Shahnoza Soatova blogi
6.54K subscribers
1.53K photos
506 videos
4 files
1.94K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Yaponiyaning 🇯🇵Nagoya universiteti🎓 "Global 30" Xalqaro dasturining Bakalavr yo'nalishi uchun qabul jarayonlari 12-noyabrdan rasman ochilganini e'lon qilamiz 📢📣🔊

Qabul qilish davri ikki raundda olib boriladi.

1-raund(barcha dasturlarga)
Boshlanishi: 12-noyabr (2020)
(13:00 O'zbekiston vaqti bilan)
Tugashi: 11-dekabr (2020)
(12:00 O'zbekiston vaqti bilan)

2-raund (ba'zi dasturlarga)
Boshlanishi: 15-yanvar (2021)
(13:00 O'zbekiston vaqti bilan)
Tugashi: 5-fevral (2021)
(12:00 O'zbekiston vaqti bilan)

Dasturning o'ziga xos jihatlari bilan sizlarni tanishtirib chiqamiz.

1. Barcha darslar mutlaqo INGLIZ tilida 🇬🇧

2. Kirish imtihonlarini topishirish uchun YAPONIYAga borish shart emas 🗾🛫✖️

3. Hujjatlarni ONLINE topshirish💻

4. Ushbu dasturning "Global 30" stipendiyasini yutish imkoniyati mavjud (soni cheklangan).

5. Xilma xil ta'lim tizimi, madaniyat va millat vakillari bilan o'zaro hamjihatlikda tahsil olish imkoniyatiga ega bo'lish🤗

6. Eng yuqori malakali yapon va xorijiy fakultet a'zolari bilan hamkorlik qilish🤝🤝

7. Yapon tilini mukammal o'rganish imkoniyati

Qabul va kimlar topshira olish tartibi bilan quyidagi👇 fayl va linklar orqali batafsil tanishib chiqishingiz mumkin.
NAGOYA UNIVERSITY GLOBAL 30 INTERNATIONAL PROGRAMS

1.https://internationaladmissions-nagoya-u.jp/t-cens_nagoya/new_user.php

2.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/apply/


3.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/upload/d_news/files/AY2021G30AdmissionRequirements.pdf

4.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/undergraduate/social/#sl_4

5.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/upload/d_news/files/AY2021G30AdmissionRequirements.pdf

6.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/upload/d_news/files/2021GuidlinesCountrySpecificRequiredDocuments.pdf

7.https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/apply/

Batafsil ma'lumot uchun:
* 14-qavat, Xalqaro Business markazi, 107-B, Amir Temur ko'chasi, Toshkent (Bodomzor metro)
* Tel: +998712389405/06/07
* Email: info@nagoya-university.uz
* Facebook: Nagoya university office in Uzbekistan
* Telegram: @nagoya_uz

Ijtimoiy reklama

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
Блогерларнинг бюджетга фойдаси

@davletovuz телеграм канали Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида ёзган эди.

Албатта у бу гапни ҳаводан олмаган. Давлат харидлари порталида амалга ошган харидлар рукнида шундай маълумот тургани учун ёзган.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар қилишича, ҳақиқатдан 2 ноябрь куни Trailblazer олишни хоҳлаб, эълон беришган, ҳатто шартнома ҳам тузишган.

Аммо сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик бу хариддан воз кечибди ва автомобилни сотиб олмабди.

Блогерларга раҳмат айтиш керак ўзи. Бюджет, яъни халқ пулини дабдабали харидларга сарфлайдиганлар ўйлаб иш қиладиган бўляпти. Масалан, ҳозирги вазиятда Trailblazer учун 400 млн сўм сарфланмабди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from ILM UMMONI o'quv markazi
Мижозларимизни президентни кутиб олгандай кутиб оламиз 😂😂😂
Илм уммони ўқув маркази
https://t.me/ilm_ummoni
Shahnoza Soatova blogi
Video
Троллинг даражаси осмон қадар👍😂
Медиа ёзяпти, контекстидан узиб олиб сарлавҳага чиқаряпти, омма тушунмай хайп қиляпти...

Формула шу. Ҳамма ғоялар синиб кетяпти шу билан. Энг ёмони, новаторлик бўлмайди бу кетишда. Новатор шахсларда - улар раҳбар бўладими, олимми, кучли фикр эгасими ёки шунчаки ноодатий фикрловчи шахсми - бирданига сазойи бўлишдан, фикрини тушунмаган омма уни ғажиб ташлашидан қўрқув пайдо бўлса (бўляпти ҳам), бу қўрқув ҳар қандай тараққиёт умидини сўндира олади.

Чунки янги нарсалар доим оммага ғалати, тушунарсиз бўлади. Лекин жамиятда тушунарсиз нарсалар устида бироз фикрлаб кўриш эмас, дарров рад этиш кўникмаси устун экан, бу бошқа қатор бадбинлик уйғотувчи омилларга қўшилиб сизни тушкунликка солади.

Ўша омма Галилейни қамаган, Брунони ёққан, Машраб ва Беҳбудийни осган...

Шунақа жоҳиллашиб кетиш бўляпти назаримда, фикрга тоқатсизлик кучли.

Аслида энг абсурд ғояни ҳам хотиржам муҳокама қила олишимиз керак. У ғоя хато гап бўлса, истеҳзо ва ҳақорат, эҳтирос ва нафрат эмас, факт ва исбот, баъзан ҳатто шунчаки игнор билан кун тартибидан тушиб кетиши лозим.

Чунки биз ҳар сафар кимнидир тушунмай сазойи қилганимизда, буни кўрган бошқа ўнлаб, юзлаб фикр эгаларини тилини тишлашга, фикрини айтмасликка мажбур қилаётганимизни ўйлашимиз керак. Янги фикрларсиз, чўкишимиз аниқлигини ҳис қилишимиз керак.

Ривожланиш шундан кейин бўлади, менимча.

@shahnozxon
Ниқоб таққан уловлар: шу кунларни ҳам кўрдик

Бизни енгиб бўлмайди. Бу томон тураргоҳ қурмай, катта жарима жорий қилади. У томон ҳам мана сенга деб ноқонуний тўхтаган жойида автоулови рақамини ниқоблаб кетади🤦😄😢

@shahnozxon
Куни зиёлилар, маорифчилар эмас, "таълимчилар"га қолган таълимнинг шўри қуригани шу😢😢😢

@shahnozxon
Никита Макаренко "Улар"га нима деди?

Интервьюни кўриб, ўзимга ёққан фикрларини ўзбек тилида конспект қилиб олай дегандим, ажойиб нарса чиқди. Суҳбатни кўришга вақти ёки мегабайти танқислар учун маъқул келар балки.

1. Газета.уз дан нега кетдим? Ижод муҳаббат устига қурилиши керак, муҳаббат бўлмаса, ажрашиш керак. Газета.уз билан муҳаббатимиз тугади ва дўстона ажрашдик.
2. Ж.Ортиқхўжаевни нега журналист ва блогерлар ёқтирмайди? Аввало, у сиёсатчи сифатида коммуникацияда бир қатор хатоликларга йўл қўйди. Асосийси, қоидага кўра сиёсатга ҳеч ким соққа қиламан, пул кўпайтираман деб кирмайди. Ҳатто вице президент лавозимида бўлган Байден ҳам ўғлини даволатишга пул тополмай уйини гаровга қўйган. Америкада шундай, ривожланган дунёда шундай.
3. Одамлар сиёсатга қизиқмайди. Аммо уларни қизиқтириш керак. Ҳокимларни сайлаш керак, шунда халқ ўз қарорлари ва келажаги учун масъулият ҳис қилади. Ривожланган жамият ўз тақдири ҳақида қайғурадиган ва масъулият ҳис қиладиган жамиятдир. Ундай жамиятнинг муаммолари кам бўлади.
4. 2016 йилгача мен тахаллус билан ёзардим. 2016 йилдан кейин мен номимни очиқ ёзиб маҳаллий нашрларда ёза бошладим. Яъни бу сўз эркинлиги – катта натижа. Аммо 2018 йилдан кейин ҳаммаси ўзгарди, кескин синиш бўлди. Унгача давлат бизни тинглаяпти деган хулоса бор эди. Шу хулоса йўқолиб қолди, айниқса, 2020 йилда. 2016-17 йиллардаги оптимизм яхши капитал эди, уни етарлича баҳолашмади, қадрлашмади. Энди бу оптимизм йўқолди.
5. Тошкентдаги совет модернизмига тегишли биноларни маданий ёдгорликлар сирасига киритиб, давлат томонидан қўриқлаш керак. Ҳозир дунёда совет модернизмига қизиқиш катта. Бугун ер сотиб пул қилишдан кўра шаҳарнинг узоқ истиқболдаги манфаатлари биринчи ўринда туриши керак.
6. Ижодкор инсон босим остида ривожлана олмайди, эркинлик керак. Албатта, исён, норозилик сифатида ривожланиши мумкин ижод, аммо бизга бу керак эмас. Давлатнинг ижодкорга берадиган энг катта ёрдами - бу унга халақит бермаслик. ("Ўзбекконцерт" танқид қилинган, лицензиялаш)
7. Сўнгги 3 йилда қилинган ижобий ўзгаришлар: иқтисодий (банк соҳаси, валюта), чегаралар очилиб қўшнилар билан дўстона алоқалар тикланиши ва сўз эркинлиги.
8. Ўзавтосаноат билан нега курашяпман? Мен сурбетларни ёмон кўраман. Бозорда қўлбола ароқ сота туриб ўзингни Илон Маскдек тутишинг керак эмас.
9. Ўзбек блогерларини санаган, Қобил Хидиров, Хушнудбек, Алишер Рўзиохунов, Азиза Умарова, Нозим Сафари, Элдор Асанов, Алимов, мениям ☺️ Ўзбек блогосферасининг битта айби жуда экстремизм кўп.
10. Нима учун эркин матбуот жамият учун ҳам, давлат учун ҳам фойдали? Биз яна 25 йил ёпиқ, иқтисоди планлаштирилган давлатни ўзимизга раво кўра олмаймиз. Ҳамма биздан ўзиб кетди. Биздаги каби тотал коррупция билан ривожланган давлат тарихда йўқ, бўлмайди ҳам. Сўз эркинлиги бўлмаган жойда коррупцияни енгиб бўмайди. Бизнинг бошқа имконимиз йўқ.
11. Сўз эркинлигининг чегараси борми? У қаерда тугаши керак? Мен сўз эркинлигининг эркин фаолият юритувчи Парламент томонидан қабул қилинган маъмурий ва жиноий Кодексда назарда тутилгандан ташқари чегаралари бўлмаслиги керак деб ҳисоблайман. Ҳозир етарлича ривожланмаган Парламентимиз билан бу мезонларни ушлаб туролмаймиз.
12. Мақолаларим нега резонанс беради, нега кўп ўқилади? Чунки уларни ўқиш ва тушуниш осон. Менда бу малака ўқиган кўплаб китобларим туфайли шаклланган. Буни ҳеч бир журналистика факультети ўргатмайди. Бу узоқ йиллик жараён, меҳнат, тажриба ортидан келадиган маънавий ва ижодий ривожланиш натижаси. Буларни таҳририятда ўрганиш мумкин, факультетда эмас.
13. Сардобани кўриб... Бу ҳалокатни инсон қўли билан қилинганидан даҳшатга тушасан. Бир томондан, ажратилган ёрдам маблағлари талон-тарож бўлганидан қайғу, бошқа томондан, ёнингдан ўтиб кетаётган узун хайрия карвонларини кўриб руҳан кўтарилиш ҳис этасан.
14. Ватанпарварлик... бу сўзни ёмон кўраман. Сиёсатчилар ўз мақсадлари йўлида қўллаб, унинг маъносини ўзгартириб юборишди. Келинг, бошқа атамани қўллаймиз – муҳаббат. Ватанни севасанми деб сўрасангиз, жуда севаман деб жавоб бераман.

👉@shahnozxon
P.S. Талқинда номутаносибликлар бўлса, аввалдан узр. Вақт топиб интервьюни кўринг.
Forwarded from Talabalar murojaatlari
Bugun, 17-noyabr - Xalqaro talabalar kuni!

Barcha talabalarni ushbu sana bilan tabriklayman. Ilohim, olgan ilmingiz o’zingiz uchun ham, o’zgalar uchun ham, jamiyat uchun ham manfaatli bo’lsin.

Biz Xalqaro talabalar kuni munosabati bilan ilmu urfonga bag’ishlangan @urfon manzilida yangi kanal ochdik. U yerda ta’lim, ilm-fan, ma’rifat haqida suhbatlashamiz.

Kanal o’quvchilar, abituriyentlar, talabalar, magistrlar, ilmiy izlanuvchilar, pedagoglar va ilmga qiziquvchi keng ommaga mo’ljallangan.

Obuna bo’ling:

👉 @urfon 👈
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида пойтахтимиздаги кўп қаватли уйнинг олд томонида мурал (бино ёки иморат деворига ишланган йирик ҳажмли расм) ишланди. Унда анъана ва замонавийлик ўзаро уйғунлашган. Анъаналар байроқ рамзлари ва замонавий кўча санъатида мужассамлашган.

Расмдаги болакай — ёш авлод ва янгиланиш тимсоли, у фахр-ифтихор билан шамолда эркин ҳилпираётган Ўзбекистон байроғини қўлида тутмоқда.

Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг ва рамзлар чуқур маънога эга. Улар кўп асрлик миллий давлатчилик ғояларини, мамлакатнинг ўзига хос табиий, маънавий хусусиятларини ифодалайди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Чилонзор тумани ҳокимлиги рассомлар Элнур Эгамов ва Тимур Лашеновларнинг байроғимиз суратини мурал-санъатида акс эттириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#эълон

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шоиори остида фестивал ўтказилади. Фестивал соат 10:00 да пойтахтимиздаги “Ашхабат” боғи олдидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади. Фестивал иштирокчилари Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги саройи ёнида жам бўладилар. Соат 11:00да Халқлар дўстлиги саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!" шоиори остида пойтахтимиздаги “Ғалаба” боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади.

@shahnozxon