Shahnoza Soatova blogi
6.6K subscribers
1.52K photos
504 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Ёшлар ишлари агентлиги 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида нотиқларни кашф этувчи «Муаммо, эркинлик, натижа» танловини эълон қилибди.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар @notiq_motivatsionbot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари ва лойиҳанинг илк босқичи учун бир дақиқалик нутқи акс этган видеороликни тасвирга олиб, +998 93 382 58 00 рақамига Телеграм орқали жорий йилнинг 1 августига қадар юборишлари лозим.

Мана бўлар экан-ку! Ёшлар ишлари агентлиги кучли-кучли нотиқ ёшларни кашф этиш, нутқ маданиятини ривожлантириш баробарида ўзбек тилимизнинг нуфузини ошириш учун зўр лойиҳа эълон қилган. Ёшлар, бу имкониятдан унумли фойдаланинг, ғолиб бўлсангиз, яхшигина мукофот ҳам ваъда қилинган (ҳозирча сир экан).

Бу лойиҳа жудаям ёқди. Ўзимам жон деб иштирок этардим-у, ёшим 30 ёшдан ошиб қолди-да, афсус🤦🏻‍♀️ Майли, шунинг учунам обуначиларим орасидаги ёшлар иштирок этиб, ғолиб бўлишларини кутиб қоламан! Омад, ёшлар!
Яшасин меҳрибон оталар!

Фейсбукда блогер Ақида Ханум ёзяпти (имло сақланган):

Тренингни биринчи куни якунланиб, жамоа билан кечки овқатни танаввул қилиб хонамга кирдим. Ховли тарафдаги балконга китоб ўқимоқчи бўлиб чиқдим. Шу пайт телефоним жиринглади.

-Лаббай?

-Опажон, ассалому алайкум!

-Ваалайкум ассалом!

-Мани танимадизааа???))

-Йўўўқ, узр синглим (

-Ақидапоо, ман Муслимаман!

-Вооой, қизиии! Яхшимисииииз?

Ярим соатча гаплашдик. Бу қиз карантинда рўзғор тарқатиб юрганимизда бизга алоқага чиққандилар. Адалари ишсиз қолганлар, ўзи ўртахол оила. Ота оддий ишчи. Она уй бекаси, уч нафар фарзандни каттаси шу қиз, ундан кейин иккита ука бор.Улар хали мактабга чиқишади. Йигитларга уларни манзилини бергандим, бориб рўзғор ташлаб келишганди.
Мана бир йил ўтиб синглимиз телефон қилибдилар. Хурсандчиликдан йиғлаб ҳам олдилар.

Хуллас, юқорида айтганимдек оила ўртахол, ибодатли, халол инсонлар. Адалари ниҳоятда камтар. Фейсбукда бормилар йўқми, сўрамабман.

Хуллас, бу синглимиз 3D дизайнерликка қизиққанлар, табиийки ўқиш пули арзон эмас, 3D ясайдиган программа ишлатса бўладиган ноутбук ҳам қиммат. Ойилари қиз болага нима зарил ўқиб, шунча харажат кетказиб. Аданг сани ўқишингга тўлайдиларми, рўзғор қиладиларми? Бу ёқда укаларинг бор деганлар. Синглимиз энди орзуларим ушалмасакан деб, кўнгиллари чўкиб қолган. Ота қизни махзун бўлиб қолганини сезиб, она билан гаплашганлар. Она ўша гапни такрорлаган. Қиз бола ўқиб шахар олармиди.
Ота, бу уйда мани этганим бўлади деб шарт уйдан чиқиб кетганлар. Уйда хамма саросимада. Қиз онадан таъна-ю дашном эшитган, отангни жахлини чиқардинг деб. Укалар ҳам қўшилган.

Эртаси куни ота одатдагидан кечроқ келиб, қизига эртага тайёр бўлиб тур, бир жойга борамиз деган. Хамма хайрон ва хавотирда, тинчликмикан деб.

Эртасига барвақт ота ва қиз уйдан чиқиб, автобусда марказга келиб бир ўқув курсига киришади. Ота бир кун олдин ўша қизи айтган курсларга келиб, гаплашиб кетган экан. Қиз хайронлигидан кўзлари катта-катта очилиб тураверган, у ердан чиқиб "Малика"га боришибди ота катта суммага қизига ноутбук оберган. Қиз шунақа қувонганки, ўша ерни ўзида ҳам кулиб, ҳам йиғлаб Рахмат адажонииим дейишдан нарига ўтолмабди хаяжондан.
Уйга қанот қоқиб боришса, она норозироқ турган экан, нимадир пичинг қилган эканлар ота бир нигох ташлаб, ман тирик эканман, қизимни ташлаб қўймайман. Қизим ўқийди, катта одам бўлади, бахтиниям беради. Бу мавзу ёпилди дебдилар.

Эртасидан қиз ўқишларини бошлаган, мана шунча вақт ўтибди, иш ҳам топилган. Опа, заказларам тушяпти, биринчи ойлигимни адажонимга ва ойижонимга бердим. Адам йиғлаворай дедилар, опоқ қизим, сан билан фахрланаман деб пешонамдан ўпиб қўйдилар. Ўшанда манга ноутбук ва ўқишимга пул топиб бериш учун 2 сменада ишлашга бошлиқлари билан келишиб олган эканлар.
Опа, энди машинага ҳаракат қилмоқчиман, адажоним ўқимаганлар, оддий ишчилар, мани орқамда шунча туриб бердилар энди ман уларни хурсанд қилмоқчиман, февральда туғилган кунлари, пул йиғишни бошладим, хозирча 1875 $ йиғдим дедилар.

Рости жуда қувондим.

Қизларига қахрамон бўлган, қизларига қанот берган, қизларига меҳрибон бўлган оталар, жонингиз соғ бўлсин!

Ўзингиздек яхши куёвлар учрасин қизларингизга.

Мард, халол, меҳрибон ва хақиқий эркаклар ана шундай бўладилар! Сизларни жудаям хурмат қиламиз, ишонинг.

Пост тугади.

Муслимага ҳавасим келди, ҳар бир қизга уникидек ота насиб қилсин🤲 Отасига ҳавасим келди, ҳар ота-онага Муслимадек қиз насиб этсин🤲 Қизлар ўқиса, шаҳар тугул, дунёни ҳадя эта оладилар, қизларингизни ўқитинг. IT эса қизлар учун жуда мос соҳа.

@shahnozxon
Forwarded from Alisher Sadullaev
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida ertaga, 17-iyul kuni soat 20:00 da kanalim orqali ovozli suhbat tashkil etamiz.

Unda sohadagi og'riqli nuqtalar va atroflicha yechimlar haqida suhbatlashamiz. O'z taklif va fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring, eng yaxshi izoh egalariga ertangi suhbatimizda so'z berishga harakat qilamiz.

Suhbatda ishtirok etuvchi spikerlar:

1. Sherzod Shermatov — Xalq ta'limi vaziri
2. Sanjar Nazar — «Akademnashr» rahbari
3. Aziza Umarova — «SmartGov Consulting» rahbari
4. Firuz Allayev — «Asaxiy books» asoschisi
5. Shahnoza Soatova — bloger
6. Axtam Ro'zimurodov — noshir
7. Saida Rashidova — yozuvchi adiba
8. Abdukarim Mirzayev — jurnalist
9. Sa'dullo Quronov — yozuvchi
10. Jahongir Po'latov — «Cambridge» o'quv markazi rahbari
11. Temurbek Adhamov — «Osmondagi bolalar» loyihasi muallifi
12. Muhammadali Eshonqulov — biznes murabbiy
13. Abdusattor Abdurahimov — IT tadbirkor

Suhbatni huquqshunos, bloger Xushnudbek Xudoyberdiyev bilan birgalikda olib boramiz. Suhbat linki: 👉🏻 https://t.me/alisher_sadullaev?voicechat

@alisher_sadullaev
Shahnoza Soatova blogi
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida…
Бир неча дақиқадан кейин болалар ва ўсмирлар адабиёти масалаларига бағишланган овозли чат бошланади. Ушбу ҳавола орқали бизни тингланг:

https://t.me/alisher_sadullaev?voicechat
Исроил Ўзбекистон ва Белорусни "коронавирус инфекцияси юқтириш хавфи энг юқори давлатлар" рўйхатига киритди.

Эндиликда, Исроилда истиқомат қилувчи аҳолининг Ўзбекистонга келиши тақиқланади. Ўзбекистондан Исроилга борганлар, ҳатто Исроил вакцинация сертификатига эга ё ковиддан тузалганлиги маълумотномаси бўлган тақдирда ҳам, мажбурий карантинда сақланади.

Кеча янги антирекордни урдик: 600 кишида ковид, 500 кишида пневмония аниқланди ва 5 киши вафот этди.

Эҳтиёт бўлинг, ниқоб тақинг, вакцина олинг, байрам кунлари иложи борича уйда қолинг, ўзингизни ва яқинларингизни ўйланг🙏🙏🙏

@shahnozxon
Ассалому алайкум!

Барча мўмин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклайман.

Эрта тонгдан кунимиз яқинларни эслаш, йўқлаб, табриклаш ва хайр тилаш билан бошланди. Алҳамдулиллоҳ, етказганига шукр!

Оллоҳ барчамизнинг танимизни соғ, юзимизни ёруғ, дилимизни равшан, умримизни баракотли қилсин. Бир-биримизга маънан яқинлаштирсин, муштарак ва қадди тик бир халқ бўлиб бораверайлик.

Шундай синовли кунлардан эсон-омон ўтиб, яқинларни йўқотмай, бағри бутунликда узоқ умр кўриш барчамизга насиб этсин!🤲🤲

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

@shahnozxon
Нурбек Алимовнинг мана бу пости анчадан буён хаёлимда айланиб юрган мулоҳазаларим билан бўлишишга ундади. “Гендер тенглиги” иборасига ҳалигача тўғри муносабатни шакллантириб олмаган бўлсак-да, аёлларнинг жамиятдаги ўрни бирмунча мустаҳкамлангани кўп жабҳаларда кўзга ташланяпти. Аёлларнинг ҳоким, вазир ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларни муваффақиятли уддалаётгани улар фақат тоғора-тоғора сомса пиширишу, кир ювишдан бошқа ишларда ҳам қобилиятли эканини амалда исботлаяпти.

Аёл ким бўлишидан қатъий назар, у келажак авлодни тарбияловчи асосий шахслигича қолади. Унга жамиятнинг қараши ўзгармас экан, ўзимиз истаган эркин фикрловчи инсонларни тарбиялай олмаймиз.

Сўнгги йилларда аёлларнинг ижтимоий фаоллашувининг ортиши, қизлар таълимини ривожлантириш каби масалаларга юқори даражада эътибор қаратиб келиняпти.

Шахсан Президент ташаббуси ва раҳбарлигида Гендер тенглиги тўғрисидаги тарихий Қонун ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Аёлларнинг ижтимоий фаоллашуви, жамиятда ўз ўрнини топиши ва етакчи лавозимларга кўтарилиши масалалари давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Жуда тўғри стратегия! Чунки дунёда жамият тараққиёти ва фаровонлиги аёлларнинг қай даражада билимли, малакали ва иқтисодий таъминланганлигига бевосита боғлиқ. Аёллар таълими ва жамиятда фаоллиги эса ҳар қандай давлатда катта ижтимоий муаммоларнинг ечими деб қаралади.

"Гендер тенглиги" иборасидан қўрқманг. У аёлларнинг эркаклардан устунлигини англатмайди. У жамиятда аёлларга нисбатан адолатли муносабатни тарғиб қилади.

Қизларни ўқитинг, ватанга маърифатли оналар керак!

@shahnozxon
Бугун куним ижтимоий тармоқда аксилвакциначилар билан баҳслашиб ўтди.

Баҳснинг яхши томони шундаки, аргумент қидириб масалани чуқурроқ ўрганасан, маърифатлироқ бўласан. Мен ҳам масала тарихини ўргана бошладим.

Аксилвакциначилар қачон пайдо бўлган?
Тарихда илк вакцина чечакка қарши яратилган бўлиб, у сигирдан олинган вирус асосида ишлаб чиқилганини биласиз (“вакцина” атамаси vacca – сигир сўзидан олинган). Ўша пайтлардаёқ шох ва думи ўсиб чиққан одам суратини чизиб, вакцина олсанг, сигирга айланиб қоласан деб одамларни қўрқитишганди.

Яъни вакциналарга қаршилар тарихи вакциналар тарихи билан бир кунда бошланган, қандай вакцина ўйлаб топилмасин, у нафақат вирус билан, балки ўзига қарши аксилтарғибот билан ҳам курашиб келади.

Орадан 200 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ижтимоий тармоқлар пайдо бўлди. Энди аксилвакциначиларнинг тарғиботлари фаоллашди, турли конспирологик назариялари ва аксилилмий чақириқлари кенгроқ тарқала бошланди. Натижада яна полиомиелит, қизамиқ , чечак каби жиддий касалликлар эпидемияси хавфи туғила бошлади.

Шу сабабли ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аксилвакциначиларни СПИД, саратон каби инсоният учун улкан хавф деб биринчи 10 таликка киритди.

Аксилвакциначилар нима учун хавфли?
Поликлиникада шифокор қабулига навбатда икки она ўтирибди. Бирининг қўлидаги боласи 1 ёш ва она аксилвакциначиларнинг гапига кириб қизамиққа қарши боласини эмлатмаган. Иккинчи онанинг фарзанди эса 6 ойлик ва эмланиш календарига кўра у ҳали эмланиб улгурмаган. Бир яшарлик эмланмаган бола ўша пайтда қизамиққа чалинган бўлиб, 6 ойлик чақалоққа касаллик юқади ва орадан кўп ўтмай, чақалоқ вафот этади.

Эмланиш ёки эмланмаслик нима учун бир шахснинг ўзигагина хос, шахсий масала бўла олмаслигига шу яққол мисолдир. Яъни инсонлар юқумли касалликлар туфайли бир-бирига боғлиқ бир занжирга айланиб қоладилар. Бу ерда ҳар бир қароримиз фақат ўзимизга эмас, бутун жамиятга, оила аъзоларимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз, ҳатто келажак авлодларимизга ҳам таъсир қилади.

Олимлар ва баҳслар ҳақида
1998 йили британиялик гатроэнтеролог Эндрю Уэйкфилд қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши вакцина аутизм касаллигини келтириб чиқариши тўғрисидаги гипотезани илгари сурди. Унинг мақоласини нуфузли Lancet журнали босиб чиқарди.

Олимнинг тахминлари тасдиқланмади, журнал раддия берди, Уэйкфилднинг ўзи эса амалиётчи врачлар реестридан чиқариб ташланди, унга даволаш амалиёти билан шуғулланиш ман қилинди.
Бироқ Уэйкфилднинг гипотезаси Британияга қимматга тушди. Мақоладан кейин мамлакатда ушбу касалликларга қарши эмланиш 96 фоиздан 84 фоизгача тушди ва орадан 20 йил ўтса ҳам Бирлашган қироллик вакциналаш борасида 96 фоизлик кўрсаткични тиклаб ололгани йўқ. Мақола эълон қилинганидан 6 йил ўтиб эса қизамиқ Британияга қайтди ва минглаб инсонларда қайд этила бошланди. Улардан учтаси ўлди ҳам.

Бугунги кунда вакцина тўғрисида олимларнинг баҳслари ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Олимлар баҳслашяптилар, кейин бир-бирларини тушуняптилар, кетяптилар. Илм баҳси шу, саволлар-жавоблар, гипотезалар, тасдиқлашлар, рад этишлар билан кечаверади. Лекин илмдан ташқаридаги одамлар бу баҳслардан ўзларига маъқул жойини узиб олишяпти, тарқатишяпти, ўз позициялари йўлида фойдаланишяпти, асл ҳақиқат билан кўпчиликнинг иши ҳам йўқ.

Илмий доиралардаги баҳсларда ҳақиқатлар туғилса, ундан ташқаридаги баҳсларда, афсуски, афсоналар ва фейклар кўпроқ туғиляпти.
Баҳслашилмасин демаймиз, фақат ижтимоий тармоқларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб баҳс очилса яхши бўлар эди.

Бугун коронавирусдан қанча одамлар ўляпти. АҚШдаги коронавирус билан сўнгги ўлим ҳолатларининг 99%и, касалхонага ётқизилишларнинг 97%и вакцина олмаганлар орасида юз бермоқда. Вакцина олмаганлар ўзлари касаллангани етмагандек, уни бошқаларга ҳам тарқатишяпти.

Вакцинасиз жамоавий иммунитет яратиш қийин, у жуда қимматга тушади, кўплаб ўлимлар, йўқотишларни келтириб чиқаради.

Фақат вакцина олганлар занжирни узишяпти, вирус тарқалишига тўсиқ бўлишяпти. Улар фақат ўзларини эмас, инсониятни асраб қоляптилар, тарихни яратяптилар!

Аксилвакциначилар эса... Уларга Худонинг ўзи инсоф берсин!

@shahnozxon
Olx.uz га мебелни сотишга қўйгандик, уч кунда бирон мижоз чиқмади-ю, бугун мана бу фирибгар ёзяпти.

Нима учун бу "Николай" шубҳали?
1. Савдолашмади.
2. Лот ҳақида деталлар ва бошқа тафсилотларга қизиқмади.
3. Тўғридан тўғри савдодан қочди.
4. Линк жўнатиб, карта рақами ва (диққат!) смс-код сўради.
5. Ноқулай саволлар беришни бошласам, қочиб қолди)

Ҳушёр бўлинг, линк, код, карта рақами каби сигнал сўзлар айтилдими - қочинг!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги сўнгги йилларда ёшлар учун қилинган ишлар, ёшларнинг қайси муаммолари ҳал этилдию, қайсилари ҳали сақланиб қолаётгани ва Президентнинг ёшлар сиёсатида амалга оширган ислоҳотларини кўрсатувчи «Стратегик куч» номли таҳлилий фильмни тақдим этди.

Шунингдек, фильм остидаги изоҳларда ёшларни қийнаётган тизимли муаммолар ва буни ечиш учун таклиф билдирган ёшлар муносиб тақдирланишлари айтилган. Мазкур фильмни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Aлбатта, кўринг 👉🏻 https://youtu.be/OEvmI0j-c3U
Майли, формамиз чиройлииии эмасдир, спортчиларимизнинг қозоқлардек фотосессиялари йўқдир, уни Форбсда промо қилиб чиқаришга пул исрофдир балки. Вақтида оқ майка, қора трикода чиқишган спортчилар олимпиадаларда, қанча олтинларни ютишган.

Эртага битта медал ютиб олинса, унутиб кетади шу формалар ҳам. Спортчиларимиз ярим финал ва финалга чиқишни бошлашди, мана.

Албатта, мутасаддиларга эътирозу саволларимиз кўп. Бироқ спортчиларимизнинг нима айби бор? Ҳозир мухлис бўлиб бошқачароқ ишларни қилишимиз керак эмасми? Биз ҳам бир халқ бўлиб, спортчиларимизни қўллашни ўйлайлик. Бизнинг кайфиятимиз, негативларимиз охир оқибат атлетларимизга тегади. Улар руҳиятига салбий таъсир қилаётганимизни ўйлаяпмизми? Улар ҳозир асосан ижтимоий тармоқларни кузатаётган, мухлислар кайфиятини шу ердан ҳис қилишаётгандир. Улар мусобақаларига тайёрланиб, ҳаяжонда туришганда биз бу ердан туриб, "барибир фалончидек, сенинг ҳам қадрингга етишмайди", десак, уларни қўллаган бўламизми? Ёки эртага кутилганидан сал пастроқ натижа кўрсатсалар, негатив билан бўғиб ташламай, барибир қўллаб туришга кучимиз етадими? Спортчининг қадрини давлатдан ҳам олдин мухлислар, халқ белгиламайдими, кўтармайдими, асрамайдими?

Рио-2016 да қандай кўтаринки, унутилмас онларни бизга ҳадя этишган. Қайтишларига қўшиқлар басталаб, икки қаватли автобусларда кутиб олгандик. Биз фақат ғалаба онларида пайдо бўладиган мухлисмизми? Балки ҳозир, айни кунларда шундай мотивацион қўшиқлар, флешмоблар, акциялар керакдир. Натижага етишганда бирга қувониш учун натижага бирга етишишимиз керак. Спортчи ўз ишини қилар экан, мухлислар ҳам ўзи ишини қилиши лозим. Ҳозир спортчиларимиз бор, биз бормиз, қолганларни унутиб турайлик.

@shahnozxon
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагида бўлганлар учун барчасини бир жойга жамлаган канални тавсия этаман. У ерда Ўзбекистоннинг энг гўзал манзиллари суратлари ва аниқ локацияси билан тақдим этиб борилади.

Саёҳат ихлосмандлари учун мос канал. Ҳавола:
👉 @uzb_vpuz
Азизанинг мана бу постини ўқиб, куни кеча эшитганим бир аёлнинг дарди яна эсга тушди.

Опа-сингил қуда бўлишган, келиннинг бир эмас, икки фарзанди ногирон туғилган. Келин катта фарзандини эр уйига ташлаб, кичигини олиб кетган - икки ногиронлиги бор фарзандни бир ўзим боқолмайман, бу эр билан фақат ногирон фарзанд кўраверсам, қариганимда кимга куним қолади деганми, билмадим.

Энди аҳвол бу: икки ногирон бола - бири она, иккинчиси ота меҳридан маҳрум. Она меҳридан маҳрум каттасига кўпроқ ачиндимми, боласини ташлаб кетишга мажбур бўлган онагами, катталарнинг ўйламай қилган қарори сабаб бутун умри нигоронлик аравачасида ўтадиган қизалоқларгами - билмайман. Қай бармоғингни тишласанг ҳам оғрийди😢😢😢

Суст тиббий саводхонлик, жаҳолат, авлодлар келажагига масъулиятсизлик қоришиғида рўёбга чиқарилаётган орзу-ҳаваслар...

Илтимос, катталар, яқин қариндошлар - қуда бўлманг. Ҳомиладорликда келинларни скрининг текширувларидан албатта ўтказинг. Фарзандлар саломатлиги масъулиятини чуқурроқ ҳис қилинг.

Болалар соғ бўлсин, оналар ўлмасин, етимлар кўпаймасин🙏🙏🙏

@shahnozxon
«Бухгалтерия ҳисоби» бўйича репетитор

Бошланғич бухгалтерлар учун амалиёт шаклидаги дарслар: 80% амалиёт, 20% назария.
1C бухгалтерия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мукаммал курслар.

Маълумот учун телефон:
☎️ +998712349202,
☎️ +998909519131
✏️ @RanoJuraeva
🌏 www.lagom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, оддий кунларнинг бирида эшингингиздан Президент кириб келса. Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳаётида оддий кун ана шундай тарзда оддий бўлмаган кунга айланди.
“Меҳрибонлик уйи” жумласини ҳар эшитганида, ичида бир эзгинлик туймаган одам бўлмаса керак. Лекин бу болаларга давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни кўриб, кўнгил таскин топгандек бўлади. Президент Юнусобод туманидаги 21-сонли меҳрибонлик уйига бориб, у ердаги энг майда муаммоларгача сўраб чиқибдилар, ҳар бир болага келгусида ким бўлмоқчисан, деган саволни берибдилар. Бу болаларнинг кўзи эшикда. Ким келиб, мен билан гаплашар экан, ичимда айтилмай қолган гапларимни эшитар экан деб кутишади. Ана шу эшикдан шахсан давлат раҳбарининг ўзи кириб келиши ва “Мен сизларнинг отангизман” деб айтиши улар учун қанчалик катта мотивация эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Видеони кўрсангиз, бунга амин бўласиз.
Ҳеч бир бола дунёга келгани учун айбдор эмас. Улар бахтли бўлишга ва орзуларига эришишга ҳақли.
Азиза айтган муаммога мен уч йиллар аввал дуч келгандим. Қуйида ўша постни такрор эълон қиляпман.

Бугун “Яндекс-такси” ҳайдовчиси билан айтишиб қолдим.

Бошланғич 1 км ни юргач, иловадаги ҳисоблагични ўчириб, машинадаги масофа ўлчагичга кўра ҳисоблашайлик, кунига 10 фоиздан буларга бериш алам қиляпти, етказолмаяпман деб қолди.

– Йўқ, – дедим.
– Сизга нима зарари бор?
– Зарари бор!
– Қандай?
– Сиз тўламаган ўша 10 фоизни эртага бошқа йўловчилар тўлайди ёки яна ўзим тўлайман. Ҳамма шунақа қилса, компания зарарни яна ўзимиздан ундиради-ку.
– Ёмонам ақлли экансиз-де. Бойга бало урармиди, булар бой...

Али десам, бали деди, охири йўлизга қаранг, ҳозир арз ёзвораман деганимдан кейин жим бўлди.

Нега шунақамиз а? Ҳамма рози бўлган 10 фоизни кимдир тўлагиси келмай қора схема ўйлаб топади. Кейин бошқалар буни ўзлаштириб кетади. Натижада баттар ботиб бораверамиз.

Ҳамма ёқни қора схемалар босиб кетди. Биз бундай нарсаларни ўйлаб топишда жуда олдинга ўтиб кетдик. Тирикчилик баҳона.

Аммо оч қолсак ҳам, ҳаром деб чўчқа гўшти емаймиз-ку. Нега ҳаромлигини билсак ҳам, бировнинг ҳақини еяверамиз?

Бизнинг ҳалол-ҳаром тушунчаларимиз ҳам “ўзбеклашиб” кетди. Афсус...

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд,
Бори бу олами куброда мавжуд.

дейди Алишер Навоий. Атрофимизни босиб кетган коррупция, қонунбузарликлар, ваҳшийлигу, алда-алдалар ичимиздаги оламнинг акси эмасмикан?

“Буни биз бошламадик” деяпсизми? Балки.. Лекин кимдир тугатиши керак. Майда қоидабузарликларга (шахсий манфаат зарарига бўлса ҳам) йўқ дейиш қўлимиздан келиши керак (бутунлай тамом бўлмаган бўлсак).

Каналга уланиш:
@shahnozxon
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазиримиз Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида

1. Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

2. Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.

3. Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.

4. Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.