Шуҳрат Абдураҳмонов
13.6K subscribers
2.97K photos
932 videos
76 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!”
——————
Андижон шаҳрида ўтказилган "Янги нафас” экиден марафони ғолибларига эсдалик совғалар топширилди.

Марафон сўнггида маданий тадбир ташкил этилиб, ҳушовоз ҳонандалар ҳамда бетакрор санъат эгалари ижросидаги куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга қувноқ кайфият бағишлади.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонга келган Ош вилояти делегацияси “Navruz mall” мажмуаси фаолияти билан танишди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда
•••••••••••
Янги ҳафта олдидан ўтказиб бориладиган ушбу йиғилишда давлат раҳбарининг қарор ва фармонлари ижроси, белгилаб берилган вазифалар натижаси, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий-ижтимоий масалалар, тадбиркорлик, ёшлар ва бошқа долзарб йўналишлар бўйича таҳлил юритилади ҳамда вазифалар илгари сурилади.

Кўриб чиқилаётган масалалар

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Транспорт бошқармаси ҳайдовчилар билан яқиндан иш юритмоқда
••••••••••••••••
Вилоятимиздан бошқа вилоятларга йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар қонуний тартибда ўзини ўзи банд қилганлик рўйхатидан ўтишлари бўйича тарғиботлар ўтказилмоқда.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилаётган учрашувларда шунингдек, лицензия ва лицензия варақаларини олган ҳолда фаолият юритиш, йўл қоидаларига амал қилиш ҳақида алоҳида эслатмалар билдирилмоқда.

Бир кун ичида ўзини ўзи банд қилиш бўйича қонуний рўйхатдан ўтган ҳайдовчилар сони 40 нафардан ошган.

Шунингдек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари Андижонда ўтказилиши ҳақида маълумот берилмоқда.

Бунда, хорижлик ва бошқа вилоятлик меҳмонлар ташрифи кескин ошиши таъкидланиб, ҳайдовчилар ўз иш фаолияти давомида намунали одоб, ҳушмуомалалик ва самимийлик билан хизмат кўрсатиб, ўзбекона маданиятни намоён этишлари зурурлиги илгари сурилди.

Саҳифа: @andpress
Ҳокимлик соатида бир нечта раҳбарлар фаолиятига эътирозлар билдирилди
•••••••••••••••••
Бугунги йиғилишда Олтинкўл, Хонобод, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Избоскан ва Бўстон туманида солиқ тизими, ёшлар етакчиси фаолияти, маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш бўйича фаолиятга қониқарли баҳо берилди.

Шунингдек, баъзи вазифаларда йўл қўйилаётган камчиликлар, жумладан, аҳоли билан ишлаш, инвестиция режалари, ёшлар бандлигини таъминлаш, лойиҳаларни ишга туширишдаги шартларнинг тўлиқ бажарилиши, бундан ташқари, бир нечта соҳаларда йўл қўйилган сусткашлик бўйича Жалақудуқ, Булоқбоши, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Андижон туманлари ҳокимлари ва раҳбарият вакилларига асосли эътирозлар билдирилди.

Избоскан, Асака туманлари ва Андижон шаҳар ҳокимлари, шунингдек сектор раҳбарларига режалар бўйича ишлашни жадаллаштириш зарурлиги илгари сурилиб, қўшимча топшириқлар берилди.

Асосий масалалардан бири сифатида Андижонда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини қаршилашга ҳар бир соҳа кесимида намунали тайёргарлик кўриш масаласи илгари сурилди.

Андижонга юртимизнинг турли нуқталаридан ва хориждан юз минглаб футбол муҳлислари ҳамда меҳмонлар ташрифи кутилмоқда.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @sh_abdurahmonov