Shahnoza Soatova blogi
6.67K subscribers
1.49K photos
489 videos
3 files
1.92K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Декрет пулини тўламаса, жавобгарликка тортилиши мумкин.

📍Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини белгиланган миқдорларда тўламаслик:

💵БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўмдан) 15 бараваригача (4 млн 50 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мазкур ишлар меҳнат инспекциялари томонидан кўриб чиқилади.

#хотин_қизлар_ҳуқуқи

@shahnozxon
"Газета.уз" ИИВга таяниб берган маълумотларга кўра, 2021 йил январь–октябрида бўлган 7,7 мингта авариянинг 49,7 фоизи йўл ҳаракатини ташкил этиш ва йўллардаги носозликлар, пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтиш, болаларни қаровсиз қолдириш, йўл белгиларини йўқлиги ёки светофор носозлиги оқибатида юз берган. Буларнинг бирортаси "права"га боғлиқ эмас.

Қолган 50,3 фоизи эса тезликка риоя қилмаслик, "встречний"га чиқиш, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб кетиш, велосипедчиларни уриб юбориш, маст ҳолда машина ҳайдаш, светофор ё йўл белгиси ишорасига риоя қилмаслик, ҳаракат давомида телефондан фойдаланиш, ҳайдовчининг тажрибасизлиги (7 фоиз) оқибатида юз берган. Охирги 7 фоизлик ҳолатни айтмаса (бунда ҳам машина ҳайдашни билиш ҳақида гап, қоидалар ҳақида эмас), қолганида жазодан қўрқмайдиганлар асосий сабаб бўляпти аварияларга.

Шундай ҳолатда автотаълимнинг авариялардаги аҳамиятини бўрттириб, шиширилиши, кейин хусусий имтиҳон оладиган аллақандай марказ ташкил этилишию, у марказни вазир ўринбосарларигача тақдимот қилиши, ҳамма мақтаб ёзиши, марказ проморолигида эса одамлар "Миллий ТВ" ходимларини таниб қолиши, Муҳримнинг кичиккина тадқиқотида ҳам "Автотест"нинг мўралаб чиқиб қолиши...

Бизни боплашдими?))

Мен ишдан уйга пиёда қайтар эканман, ноқулай, пиёдалар кесиб ўтиш жойи йўқ йўллардан болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар, умуман, пиёдалар ўз жонларини хатарга қўйиб кесиб ўтаётганларини кўраман. Статистикага кўра эса, йўллардаги аварияларда қурбонлар асосан пиёдалар! Афсуски, ушбу муаммоларни бартараф этиш соққа келтирмайди, аксинча, харажат талаб қилади. Ягона имтиҳон марказининг очилиши эса, яхши гумонлар қилинганида, одамларга зарар келтирмайди. Лекин агар биз шу билан автоҳалокатлар муаммосини ҳал қилдик деб алдаш ва алданишга рози бўлсак, бу марказнинг зиёни катта бўлади. Чунки энди бошқа ишлар қилинмайди ёки етарли эътибор ва шаҳд билан қилинмайди, йўлларда авариялар ва қурбонлар кўпаяверади, деган хавотир бор.

Бугундан бошлаб Тошкент ЙҲХБ РИБлари ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олишни тўхтатишди.

Ҳужжатда хусусий компанияЛАР фаолиятини бошлаган ҳудудларда ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар олиш тўхтатилиши (корхонанинг лицензияси амал қилишни бошлаган кундан) айтилган.

Аммо қани ўша "-ЛАР"? Ҳозир амалда фақат битта кеча тақдимоти ўтказилган корхона бор ва у энди монопол (назарий жиҳатдан, яна бундай корхоналар очилиши мумкин, бироқ бу нақд дегани эмас).

Нимага майдон биттагина корхонага қолди? Хусусий секторда рақобат пайдо бўлгунича эл кўзига бўлса-да ЙҲХБ РИБлари рақобатчи бўлиб турса бўлмасмиди?

Монополияга қарши кураш қўмитаси мавжуд вазиятга қандай баҳо беради?

Хуллас, ғалати ишлар бўляпти.

@shahnozxon
Мен жуда ҳурмат қиладиган профессионал кадрлардан бири Қобулжон Ахмедов «Менинг юртим» телеканалига Бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эшитиб қувондим. Қобулжон бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди (ҳамкасб эдик).

Қобулжонни билимли, салоҳиятли ва кучли кадр сифатида яхши биламан. Ёшлар ишлари агентлигида ҳам ёшлар учун кўп лойиҳаларнинг тепасида турди. Бу тизимдаги мен энг яхши кўрган «Ёш китобхон» ва «Ёш китобхон оила» лойиҳаларида ҳам айнан шу кишининг алоҳида ўрни бор. Қолаверса, Бўзатов FEST'га ҳам ўзи бош-қош бўлган.

«Менинг юртим» телеканалидан энди катта ўзгаришлар кутиб қоламиз. Тайинлов хайрли бўлсин.

@shahnozxon
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси энг шаффоф ташкилотлардан бири сифатида эътироф этилди.

Унча-бунча футбол кўриб тураман, соҳанинг қалашиб ётган муаммоларини бироз биламан. Ўзбек футболига ишқибозлардан доим эътирозлар кўп ва асосан ҳақли эътирозлар.

Футболда коррупция, турли ўйинлар ҳақида кўп гапиралади. Шу шароитда соҳага оид флагман ташкилотлардан бири - Профессионал футбол лигасининг очиқлик томон ташлаган иродали қадам умид уйғотади, қувонтиради.

ПФЛ энг шаффоф ишлаётган ННТлар кучли 20 талигига кирди. Ушбу рейтинг Адлия вазирлиги ва ЎзННТМА томонидан ишлаб чиқилган мезонлар асосида баҳоланди. 2021 йилда ўз фаолияти тўғрисида маълумотларни тақдим этган ва очиқ манбаларга жойлаган 100 дан ортиқ ННТлар орасида ПФЛнинг эътироф этилиши жуда яхши мужда.

Ташкилот 2021 йилда қанча пул топгани, унинг молиявий манбаларига батафсил маълумот берган. Шунингдек, ишлатилган харажатларни тийин-тийинигача тўлиқ очиқлаган.

Албатта, ПФЛ - бу бутун ўзбек футболи эмас, унинг бир қисми. Аммо салмоқли қисми. Қолган футбол ташкилотларига яхши ибрат кўрсатади ва бу охир-оқибат футболнинг шаффофлашишига ҳамда дардларидан тузала бошлашига ёрдам беради деб умид қиламиз.

ПФЛни ва шахсан Диёр Имомхўжаевни чин дилдан қутлайман! Кўз тегмасин! Бардавом бўлсин!

@shahnozxon
Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунлар қаҳрамонига айланган психолог Наргиза Сатторова Rost24 га интервью берибди ва... ҳамманинг юзига кўзгу тутибди.

Наргиза Сатторованинг боласини айиққа ташлаган аёлдан кейин кун тартибига чиқиб келишида рамзий маъно бордек. Аёл руҳий хасталиги учун боласини айиққа ташлагани айтилаётган бўлса ҳам, у айнан муваффақиятсиз оила қуриб, у ердаги стресслар фонида руҳий хасталикка чалинганди.

Наргиза Сатторова биринчи тарқалган видеосида замонавий жамиятда оиланинг мақсади ва вазифаси масаласини қайта кўриб чиқиш ва янги даражада уни муҳокама қилишга чорлаганди.

Интервьюда эса казо-казоларнинг ҳам ўйламай, шошилиб, тўлиқ ўрганмай, билмай гапириб, ёзиб, ҳайқириб қўйганларини исбортлаб берибди. Асли биринчи видеодан 10 дақиқа эмас, ҳар икки томонидан яна 5 дақиқадан қўшиб кўришганида эди, бунақа шарманда бўлиб, аллақандай хайпчи, "муштарийхўр", манипуляторлар чилдирмасига ўйнамас эдилар. Мен лол қолганим кап-катта домлалар, журналистлар. олимлар "видеодан уч дақиқа, беш дақиқа кўрдим, етади" деб гап бошладилар. Атай эҳтирос қўзғаш учун эркакларга тааллуқли жойидан бошлаб кесилган видеони тарқатганлар росса мазза қиворишди ўша пайтлар.

Психолог бу сафар эркаклардан мазкур жараёнда кўрсатилиши керак бўлган мулоҳазакорлик ва мушоҳадани аёл боши билан намоён этибди. Узр сўрамабди, бировни айбламабди, ўзини оқламабди, савол қўйибди, фикр айтибди, темир даллиллар билан исботлабди. Хуллас, мот! Ва албатта, психологларга хос ташхис қўйибди: ўзига, жамиятга, оилага, эркакларга, аёлга.

Асли бу баҳслар керак, улардан хулосалар керак. Лекин жаҳолат билан оқиллик баҳс қилолмайди. Ҳар қандай баҳс оқиллар аро, атрофлича масалани ўрганиб, кейин қилинса манфаатли бўлади.

Энди иқтибослар:

Наргиза Сатторовадан: "Оилани қандай эҳтиёж билан қурсангиз. ўша эҳтиёж қондирилиши билан, оила аҳамиятини йўқотади. Оилани шундай абадий, бир умрлик эҳтиёж билан қурингки, шундай сабаб топингки, унинг аҳамияти сўнмасин, ажримлар бўлмасин"

"Мен аёлларга мустаҳкам ва тотув оила қуриш ҳақида билим-тажрибаларимни улашмоқчи эдим. Лекин юқоридаги оғриқли саволларга асосли жавоб топа олмаганим учун, билимим етарли бўлмагани учун бошлаёлмай турибман. Аввал бу аргументларга конкрет жавоб топиб олишим керак. Олдимга келган аёлларни ёлғондан юпатиш ниятим ниятим йўқ."

Бобур Ниёзовдан:"...биз эркаклар ҳозир мазлума аёллар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмасак (фақат савобни умид қилган ҳолда!), эртага аниқ агрессив феминизм билан курашишимизга тўғри келади. Хабардорлар билади, бу жуда ёқимсиз ва ўн баробар машаққатли уруш бўлади. Алҳамдулиллаҳ, сумма алҳамдулиллаҳ дейманки, аёлларимиз ҳалиям бўлса нисбатан анча сабрли. Лекин аҳвол тузатилмаса, бу сабр узоқ давом этмайди. Бир кун келиб қозон портлайди. Ҳайвонот боғидаги воқеа ҳам димиқиб кетган қозондан чиққан бир учқун бўлиб чиқди."

"Туппа-тузук фикрли, зиёли, кўпни кўрган биродарларимиз ҳам тўлиқ видеони кўрмай туриб, муаллиф аслида нима демоқчилигини аниқламай туриб, бу аёл ҳақида дарров хулоса чиқариб қўйишаяпти. Эмоционал постлар остида эса ҳақорат, кесатиш, такфир, ҳаёсиз фантазиялар, ҳатто "ими-жимида тинчитвориш" кабилар. Ҳолбуки, қочган ҳам, қувган ҳам "қола Аллоҳ, қола Росул", деб турибди".

Мендан: Бир неча марта шошиб гапириб қўйиб оғзим куйди. Ўйлаб ўрганиб кўрай дейиш одати тобора қатъий шаклланяпти. Юз минглаб, миллионлаб аудиторияга эга бўлган одамлар учун ҳам ушбу воқеа айни хулосаларга олиб келишига тилакдошман. Зеро бировга нисбатан билиб-билмай адолатсизлик қилишдан Роббим ўзи асрасин!

@shahnozxon
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг жамоатчиликка анъанавий йиллик ҳисоботи бошланмоқда. Ҳисоботни қуйидаги ҳаволадан кўришингиз мумкин.

https://www.youtube.com/embed/3Gu9W4y03oE

@shahnozxon
Адлия вазири Тик-ток блокланиши тўғрисида:

Мен ахборот эркин тарқатилиши тарафдориман. Техник томондан буткул блоклаш имконияти борми? ВПНлар бор-ку. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак. Ёмон контентлар фақат Тик-токдами? Унда қаердан диний экстремизм, зўравонликка тарғиб кучайяпти?

Ахборот майдони эркин бўлиши керак.

Вазир билан очиқ мулоқотни қуйидаги ҳаволадан кўриш мумкин.

https://www.youtube.com/embed/3Gu9W4y03oE

@shahnozxon
Адлия вазири онлайн қиморлар тўғрисида

Қимор анча муаммоларга сабаб бўляпти, тўғри. Лекин уларнинг сайтлари, базалари хорижда жойлашган. Техник жиҳатдан блоклаш самарасиз, “впн”лар бор.

Лекин қимор қонунчиликда тақиқланган. Бунинг назоратини кучайтириш лозим. Бу тўғридан-тўғри бизнинг йўналиш эмас, аммо таклифларимизни берамиз.


@shahnozxon
Адлия вазири IMEIни рўйхатга олиш тизими ҳақида

Мен ҳам арзонлашиши тарафдориман, фуқаро сифатида. Биз рационализатормиз. Жамоатчиик бекорга кўтармаяпти буни. IMEI рўйхатга олиш қулай ва арзон бўлиши керак. Буни қатор давлатлар йўлга қўйган. Ноқонуний телефонлар савдосининг олдини олишга қанча фойдаси борлигини рақамлар кўрсатяпти. Лекин одамлар сезмаслиги керак ҳатто бунинг юкини. АКТ Шерзод Хатамович бу ҳақида гапирган эди, рўйхатга олишни соддалаштириш борасида иш боряпти, менимча.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко яна ўша ҳунарини қиляпти

Битта ўзим бу ерда ўтиравераманми, бошқалар ҳам кирсин иттифоққа деяпти ёнбошлаволиб Кремлнинг пропагандачиси Соловьевга. У ҳам яйраб кетяпти.

Айтишича, биз барибир қўшиларканмиз, "союз" тикланаркан, бу кишимнинг тўлиқ бахти учун шу етишмай турганмиш.

Қачонгача "батька" Мустақиллигимизни таҳқирловчи, камситувчи, бизнинг давлатчилигимизга таҳдид бўлган бу каби сўзларини айтаверади ва биз жим ўтираверамиз? Ташқи ишлар вазирлиги, алёёё? Нимадир қиласизларми ё бўйнимизни эгиб, сукут аломати ризо деб ўтираверамизми? Ўтган гал гапирганида Президент аниқ-тиниқ қилиб ташқи сиёсатимиз йўналишини кўрсатиб берди-ку, шунга таяниб нимадир қилиш, норозиликни билдириш, бундай гапларга тоқат қила олмаслигиизни айтиш қийинми?

Одамнинг кайфиятиям, ҳафсаласиям бир тийин бўляпти, рости. 😢😢😢
Ишонч керак эртамизга, мустақиллигимиз бардавомлигига. Беринглар шу ишончни, муносиб дипломатик жавоб қайтаринглар бу одамга.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун икки туғилиш куни. Бири ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуди, иккинчиси бизнинг "Мумтоз давра" туғилган кун.

Бундан бир йил аввал истеъдодли синглимиз Маҳлиё Озодовнанинг ғоясига кўра Алишер Навоийнинг "Қизил, соруғ, яшил..." радифли ғазалини ўқиш сабаби ила бошимиз бир жойга қовушганди. Бу ва бундан кейинги ҳар бир лойиҳамиз шунчаки юрак чақириғи ва хайрихоҳлиги самараси эди. Ҳеч нарсани олдиндан режалаштирмадик, топшириқ олмадик ё бермадик. "Қилайлик... Қиламиз!" Шундай яшаяпмиз. Йил давомида кўп кўриниш бера олмадик, Лекин нималардир қилишга уриндик. Яна имкон қадар давом этамиз!

Мурувват – барча бермакдир, демак йўқ,
Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ. (Алишер Навоий)


Навоийга эҳтиром ила,
"Мумтоз давра" хонимлари

@shahnozxon
Бугун жонажон Корзинкамизнинг ўзбек тилидаги Телеграм-канали тасдиқ белгисига эга бўлибди. Бу воқеа ўзбек тилига улкан ҳисса қўшган бобомиз Алишер Навоийнинг таваллуд топган кунида рўй бергани ҳам ўзига хос рамзий маъно касб этади.

Мен маҳсулотлар ассортименти, нархлар ва чегирмаларга оид барча маълумотни шу ердан оламан. Вақтни тежаши ва қулайлиги жиҳатидан таҳсинга сазовор.


☑️ Ўзбек тилидаги Телеграм – t.me/korzinkauzb
☑️ Рус тилидаги Телеграм – t.me/korzinkauz
☑️ Facebook – fb.com/korzinkauz
▫️ Instagram – instagram.com/korzinkauz
▫️ Twitter – twitter.com/KorzinkaUzbek
Forwarded from davletovuz
Александр Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақида охирги билдирган баёноти юзасидан расмий доиралардаги манбамиз қуйидагиларни маълум қилди:

- Бу каби қатор тутуриқсиз баёнотлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан эришилган давлатлараро муносабатларнинг руҳи ва даражасига мутлақо мос келмайди.

Ҳурматли Александр Григорьевич, аввало, ўз мамлакатининг ички ва ташқи масалалари билан шуғулланса оқилона йўл тутган бўлар эди. Зотан, бугунги кунда Беларусдаги муаммолар “яшириб” қўйилгани билан, буткул бартараф этилмаган.

Бундай ҳолатда ўзини “рангли инқилоблар”ни бартараф этиш бўйича етук “эксперт” сифатида кўрсатиш, бошқа мамлакатлардаги вазиятга баҳо бериш ва уларнинг ташқи сиёсатини шарҳлашга уринишнинг ҳожати йўқ.

Ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида ўз келажагига нисбатан аниқ қарашга эга ҳамда фақатгина халқ ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт стратегияси йўлида олға интилишда давом этади.

Яна бир бор барча “маслаҳатчи”ларга ўз ишлари билан шуғулланишларини тавсия қиламиз.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Муҳримнинг Тошкентдаги жамоатчилик транспорти ностальгиясини қўллаб мен ҳам хотираларимни ёзгим келди.

Муҳримдан каттароқман, мен ўша қизил трамвайларни кўрган авлод вакилиман🤪

8-трамвай юрарди – Бешқайрағоч – Вокзал маршрутида: 15-20 дақиқа, баъзан 3-5 дақиқа кутардик, яъни вақт оралиғи ё регламентланмаган, ё унга риоя қилинмасди – омадга боғлиқ. Кўпинча тиқилинч бўларди, айтишларича, холамнинг иккита қилиб ўрилган узун сочларининг битта ўримини безорилар шу 8-трамвайда кесиб олишган. Холам сезмаганлар, тушгач билиб қолганлар (бу нақадар тиқилинч бўлганини баҳолаш учун))

Баъзан ток ўчиб, соатлаб трамвай келмай қоларди – бекатда бўлсак, сабр билан кутардик, трамвайда бўлсак, ўтиргандан кўра юратурайлик, ток келса йўл-йўлакай чиқиб олармиз деб пиёда кетардик. Бекатлар номига бекат, соябони ҳам йўқ эди – нолимасдик. Автобус эса... 12 ёшларимда тоғамникига борамиз деб 64-маршрутли автобусни 50 дақиқа кутганимиз, барибир келмагач, уйга қайтиб кириб кетганимиз эсимда (транспорт режаларимизни ўзгартириб юборарди баъзан).

Талабалигимда ҳам, узоқдан шу олтмиш тўртнинг қораси кўринса, шошиб-югуриб қолардик – “шошмиштўрт” дердик ҳазиллашиб)) Улгурмасак, йўлчипта ўтмайдиган “маршрутка”га қимматроқ тўлаш керак бўларди-да.

Айтганча, вузгородокда бир нечта талабалар кайфда шўхлик қилиб охирги бекатда турган троллейбусни ҳайдаб кетишган экан. “Эртасига дарсга миниб келишмоқчи бўлгандир-да мақтаниб” деб роса кулгандик😂😂😂

Лекин бир жиҳати, энг яхши жиҳати, шу эдики, вариантлар кўп бўларди. Автобус келмаса, трамвай, трамвай келмаса троллейбус... Биридан бирига сакраб кетаверардик, йўлкира ҳам қиммат бўлмаган, йўлчиптамизга ишонардик ҳам. Транспорт турлари эса кўп эди.

Такси – ҳашамат эди, албатта. Болалигимда “чиқ-чиқ” қилиб ҳар 100 метрга 2 тийиндан урадиган ҳисоблагичи бор таксида юрганим эсимда. Жуда кам чиқардик, таксида юрган кунлармиз байрам эди. Таксилар ҳам, машина ҳам кам бўларди.

Бора-бора қулай “Шкода” трамвайлари ва троллейбуслари келди, интервал камайди, сони кўпайди, янги-янги маршрутлари очилди, бекатлар соябонли, дўконли, рекламали бўлди. Болаларим машинада эмас, трамвай-метрода юрайлик деб талаб қилишарди – паркдаги аттракциондан кам жойи йўқ “катайса”. Яъни бир давр келди, Тошкентда Муҳрим айтганидек, жамоатчилик транспорти анча ривожланди.

Кейин эса... троллейбус йўқотилди, сўнгра трамвай... сўнгра автобуслар ёна бошлади... Трамвай Тошкентда охирги кунларни яшаётганда қизим дадаси билан айланиб келишди, болада яхши хотира қолиши учун.

Муҳрим Лондонни тилга олибди. Мен Гаагани мисол келтирай: у ерда трамвай ва велойўлаклар шаҳарнинг асосий қон томирларидир. Машиналар кам, яшил ҳудудлар кўп, трамвайлар замонавий, одамлар маданиятли – велойўлакда писта чақиб юришмайди, пиёдалар йўлагидан юришади фақат. Хуллас, жамоатчилик транспорти борасида биз интиладиган марралар узоқ, лекин уларни эгаллашимиз шарт.

Шаҳарга 90- йиллар охири – 2000-йиллардаги жамоатчилик транспорти ўсиш динамикасини қайтариш керак!

@shahnozxon
Shahnoza Soatova blogi
Муҳримнинг Тошкентдаги жамоатчилик транспорти ностальгиясини қўллаб мен ҳам хотираларимни ёзгим келди. Муҳримдан каттароқман, мен ўша қизил трамвайларни кўрган авлод вакилиман🤪 8-трамвай юрарди – Бешқайрағоч – Вокзал маршрутида: 15-20 дақиқа, баъзан 3-5…
Бу постни ўтган йилнинг майида ёзган эканман. Бугун Президент томонидан Тошкентга трамвайлар қайтиши ҳақида эълон қилинди. Қай даражада қайтади, аввалгидек қамров бўладими – билмайман, бироқ қайтаётганидан жудаям хурсандман. Шу билан жамоатчилик транспорти борасидаги сиёсатимизда туб ўзгариш бўлса ажаб эмас. Автойўлларни чексиз равишда кенгайтириш мумкин эмас, фуқаролар эса чексиз равишда монополистдан авто сотиб олишдан бошқа танловларга ҳам эга бўлиши керак. Хайрли иш, бардавом бўлсин!

@shahnozxon
Аввалги пост ўчирилди. “Автотест” ёпилиб кетган экану аллақачон🤦‍♀️🤦‍♀️🤦‍♀️ Ман “винават”, узрларим!

Қовун тушди😂 Бўптуради! Худомидик бехато. Бошқа саволлар билан қайта қўяман ҳозир.

@shahnozxon
Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олувчи “Ягона имтиҳон маркази” ўзига тегишли эканини тан олибди. Мардлик яхши.

Энди саволлар.

Манфаатлар тўқнашмаслиги учун ўқитувчи ташкилот ва имтиҳон олувчи ташкилот битта одамга қарашли бўлмаслиги керак. Келажакда Комил Алламжонов ёки у томонидан аффилланган шахслар автомактаблар очмаслигига кафолат борми? Бу борада манфаатлар тўқнашувининг қандай олди олинади? Шунингдек, соҳада рақобатни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш учун нималардир қилиш керак эмасми? Қонун ижодкорлари бу саволлар ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак.

Биз Комилжон Исмоиловични жамиятдаги турли муаммоларга мунтазам муносабат билдириб келувчи фаол деб биламиз. У кишидан ўзлари видеода тан олганлари - аварияларнинг бошқа (серхаражат, аммо ўқимай права олишдан кўра юқорироқда турган) сабабларига қарши курашда ҳам фаоллик (ҳеч бўлмаса сўзда) умид қилишимиз мумкинми? Ҳар ҳолда, бир ишга бел боғласалар охиригача етмагунча тинчимас эканлар.

@shahnozxon
“Йўлларда қатновни ташкил этиш ва хавфсизликни таъминлаш илм билан ҳамоҳанг бўлиши керак” – Президент.

Йиғилишда Юнусободнинг Юнус-ота кўчасида 2020 йилда 4 та автоҳалокат содир бўлган бўлса, 1 дона светофор ўрнатиш орқали 2021 йилда бирорта авария бўлмагани, Кичик ҳалқа йўлининг Лак-бўёқ корхонаси қаршисида қарама-қарши йўлни ажратувчи тўсиқ ўрнатиш орқали аварияларга барҳам берилгани мисол қилиб келтирилди.

Мана сизга илмий ёндашув ва оддий таҳлил билан ечим”, деди давлатимиз раҳбари.

Пойтахт ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда тезлик чекловларини илмий асосланиб белгилаш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди.
Таниқли шахслар дори воситалари рекламасида иштирок этиши тақиқланмоқда

Сенат қўмитасида янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун билан телеканалларда давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланмоқда:

— таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши;

— олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш.

Қонун Сенат томонидан тасдиқланиб, Президент томонидан имзолангач кучга киради.

@shahnozxon
Forwarded from Shokirjonov news
Хайрия учун йиғилган пулларни фирибгарлар беморнинг пластик картасидан ўғирлаб олишибди

Бемор онаси шифо топиши учун жон куйдириб юрган андижонлик қизалоқ, 13 ёшли Оминахон яна менга алоқага чиқди. Каналимизнинг азалий аъзолари бу қиз онасини оғир дарддан халос қилиш учун, даволатиш учун чопиб юрганини билишади. Шу каналда аввал ҳам икки-уч марта хайрия акцияси ўтказиб, онанинг даволанишига пул тўплаб берган эдик.

Бемор — Абдураҳимова Муҳайё, 40 ёшда. 9 йилдан буён миастегия касаллиги билан оғриб келмоқда.

«Аям 2018 йилдан бери 2-гуруҳ ногирони. Ҳозирда қўллари яхши ишламийди, кимдир ўрнидан турғизиб қўймагунча туролмайдилар. Овқат еяётганларида қоқиниб кетадилар, ютиниш қийин жудаям. Ҳозирда Андижон шаҳрида клиникада даволаняптилар. Бошларига кислород етишмаётганидан қон яхши айланмай битта кўзларига таъсирини кўрсатиб, кўриш қобилияти пасайяпти», — деб ёзганди қизи.

Тўғриси, саховатли инсонларнинг кўрсатган ёрдами туфайли онанинг аҳволи анча ўнгланган. Улар феврал ойининг иккинчи ярмида Акфа-Медлайн клиникасида навбатдаги даволаш курсини ўташ учун йиғиб юрган пулларини интернет-фирибгарлар ўғирлаб олишибди.

«Сиздан битта илтимосим бор эди. Яқинда бир амаки онамнинг навбатдаги муолажалари учун карталарига пул тушириб берувдилар. Кейин кимдир CLICK’данмиз деб телефон қилиб, «картангиздан кимдир пул ечиб олмоқчи, махфий кодни айтинг, биз картангизнинг хавфсизлигини таъминлаймиз», дейишган экан содда онам ишониб махфий кодни айтибдилар. Онамни картасидаги пулни фирибгарлар ечиб олишибди.

Банкка бордик, ички ишларга бордик, лекин кимнинг ҳисобига пулни туширишганини аниқлаб беришолмади. Кейин бизга банкдан бошқа карта беришди. Сиздан илтимосим: шуки агар йўқ демасангиз, канализга онамни хайриясини, 15 февралда Акфамедлайинга муолажага боришлари учун қўйиб бероласизми. Биламан сиз яхши инсонсиз, бизга кўп ёрдам қилдингиз, каналингиз аъзолари ҳам барчаси яхши инсонлар.

Агар ёрдам қилсангиз, сизни ва каналингиз аъзоларини дуо қилардик, бизга қилиб келаётган яхшиликларингизни Аллоҳим зиёда қилиб мукофотласин»
, — деб ёзибди қизи Оминахон.

Кимда ким савоб умидида беморга пул ўтказишни истаса, унинг янги пластик карталари рақамини қуйида:

UzCard:
8600 0602 2436 7913
VIZA card: 4231 2000 0950 8846