Shahnoza Soatova blogi
6.68K subscribers
1.49K photos
483 videos
3 files
1.92K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Азиза Курбонова "Журналистнинг қўлга олиниши деган хабарни ўқисам, чўчиб тушаман" дебди. Менда ҳам шу: фикр айтувчи, ижодкор инсонлар бошига иш тушса, ичдан бир нарса тошиб келади. Абдукарим Мирзаев ҳақида сўз айтишимга эса яна алоҳида сабаблар бор.

Мен Абдукаримни 2005 йилдан бери шахсан биламан. Биринчи марта гаплашганимизда: "Аввалги иш жойингиздан нега кетдингиз?" деган саволимга: "Эфирда чукчалар ҳақида латифа айтувдим, шовинизмда айблашди" деганди, шуни ўзи яна битта латифа бўпти-ю деб роса кулгандик.

Ўша бўйи Абдукарим билан суҳбатларимиз қизиган. У бошқача фикрлайдиган, кўп ўқиган одамлигини доим билганман.

Бир куни ёзувчи Мирзакалон Жўраев ҳақида гаплашиб қолдик. "Мажнун" романини ўқиган экан (у атиги минг дона чиққан ва фақат жуда китобсеварлар топиб ўқиган роман), ака билан таништириб қўйинг деди. "Мажнун"ни тўғри хулосалаб, тўғри баҳолай оладиган ўқувчи кам. Хўп дедим. Аммо ўша кунлари Мирза акани ўлдириб кетишди. Хабарни эшитиб йиғлаб ўтирганимда мени тушуниб юпатган шу Абдукарим эди фақат.

Охирги йиллар у Туркияга кетгач, кўришмадик, бироз узоқлашдик. Лекин унинг ичидаги тиргаги (стержени) бутун ва мустаҳкамлигини биламан. У принциплари тўғри инсон. Сўзи учун дакки-дашном эшитгани бордир, аммо доим меъёрни биларди, сўз айтишда ҳам, эътиқодда ҳам, ҳаётда ҳам... Шу сабабли бўлаётган бу ишлар менинг Абдукарим ҳақидаги фикримни ўзгартирмайди.

Оллоҳ мушкулини осон қилсин.

Бош прокуратура Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига Ўзбекистонни алоқаси йўқ деяпти. Шу билан бирга, Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси Абдукарим Мирзаев яқинларига ёрдам таклиф қилганлари ҳақида ўқидим.

Тинтув-текширувлардан кейин шубҳалар исботланмабди. Англашилмовчилик бўлгандир балки. Бироқ қаердадир ушлаб турилибди экан, аёлига фарзанди билан мусофир юртда қийиндир. Яна депортация бўлса, ўқишини ҳам ташлашига тўғри келади, шуниси ютқизиқ. Ва албатта, шубҳалар тасдиқланмаса-да, ўз ишини қилар экан деган хулоса ҳам...

Хайрлиси бўлсин.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзи оила қуриш ёмон нарса эмас. Аммо у инсоннинг онгли равишдаги истаги ва танлови асосида бўлиши керак.

Қизларимизни ўқитайлик, ёш турмушга бериб, эри ўқитиб олади деган эҳтимоли паст истиқболга алданмайлик.

Ҳатто эри ва қуда томон қўллаб-қувватлаганда ҳам, оилавий ҳаётнинг илк йилларида ёш қизларга бир вақтнинг ўзида ўқиш, келин ва она бўлиш қийин, эплаш осон эмас. Натижада кўпинча ўқишдан воз кечилади.

Эркакларга эса барибир бир кун келиб мазмун муҳим бўлади, ақлли, ўқимишли ва қизиқарли аёл ёнида бўлишини истаб қолиши мумкин. Яъни қизларимизнинг билимли бўлиши оила мустаҳкамлиги учун ҳам, фарзандлар тарбияси учун ҳам, келажак учун ҳам керак.

Қизларни ўқитайлик!

#yoshlar_forumi

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўз эркинлиги аслида уни ёқтирмайдиганларга ҳам керак. Kun.uz'дан навбатдаги мультфильм

Жамиятда ахборот тарқалиши чекланган бўлса, яъни маълумотлар эркин тарқалмаса, унда муаммолар борган сайин кўпайиб бораверади ва бир кун келиб, ҳаммаёқ муаммодан иборат бўлиб қолади.

Маълумот тарқалишига тўсиқ бўлганлар ҳам аслида бундан азият чекишади. Чунки бир кунмас-бир кун муаммолар уларнинг ҳам бошига тушади. Улар буни тушунишлари керак. Ўзлари бўлмаса-да, зурриётлари бундан зарар кўради.

👉 https://kun.uz/25655973

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Метрополитен Юнусобод йўли қурилишида ҳалок бўлган олти жон учун, номига бўлса-да биров жавобгарликка тортилмабди.

Юқори минбарлардан туриб жазо муқаррарлиги ҳақида минг марта айтилган гапларнинг баҳоси битта шунақа хабар билан бир тийин бўлиб қолади. Ақлли гаплар яхши, аммо адолат илм эмас, амалдир.

@shahnozxon
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кейинги ҳайкал Тик-токка қўйилса керак)))

Тик-токка хотиржам муносабатда эдим, токи фейсбукда ушбу тармоқ фаол реклама қилиниб бошламагунча. Тасодиф дедим.

Кейин ўғлим Тошкент-ситига айланишга бориб, бир тиктокер қиммат смартфонни совринга қўйиб тадбир ўтказаётгани, тадбирда минглаб ёшлар зич тўпланиб, бир-иккитасининг ҳатто мазаси қочгани ҳақида хабар олиб келди (1 ойлар аввал).

Пандемия даврида одамлар 100 кишидан ортиқ тўй қила олмаётган, ҳамма ижтимоий масофа сақла деб бонг ураётган, катта-катта тадбирлар, ҳатто Bookfest халқаро китоблар кўргазмаси ҳам онлайн ўтказилаётган пайтда бу тиктокерга шунақа йиғини учун ким рухсат бердийкан?

Энди бўлса тиктокерлар ижтимоий фаол инсонлар, ёшларнинг кумири сифатида тақдирланяпти. Йўқ, тушунаман, улар ҳам бор қатлам ва улар ҳам шу форум пиари учун катта хизмат қилишгандир, яъни тақдирланишга ҳаққи бор. Лекин бу тақдирлов маросимининг кўлами ва унга қаратилаётган, менинг назаримда, бошқалардан кўра анча ортиқ эътибор барибир турли фикрларни туғдиряпти.

Ўша гап: Шпакнинг магнитофони, элчининг медальони...

Тушунамиз, фейсбукда негатив кўпайиб кетди. Одноклассники ва Твиттер ҳам "падаркамас". "Жаннатдан хабарлар"ни кўрадиганлар бирдан ўзлари учун Ютубни кашф қилишди. Бизга эса ижтимоий-сиёсий йўналиши заиф, вақтни қуруқ ўтказадиган, негатив кам жой керак.

Аммо тиктокнинг қулф-калити ўзимизда эмаслигини, у ердаги ўша бошқариш осон, ўртача ёши 13 ни ташкил қиладиган массани, аҳолининг катта қисмини кимларнинг қўлига топшириб қўяётганимизни ўйлаб кўрдингларми?

Ўша гап: идеология керак, бирлаштирувчи умумий ғоя. У ғоя эзгуликка хизмат қилувчи, ўстирувчи бўлиши ва ҳамма учун мақбул ва умумий мақсадга мувофиқ бўлиши лозим. Одамлар қилаётган ишлари, бераётган қурбонлари ва шунча йиллик сабри маъносини шу ғоядан топишлари керак.

Тик-ток ундай ғоя бўла олмайди!
Ҳатто чалғитувчи шақилдоқ сифатида ҳам жуда заиф инструмент.

Мен Тик-токка қарши эмасман, фақат бошқа турдошлари қатори шунчаки ижтимоий тармоқ бўлиб қолса.

Майли, хайрлиси бўлсин!

P.s. Булар шахсий қарашларим. Адашаётган бўлсам узр. Адашаётган бўлай)

@shahnozxon
​​​​Сиз суратда кўриб турган қизча бугун ҳаёт эмас. Бедаво касаллик уни ота-онаси бағридан юлиб олиб кетди.

Ёшлар форуми куни сессияни якунлаб бир гуруҳ блогерлар суҳбатлашиб турганимизда, олдимизда ўрта ёшлардаги эркак келиб дардини айтиб қолди. У инсоннинг исми ҳам ёдимда йўқ, аммо қайғули юзини унутолмайман.

Набираси, сиз суратда кўриб турган қизалоқ икки ёшга тўлар-тўлмас орқа мушак атрофияси (ОМА) (спинально мышечная атрофия, СМА) касаллигидан нобуд бўлибди.

ОМА - жиддий оқибатларга олиб келувчи ва баъзан ўлим билан якунланувчи ирсий касаллик. Бунда инсоннинг турли органлари ва тизимлари фаолияти бузилади. Юра олмаслик, гапира олмасликдан тортиб оддий ютиниш ва ҳатто нафас олиш функцияларигача ишламай қолиши мумкин.

Энди шундай касаллик билан туғилган болаларнинг ота-оналарини тасаввур қилинг. Улар боланинг тепасидан куну-тун кетмасликлари, ҳатто уйқусида ҳам унга ҳушёр бўлишлари, нафас ололмай ё сўлагини юта олмай тиқилиб қолмаслиги чораларини кўришлари керак.

ОМА гени кўпчилик одамларда бор, аммо у пассив кўринишда. Ота ва онанинг зарарланган генлари қўшилиб қолса, бу касаллик билан туғилиш хавфи ортиб кетади. Шунинг учун ёшларни оила қуришдан аввал генетик текширувлардан ўтказишдан тортиб касалликни туғилган болада тўғри аниқлаш ва вақтида даволаш чораларини кўришгач қатор ишлар қилиниши керак.

Бу мутахассислар, дорилар, ускуналар ва ҳоказолардан иборат тизимни шакллантириш лозим деганидир.

Бизда эса шу касаллик билан туғилган болаларни ташхислаш ҳам, дори дармон етказиб бериш ҳам муаммо.

Чунки касалликни аниқловчи тест саноқли клиникаларда ўтказилади ва нархи 3,5 млн сўм атрофида!

Ташхисдан сўнг даволаш учун дори топиш ҳам муаммо, сабаби бу касаллик мамлакатимизда кам ўчрайдиган касалликлар, орфан касалликлари рўйхатига киритилмаган!

Агар касаллик ушбу рўйхатга киритилса, бугун дунёда уни даволаш учун мавжуд препаратларни мамлакатимизга олиб кириш мумкин бўлади. Айрим дори ишлаб чиқарувчилари ҳаттоки касаллик рўйхатга олиниш жараёни якунлангунча дориларни бепул бериб туришлари ҳам мумкин экан. Бу қанча инсонларнинг, айниқса, гўдакларнинг умрини асраб қоларди!

Лекин тиббиёт бюрократияси ва мутасадди ташкилотларнинг оғиркарвонлиги ҳозирча бунга имкон бермаяпти.

Ўша куни бизга мурожаат қилган куюнчак инсон, шу марҳум қизчанинг бобоси ҳозир ОМА касаллиги билан туғилган болаларнинг ота-оналарини бир ерга уюштириб, телеграм гуруҳ очибди! Ҳукуматга ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, касалликни кам учрайдиган касалликлар рўйхатига киритишни сўрашган. Мутасаддилардан ўрганяпмиз, ишчи гуруҳ тузилади деган жавоб келганига ҳам бир ойдан ошибдию, аммо айтарлик натижа кўринмабди. Бу ёқда эса беморларнинг ҳаётида ҳар бир соат ва кун ҳисобда.

Постдан мақсад, аввало, шу касаллик ҳақида жамоатчиликка маълумот бериш, қолаверса, муаммога эътибор тортишдир.

Умид қиламизки, ижтимоий фаол ушбу бобо ва фарзандларининг ҳар бир нафасига интиқ ўтирган кўплаб ота-оналарнинг мурожаатлари тез орада ижобий ҳал этилади.

"Отамлатсанг отамлатгину, бўтамлатмагин" дейди халқимиз. Фарзандларимиз соғ бўлишсин, орқамизда қилишсин, дардмандларга Ўзи шифо бериб, мушкулларини осон қилсин!

Постни имкон қадар кўпроқ улашишни сўраб қоламан.

@shahnozxon
Forwarded from Migrant Choyxonasi
✈️Хориждамисиз?
🟢Бирор муаммога дуч келдингизми?
-ватанга қайтишда қийинчиликлар борми?
-ҳужжатларингиз йўқолдими?
-сизни алдашдими?
-СИЗГА ЁРДАМ КЕРАКМИ?

☎️
"Долзарб алоқа тармоғи"га қўнғироқ қилинг
Тошкент: +99895 143 94 94
Нукус: +99895 605 94 94
Урганч: +99899 509 94 94
Наманган: +99895 301 94 94
Бухоро: +99895 514 94 94
Гулистон: +99895 290 94 94
Қарши: +99895 479 94 94
Самарқанд: +99899 529 94 94
Жиззах: +99891 197 94 94
Андижон: +99895 201 94 94
Сурхондарё: +99899 069 94 94
Навоий: +99899 619 94 94
Фарғона: +99899 798 94 94

☀️Ёки бизнинг @ChoyxonaNews да меҳмон бўлиб ҳуқуқий тавсиялар, энг муҳим хабарлар, фойдали видеороликлардан баҳраманд бўлинг.
Forwarded from davletovuz
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.
​​Бугун Кўксарой қароргоҳида 2020 йилда давлат мукофотларига сазовор бўлганларни тақдирлаши маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент қоғозга қарамай, залдагиларга тўғридан тўғри мурожаат қилиб, самимий гапирди. Бу йил мураккаб синовлар бўлганини айтиб, йил тугашини кун эмас, соат санаб кутяпман деди. Ҳаммада шунга ўхшаш туйғу шекилли, енгил кулги кўтарилди.

Бу йил давомида жами мингдан ортиқ инсон мукофотланган бўлса, шулардан 375 нафари шифокорлар эди. Залда ҳам улардан кўпчилиги ҳозир бўлиб, Президент уларга фидокорлик ва қаҳрамонликлари учун миннатдорчилик билдирганида, ҳамма тик туриб қарсак чалди.

Маросимда олимлар, шифокорлар, адиблар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари. - жами 88 нафар шахс унвонлар, орден ва медалларни шахсан давлат раҳбарининг қўлидан қабул қилиб олдилар.

Мен Беҳбудий, Авлоний, Мунаввар қори каби буюк номлар, Усмон Азим, Муслиҳиддин Муҳиддинов, Муяссар Раззоқова, Ғуломжон Ёқубов каби таниқли ва эътирофли замондошларимиз қаторида турганимдан жуда фахрландим.

Энг фахрлиси эса, маросимда камина шахсан Президентнинг қўлидан "Шуҳрат" медалини қабул қилиб олдим.

Бу катта шараф, албатта, хурсандлик, миннатдорлик, ҳаяжон, "демак, тўғри йўлда эканман" деган ишонч аралаш бир туйғу бор ҳозир ичимда. Президентнинг қўлидан мукофот олган биринчи блогер бўлиш осонми? ))

Мукофотни бера туриб Президент: "Шаҳнозахон, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар жуда фаолсизлар, яхши кетяпсизлар, сизни уларнинг бир вакили сифатида тақдирладик, сизнинг қиёфангизда уларни тақдирладик, бўшашманглар", деди.

Бу шунчаки гап эмас, бу бир мессеж. Бизда ҳар соҳада, жумладан, сўз эркинлиги борасида ҳам баҳс-мунозара, муаммолар, курашлар бор, жуда зўр бўпкетганимиз йўқ ҳали. Лекин гапиринглар, тўғри гап учун ҳам мукофот берамиз дейилди. Бу катта нарса.

Мен шундай тушундим, ҳар ҳолда.

Мен ана шу сўзлар учун, мотивация учун, рағбат учун Президентимизга миннатдорчилик билдираман!

@shahnozxon
2021 йил - "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб номланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283

https://youtu.be/-6fKxuFbx0k
Мурожаатномадан:

"Олий ўқув юртларига киришда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҚИЗлари учун грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади".

Қизларни ўқитиш қийин, кўпчилик қийналган оилалар контракт пулини ўйлаб, ўқитмай қўяқолади. Узатиб қутуламан дейди. Йилига 2 мингта шундай қизнинг тақдири ўзгариши мумкин, агар шу режа амалга ошса.

@shahnozxon
2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 млрд сўм ажратилади. Болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд ажратилади ва йил давомида бу маблағ миқдори ошириб борилади.

@shahnozxon
"Табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. "Узтрансгаз" компанияси эса фақат ва фақат газни транспортировка қилади"

Президент Шавкат Мирзиёев.

@shahnozxon
Нурбек Алимовнинг маълум қилишича, Андижонда бир соат ичида йил номи ёзилган баннерни дизайн қилиб, чоп этиб, илиб улгуришибди)))

Учта тахмин:
1) мурожаатноманинг мазмуни (камида шу жойи) аввалроқ сизган; 2) андижонлик айримлар авлиё; 3) уларнинг тезкор ташқи реклама бўйича ишлари таърифига сўз ожиз (тажрибасини ўрганиш, дарсликларни киритиш керак)))

@shahnozxon
Forwarded from Alimoff
Президент Ш.Мирзиёев:

"Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг асосий вазифаси, қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилишдан иборат бўлади.
Шу мақсадда, Адлия вазирлигига зарур ваколат ва ресурслар берилади."

Каналга
қўшилинг 👉 @nurbekalimov