❤️𝐒𝐨̃𝐧𝐦𝐚𝐬 𝐲𝐮𝐥𝐝𝐮𝐳𝐥𝐚𝐫❤️
12 subscribers
5.92K photos
6.8K videos
6 files
108 links
Assαlom Alαykum Hush Kelιbsιz Kαnαlιmιzgα...🥰

Kαnαlιmιzdα...🕊

🎇 Statuslar
📃 Aforizmlar
📝 Hikoyalar
🎵 Premyeralar
🎬 Videolar
🌌Rasmlar

Kanalimz ochilgan sana 2022.04.12 🤩🤙💫
Bosh admin @Oddiy_bola7821 shunga murojaat qilasila 😉
Download Telegram
❤️#ORZULAR_GIRDOBI❤️

❤️26_QISM❤️


Kamronni o‘toviga yetib bordim...ichkarida hech kim yo‘q edi...ayni muddao...sekin kirib atrofga alangladim...biror bir belgi bo‘lsa bas...ancha joyni qaradim...hafsalam pir bo‘layotgandi...ko‘zim Kamronni uzugiga tushdi....uzukni qo‘lga olib aylantirib ko‘ra boshladim....noodatiy kattalikda..qo‘liga og‘irlik qilmasmikin...ajoyib yasalgan...toshi xiralashibdi...yengim bilan artib qo‘yayotgandim...tosh yonib o‘chdi...hayron bo‘lib yana bir marta takrorladim...yongan payti yotoq tomondan qandaydir tovush keldi...shoshib borib qaray boshladim...topdim...planshet...ekranida Ilyos Ibodullayev kirishga ruxsat...degan belgi turardi...Kamronni rasmi...faqat harbiy libosda...qo‘limga tushding Kamron janoblari....ekranni ocha olmadim..maxsus kod o‘rnatilgan ekan...Suxrobning do‘sti uni dushmani ekan...jilmaydim....
-Tamom bo‘ldim deyaver...Suxrob afandi....
O‘rnimdan turib uzukni joyiga qo‘yayotgandim....
-Malakkkkk.....-degan ovoz eshitildi....
Cho‘chib tushdim...

-bu yerda nima qilyapsan???-jaxl otiga mingancha Kamron turardi...
-buni sizdan so‘rasak...harbiy yigitga bu yerda nima bor???-dedim uzukni ko‘rsatib...
U sirini bilib qolganimdan daxshatga tushgandi....
-iltimos...Malak...bu haqida...
-Suxrobga aytmayman..-dedim dadil ovozda...-molni siz tutib berdingizmi???
U alamli jilmaydi....
-necha yildan beri shu ish ichidaman...ammo senga o‘xshagan jasur qizni ko‘rmagandim...-dedi menga yaqinlashib...joyimda turaverdim...u yaqinimga kelib jilmaydida...uzugini qo‘limdan olib qo‘liga taqib oldi...
-demak Ilyos Ibodullayev...-dedim ko‘zlariga boqib...
U devorga suyandi...
-xaaa....
-Suxrob ichimizdagi sotqinni tutish uchun barchani so‘roq qilayotganidan habaringiz bormi???
U ko‘zlarini yumib ochdi...
-aybdor tayyor...-dedi men tomonga qarab...
-kim???
Borganingda ko‘rasan...deya menga yur ishorasini qildi...ortidan yurdim...katta maydonda odamlar samosud uchun to‘plangandi...har doimgidek tepada Suxrob o‘tiribdi...yuzi qahrli tus olgan...olomon ichidan aybdorni ko‘ra olmadim...
-Nega???-deya Suxrob baqirdi...uni hech qachon bunday qiyofada ko‘rmagandim...
Vanihoyat ichkariroq kirib aybdorni ko‘rdim..bo‘lishi mumkin emas...o‘rtada Farid o‘tirardi..qo‘l oyog‘i bog‘langan..uni sud qilish Suxrobga naqadar qiyin bo‘layotganini ko‘rib turardim..u unga ukasi o‘rnida ukasi edi...
-nega Faridddd????-deya baqirdi pastga tushib...
Ko‘zim yoshlandi...axir bu tuxmatligini bilamanku...hoziroq aytish kerak...to‘g‘ri menga Farid yoqmaydi ammo u aybdor emas...shoshib o‘rtaga yura boshladim....

#DAVOMI_BOR

@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_27


    -бу ерда нима қиляпсан???-жахл отига минганча Камрон турарди...
  -буни сиздан сўрасак...ҳарбий йигитга бу ерда нима бор???-дедим узукни кўрсатиб...
  У сирини билиб қолганимдан дахшатга тушганди....
  -илтимос...Малак...бу ҳақида...
-Сухробга айтмайман..-дедим дадил овозда...-молни сиз тутиб бердингизми???
  У аламли жилмайди....
-неча йилдан бери шу иш ичидаман...аммо сенга ўхшаган жасур қизни кўрмагандим...-деди менга яқинлашиб...жойимда туравердим...у яқинимга келиб жилмайдида...узугини қўлимдан олиб қўлига тақиб олди...
  -демак Илёс Ибодуллаев...-дедим кўзларига боқиб...
  У деворга суянди...
-хааа....
  -Сухроб ичимиздаги сотқинни тутиш учун барчани сўроқ қилаётганидан ҳабарингиз борми???
  У кўзларини юмиб очди...
-айбдор тайёр...-деди мен томонга қараб...
  -ким???
  Борганингда кўрасан...дея менга юр ишорасини қилди...ортидан юрдим...катта майдонда одамлар самосуд учун тўпланганди...ҳар доимгидек тепада Сухроб ўтирибди...юзи қаҳрли тус олган...оломон ичидан айбдорни кўра олмадим...
  -Нега???-дея Сухроб бақирди...уни ҳеч қачон бундай қиёфада кўрмагандим...
   Ваниҳоят ичкарироқ кириб айбдорни кўрдим..бўлиши мумкин эмас...ўртада Фарид ўтирарди..қўл оёғи боғланган..уни суд қилиш Сухробга нақадар қийин бўлаётганини кўриб турардим..у унга укаси ўрнида укаси эди...
-нега Фаридддд????-дея бақирди пастга тушиб...
  Кўзим ёшланди...ахир бу тухматлигини биламанку...ҳозироқ айтиш керак...тўғри менга Фарид ёқмайди аммо у айбдор эмас...шошиб ўртага юра бошладим....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_28

    Аммо қўлимни Камрон куч билaн ушлади...
  -қўйиб юборинг...-дедим нафрат билан...
  -аралашма...-деди қатъий...
-нега бегуноҳ инсонни қурбон қиляпсиз????-дедим йиғлаб...
  -нима бегуноҳ???-деди ғазаб билан...-атрофга қара қизалоқ...нимани кўряпсан???-деди...
  У ҳақ..бу ер вахшийлар макони эди..аммо улар қандай бўлса шундай бўлишимиз шарт эмаску...қўлимни қўйворинг...ўтиндим..аммо у қўлимни синдиргудек ушлаб турарди...кўз олдимда бегуноҳ инсон тухматга қолиб калтакланаётганди...биринчи марта Сухробнинг кўзларида ёш кўрдим...ҳис қилябман..унга нақадар оғир бўлаётганини...
  -хўжайин...сўнгги сўзим...сизни ўз акамдек кўраман...ўзингизни эҳтиёт қилинг...-деди Фарид йиғлаганча...Сухроб қўллари титраб қуролини унга тўғирлади...аммо ота олмади...
-отинг..-деди  бошқа шотирларига....
  -йўқққққ...-тилим калимага келмасди...ўқнинг дахшатли овози эшитилди...Камронга мушт туширдим...
-аблахх....
  Сўнг оломон орасида ғойиб бўлган Сухробнинг орқасидан чопдим...кўзим ерда қонига бўялиб жон берган Фаридга тушди...томошабинлар тарқай бошлаганди...ҳудди цирк тугагандек...ўзимизни бағрикенг инсонларни соғиндим...бу ерда меҳр йўқ бўлиб кетган экан дадажон....
  Сухробни ўтовидан топдим....ҳеч қачон уни бундай ғариб ахволда кўрмагандим...кўзларида мунг қотиб қолганди...
  -Сухроббб...акааа..-шошиб пойига ўтирдим...
  У мен тарафга қарамади...охиста қўлларини тутдим..
  -Малакккк...-деди зўрға пичирлаб...мен тарафга қараркан...уни жудаям юпатгим келаётганди...
  -наҳотки мен севилишга нолойиқ бўлсам..нега одамлар доим ортимдан пичоқ уради нега???-деди алам билан...
  Уни юзини ушладим...
  -тинчланинг!!!!
-қандай қилиб??? Айт қандай қилиб???-деди бақирганча....уни ёлғиз қолдиришим керакдир балки...
  -кечиринг...-дедим ўрнимдан туриб....чиқиб кетмоқчи эдим..қўлларимни тутди...
  -илтимос...мени ёлғиз қолдирма....-деди маъюс оҳангда....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_29

    Уни ёнига ўтирдим...у тиззамга бошини қўйди...қалин тим қора сочларини силадим...
  У мен томонга қаради...
-мен шунчалик ёмон одамманми???-деди мендан кўзларини узмай....сиз эмас аслида мен ёмонман дедим ич ичимдан....
  -нега???-дедим унинг ҳеч кимникига ўхшамайдиган кўзларига боқиб...
  -сен ҳам мени ёмон кўрасан....-деди ғамгинлик билан..боши устидаги қўлларимни охиста ушлаб юрагига қўйди....
  -қара...менда ҳам юрак бор..у ҳам оғрийди..оддий инсонларники каби...-деди маъюс жилмайиб...лабимни тишладим...тўғри Сухроб ёмон инсон аммо ҳеч қачон одамнинг ортидан туриб пичоқ урмасди...қандай бўлса шундай эди у...борича...кўзимдан ёш томчилади....у ўрнидан туриб мени маҳкам қучди....уни бағрида турарканман..уни мен учун нақадар қадрли инсонга айланганини тушуниб етаётгандим...ёки ҳаммасидан кечиб кетишим ёки доимо уни ёнида бўлишим зарур эди....қийин танлов олдида ожиз эдим...мен кета олмадим...
     Яхшиси у ўзига келиб олгач кетаман дея қарор қилдим...қулай фурсат бўлиши билан...у билан 1 ой қандай ўтганини ҳам сезмадим...ҳақиқий оила нималигини ҳис қилдим...вахшийим менга келганда меҳрибон эрга айланар...мен эса меҳрибон рафиқага....фақат кўнглим ҳижил бўларди...мен бу ерда фарзандли бўлишни истамасдим...бунинг чораси эса сақланиш...Ойдин опага бордим...
  -Малагим...ҳали ёшсанкуу...-деди Ойдин опа кўзойнагини чеккага олиб қўйиб...у қизга ҳақиқатни айтиш айтмаслик ҳақида ўйланарди....Сухроб бу ҳақида оғиз очмасликни қаттиқ тайинлаганди...


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_30


     -мен бу ерда фарзанд кўришни истамайман Ойдин опа....
  Ойдин Содиқовна менга қараб ўйланиб қолди...
-Малак....бу гапларни сенга айтиб тўғри қиляпманми йўқми билмайман...аммо билишинг лозим...сен ўшанда...қаттиқ жароҳатлангансан....тўғри докторлар Худо эмас...ва мен бир кун келиб фарзандли бўлишингга ишонаман...-деди маъюс жилмайиб......
  Дунёйим остин устун бўлиб кетди...мен нима учун келгандим...ва нимани эшитдим...Аллоҳим менга қара ҳеч нарса бандани қўлида эмас дегандек бўлди...мени иймоним қачон бузилди...бергувчи ҳам олгувчи ҳам Аллоҳ эканини қандай унутдим..
  -яхшимисан Малагим????-деди Ойдин опа ҳавотирланиб...
   Ҳа дея бош силкидим....ва индамай чиқиб кетдим...мен кетаман...у билади...мени фарзанд кўра олмаслигимни...ва бунга ўзи сабабчилигини ҳам....ҳаммаси виждон азобидан қутилиш учунмиди Сухроб??? Кўзим ёшланди....тўғри ўтовни чиқиш эшигига юрдим...мени жангарилар тўхтатди....
  -нима сенлар мени танимадиларингми??? Ёки кўзларинг кўрми?? Хўжайинларингнинг хотини бўламан..ўтқиз дедим...-дея бақирдим...улар бир зум ўйланиб сўнг мени ўтқизишди...чунки охирги пайтлар Сухроб фақат мен билан эканлигини бутун ҳудуди биларди...
   Озодликка чиқяпману ҳурсанд эмасман...юриб кетаверардим...оёқларим ўзимга бўйсунмасди...энди эса фарзанд кўришни орзу қилардим..инсон қизиқ мавжудот...етиша олмайдиган нарсасига интилади доим..катта йўл томон юриб кетардим....

   -хоним Сухроб Сафарийни хотини кўчага чиқди...ва у ёлғиз...-деди машинада  Малакни кузатиб кетаётган жангари...
    -айни муддао...тез хонимчани қўлга ол...ҳақиқий қасосни таъмини Сухроб ҳам татиб кўради...-деган аёл кишининг ингичка ва нозик овози эшитилди.....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_31

    Машина мен билан теппа тенг келаётганини сезиб паранжимни ёпдим....машина тўхтаб бир барзанги тушганча оғзимга ачимтир ҳидли рўмолчани босди...ҳушимни йўқотдим...
   Кўзларимни қоронғу ва зах жойда очдим....қаршимда  юзлари шишиб хунуклашиб кетган Муслима турарди...бир зум нима бўлаётганини тушунмадим....
  -ўзингга келдингми Сухробни фохишаси???-деди алам билан....
  -нима дединг???-жахл билан бақирдим...аммо ўрнимдан силжий олмадим...
    -Сухроб  мени қутқаришга келади дея хомтама бўлма..-деди менга яқинлашиб...
  -хар ҳолда мен у учун бир кечалик қизиқиш эмасман...-дедим нафрат билан боқиб...у юзимга тарсаки туширди....
  -ўчирр....кўряпсанми буни???-дея кўйлагини кўтарди...уни танасини тилинмаган жойи қолмаганди....-ҳаммаси сени деб...сен уни мендан тортиб олдинг.....-деди яна бир тарсаки тушириб....бу аёл ақлдан озибди...севги баъзида одамни қуюшқондан чиқариб юборади....
   Бор овозимча кулдим....
-ҳар ким қилиғига ярашасини олади...-дедим кулгудан ўзимни тийиб...-эринг туриб бошқаси билан ўйнашгансан....сенга бу ҳам кам...
   -Азан....-деди бақириб...ичкарига бояги барзанги кириб келди....-буни қулчиларга бериб юбор...ўзлари сотиб юборади...қимматроққа...-деди жилмайиб....
  -бундай қилолмайсан...-дея бақирдим...
  -қила оламан...кўрамиз Сухроб ит теккан ошни кейин қайтиб олармикин...-деди рўмолини ёпганча....сўнг чиқиб кетди....
   Барзанги мени қул сотиладиган бозорга олиб борди...бу ерда бундай ишлар деярли очиқчасига қилинар экан....кўплаб аёллар ва болалар бор эди...уст бошим бир ахвол...мени қулфурушга топширишди...қулфуруш менга бошдан оёқ қараб..
-қиз болами???-деди Азанга...
-ҳа...-деди кулиб...
-алдама..мижоз олдида уялиб қолмай...ўтган сафар ҳам шундай дегандинг...мижозим қайтиб олиб келди у қизни...ҳомиладор эканку деб...-деди менга синчиклаб тикилиб...
  -бу сафар бу қиз текин сенга...фойдаси ўзигга бўлади...-деди Азан...сўнг менга совуқ жилмайиб бозорни тарк этди....
  -Қундуз...-деди  қулфуруш эркак ёрдамчисини чақириб....
  -лаббай хўжайин....-деди ичкаридан семиз беўхшов аёл чопиб чиқиб....
  -буни тайёрла...араб шайхларига сотамиз....-деди қўлини бир бирига ишқалаб.....
  Ичим музлади....инсонлар қачон бунчалик тубанлашиб кетди экан...шу пайтгача дунёни фақат оқ томонини кўрган эканман...атроф тўла бева бечоралар...ғариблар....қуллар...ва уларни нархлаётган қулфурушлар...харидорлар эса қимматбаҳо кийим кийиб олганча қулларни мол кўраётгандек текшириб харид қиларди....бу нимаси...Эй Аллоҳим ўзинг қутқар мени....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi   #N32

    Чиройли либосда сочларим очиқ ҳолда майдонга олиб чиқишди...узун сочларим шамолда юзимга урилди...қўлларимни устунга боғлашди...
  -мана бу ҳурлиқога қаранглар...жуда гўзал тўгрими...-деди қулфуруш молни мақтаган даллолдек мени мақтаб...
  Шу заҳоти атрофга оломон йиғила бошлади...эркаклар ёнимга келишга ошиқарди...кўзим ёшланди...абгор қилма Аллоҳим...
  -қанча сўрайсиз???-деди бадавлат арабларга ўхшайдиган эркак....
  -.......афғони....
  -шунга арзийди...-деди эркак ҳам ғалати жилмайиб....
-яна даъвогарлар борми???-деди қулфуруш баланд овозда....
  -мен....-таниш овоз эшитилди...юрагим уриши тезлашди...Сухроббб...-....афғони.....-деди оломон орасидан ёриб ўтаркан...қоп қора либосда елкасида қуроли билан менга тикилиб юриб келарди...
  -умуман олганда у бебаҳо...-деди қулфурушга қараб...қулфуруш ортига тисарилди....
  -Сухроб Сафарий....
-ҳудди ўзи...-деди вахшийим унга совуқ жилмайиб...шу заҳоти ўқ овози эшитилди...қулфуруш ерга қулади...пешонасидан тизиллаб қон оқарди...
  Оломон қўрққанча ортга тисарилди....у менга яқин келиб қўлларимни бўшата бошлади.....унинг нафаси юзимга урилди...у менга хавотир билан боққанча қўлларимни тез тез ечишга уринарди...мен эса тинимсиз йиғлардим...Аллоҳим ўзингга шукур...номусимни сақлаганинг учун ҳам беҳисоб шукур...
  Ваниҳоят у қўлларимни бўшатди...уни маҳкам қучдим....у эса мени яна йўқотиб қўядигандек қаттиқ баъғрига босди....сўнг қулоғимга шивирлади....
-агар яна бир марта мендан қочиб кетсанг...онт ичаман ҳозирги ҳолатингдан ёмон ахволга соламан..
  Мен жилмайдим...унинг бўлиши шу...меҳри шу...у мени кўтариб олди...
  -мени қандай топдингиз???-дедим ажойиб тусдаги кўзларига боқиб....
  -анчагина одамларни ўлдириб...-деди совуқ жилмайиб...этим сесканди...наҳотки Муслима ҳам....
  Машинага ўтирдик....у рулни бошқача бошқарди...машина юраркан қандайдир нарсаларни босиб ўтаётгандек эдик...машина ойнасини очмоқчи эдим қулф эди....Сухроб тарафдаги ён ойначадан ерда ётган аёл ва эркакнинг ўлигига кўзим тушди....ё Аллоҳим биз уларни босиб ўтгандик...наҳотки Муслима ва Азанни босиб кетдик....мени қўрқув билан тикилиб турганимни кўрган Сухроб ортига ўгирилди....
-Афсусдамисан???


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_33

   -нега бунчалар вахшийсиз???-дедим кўзларига боқиб...у кулганча йўлга қаради...
-бу савол худди чақалоққа нега туғилганда йиғлайсан дейиш билан баробар....
   Аблах...нима бўлганда ҳам у мени эрим...индамай нотинч шахарни кузатиб кета бошладим...бу ерликлар учун портлашлар одатий ҳол эди....

   -Хўжайин...Ашрафхонни тўйига борасизми????
  -қачон эди???
-1 ҳафта қолди....-деди Саид Сухробга бошини эгиб қараб тураркан.....Сухроб соатига қараб қўйди...сўнг жилмайди...Малакни ҳам олиб кетаман...анчадан бери сиқилиб юрибди....деб ўйлаб курсисига суянди....Ашраф унинг энг яқин ҳамкори ва дўстларидан бири эди....

     Сухробни ўтовида намоз ўқиб ўтирардим...бирдан унинг шарпасини сездим...юзимга табассум югурди...аммо билдирмай намозимни ўқишда давом этдим...ўқиб бўлгач узоқ дуо қилдим...жойнамозни йиғиштираётсам ортимдан келиб қучди....
  -дуоларинг ижобат бўлсин!!!
   Ортимга қарамай кўзларимни юмиб жилмайдим...сўнг ортимга ўгирилдим...
  -ишларингиз тугадими???
-тугасинми???-деди сирли жилмайиб...кулиб кўксини итардим...
  -барибир тугамайди....
-мен билан тўйга борасанми???
-қаерга???
-Афғонистонга...
  Бу давлат ҳақида кўп эшитгандим...энг муҳими у юртимга чегарадош....
  -бораман....-дедим жилмайиб...усиз бу ерда портлаб кетишим аниқ...у мени маҳкам қучди...унга жуда ҳам боғланиб қолаётгандим...лекин ота онамни...опаларимни ҳам жуда соғиняпман....

   Самолёт ичида кетарканмиз кўзим биздан сал нарида кетаётган Камронга тушди....у ҳам мендан кўзларини узмасди...қўлида эса ўша узуги...менимча бу тўйга боришидан мақсад Сухробнинг ҳамкорлари билан танишиш бўлса керак....кўзларимни олиб қочиб булутлар ортида турган шахарларга қарадим....
  -юртингни соғиндингми???-деди Сухроб қўлларимни ушлаб...
  -ҳаааа....-дея маъюс жилмайдим...айниқса ота онамни....
  -ваъда бераман..бир кун юртингга олиб бораман...-деди қўлларимни маҳкам ушлаб....

    Ашрафхон...Сухроб қатори йигит экан...жуда бадавлат...шохона ҳаётни севаркан...атрофида қуролланган қўриқчилар...
  -хуш келибсиз...бормисиз Сухроб Сафариййй...-деди Сухробга кулиб қучоғини очаркан....
  -борман...дўстим...-деди Сухроб уни қучоқлаб...бизни кўркам дастурхонга таклиф қилишди...бу ерда ҳам аёллар ёпиқ либосда юришаркан...аёлларни олдига кетаётсам кимдир қўлимдан тортиб чеккага олиб ўтди...
  -Камрон????-дедим менга қўлини кўрсатиб жим деяётган Камронга қараб....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_34

    -жим...мени диққат билан эшит...-деди оғзимни ёпиб....жахл билан қўлини силтаб ташладим...
  -мендан узоқроқ юринг....
-Малак...-деди илтижо билан тикилиб...-биламан буни сендан сўрашим ноўрин аммо ёрдаминг керак...
  -мен сизга ёрдам бермайман...-дедим кетишга уриниб...у қўлимни ушлаб қолди.....
  -булар қанчадан қанча онани фарзандсиз қолдираётган афюнфурушлар эканидан хабаринг борми???-деди алам билан...у одамни ич ичига кириб боришни яхши уддаларди...менимча у психологик таълимни яхши ўзлаштирган....
  -мендан нима кутяпсиз???-дедим ҳайрон бўлиб...у оғир тин олди..сўнг:
-мана бу эшитиш мосламасини Сухробга ўрнатишинг зарур....-деди қўлидаги кичкина мосламани менга кўрсатиб...ортга тисарилдим...
  -ҳеч қачон.....
  Уни юзи жахлдан қизарди....
  -нима ўша вахшийни севиб қолдингми???
  -буниси билан сизни ишингиз бўлмасин...-дедим жахлим чиқиб...у юзимга қараб оғир ҳўрсинди....
  -биласанми нима??? Мени онам мени 3 йилдан бери кўргани йўқ...отам ҳам...хатто отамни жанозасида қатнаша олмадим...нима учун??? Ватанимни тинчлиги учун....сендек қизлар эркин юриши учун...болалар отасиз онасиз қолмаслиги учун...-деди кўзлари ёшланиб....унга раҳмим келди...
  -розиман...фақат охирги марта...-дедим қўлидагини олиб...у маъюс жилмайди....
  -раҳматтт....
  Тез тез юриб ундан узоқлашдим....
  Аёллар ҳина базмини ўтқизишаётган эди...мени ҳам даврага қабул қилишди....бу ердагилар ҳам араб тилини жуда яхши билишар экан....
  -қани Малак хоним...-деди бир аёл қўлимни ушлаб...-сизга ҳам хина сурамиз...одатимизга кўра хинага севимли ёрингизнинг исми битилади...
  У қўлимга Сухробнинг исмини ёзиб хина сурди..қўлларимни букдим..аёллар шўх шодон ўйнашаётганди....Сухроб билан ўтган никоҳим эсимга тушиб маъюс тортдим...шу пайт кўзим Сухробга тушди...у мендан кўзини узмай кузатиб турарди...унга қараб жилмайдим....охиста туриб ёнига бордим...
  -қўлингдаги нима???-деди қизиқиш билан қўлимга қараркан...
  -хина....
-қани??-дея қўлимни очди...қўлимда ўзини исмини кўриб аввалига ҳайрон бўлди..сўнг жилмайди....
  -Сухроб....
  -ҳа...сизни исмингиз!!!-дедим кўзларига қараб...у жилмайганча юзимни силади....
  -сен бошқачасан....

   Бизга ажратилган хона жудаям кенг ва шинам эди....шохона услубдаги ётоқ...
  -хўш тўй сенга ёқяптими???-деди белимдан қучиб....
  -тўғриси ўзимизники эсимга келиб...-дедим лабимни тишлаб...у юзимни ўзига қаратди....
  -биз ҳам албатта шундай тўй қиламиз!!!!
-ростданми???
-ҳа...-деди кулганча....беихтиёр уни бўйнидан қучдим...
  -Сизни Севаман...Сухроб ака...
-Мен ҳам сени севаман Малагим....
  У биринчи марта менга севги изҳор қилди....ҳисларини тан олди...қувончдан кўзим ёшланди....Аллоҳим ҳар биримизни жуфтимиз билан яратган....мен бунга ишонч ҳосил қилдим...севдим...севилдим..аёлга бундан ортиқ бахт бормикин бу дунёда....
  У мени маҳкам қучиб сўнг кўтариб олди...

  Эрталаб кўзимни очсам ётоқда Сухроб йўқ эди...аста ўрнимдан турдим...Камрон берган мосламани сездирмай Сухробга ўрнатишим зарур эди...уддалай олармикинман...


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_35

   Кийимларимни кийиб пастга тушдим...ҳамма тўйга тайёргарлик кўрарди...Сухроб Ашраф билан суҳбатлашиш учун махсус хонага кириб кетишибди...Камрон мени таъқиб қилиб юрарди...
  -Малак....афғонча кўйлак киясизми???-деди Ашрафни бўлажак аёли Санам...у тожикларга ўхшаб кетарди...қоп қора қош кўзли...мен қатори қиз эди...
  -кўйлакларингиз чиндан ҳам ажойиб...-дедим унинг сепига завқ билан тикиларканман...
  -ёққанини олинг...сизга мендан туҳфа бўлсин...-деди..сўнг мажбурлаб мени кўйлаклардан бирини танлаттирди...кўйлакни кийдим...жуда ажойиб эди...нақшлари ҳам ўзгача...унга мос ҳарир ҳижоб ўрадим....фақат қора рангларга бурканиб анчадан бери бундай нафис ранг киймагандим...пардозчилар Санам билан бирга мени ҳам пардоз қилди...аёллар бири олиб бири қўйиб мени гўзаллигим ҳақида гаплашарди...
  -Сухроб сизни жуда севаркан...-деди Санам ҳавас билан...
  -сиз ҳам Ашрафни севасизми???-дедим қизиқиб...
  -йўқ...бизники тўдалар бирлашуви ҳолос...уни унаштирув куним кўрдим...-деди кўзлари ёшланиб...Наби амаки билан никоҳим эсимга тушди...мен ҳам ўшанда Санамни ахволида эдим....
  -ҳеч ҳам ҳафа бўлманг...Аллоҳимдан сизга гўзал бахт тилайман...-дедим қўлини тутиб...биргаликда тўй ўтадиган жойга бордик....бу ерда сал ранглар бўйича эркинлик бор эди...аёллар паранжисиз юрарди тўйда....эркин нафас олиб гўзал сахна безакларини томоша қила бошладим....
  Шу пайт ортимдан таниш ифор иси келди...жилмайдим...
  -мени соғиниб қолмадингми??-деди  Сухроб  белимдан қучиб...ортимга ўгирилиб
  -уят бўлади...-дедим...ҳамма бизга қараётганди...
  -бугун жуда ҳам гўзалсан...-деди ёқимли жилмайиб...куёвнавкар кела бошлади...уни ҳам чақиришди....афғонча рақс эълон қилинди...урф одат бўйича куёв тараф ва келин тарафдан номзодлар бирга рақс тушишаркан...атрофда қийқириқлар эшитилди...кимдир бир неча марта осмонга ўқ узди....ҳамма рақсга туша бошлади....бу рақсда қўллар бир бирига тегмас экан...Сухроб ҳам мени рақсга таклиф қилди...бу рақсни билмаганим учун бироз қийналдим...Сухроб бу сафар костюм шим кийиб олган эди...кўркам қиёфада рақсга монанд ҳаракат қила бошлади...қўлларимизни бир биридан узоқ тутиб секин ҳаракатлана бошладик....бахтдан сармаст эдим....у ҳам мендан кўзларини узмай яқинимга келганда жилмайиб қўярди...лекин мосламани ўрнатишим зарур...Камрон унга зарар етқизиб қўйсачи??? Лекин бу ҳамкорларни аниқлашим учун керак деди...Сухробни ҳам фикридан қайтаришга уриниб кўрарман секин асталик билан...бир қарорга келиб мосламани билдирмасдан қўлимга ушладим....ва Сухроб яқинимга келганда уни қучгандек бўлиб чўнтагига мосламани солдим....юрагим безовталана бошлади...билдириб қўймаслик учун ҳозир келаман дея ундан узоқлашдим.....
   -Малак......-ортимдан Сухробнинг овози эшитилди....наҳотки у сезиб қолди...қўрқув билан ортга ўгирилдим....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #N41

    Лекин қорним жуда ҳам оч эди...ноилож едим...шунисига ҳам шукур насибамни Аллоҳимни ўзи етқизаяпти....овқатланиб бўлгач яна колоннага йўл олдим...яна янгилар келишганди....Сухроб ҳар доимгидек уларни тепасида....уларни ичидан ёшроқ қизни танлади....афтидан қизни онаси ҳам шу ерда эди...
  -қўйиб юборрр....-деди ўзбекчада...-у эндигина 14 ёш....
  Сухроб ўзбекчани тушунмайди....шошиб шу тарафга юрдим...Сухроб қизни билагидан куч билан ушлаб тортқиларди...чиндан ҳам қиз ёш эди...
  -илтимос...Сухроб ака уни қўйиб юборинг...-дедим ёнига етиб боргач...у менга қаҳр билан қаради...
  -сени ишинг бўлмасин....
  -у энди 14га кирибди...онаси ўзбек...-дедим...йиғлаётган аёлга ишора қилиб....у аёлга бир қараб қўйдида...
  -менга фарқи йўқ...-деди.....
  -хўжайин Ҳаят хонимни тоби қочибди....-деди чопиб келган Саид Сухробга қараб...у қизни Саидга топширдида ўзи шошиб юриб кетди....қизни онасини ёнига бориб....
  -холажон қўрқманг...қизингизга ҳеч ким яқинлашмайди...-дедим...у йиғлаганча мени узоқ дуо қилди...

    Ойдин Содиқовна хушсиз ётган Ҳаятни кўздан кечириб бош чайқади....Сухроб кириб келди....
  -тинчликми????-деди ҳавотир билан...-ҳали ой кунига бор эмасмиди???
  -буни сиздан сўраш керак Сухроб...маълум вақт унга яқинлашманг...ҳомиладорлик қийин ўтаяпти дегандимку...-деди норози нигоҳда...
  Сухробни юзи жахлдан қизарди....
  -мен унга ҳали қўлимни учини теккизмадимку...-деди Ойдин Содиқовнага тушунмай тикиларкан...Ойдин Содиқовнани юзи ҳайратдан қотиб қолди....
  -унда...ким.....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No42

    -буни бу манжалақини ўзидан сўраш керак...-деди Сухроб ғазаб билан....
  -Сухроб..уни ҳозироқ касалхонага олиб бориш зарур....-деди Ойдин Сухробни жахлини босиш учун....Сухроб ноилож кўнди....
  -беморни яқинимисиз???-деди доктор Сухробга қараб....-яқинлик мумкинмас бўлган....болага қаттиқ шикаст етган...болани туғдириб олдик...аммо ўпкаси ишламай жон берди...ҳамдардлигимни қабул қилинг...-деди Сухробни елкасини ушлаб....Сухробни кимдир жонини суғуриб олгандек бўлди....бўлиши мумкин эмас....унга ўлик фарзандини кўрсатишди...миттигина...мурғаккина жон...кўзига ёш келди...у қуйиб қўйгандек Сухробга ўхшарди...
  -сени ўлдираман Ҳаят....-дея ғазаб билан пичирлади....
  Ойдин Содиқовна ўзига келган Ҳаятни тинчлантириш билан овора эди....
  -боламмммм.....-бақирарди Ҳаят қорнини ушлаб...фарзандини ўлигини кўргач ҳушидан кетди....
  Сухроб ўғлини исмини Сулаймон қўйди....ва кўмди....қабр тепасида узоқ кўз ёш тўкди..бу фарзандни у жуда ҳам кутганди...меросхўрим бўлади дея....
  
   Дилором опа Сухробни фарзанди туғилибоқ нобуд бўлганини айтди...йиғлаб юбордим..ахир у бу фарзандни жуда кутганди...ҳозир қай ахволда экан...
  -Ҳаятни ўлиши аниқ...-деди Дилором опа...-ўйнашга бало бормиди...Сухробдек йигит турганда...-деди лабини буриб....ҳақиқатни эшитиб жахлим чиқди...аблах Камрон...уни ўтовига йўл олдим...у диванда ўтирганча чуқур ўйга толганди....
  -яна қанча инсонни қурбон қиласиз???-дедим бақирганча....у индамади...
  -бурч...баҳонангиз шу...сизни деб бир фарзанд туғилмаёқ нобуд бўлди...энди ҳам бурч дейсизми????-дедим унга яқинлашиб...уни кўзлари ёшланди....
  -мен ҳоҳламагандим...аммо Ҳаят...ўша куни кетмади...-деди қўллари мушт бўлиб тугилиб...
  -Ҳаятни сақлаб қолинг...-дедим жиддий тикилиб -Сухроб уни ўлдиради....

   -самосуд....-яна ўша чақириқ...Ҳаятни ёқтирмаганман...аммо ҳеч қачон қарғамагандим...Аллоҳ ҳаммамизнинг қилган гуноҳларимизни савобларимизни кўриб туришига яна бир исбот эди бу....Ҳаятга жуда ҳам ачинаётгандим...ўртада уни бошини қолдириб кўмиб қўйишганди....
  -Фохишага ўлим...-дея бир пешво тош отишни бошлаб берди.....оломон шу даражада таъсирланган эдики тошлар ёмғири остида қолиб кетди шўрлик Ҳаят....аммо Сухроб йўқ эди....Камрон эса бу манзарани ожизларча томоша қиларди....кўзларида улкан мунгни кўрдим......


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_43

    1 ҳафта давомида Сухробни деярли кўрмадим...унга фарзандининг ўлими қаттиқ таъсир қилган кўринади....Ҳаят ким билан бўлганини айтмабди...у ҳам Камронни ҳимоя қилган....мен ҳимоя қилганим каби....

   -бугун Шайх Абу Мақсуд келади...ўйлайманки сабоқларим эсингизда....назокат...табассум...-дея Дилором опа яна узоқ дарс ўтди....
-Дилором опа....сизни Сухроб чақиртираяпти...-деди Саид остонада турганча...ҳаммамиз енгил тин олдик....
  -у мени танласинда...-деди 20 ёшлар атрофидаги тожик қиз...-айтишларича жуда бадавлат...ва келишган эркак экан...-деди оғзидан бол томиб мақтаркан...
  -Сухробдан ҳам келишган эканми???-дея кулди  25 ёшлардаги қиз...
  -бу вахший бошлиғимизга тенг келолмайди....-деди тожик қиз кулиб...сўнг менга қараб қўйди...
  -Сухробдан сўнг бахтинг кулиб қолар...-деди устимдан кулиб....-афсус шайхга сенга ўхшаган астаткалар ёқмайдида...-деди баралла кулиб...жахл билан ўрнимдан туриб чиқиб кетдим....ортимдан кулги овозлари эшитилди....

  -чақиртирдингизми оғам???-деди Дилором Сухробнинг ўтовига кириб салом бергач...бошдан оёқ қора кийинган Сухроб унга жиддий боқди....
  -бугун Малакни иложи бўлса колоннадан ташқарига чиқарманг...-деди буйруқ охангида...Дилором ҳайрон бўлди...
  -нега???
-қачондан бери мени қарорларимни муҳокама қиладиган бўлиб қолдингиз???-деди Сухроб унга яқин келиб совуқ нигоҳ ташларкан...Дилором қўрқувдан қалтиради....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi     #No_44

     -ҳўп....-дея шошиб чиқиб кетди...

    -Малак....бугун колоннани йиғиштирасан...ва колоннадан ҳеч қаерга чиқиш йўқ...-деди Дилором опа мени ёнимга келиб....ҳўрлигим келди...қачонгача булар мени устимдан куларкан...индамадим...тортишиб ўтиргим келмади...

    Чегарага узун ва қимматбаҳо машина келиб тўхтади....ичидан ёши 35лар атрофидаги кўркам ва келишган шайх Абу Мақсуд тушди....қўлида эса севимли зотдор мушуги...қўриқчилари билан биргаликда Сухробга яқинлашди....
  -хуш келибсиз шайхим...-уни қучоқ очиб кутиб олди Сухроб...
  -хуш кўрдик иним...-дея шайх унга қараб жилмайди...узоқда турган қизлар бири олиб бири қўйиб унга маҳлиё бўлганча у билан кетиш ҳақида ҳаёл сурарди...улар биргаликда учрашув хонасига кириб кетишди....

   Бунча тугамайдия бу ишлар...бутун бошли колоннада изғиб юрарканман жуда чарчадим...бошимдаги рўмолимни ечиб қўйдим...узун сочларимни орқага ташлаб бир оз дам олиш учун ўтирдим....шу пайт оёғим тагига кичкина ва ёқимтой...чиройли қилиб кийинтирилган мушукча келди....кўзим қувнаб мушукчани қўлимга олдим....
  -вуййй сени...асалим..эганг қани???-дедим силлиқ юнгини силаганча....мушукча менга қараб миёвлади....бўйнида туморчаси ҳам бор экан.....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_45

   Ажабо бу кимни мушуги бўлди???

  -Жозефинаааа...-бегона эркакнинг чақиргани эшитилди...қўрқиб кетдим...мушукни авайлаб столга қўйиб рўмолимни ўрамоқчи эдим...аксига олгандек рўмол сирғалиб ерга тушиб кетди....эгилиб олмоқчи эдим...кўзим остонада турган эркак кишининг оёқларига тушди.....
  -мана қаерда экансан Жозефинааааа....-дея эркак ичкарига қадам босиб...ўзига ҳуркак тикилиб қолган қизни кўриб юраги тезлашди....бунчалар гўзал бўлмаса бу қиз....

   Бу йигит ким бўлди....шошиб рўмолимни ердан олдим...сочим бор бўйича елкамга ёйилди...
   -Ассалому алейкум....-дедим рўмолимни ўраб оларканман....у бир зум мендан кўзини узолмай қолди....
  -сиз????-деди ҳайрон бўлиб....
  Кийим бошига қараганда бу ерлик эмас шекилли...меҳмонлардан бири бўлса керак деб ўйладим...
  -бирон нарса керакмиди???-дедим ҳайрон бўлиб...
  У ёқимли жилмайди....
  -мушугим...Жозефинани йўқотиб қўйгандим....
  -у сизни мушукчангизми???-дедим жилмайиб...сўнг мушукни қўлимга олдим...-буёққа адашиб келиб қолибди....-дедим нотаниш йигитга узатиб...у кўзларини мендан узмасдан....
  -адашмаган кўринади.....-деди жилмайиб...сўнг мушугини қўлига олди...
  -исми Жозефинами??? Чиройли исм экан...-дедим мушукчадан кўз узмай...у эгасига тинмай суйкаларди....
-ҳа...уни жуда яхши кўраман...сир бўлмаса сизнинг исмингиз???-деди қизиқиш билан...бегона эркак исмимни нима қиларкин...миннатдорчилик учун сўраяпти шекилли....
  -Малаккк....-дедим кўзларимни олиб қочиб...

  -топилдими мушук???-деди Сухроб Саидга....
-шахсан Шайхни ўзи ҳам қидиряпти.....-деди Саид...
  -ахир одамлар топади дегандимку...-деди Сухроб ҳайрон бўлиб...-битта мушукка шунча оворагарчилик....
-шайх колонна тарафга кетди.....
  -Нима???-деди Сухроб жахлдан қизариб....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No46

    -жин урсин....-дея шошиб ўтовдан чиқиб колонна томон юраркан йўлидан шайх чиқди.....қўлида мушуги ҳам бор эди....
  -топдим...-деди Сухробга жилмайиб...Сухроб узоқда турган колоннага қараб енгил тин олди...демак бормаган....
  -овора бўлибсиз шайхим...одамларим топарди...-деди Сухроб уни тезроқ ўтовига олиб кетишга уриниб...шайх мушугини силганча бояги гўзал қиз ҳақида ўйлаб ширин энтикди...
  
  -сизга туҳфаларим ёқади деган умиддаман...-деди Сухроб шайхга жилмайганча...сўнг Дилоромга имо қилди...Дилором бошини эгиб тушундим дея чиқиб кетди....
  Шайх туҳфа сўзини эшитиб мамнун жилмайди...Малак...албатта у...
   Дилором тайёр дея ичкарига кириб биринчи қизни олиб кирди....
  Тожик қиз тоғрисида ўтирган икки нафар келишган эркакка қараб ҳаяжонланди...иложи борича секин юришга ҳаракат қилди...ноз билан...аммо шайх унга қиё ҳам боқмаётганди....Сухроб эса шунчаки кузатиб ўтирарди...қиз аламдан лабини тишлади...сўнг шайхни ёнига етганда атайлаб ҳушини йўқотди....Сухробнинг энсаси қотди...шайх қизни ушлаб қолди...қиз умид билан яна унга қаради....
  -яхшимисиз???-деди шайх хушмуомилалик билан...қиз уни қўлида турганча ҳа дея бош силкитди...
  -ёқдими шайхим???-деди Сухроб қизнинг томошасидан ҳафсаласи пир бўлиб....шайх охиста қизни қўйиб юборди....
  -бораверсин....
  Қиз йиғлаб юборди...сўнг чиқиб кетди...Сухроб ҳайрон бўлди одатда шайх бундек чиройли қизларга йўқ демасди....яна бошқа қиз кирди...ва яна бошқалари...шайх умид билан кутаётган қиз йўқ эди.....
  -бу ҳаммасими???-деди охирги қиз киргач Сухробга қараб....Сухроб шубха билан қаради....
  -ҳа...ҳаммаси....
-адашяпсиз...кимдир қолиб кетган ...-деди бош чайқаб....Сухробнинг ҳаёлига Малак келди...
  -кимни айтаяпсиз шайхим???
-Малак.....у йўқққ....-деди шайх ўша гўзал қизни эслаб.....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_47

    Сухробнинг тишлари ғичирлади....

   -хўжайин...бу яна қочмоқчи бўлди...-дея Саид ичкарига Малакни судраб кирди...

-Малак....
-Малакккк....

   Икки кишининг бирдан чақирганига ҳайрон бўлдим...Саидга ўқрайиб қарадим...у қўлимни қўйиб юборди....
  -Паранжинг қани???-деди Сухроб қутурган шердек бақирганча....бошқача гапни кутганим учун ҳайрон бўлдим....бир паранжим сиз маҳкум қилган колоннада қолиб кетибди....демоқчи эдим..меҳмондан истиҳола қилдим...иккаласи ҳам мендан кўзини узмасди....

  -шу қизни танладим...-деди Шайх мамнун жилмайганча...

  Сухроб шиддат билан мени ёнимга келди...сўнг шайхга қараб у анча олдин танлаб бўлинган...дея мени даст кўтариб олди....ҳайрон бўлиб кўзларига қарадим...
  -нима????
-ўчиррррр...-деди ғазаб билан...
   -Сухроб мен танлаган нарсамни ҳеч қачон қолдириб кетмаганман...-деди бояги йигит Сухробга буйруқ охангида....
   -узр шайхим...бу қиз мени рафиқам бўлади....-деди нафрат билан жилмайиб шайхга тикилганча....шайх ғазаб билан юриб кела бошлади.....
  -охирги марта имконият беряпман...менсиз сен йўқсан....
  -мен овқатимни ўзга билан баҳам кўрмайман...-деди жахл билан...бу иккиси мени буюм деб ўйлаябдими....жахл билан силтандим...
  -қўйворинг....
   У мени ташқарига кўтариб чиқди...ортимиздан шайх чиқди...
  -Сухробни ўлдиринг....-деди мулозимларига....юзлаб мулозим Сухробга қуролини ўқталди...шайх ғолибона жилмайди....
  Вазият қалтис эди....уни қутқаришим зарур....
  -мен сиз билан кетаман...-дея бақирдим...Сухробнинг кўзлари олов бўлиб ёнди.....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No48

    -ҳеч қачонннн....-деди менга ғазаб билан тикилиб....уни силтаб қўлидан тушдим...у қўлимни қаттиқ ушлади....
  -бундай қилолмайсан....
  -кўрдингми у мени танлади...-деди шайх ғолибона жилмайиб....Сухробни қўлини силтаб ёнидаги қуролини олдимда югуриб шайхни ёнига бордим....шайх довдираб қолди...уни ортига ўтиб қуролни пешонасига тирадим....
  -ҳаммангиз қуролни туширинг....йўқса у ўлади....-дедим мулозимларига боқиб...Сухроб менга ҳайрат ва муҳаббат билан тикилди....мулозимлар шайхга тикилишди...
  -туширинглар....-деди шайх уларга бақириб...сўнг менга жилмайганча тикилди....
  -уни шунчалик севасанми???
  -жонимдан ортиқ...сизни ўлдиришга етади севгим...-дедим кўзларига тик боқиб.....у қуролимни қўрқмай қўли билан ушлади....
  -афсус...сени эртароқ учратмабман....-деди қизиқиш билан юзимга термулганча....сўнг Сухробга қаради....
   -бугундан..душманмиз....сен учун ҳар қандай гуманитар ёрдам ёпиқ...-деди....
  -менга ҳеч қандай ёрдам керакмас....-деди Сухроб ҳам жахл билан...
  Шайх яна менга қаради....
  -Сухробни ўлдирганимда албатта меники бўласан....-деди сўнг яна жилмайиб мушигини силаганча мулозимларига ишора қилди...улар кетишди....Сухроб мени дея ўзига душман орттирди.....охиста Сухробнинг ёнига бордим...деярли бутун ўтов бизни томоша қиларди...
  -нега бериб юбормадингиз???-дедим мен севган кўзларига боқиб...
  -ростдан у билан кетмоқчисан деб ўйладим...-деди менга ғамгин тикилиб...-кейин эса....-дея кулди....-қуролни отишни билмайсанкууу....
  -ажаб бўлибди....-дедим лабимни буриб....у мени маҳкам қучди...
  -жасур рафиқам мени....
  Уни қаттиқ қучдим....
  -Ахир Малак Сафарийман....


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #No_49

   -Энди нима бўлади???-дедим Сухробни ўтовида ўтирарканмиз...уни очиқ турган елкасига кўзим тушди...Юракча шакли билан Малак дея ёзилган татировка бор эди...
  -қачон чиздирдингиз ахир бу гуноҳку...-дедим елкасини ушлаб...у қўлимни охиста ушлади....
  -сени деб гуноҳга ботсам ҳам майли....-деди жилмайганча иккинчи қўли билан юзимни силаб....уни қайноқ қўлларини ушладим...

   -Сухроб ака...менга ҳар қандай вазиятда ҳам тирик қоламан деб ваъда беринг....-дедим уни кўксига бош қўйиб ётарканман...у сочларимга лабини босди...
  -Аллоҳга омонат бу жонимни ўзидан бошқа ҳеч ким ололмагай...-деди....у билан деярли ухламадик...ҳар қараганимда уни кўзларида улкан соғинчни кўрардим...

    -тез қайтасизми???-дедим у билан хайрлашарканман...Шайхдан сўнг унга қурол таъминловчи жуда ҳам керак эди...у жилмайиб юзимни ушлади...
-битимни имзолайману қайтаман ҳавотир олма....
  -Сухроб ака бу ерлардан кетсакчи....-дедим илтижо билан тикилиб...уни қовоғи уйилди....
  -бу мавзу ёпилди Малак...-деди қатъий...уни фикрини ўзгартирмаслигига ишончим комил бўлиб жим бўлдим...у пешонамдан ўпиб қўйдида тезда қайтаман дея кетди....негадир юрагим ғаш эди....

   -Малак....-шошиб Камрон келди....
  -нима гап????
-Сухроб шайхнинг тузоғига тушибди...ҳозироқ бу ердан кет...ҳадемай уни одамлари бу ерга етиб келади....-деди ҳавотир билан...


@Sevgi_darbadar2104
#Orzular_girdobi    #50

    1 ҳафта олдин....

  -Камрон...Камрон...-дея Сухроб Камроннинг ўтовига кирди...одатда ҳеч ҳам уни ўтовига кирмасди...аммо ўғлининг ўлимидан сўнг ким биландир суҳбатлашгиси келди...кўзи стол устидаги Камронни севимли узугига тушди....
  -буни ҳеч ечмасди....-дея узукни қўлига олди....олдию қошлари чимирилди....
  -Сотқин...-деди ғазаб билан....
  -Сухроб...-ўтовга кириб келган Камрон Сухробнинг қўлидаги узугига қараб ҳаммасини тушунди...Сухроб уни бўйнидан буғганча деворга тиради...
  -демак сен экансанда асл сотқин.....
  -танишиб ҳам олдик Сухроб Сафарий...-деди Камрон жилмайганча...
  -ўлдираман....-деди Сухроб уни қаттиқ бўғиб....
  -фойдаси йўқ...менга ўхшаганлар кўп...-деди Камрон йўталганча....
  -қачондан бери ишлайсан???-деди Сухроб уни бўшатиб....Камрон ерга ўтириб қолди....
  -3 йилдан бери....сен ҳақингда маълумот тўплайман...оз қолди...қамоққа киришингга...-деди Камрон унга совуқ тикилиб...
  -сенга битим таклиф қилсамчи...-деди Сухроб ўз укасидек бўлиб қолган Камронга тикилиб...
  -қандай???
-мен сенга шайхни ва уни лайчаларини...энг катта наркобаронларни тутиб бераман...эвазига эса  менга нисбатдан  халқаро қидирувни бекор қиласан...ва мен ҳақимдаги айбловларни олиб ташлайсан...
  -ҳар доимгидек пухтасан Сухроб Сафарий...-жилмайди Камрон....-агар душман бўлмаганимизда биздан яхши дўст чиқарди...
  -ҳали ҳам кеч эмас...-дея Сухроб унга қўлини узатди....
  Камрон душмани бўлсада шу 3 йил давомида Сухробга меҳр қўйиб қолганди ўзи сезмаган ҳолда....Ҳаят берган маълумотларни ҳам доим ўзида сақлар...негадир ишни пайсалга соларди...у тушунгандек бўлди...у Сухробга меҳр қўйганди...гарчи вахший жангари бўлса ҳам...
  У Сухробни қўлини қисди...
-келишдик...аммо бу жудаям хавфли...-деди ўйланиб...
  -уддалай олмасам....-деди Сухроб Малакни ўйлаб....-Малакка.....


@Sevgi_darbadar2104