Sevgi haqida sherlar
7.3K subscribers
462 photos
528 videos
2 files
461 links
Assalomu alaykum hurmatli obunachilar
Kanalimizga hush kelibsiz
Agar sevgan insoniz bulsa unga ishoning
Chunki ishonch bulsa sevgi buladi

Bosh admin👉 @Kamol_oka

Admin @Zahriddin2004
Download Telegram
Дилим озорларин кўриб турган зот,
Ўзинг олгучисан ёмондан ҳуним,
Худованди Карим, яратган эгам,
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.

Синовлар қошида синиб қолмайин,
Кўнгилга қилчалик гумон солмайин,
Кимгадир термулиб ётиб қолмайин,
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.

Муҳтожлик гоҳида ўлимдан ёмон,
Яқининг куракка пичоқ урган он,
Йиқитма, яшашга беравер имкон,
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.

Кулфатга кўнмаган сенга ҳуш ёқмас,
Қийналсанг, қадрдон юзинга боқмас,
Сендан беижозат танда қон оқмас
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.

Фақат корим бўлса йўқлагувчи кўп,
Гар нафим тегмаса, гўштим шимар хўп,
Гадолар қўлида бўлмай тала-тўп,
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.

Юкки юз ошнога муносиб билмай,
Вафосиз кимсанинг ҳалоли қилмай,
Сенга бораяпман, йўлимдан қолмай,
Ўзингдан ўзгага қолдирма куним.
«СЕВИБ ҚОЛАРСИЗ»

Мухаббатдан балки тонарсиз,
Ўзингизни бунча оларсиз,
Қўл етмас ой бўлснгиз хамки,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Юрагимга бериб озорлар,
Боқмайсиз а қилсам исхорлар,
Сочларимга қўндириб қорлар,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Тиғ устида юрайин майли,
Девонаман севгим туфайли,
Мен Мажнун-у, сиз бўлиб Лайли,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Дуч келамиз кўча ё боғда,
Ўзингиз хам кутмаган чоғда,
Ақлингизни қолдириб доғда,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Хар тун бузиб тушларингизни,
Ўғирлайман хушларингизни,
Айтолмасдан сирларингизни,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Шубха билан боқманг сўзимга,
Ўргатаман сизни ўзимга,
Тик қаролмай хали кўзимга,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.

Қалбингизга суратим солиб,
Суйдираман кўнглингиз олиб,
Оқ отдаги шахзода қолиб,
Бир кун бизни севиб қоларсиз.
* * *

Ёнмоқ истагандим,
Гуриллаб ёнмоқ,
Ўзимни отгандим гулханларинга!
Аммо оташ эмас, совуқ бир фироқ,
Индамай топширди мени қахринга!

Чўкмоқ истагандим,
Кўз уммонингдан,
Бир томчи ёш каби чиқдиму, кетдим!
Васлинга етай деб оқ орзу тилаб,
Соғинч деган аччиқ азобга етдим!

Ўтмоқ истагандим,
Ҳаёт йўлингдан,
Сочилмоқчи эдим унга гул бўлиб.
Аммо ўзга гулни кўриб қўлингда,
Ҳазондек тўкилдим қошингда туриб!

Ичмоқ истагандим,
Ишқ зилолининг,
Менга бир томчисин кўрмадинг раво.
Энди қақшаб ётган ғариб кўнгилнинг,
Оғир дардларига излайман даво!

Қучмоқ истагандим,
Майли, бир бора,
Ҳаво бўлса эди менга нафасинг.
Мени ўз домига ташласа зора,
Сенинг юрак деган ёруғ қафасинг!

Учмоқ истагандим,
Парвардигорим,
Мухаббат аталмуш берганди қанот.
Аммо бир сўз билан, сен, бағризолим,
Менинг парвозларим айладинг барбод!

Кечмоқ истагандим,
Ҳоҳ ишон, ҳоҳ йўқ,
Сен деб дунёлардан иш эмас кечмоқ.
Сен эса кимнингдир кўнглин қилиб тўқ,
Кимдандир мени деб кечмадинг бироқ...
Согиндим

Хайолимда яшайсан хар он,
Согинганда уртанади жон,
Томиримда жуш уради кон
Жоним сени согиндим йомон.

Бахорларим кишга айланди,
Киприкларим нишга айланди,
Мухаббатга кунгил бойланди,
Жоним сени йомон согиндим.

Фалак узра юлдузлар гувох,
Неча неча дилсизлар гувох,
Севгидан дил огрийди эй вох
Жоним сени йомон согиндим.

Айрилик куй булди таронам,
Куз йошимга губор бахонам,
Калбим вайрон килган жанонам,
Сени жуда-жуда согиндим.

Куришмоклик булмасин армон ,
Сенсизликдан чарчадим йомон,
Мухаббатни улдирар гумон,
Билсанг сени согиндим йомон.

Нимадир де жим турма гулим,
Бакирсанг хам кунади дилим,
Сенсизликни охири улим,
Келда энди йомон согиндим.
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!

ХАЙРЛИ ТОНГ
Live stream started
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
UZmir va Mira - Bo'ldi yor...


UZmir:
Baribir yuragim uni deya uradi
Agar bir kun ko'rmasam
Sog'inch va'damni buzadi

Kimsasiz sahrolarda darbadar devonaman
Ajralib ketdik, hamon men unga begonaman


Mira:
Sarobga aylanib borar mani bu orzularim
Birdan sovuq shamol esib, esga kelar sevgilim
Eslamay qo'yardim-u azoblardan qutilib
Yovuzginam meni deb qolmasin yana quturib


Naqorat...

UZmir va Mira:
Bo'ldi yor, Yurak senga zor
Bo'ldi... bo'ldi


Mira:
Uzoqlashib ketdi manda halovat
Qiynalib yashashga qolmadi toqat
Xatolarim o'zimni qildi-ku yakson
Man endi nima qili sog'indim oson


UZmir:
Qidiraman to'xtamay go'zal ko'zlaring
Nega tinglolmayman seni so'zlaring
Senga xatlar yozaman alamlarimdan
Yana she'rlar yozaman qalamlaridan

Mira:
Yor, meni qilding intizor
Menga qalbing endi tor
Senga yorlaring xumor
Bo'lsin tumor


UZmir:
Yor, bugun bo'ldim senga zor
Ortiq bermagin ozor
Yo'llarim uzun
Kutib charchadim, yurib charchadim

Naqorat...

UZmir va Mira:
Bo'ldi yor, yurak senga zor
Bo'ldi... bo'ldi


UZmir:
Bor endi qo'ng'iroq qilma
Holimni so'rama, yuragim qiynama
Yor mana ol
O'zinga tegishli narsani ol
Lekin qaytar halovatim
Man ham yashay bemalol

Yarim baxt,
Mana endi kulfatimga sherik naqd
Endi yorim menga qayta qilma ahd
Axir senga tilab bo'lgan edim baxt
O'shanda edim naqd


Mira:
Nima qilay?
Sensizlikda yursam axir nima qilay?
Ko'ngilginam og'rib ketsa nima qilay?
Uni chindan sevsam axir nima qilay?

Sensizlikda og'rib bir bor yara dilim,
Afsuslarni aytaverib og'rib tilim.
O'tmishlarda qolib ketsin yomon kunim,
Orqasidan ergashaymi bo'lib quli.


Naqorat...

UZmir va Mira:
Bo'ldi yor, yurak senga zor
Bo'ldi... bo'ldi
Узмир-Мирани мухлислари борми
Йокса айтасилар
Одамлар гузал суз билан фахрланишса сиз гузал сукут билан фахрлангин
Тез ёрдам чақируви:

- Тез ёрдам эшитади.
- Менинг болам авторучкани ютиб юборди!
- Яхши, кетяпмиз.
- Мен нима қилай?!
- Ҳозирча қаламда ёзиб туринг.🤨
​​💞Севги шу кадар айёр ---туйгуки хаттоки .....
💞Севги сендан сурамас экан .
💞Севгига тайермисан ёки йукми дейя .....
💞Севги шундок кутилмаганда келаркану ----бир зумда аклингдан оздирар экан..❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
KETDIM...

Qoʻl silkib, yurakning gʻam bozoriga,
Koʻnikdi oxir ishq dil ozoriga.
Koʻkda oy gʻamlardan rangi sargʻaydi,
Ilojsiz aylandi armon yoriga.

Kipriklar sogʻinchni koʻtarmay qoʻydi,
Yurak zardob boʻlib alamdan toʻydi.
Qimtinib lablarda qotdi tabassum,
Muhabbat dilimni ayovsiz oʻydi.

Ketolmay tushda ham bu alam gʻamlar,
Qani begʻuborlik, qani shoʻx damlar,
Istasam eshigin chertib yupanchni,
Koʻksimdan itardi yaxshi odamlar.

Qoʻl silkib yurakning gʻam bozoriga,
Ketdim,boshim olib baxtning gʻoriga.
Ketdim, baxtga...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM