This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳошия”
Журналист Инобат Ахатова иккимизнинг шахсий ғайрат ва истагимиз билан бошланган лойиҳанинг илк сони меҳмонлари — Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ҳамда Параолимпия чемпиони ҳамда рекордчиси Асила Мирзаёрова.
Қизлар билан “шиша шифт”, қизлар спорти, мукофот пуллари, спортчиларнинг ижтимоий масъулияти ва оилавий ҳаёти каби мавзуларда суҳбатлашдик.
Подкастимизнинг 1-сонини шу ишчи ном билан тақдим қиляпмиз, ҳозирча.
Техник сабабларга кўра кечикиш учун узр.
Премьера бу ерда бўляпти, томоша қилинглар (лайк, улашиш, шарҳлаш олқишланади):
https://youtu.be/56IXgoFj0JY
@shahnozxon

Параолимпиада чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова кўриш қобилиятини қандай йўқотгани ва ҳамон кўришдан умид қилаётгани ҳақида.
Балки келажакда Асилани Олимпиада чемпиони ва рекордчиси сифатида ҳам кўрармиз, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Зеро бу қиз инсон имкониятлари чегарасиз эканини яққол кўрсатиб берди.
Тўлиқ видео бу ерда:
https://www.youtube.com/watch?v=56IXgoFj0JY&ab_channel=Hoshiya
@shahnozxon
Балки келажакда Асилани Олимпиада чемпиони ва рекордчиси сифатида ҳам кўрармиз, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Зеро бу қиз инсон имкониятлари чегарасиз эканини яққол кўрсатиб берди.
Тўлиқ видео бу ерда:
https://www.youtube.com/watch?v=56IXgoFj0JY&ab_channel=Hoshiya
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Отажонов ҳам ўша қовунни туширди.
Соатига 195 км тезликда машинасини ҳайдаб мақтаниб инстаграмига қўйди– 2,3 миллион обуначиси бор!
Сал аввал Олимпия чемпионимиз шундай қилган эди. Боласини машина олдига ўтқизиб тезликни оширганлар ҳам бор. Йўлда хавфли манёврлар қилиб видеога олиб тармоққа жойлагани етмаганидек, тартиб посбонларига ҳурматсизлик қилганлар ҳам бемалол юрибди тил учида узрини сўраб.
Хуллас, ҳаммаси машинасининг тезлигини ошириб мақтанади, аллақандай ноқислик синдроми бор буларда. Секинроқ юрса "ўлиб қолади", тез юрганлар эса бегуноҳ болаларни ўлдиряпти.
Йўллардаги автоҳалокатларда мана шу “тарғиботчи”ларнинг айби бор, ўзлари буни англайдими-йўқми, ҳақиқат шу. Улар одамларнинг ҳаётини хавфга қўйиш эвазига эришиладиган оний “кайф”ни тарғиб қилар экан, автотеррористлар тегирмонига сув қуйиб, билвосита қотилликка ундашяпти. Чора эса арзимас жарима ва узр бўлиб қоляпти – бу чора эмас, бу ҳуқуқбузарларни тарбияламайди, бетаъсир амал холос.
Яна қанча бола ўлиши керак бундайларга қарши жиддий чоралар жорий этилиши учун? Ёки уларнинг “авторитети” қўрқитяптими? Қўрқитмасин, бегуноҳ ўлиб кетаётганларнинг оҳ-нолалари қўрқитсин. Праваси олиб қўйилсин, улови мусодара қилинсин, хуллас, зарарсизлантирилсин. Улар ўзи хавфли манбага айланиб боряпти тобора.

2-дебат санаси эълон қилинди
Сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги жонли эфирда ўтказиладиган 2-дебат 4-октябр куни соат 17:00 да Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлади.
Унда бешта партия янги ташаббусларини билдиради. Қизиқ, бу сафарги дебатда устунлик ким томонда бўларкин?
Бундан аввалги дебат 27-сентябрь куни ўтказилганди. Унда бешта партия ўз дастур ва стратегиялари билан тақдимот қилганди.
Ҳар ҳафта дебатлар — бу яхши, сиёсий майдон анча жонланяпти.
#sаylоv24

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Кўча-кўйда, корхона-ташкилотларда хато ёзилган эълонлар, матнларни кўриб қоламиз. Афсуски, орфографик, стилистик хатолар жуда кўп учрайди ва бунга кўпчилик эътибор ҳам қилмайди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази @softil_bot ни ишга туширди. Агар сиз ҳам йўлингизда хато ёзилган пешлавҳаларни кўрсангиз, бот орқали сурат ва локацияни юборсангиз, марказ ходимлари жойга чиқиб, хатони масъуллар билан биргаликда тўғрилашар экан. Хуллас, яхши ўйланган ташаббус, фойдали бот, эслаб қолинг, @softil_bot
Cурат

Бугун операга тушдим.
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Жорж Федерик Ҳенделнинг (1685 - 1759) машҳур “Тамерлано” операси италиялик режиссёр Стефано Пода талқинида қўйилди.
Операнинг илк жаҳон премьераси бундан 300 йил олдин бўлган ва ғарб санъати дурдонасига айланган.
Албатта, асарда тарихга муқобил қарашлар акс этган. Лекин сюжет оригиналлиги, драматизми, тагмаънолари билан “шедевр” яралган — тан бермай иложи йўқ.
Стефано Пода эса мумтоз асар сюжетини “брутал хайтек” декорациялар (айланиб турадиган улкан отнинг боши ўзи алоҳида ҳайрат), динамик ва нафосатли рақслар, ёрқин ва қимматбаҳо костюмлар, айниқса, ўзбек анъанавий мусиқаси билан уйқаш қилиб катта шоуга айлантирган.
Асар сюжетида Амир Темур ва Боязид зиддияти ҳамда Боязиднинг қизи ва Амир Темур ўртасидаги муҳаббат қиссаси ётади. Нафрат билан эгиз туғилган, уруш доялик қилган муҳаббат фожиасини кўрасиз.
Ролларда ёрқин ижрочилар:
Амир Темур - Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва яна бир қатор давлатлар халқ артисти Женисбек Пиязов
Боязид — испаниялик тенор Хуан Санчо
Боязиднинг қизи Астерия — аргентиналик Вероника Кангеми
Бибихоним — Юлдуз Ражабова.
Жами 200 дан ортиқ ижрочилар иштирок этган йирик масштабли саҳна асари бўлибди.
Мазза қилдим! Ташкилотчилар, санъаткорлар — ҳаммаларига раҳмат!🙏 Бравоо👏👏

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки даҳшатдан шунчаки қойилгача!
Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг аввалги ва ҳозирги ҳолати.
Тубдан ўзгартириб янгиланибди.
Ўқитувчи сийланмагунича келажак ўзгармас. Устозларга бундай сийловлар бардавом бўлсин!
@shahnozxon
Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг аввалги ва ҳозирги ҳолати.
Тубдан ўзгартириб янгиланибди.
Ўқитувчи сийланмагунича келажак ўзгармас. Устозларга бундай сийловлар бардавом бўлсин!
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тўйимиздан 3 кун ўтиб тренировкага чиқиб кетганман” — Диёра Келдиёрова
“Келинлар қўзғалони”даги кенжа келин Нигора бизнинг кунларда😍
Тўлиқ видео бу ерда:
https://youtu.be/56IXgoFj0JY
@shahnozxon
“Келинлар қўзғалони”даги кенжа келин Нигора бизнинг кунларда😍
Тўлиқ видео бу ерда:
https://youtu.be/56IXgoFj0JY
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Гуллар шаҳри"да "Адолат" партияси билан учрашув бўлиб ўтди
Партия етакчиси Робахон Махмудова Наманган вилоятида бўлиб, ҳудуд сайловчилари билан учрашди.
Партия фуқароларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга, ўз фикрларини эрки ифода этишга ундамоқда.
Учрашув "Адолат" социал-демократик партиясининг янги сайловолди дастурини таништириш, фуқаролар билан бевосита мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини тинглашга қаратилган.
#saylov24

Массачусеттс технология институти вице-президенти Эрик Гримсон Ўзбекистонда маъруза қилади!
Эрик Гримсон - асли канадалик, ахборот технологиялари мутахассиси, дунё тан олган машҳур олим, Массачуссетс технологиялар университети академик ривожланиш бўйича канцлери. Сунъий интеллектни ривожлантириш ассоциацияси аъзоси.
Гримсон "Келажакка тайёргарлик: барча соҳада сунъий интеллект" мавзусида "Янги Ўзбекистон" университетида маъруза қилади.
Маъруза вақти: 15 октябрь соат 16:00
Маъруза жойи: Янги Ўзбекистон университети
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfKWCA3MoquAf28pWemZU2kAZ3dvQ0xBnl6aZ5qKcVYxhU4TA/viewform
Жойлар чекланган, шошилиш керак!

ЎзЛиДеп сайловолди дастурини кўргазмали тарзда тушунтиряпти
Сайловга 19 кун қолди. Партиялар эса тарғибот ишларини ўтказишда ҳамда талаб ва таклифларини таништиришда давом этмоқда.
ЎзЛиДеп ҳам ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларини таништирмоқда (видеода👆)
Видеода партия таълим, тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш ва соҳалари бўйича келгуси режалари билан таништириб, ўз мақсад ва вазифаларини таъкидлаб ўтган.
Таъкидланаётган барча таклифлар яхши албатта. Аммo уни келгусида амалда бажарилгани кўриш ундан-да яхши.

Интеллектни ошириш ва дунёга бошқача назар билан қарай бошлашнинг ягона усули бу — мутолаа.
Шунингдек, илм-фан оламидаги сўнгги тадқиқотлар, Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий ҳодисаларга муносабат ва шахсий мулоҳазаларни ҳам кузатиб бориш лозим. "Safar" канали шундай контентларга бой, каналга обуна бўлинг👇
@safarblog
Шунингдек, илм-фан оламидаги сўнгги тадқиқотлар, Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий ҳодисаларга муносабат ва шахсий мулоҳазаларни ҳам кузатиб бориш лозим. "Safar" канали шундай контентларга бой, каналга обуна бўлинг👇
@safarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Пробний” сакрашга ҳам имкон йўқ эди”
Параолимпия чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова тарихий рекордни ўрнатиш йўлидаги сўнгги тўсиқларни қандай енггани ҳақида.
Бу қиз ҳақиқий қаҳрамон! Асарлар ёзилиб, фильмлар олинса арзийдиган шахс.
@shahnozxon
Параолимпия чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова тарихий рекордни ўрнатиш йўлидаги сўнгги тўсиқларни қандай енггани ҳақида.
Бу қиз ҳақиқий қаҳрамон! Асарлар ёзилиб, фильмлар олинса арзийдиган шахс.
@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-23 октябрь кунлари депутатлик сайловларида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади.
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби қандай?
Муддатидан олдин овоз бермоқчи бўлган сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
Сайловчи сайлов бюллетенини олгани ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади. Сайловчи ўзи томонидан тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради. Конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосини имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.
Видеода жуда содда қилиб тушунтирилибди.

Forwarded from Nostandart Huquq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дебатда аёл спикернинг фаоллиги қувонтирди
5 октябрь куни сиёсий партияларнинг иккинчи дебатлари очиқ, шаффоф ва қизғин ўтганига гувоҳ бўлдик. Дебатлар деярли барча телеканаллар орқали жонли эфирга узатилди, тўғридан тўғри мулоқот учун имконият яратилди.
Дебатларда аёл спикернинг фаол иштирок этгани ҳам мени қувонтирди. У ўзига ишонч билан фикр билдирганида Ғарб мамлакатлари ёки Канада, Янги Зеландия сингари давлатлар сиёсатида гендер тенглиги йўлида эришилган тараққиёт ёдимга тушди.
Хусусан, унинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фикрлари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Партия лидерларининг гендер тенглик борасидаги ташаббуслари кўпроқ қўллаб-қувватланиши керак. Чунки бизга жамиятнинг ҳар бир қатлами ва гуруҳи қарашлари ҳамда манфаатларини ўзида акс эттирган Парламент керак.
Бунда айрим таклифлар қаттиқ танқидга учраса, баъзилари тўла қўллаб-қувватланиши ҳам табиий ҳол)