Шуҳрат Абдураҳмонов
15K subscribers
3.77K photos
1.15K videos
106 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Избосканда ҳайвонот боғи ташкил этилади
••••••••••••••
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли даромадини ошириш ва аҳоли турмуш тарзини юксалтириш борасида амалий ишлар ташкил этилган.

Режалар доирасида қишлоқда жойлашган истироҳат боғида ҳам таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли кўнгилочар ўйингоҳларни ишга тушириш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташаббусига кўра, мазкур истироҳат боғи ҳудудида ҳайвонот боғи ташкил этилиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Тайинлов

Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Маъмуров Ўткирбек Комилжонович тайинлади.

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, 8 йил давомида туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб, бугун бошқа бир лавозимга тайинланган Ўткирбек Маъмуров туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Тайинлов

Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинлади. (паспортда: Бўтахонов Фурқатбек Тожимахамматович)

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Марҳамат тумани фаоллари (собиқ) туман ҳокимини янги лавозимга кузатди
•••••••••••••••
Бугун Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

2020 йилдан буён Марҳамат туманини бошқариб келган Бобурбек Йўлдошев янги лавозимда фаолият бошлаши муносабати билан туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, шу сессияда туманга янги ҳоким тайинланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov