Шуҳрат Абдураҳмонов
14.5K subscribers
4.01K photos
1.18K videos
154 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Москва губернатори вакиллари Андижонга келди
•••••••••••••••
Хабаринниз бор Андижон ҳамда Москва вилоятлари ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишмоқда.

Бугун Москва губернатори вакиллари Андижонга келди. Сафар давомида Асака туманидаги текстил корхонаси, Андижон махсус саноат хаби фаолиятлари, шунингдек, янги саноат зоналари лойиҳалари билан танишилди.

Саҳифа: @andpress
Бобурийлар юксак марраларда
-----------
Юртимизда “Париж-2024” Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этувчи мусобоқалардан бири бўлиб ўтди.

Халқаро енгил атлетика уюшмаси тақвимига киритилган Г.Арзуманов хотирасига бағишланган ушбу халқаро мусобақада спортнинг жами 14 хил йўналишларида беллашувлар ўтказилди.

Мусобақада Туркия, Эрон, Кения, Қувайт, Греция, Грузия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 194 нафар эркак ҳамда аёл спортчилар иштирок этдилар.

Унда Андижонлик спортчимиз, енгил атлетика бўйича Осиё рекорди соҳибаси Дилшода Усмонова иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, дунё ареналарини шамолдек айланаётган спортчимиз 18 ёшгача Осиё рекордини ўрнатган. Шунингдек, 16, 18, 20 ёш тоифасида ва катталар ўртасида мутлоқ Ўзбекистон рекордлари ҳам Дилшода Усмоновага тегишли саналади. Унинг ўзи 19 ёшда.

Саҳифа: @andpress
Андижон хабарлари
•••••••••••••••
Вилоятимизнинг шаҳар-туманларида, хусусан, ташкилотлар ва МФЙ идоралари томонидан бугунда амалга оширилаётган самарали ва муҳим ишлар бўйича қисқа маълумотлар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Unicef” ва БМТ вакиллари Андижонда
•••••••••••••••••
Болаларни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг такомиллаштирилган модул тизимлари, аҳолига хизмат кўрсатишнинг янги дастурлари, психолог ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга тааллуқли бўлган бир қатор муҳим масалалар ҳамда янгича ёндашув чора-тадбирлари юзасидан бугун “Unicef”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармасига келди.

Ташриф доирасида бошқарманинг ҳудудий марказлари фаолиятлари билан яқиндан танишилди, жумладан, Андижон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари билан учрашув ўтказилди.

Маълумот учун, Делегация таркиби “Unicef”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси болаларни ҳимоя қилиш шоъбаси раҳбари ва мутахассис ходимлари, Европа Иттифоқи ва БМТнинг Марказий Осиё давлатларига можаро зоналаридан қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Фарғона водийсидаги миллий консультанти вакилларидан иборат.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Асака туманида янги корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Мазкур “ADM electrics” лойиҳаси автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради. Электр жиҳозлар, магнитофон, сигнал ва антенна шулар жумласидан.

Лойиҳа қиймати 2 миллион долларни ташкил этади ва 1-босқичда 300 та иш ўрни яратилган. Умумий режада 1200 та иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан очилиш маросимида мутасадди раҳбарлар иштирок этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Янги Андижон оқшомидан фоторепортаж

Саҳифа: @andpress