Shahnoza Soatova blogi
6.63K subscribers
1.52K photos
503 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Фейсбукда Нилуфар Жумаева ёзмоқда.
(имло ва услубият сақланган ҳолда улашилмоқда)

Ўзбекистон Гимнастика федерациясига чизгилар

Ўзбекистон гимнастика федерациясини ислоҳ қилиш керак! Икки йил умрим шу федерацияда ўтган она сифатида айта оламанки, бу ердаги тренерларга шогирдининг ютуғи мутлақо аҳамиятсиз. Юқоридан ким бу Федерацияни Крышовать қилади, билмайманку, лекин ўша одам Ўзбекистоннинг душмани экан. Акс ҳолда бу федерация ўзини шу пайтга қадар намоён этган бўларди. Сабина Тошкенбоева, Федерация эшигидан киришдан чиққунча шу қизнинг исмини эшитасиз. Бироқ адашмасам энг катта натижаси Осиё ўйинларида иштирок этгани, холос. Ҳозиргина "O'zbekiston" телеканали орқали намойиш этилган бадиий гимнастика бўйича якка баҳс мусобақаларини томоша қилдим. Олимпиадага бориши керак бўлган Тошкенбоева (1-расм)да Ковид аниқлангани боис, энг сўнгги дақиқаларда Екатерина Фетисова (2-расм) унинг ўрнига борибди.🙀🙀🙀.

Гимнастикачимизнинг кайфияти хаминқадар, хавотири юзида ҳозир. Шарҳловчи-гимнастика бўйича тренер Замира Санақулованинг фикрича, Фетисова бундай нуфузли мусобақага тайёр эмас экан🙄🙄🙄. Бошқача бўлиши мумкинми?

Яқиндагина спорт гимнастикаси бўйича жамоавий баҳсларни кузатдим. АҚШ терма жамоаси сардори, 4 карра Олимпиада чемпиони Симона Байлз жароҳатлангани боис баҳсларда унинг ўрнига иштирок этиш учун олдиндан тайерланган ва заҳира сифатида олиб келинган гимнастикачи бн алмаштирилди. Бу тўгри тактика. ОЛҚИШЛАР!!!

Хўш, биздачи, бизда заҳира тайёрланадими? Фетисова 17 балл тўплаб энг паст натижани қайд этди, шарҳловчи уни бу мусобақага кутилмаганда келганини айтишдан чарчамади. Ие, бу ёги жуда ғалатию? Қандай даврда яшаяпмиз? Иссиқ жон, касал бўлиши мумкинлиги нега инобатга олинмайди. Бир йил кечиккани билан ҳисоблаганда 5 йил давомида Ўзбекистон Гимнастика федерацияси наҳот 3-4 нафар қизларни тайёрлай олмаган бўлса? Бизда Алина Кабаева даражасидаги, опа- сингил Авериналардек махоратлилар йўқми? Бор!!! Бўлгандаки. Бироқ гимнастика федерациясидагилар истеъдодлиларни ўзларининг совуқ муомаласию, дағал, қўрс, безбет муносабати бн ўлдириш билан овора.

Ҳозирги мусобақада гимнастикачиларнинг деярли ҳаммаси хатога йўл қўйди, бироқ шунга қарамай, тренерлар шогирдларини қучоқлаб, қўллаб-қувватлаяпти. Бечорагина ФЕТИСОВАни кўрганингизда эди. Тренернинг қовоғидан қор ёғяпти. Бўлди, сен шу ернинг ўзида кўмилдинг, гимнастикага бошқа келмай қўяқол, деган маънони уқиб олиш қийинмас унинг совуқ юзидан. Фетисова йиғлаворай деб турибди. Нега? Кутилмаганда бировнинг ўрнина келиб, муваффақиятсиз қатнашгани учун Фетисова айбдорми, ёки худбин тренерларми? Ўзбек гимнастикасини ислоҳ қилиб бўлмайдими? Заҳирага спортчи тайёрласа, гегемонлар тренерни еб битиришадими? Ўз пайтида Алина Кабаева ҳам Ўзбекистон Гимнастика Федерациясининг чиркка ботган тренерлари томонидан истеъдодсизсан, дея қувилган. Алина онаси бн Москвага Виннернинг олдига бориб, шуғуллана бошлагач, Ирина Виннер номига Ўзбекистон гимнастика федерациясидан Алинанинг устидан балчиққа қориштирилган хат боради. Ирина Виннер бир кўрсатувда ўзи айтиб берганди. Ўша "истеъдодсиз" қиз Виннернинг қўлидан дунёнинг биринчи рақамли гимнастикачиси бўлиб чиқади. Ғалати парадокс шундай эмасми?🙄🙄🙄.

Ўзбекистонга истеъдодлилар керакмасми? Наҳот мана шунақанги халқумидан бошқасини ўйламайдиган тренерлардан воз кечиб бўлмаса? Туризм ва спорт вазирлиги сиздан ўзгариш кутамиз. Акс холда ҳаливери сифат учун ишлашимиз даргумон.

Nilufar Djumayeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ижтимоий тармоқларда бир журналист аёлга нисбатан туҳмат ва иғволардан иборат монтаж видео тарқалди. Унга нисбатан фаоллар ўз кескин муносабатини билдиришмоқда. Биз ҳам “Мумтоз давра” гуруҳи номидан ушбу хатти-ҳаракатларга қарши ўз норозилигимизни билдирамиз. Сиз, мен, у - ҳаммамиз Ферузамиз!
Мен Ферузаман!

#men_feruzaman

@shahnozxon
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли журналист опа-сингилларим!

Бугунги жирканч воқеа асло шаштингизни сўндирмасин! Шантаж, бўҳтонлар сизни синдириб қўймасин! Мен сиз биланман!

#мен_ферузаман
#men_feruzaman
Кеча ўша видео фейсбукдаги бир 35 минг кишилик гуруҳда деярли ярим кун турди, шунча тўпалонларда ҳам олинмади, ярим тундан ўтиб иш жуда катталашгач ўчирилди. Блогерларни пости тагида ёзилган шарҳгача жавобгар дейишди, ўзи ёзмаган, аммо саҳифасида туришига у ёки бу сабаб билан қаршилик қилмагани учун катта жарималар белгиланди. Ўша 35 минг кишилик гуруҳ админлари эса тап тортмай бўҳтонни ўтказишди, ушлаб туришди, шарҳларда-ку нималар дейилмади. Видеони жойлаштирган троллдан ташқари уни тарқатишга имкон берган гуруҳ/гуруҳлар эгалари ҳам жавобгарликка тортиладими? Тўғри, гап оддий журналист аёл шаъни устида боряпти. Аммо қонун ҳаммага баробарлигини кўрсатиш учун яхши фурсат.
Админлар ва модераторлар ҳам топилсин, қилмишига яраша жавоб берсин.

#men_feruzaman

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов олтин олди!
Биз рейтингда, адашмасам, МДҲ давлатлари орасида 2-ўринга кўтарилдик.(1-ўринда Россия).
Ушбу ролик Адлия вазирлиги томонидан бундан қарийб уч йил аввал суратга олинган ва унда Баҳодир Жалолов Ватан ҳимоячиси ролини ўйнаганди. У бугун амалда Ватанимиз шаънини мардонавор ҳимоя қилди.

Раҳмат, Баҳодир!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Bugun.uz Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган янгиликларни батафсил билиб боришни истаганлар учун ахборот узатишнинг қулай усулидан фойдаланади.

@bugunrasmiy, @bugunuzlive, @bugunoqshomi телеграм-каналларига обуна бўлиб, барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Forwarded from davletovuz
Ички ишлар вазирлиги ахбороти

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

Мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади.

Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манба
Демократик жамиятларда қонунлар жамоатчилик муҳокамаси асосида қабул қилинади. Бизда бу билан боғлиқ вазият қандай?

2020 йил октябридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) янгиланган ҳолатда ишга туширилгани ҳақида кўпчилик билмаса керак. Мазкур порталда рўйхатдан ўтган фуқаролар муҳокамадаги норматив ҳужжат лойиҳалари билан танишиб, уларга ўз муносабатини билдириши мумкин.

Айни пайтда фойдаланувчилар тегишли лойиҳа нима учун ишлаб чиқилгани, унда нима назарда тутилгани, давлат бюджетидан қанча харажат талаб қилиниши мумкинлиги ва уни қабул қилишнинг бошқа оқибатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имкониятига эга.

Ҳозиргача порталда жами 9755та ҳужжат муҳокамага қўйилган. 2020 йил апрелидан бошлаб порталга лойиҳалар давлат тилида ёки давлат тилидаги таржимаси бўлган ҳоллардагина ўтказилиши белгиланди.

Президен Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда жамоатчилик назорати муҳимлигини таъкидлаб келади.
“Қонунларимиз қанчалар халқпарвар ва мукаммал бўлмасин, уларнинг мазмун-моҳиятини билмасак, ҳуқуқий онгимиз ва маданиятимиз етарли бўлмаса, ҳуқуқий бурч ва масъулият кундалик турмуш тарзимизга айланмаса, ислоҳотлардан кўзлаган мақсадларимизга етишимиз мавҳум бўлиб қолаверади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шундай экан, конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда, ҳар бирингиз жамият ҳаётида фаол қатнашиб, давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар муҳокамасида иштирок этинг. regulation.gov.uz ни худди севимли телеграм каналингиз ё ижтимоий тармоқларни кузатган каби кузатинг. Саволларингизни, эътирозларингизни, таклифларингизни билдиринг.

Бу - ўзингиз истаган келажакни яратиш йўлидаги жуда катта имконият.

@shahnozxon
Менинг жаҳлимни чиқаришди: бошқа аёлларни гапирмайсанлар, журналист бўлгани учун Ферузани гапирдинглар, хайп қилиб очко обердинглар, индамасанг ўтиб кетарди ва ҳоказо таъналар билан. Қуйидаги ушбу мавзудаги охирги пост.

Бу мавзуни атай аёллар, гендер масаласига буриб, сўз эркинлигидан чалғитмоқчи бўлаётганларга сўзим - ўхшамайди!

Биринчидан, бу фақат аёллар масаласи эмас, урғуни тўғри қўйишингизни сўрайман. Бу шахснинг шаъни ва қадр қимматини энг жирканч йўл билан таҳқирлаш орқали сўз эркинлигига таҳдид.

Иккинчидан, жамиятда таҳқирланган аёлларга муносабатни биз доим билдириб келамиз: масалан Мустаҳкам масаласида қанчалик тортишдик, самарқандлик сувга чўкиб кетган 17 ёшлик қиз, хоразмлик ўз жонига қасд қилган ёш келинчак мавзуларида ҳалиям сўроқларимиз тинмади (айтганча, нима бўлди шу ишлар, кимлардир назоратга олганди, мантиқий якунини кутяпмиз). Мустаҳкамнинг кейинги ҳолатини бу ерда келтирманг, у бошқа масала – эр-хотин ярашишни истабди, ярашибди, масъулият ўзларида. Лекин биз зўравонликка қарши чиқаверамиз. Миллионлаб аёлларни номма-ном санаб ҳимоя қилолмаймиз, албатта, лекин ҳар бир тилга олинган аёл тимсолида миллионларни ҳимоя қиламиз.

Учинчидан, Феруза масаласида гапнинг ёлғон-ростлиги иккинчи планда, бу ҳатто рост бўлганда ҳам, уни тарқатиш шантаж дейилади, биз шантажга қарши чиқдик ва буни ёзиб ҳам қўйдик мурожаатимизда таъкидлаб, тушунчаларни чалкаштирмаслигингизни сўрайман.

Тўртинчидан, мавзу бўрттирилганми, индамасак ўтиб кетармиди ёки яна ёнармиди - ҳеч ким аниқ билмайди. Лекин ҳатто индамасак шундай ўтиб кетганда ҳам, бундай ишлар тор доираларда қолиб кетганда ҳам, биз аёл журналистлар, уларнинг турмуш ўртоқларининг фикри бузилади, кўнглига ғулгула тушади, айримлар энг жирканч усуллардан тап тортмаслигини била туриб, улар жазосиз қолишини била туриб, сўз айтиш осонми? Қанча аёл журналист янаям эҳтиёткорроқ бўлади, бу сўз эркинлигига путур етказади. Агар кимдир шу томонларини ўйламаётган калтаўй бўлса ё масалани атай бошқа томонга буришга интилаётган бети қаттиқ бўлса, бир кун шантаж ва туҳматда қолиб, атрофида ҳеч кимни тополмаслигини тилайман.

Ким ахборот уруши қилса, ҳалол майдонда жанг қилсин, тақиқланган, жирканч усуллардан фойдаланмасин. Биз усулларга қарши чиқдик.

Тамом!

@shahnozxon
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Жарималар кескин камайтирилмоқда

Адлия вазирлиги янги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилибди.

Унга кўра:

☑️ муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

☑️ транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

☑️ йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шахслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

☑️ паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

☑️ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

☑️ транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

☑️ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

☑️ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистон Республикасида берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Шунингдек, лойиҳада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жарима миқдорларини ҳам камайтириш назарда тутилмоқда.

Қонун 2021 йил 1 декабрдан кучга кириши кўзда тутилган.

P/S: Ушбу ўзгаришлар қаторига ноқонуний тонировка учун белгиланган мантиқсиз катта жарима миқдорини камайтиришни ҳам киритиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Мана бу ерда муҳокамада иштирок этиб, таклифлар бериш мумкин.

👉 @deputat_kusherbayev
Жарималар қисқартирилиши мумкин, агар муҳокамада фаол бўлсак.

Бугун Адлия вазирлиги томонидан йўл ҳаракатига оид қатор жарималарни қисқартириш ва жавобгарликларни бекор қилишга доир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ушбу лойиҳани тайёрланиш жараёнида шахсан иштирок этдим. Ишчи гуруҳ охирги 6 ой давомида соҳаларни ўрганди, таҳлиллар қилди. Очиғи, келишиш жараёнлари осон кечмади, кўп тортишувлар, аргументлар, ишонтиришлар натижасида лойиҳа ушбу ҳолатга келди.

Уни янада бойитиш ё қисқартириш, таҳрирлаш, янги таклифлар қўшиш, такомиллашитриш мумкин – жамоатчилик муҳокамасида фаоллик кўрсатинг, ҳурматли фуқаролар.

Албатта, бир томондан қоидабузарликларга нисбатан жамоатчилик назоратини кучайтириш ғояси илгари сурилар экан, бошқа томондан жарима ва жавобгарлик тизими ҳам мутаносиб ва адолатли бўлиши лозим. Масалан, паспорт режимини бузиш, уни йўқотиш ва зарар етказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузиш, йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун тўланадиган отнинг калласидек жарималарни оқлаш қийин.

Жамоатчилик томонидан баъзи ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жазо чораларининг жазо тайинлашдан кўзланган мақсадга мувофиқ эмаслиги, йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий жавобгарликлар миқдори ҳозирги замон талаблари ва хавфлилик даражасига мос эмаслиги бежиз кўп гапирилмайди.

Нима учун жарималар бунчалик катта?
Навигаторлардан фойдаланиш ривожланган бир пайтда, автомашина салонига дисплей ўрнатишни тақиқлашдан маъно борми?
Қўлларини ишлатмасдан телефонда мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар (блутус, наушник) кўпайиб кетган замонда, нега ҳайдовчига улардан фойдаланиши мумкин эмас? Ахир ёнида кетаётган йўловчи билан гаплашиш тақиқланмаган ҳолда, узоқдаги билан гаплашишни тақиқлаш мантиқлими? Қўли банд бўлмаса бўлди-да.
ID-карта ёнида бўлганда, бошқа ҳужжатлар (техпаспорт, талон, права)га на ҳожат?

Битта ID-карта барча ҳужжатларнинг ўрнини босиши учун эса 2021 йил 1 декабрга қадар бир қанча базалар интеграция қилиниши керак. Бу кейинчалик яна бир қатор манфаатли лойиҳалар учун қулайликлар келтириб чиқаради дегани.

Лойиҳада нималар назарда тутилаётгани ҳақида мана бу ерда ўқишингиз мумкин.
https://regulation.gov.uz/uz/d/48571

Лекин бу ҳали лойиҳа. У пишиши, такомиллашиши керак. Муҳокамада фаол бўлинг, эътироз, таклиф, таҳрир – бари кўриб чиқилади.

@shahnozxon
Кечагина қозоғистонлик спортчиларнинг формаси биздан зўр деётувдик, бугун биз 32, Қозоғистон 83-ўринда! Лекин биз барибир норозимиз. Биз норози бўлмасак, ер чаппа айланса керак!

Энди бизга охирги кун ютган Баҳодирни сал кўпроқ олқишлангани ёқмаяпти. Ахир унинг янгигина ғалабасини нишонлашга бир кунгина қўйиб беринглар. Акбарни шахсан Президент селекторда қутлади. Бу яна кимга насиб этди?

Тэйквондодан олган олтинимиз, биринчи олтинимизни қандай шукуҳ билан нишонлагандик, унутдингларми?

Чусовитина ўтган гал олимпиадада бирон соврин олмаган бўлса ҳам, Малибу берилганди. Бу сафар ҳам нималардир берилса керак. Кеча Бош вазир Абдулла Арипов айтди-ку: “Президентимиз ҳеч бир спортчи беэътибор қолмайди дедилар” деб. Сабр қилайлик, бирам бесабрмизей)))

Умуман, бизда олимпиада ғолиблари фақат бир кун, бир марта тақдирланмайди, улар ҳали яна кўп соврину эътирофларга лойиқ кўрилса керак. Одатда, шундай бўлиб келган.

Сизлар ҳам мазза қилиб байрам қилсанглар-чи! Қўшнилар бизга ҳавасда, МДҲ ҳавасда, туркий давлатлар ҳавасда, биз эса уни бунга солиштириб, йўқ жойдан хафа бўлиб ўтирибмиз. Қўйингларе!

@shahnozxon
​​⚡️⚡️⚡️Яшасин! Биз сифат сертификати олдик!!!

Адлия вазирлиги нафақат республикамизда, балки Марказий Осиё давлатларидаги вазирликлар орасида биринчилардан бўлиб “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини қўлга киритди.

Кўпчилик “нима қипти?” ёки “у нима ўзи” деётгани тайин. Тушунтираман.

Сифат сертификати – бу ташкилот фаолияти нақадар тўғри ва самарали олиб бораётганини тасдиқловчи ҳужжат. Уни ўзимизникилар эмас, халқаро обрўли ташкилот беради.

У ташкилот сертификат беришдан аввал сертификат олмоқчи бўлган тизимни обдан ўрганади, унда кўрсатилаётган хизматлар кам куч сарфлаб кўп натижа олишга нақадар йўналтирилганлигини баҳолайди. Шунингдек, хизмат мижозларни рози қилишга қаратилганлиги, унинг сифатига катта эътибор беради.

Давлат ташкилотининг мижозлари – бу солиқ тўловчилар, фуқаролар, халқ. Шундай экан, давлат ташкилотлари фаолиятини баҳолашда унинг ресурслардан оқилона фойдаланиши ва хизмат сифати баҳоланади.

Бу бизга нима беради, бир қоғоз-да дейишга шошилманг.

Қоғозлиги рост. Аммо бу каби сертификатларнинг кириб келиши давлат ташкилотлари олдига бошқача, замонавий шартларни қўя бошлайди. Сертификатни олишга интилиш учун тизим ўз ҳаракат ва харажатларини мувофиқлаштириб, сифатни оширишга интилади, шунга олиб борувчи механизмларни яратади. Натижада, албатта давлат ташкилотлари ишни халққа, унинг манфаатларига мос тарзда ташкиллаштиришга ва олиб боришга мажбур бўлади.

Адлия вазирлиги вазирликлар орасида биринчи бўлиб ушбу сертификатни қўлга киритди.

Мен ҳамкасбларимни ушбу ютуқ билан чин дилдан қутлайман. Шундай жамоага мансублигимдан фахрланаман! 👏👏👏

@shahnozxon
​​Минг афсуски, фарзанди билан кўчада қолган, ишлаш учун хорижга кетиб, “ёмонотлиқ”қа чиққан, йиллар давомида зўравонликка чидаб яшаб келаётган аёлларимиз жуда кўп. Кимдир уларга ачинади, кимдир “экканига ярашасини ўрибди” деб, ўзича қоралаган бўлади, лекин бу муҳокамалар билан муаммо ечилмайди. Фақатгина амалий чора кўриш, керак бўлса, одамлар онгида қотиб қолган азалий стереотиплардан қутулиш орқалигина бирор нарсага эришиш мумкин.

Кўпчилик гендер тенглик деганда аёлнинг эркакдан устун бўлиши, оилаларни нотинч қилувчи жанжаллар, ҳақ талашувлар ва ҳатто ажримларни кўз олдига келтиради - хато қилади! Гендер тенглиги бу жамиятда аёл ва эркакларга тенг имкониятлар берилиши, яъни АДОЛАТ дегани. Уни фақат эр-хотинлик муносабатларига татбиқан кўриш – ниҳоятда тор қарашдир. Оилада ўзаро тушуниш, муҳаббат ва ҳурмат бўлса, эр-хотин ижобий анъаналарга мос муроса нуқтасини албатта топа оладилар.

Сўнгги йилларда жамиятимизда аёлларнинг мавқеи ошгани, уларнинг сўзларига қулоқ солувчилар кўпайганини пайқаш қийин эмас. 2019 йилнинг 2 сентябрида “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишининг ўзи қанчалар катта ютуқ. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоларининг – 32 фоизини, сенат аъзоларининг эса 25 фоизни аёллар ташкил этади. Бу йилги президент сайловида қатнашадиган 5 нафар номзоддан бири аёл киши эканлиги ҳам қувонишга арзирли ҳолат.

Қуйидаги инфографикада мамлакатимизда гендер тенглиги бўйича амалга оширилган ишлар батафсил кўрсатилган.

Эришилган натижалар билан кифояланиб қолмаймиз ва келгусида олий маълумотли, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга ҳамда оилада фарзанд тарбиялаш билан бир қаторда давлат ва жамият равнақига ҳисса қўшадиган аёлларимиз сафи кенгаяди, деган умиддаман.

@shahnozxon
Мана бу ерда оиланинг барча аъзолари учун кийим-бошлар ва уй-рўзғор буюмлари сотиляпти.

Нархлар арзон, Туркиянинг сифатли бренд ва фирмаларидан тўғридан-тўғри буюртма беришар экан. Биринчи қўл дейиш мумкин савдо тилида. Инсоф билан нархлаймиз дейишмоқда.

Серия йиғилишини кутмайсиз, бренд маҳсулотлар донага сотилади.

“Мижоз манфаатини биринчи ўринга қўйиб, натижага эришиш мумкинлигини англаб, амалда тадбиқ қиляпмиз. Ўзимизга нимани раво кўрсак, Сизга ҳам шуни тавсия қиламиз” деди гуруҳ админи (дугонам бўлади)

Қисқаси, гуруҳга киринг, кўринг ва харид қилинг🌺

https://t.me/waikiki_sale
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил қилинмоқда. Умид қиламанки, Комиссия ишни куни кеча ижтимоий тармоқларни "портлатган" педофилия тўғрисидаги хабарларни ўрганишдан бошлайди.

@shahnozxon