳам бу эркакнинг самосуд қилишга, яна бу даражада ёвуз, ғайриинсоний тарзда тажовуз кўрсатишга ҳаққи йўқ! Аёллар, тиббиёт ходимлари шу даражада ҳимоясиз қолдими? Касалхоналарга қўриқчилар қўйиш керакми энди? Ушбу зўравон эртага ярашув қилиб, узр сўраб қутулиб кетмаслиги керак. Аёлнинг айби бўлса, қонуний жазо олсин, зўравон ҳам қонуний жазо олсин! Умуман, битта зўравонлик видеосини улашса, яна ўнтасига тег қилиб чақиришяпти, афсуски, ҳаммасини битталаб улашиб, муносабат сўрайвериш билан иш битмайди. Тизимли зўравонликка қарши жиддий чоралар керак, зўравонларни тарбиялайдиган, кўзини очиб, қўлини тийишга мажбур қиладиган, ўзини йўқотганда кучга эмас, қонунга мурожаат қилишга ундайдиган чоралар!

@shahnozxon
Forwarded from Alimoff
Тепадаги воқеа бўйича Фарғона вилоят прокуратураси маълумот беряпти:

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, Ўзбекистон туманида яшовчи, 19.04.1971 йилда туғилган Сопохонов Собир Солиевич 27.08.2021 йилда туман Марказий шифохонаси Туғруқхона бўлимига келиб, келинининг чақалоғи туғруқ вақтида вафот этганлигини эшитиб, ушбу ҳолатга шифокорлар айбдор деб ҳисоблаб, мазкур бўлимда шифокор бўлиб ишловчи, 12.09.1970 йилда туғилган Асқарова Юлдузхон Ахмедовнани сочидан тортиб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@nurbekalimov
Фермер ҳам одам, ердан чиққан қўзиқорин эмас!

Асли иқтисодиёт юкининг катта қисмини зиммасига олиб, халқни боқаётган фермерлар бўлади. Лекин сўкиб калтакланадиган, гап эшитадиган, таҳқирланадиган ҳам, тонг саҳарда ё ярим кечаси селекторма селектор юрадиганҳам, ҳосили тортиб олиб қўйиладиган ҳам шўрлик фермерлар

Тадбиркорга муносабат ва фермерга муносабатни солиштириб кўринг – фарқ катта. Махсус ваколат бўлмаса бирор текширувчи тадбиркорнинг дўконига киролмайди. Фермерга эса мингта хўжайин! Нега ундай? Фермер тадбиркордан кам улуш қўшяптими иқтисодиётга?

Аслида қишлоқ хўжалиги – иқтисодиётимизнинг жон томири. Бугун маҳаллий ҳокимлик органлари қайси тизимга босим қилса, шу қишлоқ хўжалигини “кўзир” қилиб босим қилади: пахта мавсуми, ғалла мавсуми, экиш, териш деб ҳамма структураларга бемалол ўз сўзини ўтказади. Ўша биз бонг урадиган таълим ва тиббиёт тизимига босимлар ҳам шу қишлоқ хўжалиги баҳонаси ё сабабидан қилинарди. Бироқ қишлоқ хўжалигининг асосий қаҳрамонлари бўлган фермерлар ҳуқуқи жуда кам тилга олинади.

Фермер ҳуқуқи Ўзбекистондек аграр ўлканинг тамал ҳуқуқларидан саналмоғи ва тўлиқ таъминланмоғи керак!

Адлия вазирлиги фермерлар учун ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида “Фермерга мадад” акциясини бошлаган эди. Илк ойдаёқ аҳвол нақадар чатоқлиги кўринди.

Акция доирасида фермерлар билан шартномавий муносабатларда жами 156 223 та хато ва камчиликлар аниқланган.

565 та ҳолатда фермер билан ер ижара шартномаси тузилмаган, 794 та ҳолатда ер ижара шартномасининг нусхаси фермерларга берилмаган.

Ер ижара шартномаси тузилмаса, ҳокимликларга қўл келади, улар исталган вақтда фермердан ерни олиб қўйиши ёки фермерга исталган қўшимча талабни қўйиши мумкин, бунда фермер судга шикоят қилишда муаммога дуч келади.

Тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўзларининг монопол мавқейидан фойдаланиб, айрим ҳолларда эса давлат органларининг аралашуви билан шартномавий муносабатларда фермерлар манфаатларига зид хатти-ҳаракатлар қилаётгани аниқланди.

Монопол мавқейидан фойдаланиб фермерлар етиштирган маҳсулотлар контрактация шартномаси тузмасдан олиб кетилган ҳолатлар ҳам кўп.

Бу ерда тўлиқ таҳлилни ўқишингиз мумкин.

Хуллас, шўрлик, бечора фермер🥲🥲🥲

@shahnozxon
Кўникма-
Сен бир гул умрини яшашинг керак,
Сен бир йўл бошлашинг керак фалакка.
Нурга етгунингча учишинг керак,
Юракдан юракка.

Кўникма-
Дунёнинг ўзига буюрсин ғамлари...
Бошингни эгма,
Тугамасин майли камларинг.
Ношукур бўлма,
Ахир
Азиз қилиб яратмоқ учун
Сени танлади.

Сиқилма,
Йиқилма,
Ўкинма
Ва яна илтимос
Ҳеч қачон, эшитяпсанми, ҳеч қачон
Кўникма...

Ва етар, тунлари йиғлама!
Бир он ҳам
сени ўз ҳолингга ташлаб қўймайди,
У сени сендан кўп ўйлайди!
У сени сендан кўп ўйлайди!

Дилора ХОЛИҚОВА


@umryuli
Беш хулоса

Кундалигимдан топиб олдим.

1. Аламдан, оғриқдан қаламга қоч. Малҳам ҳам, манфаат ҳам шунда.

2. Инсоннинг ўзи билан ўйна, майли, қалби билан ҳам ўйна, лекин тақдири билан ўйнама.

3. Бировнинг поездига чиқма, истаган жойда, истаган пайтда тушириб юборади.

4. Ўз келажагингни қур, бўлмаса бошқалар ўз келажагини қуришда сендан фойдаланади.

5.Ҳасадгўйларга ачиниш керак, бир умр шу дард билан яшашади. Иложи бўлса, уларга ногиронлик нафақаси бериш лозим.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ, Флорида штати, Орландо шаҳри. Ватандошимиз паркдаги чархпалак кабинасида Шер аканинг "Ўзбегим"ини баланд қўйиб қизалоғи билан айланяпти. Шу ватан соғинчи бўлади, шу ватанпарварлик бўлади. Ватан бу сени қаерда бўлсанг-да қадрдон қўшиқ, қадрдон таъм ва қадрдон ифорлар томон тортиб турадиган туйғу. Бу туйғуни авлодларингга-да мерос қолдиргинг, барча яқинларингга раво кўргинг келади. Ватанни, ўзинг истамасанг, биров сендан олиб қўёлмайди. Ватан асли онгда, юракда бўлади, қолгани шартли. Сен ватандан кетсанг-да, ватан сендан кетмасин!

@shahnozxon
"Денгиз йўқ, одамлар бор. Бу эса умид дегани. Орол қайтадими? Бунинг жавобини сайёрамиз билади".

"Электрооко" гуруҳининг Орол муаммосига бағишланган сифатли, таъсирли ва жиддий клипи. Ғоя ва сценарий муаллифи Никита Макаренко.

Орол қуриши шунчаки экологик фожиа эмас, келажакни ўзгартириб юборадиган сув муаммосининг бир тимсоли. Яна истеъмолчи, исрофгар, эртани ўйламайдиган инсониятнинг муқаррар жавобгарлиги ҳам шу.

Биз ўзгарамизми – Орол қайтадими?

https://www.youtube.com/watch?v=bA8P7WSX8n0
Мустақиллик байрами муборак бўлсин! Инсон “ҳур туғулғон”, бу тамал ҳуқуқ. Давлатлар мустақил бўлгандагина кучли бўла оладир. Доим ҳур бўлайлик, юртимиз кучли, тараққий этган, тинч-барқарор мамлакатлар қаторида бўлсин!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Шерали Жўраев ва Санжай можароси,

— Тадбиркорларнинг ўзи судга боришни хоҳламаслиги,

— Ўктам Алиев ва Достон Эргашев "Ўйламадим" қўшиғи устидан тортишуви қандай ҳал бўлди?

— Интеллектуал мулк бўйича кутилаётган янги қадамлар,

— Тадбиркор ишларига давлат аралашмаслиги кераклиги каби масалалар ҳақида суҳбат яхши қурилган.

Бу “human.uz” журналисти Баҳодир Аҳмедовнинг Интеллектуал мулк агентлиги директори Тўлқин Абдусатторов билан суҳбати иккинчи қисми.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/8ZHz6rTWNjk

👉 1-қисм мана бу ерда

@shahnozxon