Shahnoza Soatova blogi
7.02K subscribers
1.37K photos
419 videos
3 files
1.83K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Бош офиси АҚШнинг пойтахтида жойлашган The Diplomat журналида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида фикрлар билдирилибди. Тошкентда яшаётган поляк журналисти Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз материалида:

"Янги раҳбар фуқароларга ўз хавотирлари ва шикоятларини айтиш учун кўпроқ имконият берди. Олдин блокланган ижтимоий тармоқ платформалари ва хорижий сайтларга тўсиқлар олинди. Кўплаб блогерлар ва сайтлар пайдо бўлиб, мамлакатнинг бўшаб қолган медиа майдонини тўлдирди. Айниқса, ижтимоий тармоқлар куннинг ижтимоий-сиёсий масалаларини очиқ муҳокама қилиш учун майдонга айланди.

Аммо Мирзиёев ислоҳотларининг тўрт йили давомида, Ўзбекистонда сўз эркинлиги тўла таъминланди, деб бўлмайди. Президент бир неча бор ўз чиқишларида журналист ва блогерлар ҳокимиятдаги кишиларни эркин танқид қила олиши кераклиги ҳақида гапирган ва бу борада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланган бўлса-да, Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича кўплаб рейтингларда ҳамон сўнгги поғоналарда қолмоқда", деган (Kun.uz).

Ростан ҳам рейтингларга эътибор берсак, ўрнимиз яхши эмас. Аксар журналистлар ва жамоат фаолларида ўзини ўзи цензуралаш ҳали ҳам йўқолгани йўқ. Юқори лавозимдаги шахслар (масалан президент) сиёсатини танқид қилишда, уларга холис баҳо беришда шошмаяпти. Ҳали ҳам ҳадик бор ва бу асосли. Ўтган даврдаги сўз эркинлигига берилган зарба асоратлари узоқ муддат сақланиши табиий ҳол эди. Шу билан бирга, 2021 йилдан кейинги президент сайловларидан кейин яна аввалги тузумга қайтиб қолишимиз мумкин деган ҳавотирлар ҳам йўқ эмас. Энди аввалги даражада бўлмаслиги ҳақида алоҳида гаплашамиз. Журналистлар фаолиятининг ҳимояси ҳам қонун билан етарли даражада ҳимояланмаган.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр ака Мелиев шу йилнинг июнь ойида журналистларга маълумот тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва журналистларга босим ўтказганлиги учун давлат органларининг жавобгарлиги масаласини қонунчиликка киритиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида айтилганди (адашмасам шунга оид қарорда 2 ойлик муддат ҳам белгиланган).

Вазирлик ўз ишини қилгандир. Бироқ мендаги манбаларга кўра, "айримлар" бу ҳужжатга бор кучи билан қаршилик қилаётганмиш. Масъуллар бу ҳужжат тақдири ҳақида муносабат берса яхши бўларди. Масалан журналистларни ҳам жазолаш, ҳам қўллаб-қувватлаш ваколатига эга бўлган АОКА нима учун сукут сақлаяпти? Ёки унинг раҳбари сайлов арафасида "бошқа ишлар" билан бандмикин?

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/19215226

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cуқротни ўлдирдилар, ҳақиқатни эса – йўқ. Билмайдиларки, суқротлар Ҳақиқатни эмас, Ҳақиқат суқротларни дунёга келтиради...

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
“Ҳокимликларнинг юристлари қаёққа қараяпти?”

Кеча адлия вазири Русланбек Давлетов билан бўлиб ўтган онлайн мулоқотда охирги 2,5 йил ичида адлия тизимидаги идоралар ташаббуси билан маҳаллий ҳокимликларнинг 2000 тагача қарорлари бекор бўлгани айтилди. “Юрист қаерга қараяпти? Нега улар объектив ишламаяпти?” дея эътироз билдирди вазир.

Бу адлия органларининг статистикаси экан. Бошқа ваколатли органларнинг ташаббуси билан бекор қилинган қарорлар ҳам бор ҳали.

Энг қизиғи, нафақат ҳокимликларнинг, балки барча давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ишга киришидан олдин тегишли адлия органларидан суҳбатдан ўтади. Бундан ташқари ҳар уч йилда юристлар малакасини ошириш марказида 2 ҳафта ўқийди ва шунча муддатда малака аттестациясидан ўтади.

Шунда адлия органларининг ўзи нолойиқ юристларни лавозимга тасдиқламаяптими, деб ўйлаб қолишингиз мумкин, албатта.

Танганинг бошқа томонига назар ташласак, муаммонинг асосий илдизини 3та нарсада кўраман:

1. Нафақат юридик соҳа, балки барча йўналишларда таълимнинг, кадрлар тайёрлаш тизимининг сифатсизлиги;

2. Ҳоким буйруқларини тайёрлашда доим ҳам юристдан сўраб ўтирилмаслиги. Яъни айрим ҳокимларнинг ўзбилармонлиги, “мен хоҳладимми, шунақа бўлади” деган принцип билан қўл остидагиларни эшитмаслиги;

3. Ҳокимларнинг буйруқ ва қарорлари ҳали-ҳанузгача жамоатчиликка очиқ эълон қилинмасдан, ими-жимида қабул қилиниши, бунинг ортидан эса маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлар қабул қилишда масъулият ҳисси жуда пастлиги.

Ва яна бошқа бир қатор омиллар бундай оқибатга сабаб бўлмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Хатолар - бу излар. Улар орқали кўўўп нарсаларни фош қилиш мумкин. Мен ҳам, масалан, матнда қилган хатоларига қараб шахсларни идентификация қиламан баъзан. Айниқса, ижтимоий тармоқдаги шахси яширин фойдаланувчиларни😂😂😂 Саводли бўлиш – фойдали, айниқса, тролларга😜

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
Контрактдаги талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди
 
Ўзбекистонда илк маротаба талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган www.metsenat.uz лойиҳаси ишга тушгани ҳақида хабар бергандик.

Бир гуруҳ жамоатчилик фаолларининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ҳамда иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек стипендиялар эълон қилишдан иборат.

Лойиҳа ишга тушгач, шу куннинг ўзидаёқ илк меценатлар сайтда талабалар учун грантини жойлаштирди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан тўлов шартнома маблағларини тўлашга муҳтож талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти дастури эълон қилинди.

Бунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМларда (чет эл олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари бундан мустасно) кундузги таълим (бакалавр босқичи)да тўлов-шартнома асосида таълим олаётган (супер контракт бундан мустасно) чин етим, ногирон, ота-онаси (ҳар иккаласи) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган ва 30 ёшдан ошмаган талабалар қатнаша олади.

Ғолиб бўлган талабаларнинг стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

Грантда иштирок этиш учун аризалар 10 декабргача metsenat.uz сайти орқали қабул қилинади.
 
Ҳурматли талабалар, бундай имконни қўлдан бой берманг, омадингизни синаб кўринг!

❗️Шу ўринда юртимиздаги саховатпеша тадбиркорлар, йирик компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларга ҳам мурожаат қилмоқчи эдим: имконингиз бўлса, илмга инвестиция киритинг, таълимни қўллаб-қувватланг, талабаларни рағбатлантиринг. Metsenat.uz лойиҳаси сизга бу борада беминнат кўмакчи бўлишга тайёр.


👉 @xushnudbek 👈
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу аккаунт ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга тегишли эмас, сохта экан. Обуначилардан узр сўрайман ва постни ўчираман.

@shahnozxon
Forwarded from Муҳрим
Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг деярли бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017 йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.
Ташқи ишлар вазирлиги аккаунтнинг вазир Абдулазиз Комиловга тегишли эмаслиги, сохталигини маълум қилди. Муносабат учун раҳмат.

Аммо аккаунт сохта бўлиб чиққанидан афсусланяпман. Чунки ҳозир айнан шунга ўхшаш бир мужда жуда керак эди.

Майли, ўзи расмий муносабат биринчи бўлиб АОКАдан чиққани мантиқли ва тўғри бўлар эди. Кутамиз.

@shahnozxon
Қўшиқчи Санжайнинг Интеллектуал мулк агентлигидан ёзиб тарқатган видеоси бўйича расмий муносабат берилди.

"Хабарингиз бор ижтимоий тармоқларда Санжай тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Джавбердиев Санжар “Гулбадан”, “Атиргулим атрингни соч”, “Карвон” номли қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз, асар яхлитлигининг бузган ҳолда ижро этгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза келиб тушгани ҳақида хабар тарқалганди.

Маълум бўлишича хонанда Джавбердиев Санжар қўшиқ муаллифи Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳамда шеърлар муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдан ҳеч қандай розилик олмасдан ва улар билан шартнома тузмасдан қўшиқ аслини ўзгартирган ҳолда ижро этиб келган.

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ва муаллиф Усмон Азимовнинг ишончли вакили сифатида хонанда Джавбердиев Санжарга “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунни бузганлиги учун чора кўриш юзасидан ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлган.

“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун 18-моддасига кўра, асар (қўшиқ)ни омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади. Аммо бизнинг ҳолатимизда бунинг акси бўлгани туфайли қўшиқларга бўлган муаллифлик ҳуқуқи жиддий равишда бузилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177(1)-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳолатлари мавжуд деб ҳисобланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлилиги бўйича судга юборилди.

Афсуски ҳар қандай ижод намунаси муаллифнинг машаққатли меҳнати орқали яратилиши, уни ҳурмат қилмасдан ва рухсат сўрамасдан фойдаланиш эса ҳуқуқбузарлик саналишини эътиборга олмаслик ҳолати учраб туради. Ҳаттоки ривожланган давлатларда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик катта жарималар солиниши ҳаттоки ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан жазоланади.

Мисол учун, Россия Федерациясининг Орловск вилояти суди томонидан депутатликка номзоднинг ташвиқот материалларида қўшиқчи ва композитор А.Макаревичнинг “Бизнинг чўққиларга бўлган манзилимиз машаққатли...” матнидан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилган.
Яна бир мисол АҚШнинг ҳудудий Федерал суди томонидан www.lyricsdownload.com ҳамда бошқа сайтлар муассисларидан муаллифлик қўшиғи матнини рухсатсиз сайтда жойлаштирганликлари учун 6,6 миллион доллар ундирган. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Мақсадимиз интеллектуал мулк муаллифлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва муаллиф ижодидан рухсат олиб фойдаланиш лозимлигини етказишдир".


@shahnozxon
Адлия вазирлиги педагог ходимнинг аниқ мақомини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган ўқитувчи ва муаллимларнинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган ташаббусини амалга ошириш юзасидан Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар томонидан ишлаб чиқилган "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада педагог ходимларнинг пенсия ёшини қисқартириш, ойликларини ошириш, уларни мажбурий меҳнатдан ҳимоялаш, шахси ва қадр-қимматига нисбатан нолойиқ муносабатларга қарши курашишга оид нормалар киритилмоқда.

Масалан, лойиҳада қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:
👉 педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;
👉 педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;
👉 педагог ходим мақомига эга шахсларга кўкрак нишони ва гувоҳнома бериш;
👉 педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;
👉 педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;
👉 давлат таълим ташкилотлари тугатилганда, давлат томонидан педагог ходимга аввалги ишига (лавозимига) тенг бошқа иш (лавозим) берилишини кафолатлаш;
👉 эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил бериш, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;
👉 педагог ходимнинг базавий лавозим маоши БҲМнинг ўн бараваридан
(2 миллион 230 минг сўмдан) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланиб, унда мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари инобатга олинган ҳолда устама ва қўшимча ҳақлар тўлаш;
👉 умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктириш;
👉 педагог ходимнинг кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш;
👉 педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш;
👉 олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимни кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари олий таълим муассасасининг педагогика йўналиши бўйича сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш.

Марҳамат, қуйидаги ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этинг.

http://regulation.gov.uz/uz/d/25127

Муҳокамада фаолроқ иштирок этинг, чунки нажот таълимда.

@shahnozxon
Афсусдаман! "Жажжи академик" журнали энди чоп этилмас экан....
Худдики, умид ўлиб қолди... Шу журнал яшаса бўларди, сақлаб қололмадик деб одам ўзини айблаяпти. Нега биз қарийб уч ўн йиллик давомида монополияларни солиқлардан озод қиламиз, нега биргина бошимизга 200 дан ортиқ монопол ташкилотни боқамиз-у, болалар учун илм улашадиган нашрларни сақлаб қололмаймиз?

Шу ҳолатда ҳам журнал ходимлари янги лойиҳаларни режалаштираётган экан. Қойил қолмай иложи йўқ!

@shahnozxon
​​Миллат яна бир ниҳолидан айрилди...

2015 йили АҚШнинг Орегон штатида 5000 киши яшайдиган кичкина шаҳарда бўлдик. Маҳаллий радиостанцияга таклиф қилишди. Шу шаҳар ва унинг атрофидаги шаҳарчалар аҳолисига хизмат қилувчи чоғроққина радиостанция бўлса, нима қиламиз у ерда, деган фикр ўтди.
Радиога боргандан сўнг тасаввурларим бутунлай ўзгарди. Икки қаватли замонавий бино, боғчаси ҳам бор. Ичкаридаги ускуналар барчаси янги, дид билан дизайн қилинган. Фонотекаси ҳам жуда катта: гарчи барча ёзувлар рақамлаштирилган бўлса-да, эски пластинкалардан тортиб, оригинал кассета ва дискларгача сақланади (тингловчи талабига кўра, рақамлаштирилган вариант эмас, айнан оригинал патефон, магнитофон ва диск плеердан қўйиб бериларкан). Бу ерда 20 тача ижодкор доимий ишлайди.
Радио муҳаррири билан суҳбатда у қизиқ воқеани сўзлаб берди: "Биласиз, интернет, янги ахборот технологиялари чиқиб, оммавий ахборот воситалари, айниқса, улардаги реклама бозори синди. Бу буҳрон бизга ҳам таъсир қилди. Беш йил олдин деярли банкрот даражасига етдик. Станция фаолиятини давом эттириш учун ҳеч қандай ресурс қолмаганди. Бир кун ходимлар билан маслаҳат қилиб, радиони ёпишга ва бу ҳақда тингловчиларимизга маълум қилишга қарор қилдик.
Эртанги эфирда тингловчиларга мурожаат қилдик: "Ҳурматли ватандош тингловчилар. Сизнинг радионгиз 80 йилдан бери хонадонингиз аъзосига айланди. Яхши-ёмон кунларда сиз билан бирга бўлди. Бугун иқтисодий сабаблар туфайли сизни тарк этишга мажбур бўлмоқдамиз. 1 ойдан сўнг эфирларимиз тўлқиндан узилади. Сиз билан бирга бўлганимиздан фахр туямиз!"
Ушбу мурожаат шаҳримиз ва бизни атрофда эшитадиган 10000 аҳолига қаттиқ таъсир кўрсатди. Шаҳар аҳли кампания уюштириб, радиони сақлаб қолиш учун пул йиға бошлади ва радио номига фонд очилди. Шу даражада кўп пул йиғилдики, биз радио биносини янгидан қурдик, ускуналарни замонавийлаштирдик. Фонддаги маблағ яна беш йил фаолиятимизга етади. Унга пул тушуми ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Бизни ўз оила аъзоси деб билган ҳамшаҳарлардан миннатдормиз!"
Мен ўшанда Тинч уммони яқинидаги ушбу кичкина шаҳар аҳолисининг ҳамжиҳатлиги, дахлдорлик ҳиссига тан бергандим.
Бугун ўзбекнинг энг танти ношири Санжар Назарнинг "Жажжи академик" журнали ёпилаётгани ҳақидаги хабарини ўқиб, шулар хаёлимдан ўтди. Мен "келинглар, биз ҳам фонд очайлик, "Жажжи академик"ни сақлаб қолайлик" деб айтолмайман, афсус. Журнал жон сақлашига етгулик маблағ йиғилишига, лоақал давлат ёки катта меценатлар бирон бир ёрдам беришига, афсуски, ишониш қийин. Зеро, бу ҳақда Санжар ака аввал ҳам огоҳлантирган эди. Ака 7 йил давомида катта иш қилди. Маърифат учун ўз маблағини тикди-тикди, умид қилди. Натижа сен кутгандай бўлмаса, оқибат шундай бўлиши табиий.
"Жажжи академик" ўзбек болалар дунёсида замонавий янги саҳифа очди. Миллат болаларининг чин камолоти учун хизмат қилди.
Миллат яна бир ниҳолидан айрилди...
Ўрнини хайрлиси билан тўлдирсин!

Давронбек Тожиалиев

@shahnozxon
Бугун кайфиятсиз, тушкун хаёллар ичида ўтирганимда, "Mobiuz"дан кутилмаган йўқлов кайфиятимни кўтарди. Раҳмат эслаганингиз учун. "Mobiuz" уяли компаниялар ичида энг кўп ребрендинг бўлди, шекилли. Компания Ўзбекистон мобиль алоқа бозорида фаолият юритаётганига 6 йил тўлибди. Табриклайман! Бу ёғига барқарор ривожланиш ёр бўлсин!

@shahnozxon
УЛУҒЛАР МИЛЛИОНЕРЛАРИМИЗ ҲАҚИДА

«Бошқа миллатларнинг бойлари фақир ва етимлар учун мактаб ва дорулфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф «истепендия»лар таъйин қилур. Бошқа миллат милўнерлари мактаби ила истепендияси-ла, идора қиладургон газет ва мажалласи-ла, бино қилган доруложизин (аёллар университети), барпо қилган жамъияти хайрияси-ла фахр қилурлар. Бизникилар жуфти оти-ла, аробаси-ла, тўйи ва...-ла фахр этар. Ҳатто ўз ўғилларини ўқутмайдургон бойлар бордур. Бу кетишни охири ямондур, ўқумоқ, ўқутмоқ керакдур. Болаларга оталардан илми диний ва илми замоний мерос қолсун».

© Маҳмудхўжа Беҳбудий

P.S. Орадан 100 йил ўтдими, ўтмадими?

@shahnozxon
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Педагогларнинг пулли тиббий кўриги. Адлия ходимлари ҳимоячи

Шу кунларда Учкўприк туманида қизиқ суд иши кетмоқда экан. Унга кўра, бир неча умумтаълим ўқитувчилари пулли тарзда тиббий кўрикдан ўтишга норозилик билдиришган. Уларни ҳимоя қилаётган ташкилот эса Адлия бўлими экан. Гап йўқ лекин.

Биласиз: Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, Иш берувчи айрим ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт дея белгиланган. Улар орасида умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа педагоглар ҳам бор. Ушбу моддага кўра, ходимлар чиқимдор бўлмаслиги қатъий келтирилган. Бироқ педагоглар пулга тиббий кўрикдан ўтказилган.

Айни вақтда, Учкўприк туман маъмурий судида ушбу масала бўйича суд иши кетаётган экан. Ушбу ишда педагоглар томонга омад! Адлия бўлими ходимларига молодес! Тўғриси, кўп ташкилотлар бунақа масалада духига ўтирса керак деб ўйлардим. Яхшики, устозларни ҳимоя қиладиганлар ҳам бор экан.

Бу мазкур масалада меҳнат суд ишларида ўзига яраша кейс бўлади. Суд прецедентида яхши тажриба вазифасини ўтайди. Кузатамиз!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Shahnoza Soatova blogi
Педагогларнинг пулли тиббий кўриги. Адлия ходимлари ҳимоячи Шу кунларда Учкўприк туманида қизиқ суд иши кетмоқда экан. Унга кўра, бир неча умумтаълим ўқитувчилари пулли тарзда тиббий кўрикдан ўтишга норозилик билдиришган. Уларни ҳимоя қилаётган ташкилот эса…
Педагог ходимларнинг тиббий кўриги учун ходимлардан пул олинаётгани ижтимоий тармоқларда кўп ёзилди. Айниқса, Isroil Tillaboyev кўп куйиб-ёндилар бу масалада. Мана ривожланган йўлдан бориб, иш судга оширилди. Бу умуман муаммога эътибор қаратиш ва хусусан ечим топиш учун яхши кейс. Воқеалар ривожини кузатамиз

@shahnozxon