❤️𝐒𝐨̃𝐧𝐦𝐚𝐬 𝐲𝐮𝐥𝐝𝐮𝐳𝐥𝐚𝐫❤️
13 subscribers
5.92K photos
6.8K videos
6 files
108 links
Assαlom Alαykum Hush Kelιbsιz Kαnαlιmιzgα...🥰

Kαnαlιmιzdα...🕊

🎇 Statuslar
📃 Aforizmlar
📝 Hikoyalar
🎵 Premyeralar
🎬 Videolar
🌌Rasmlar

Kanalimz ochilgan sana 2022.04.12 🤩🤙💫
Bosh admin @Oddiy_bola7821 shunga murojaat qilasila 😉
Download Telegram
#Orzular_girdobi     #No_34

    -жим...мени диққат билан эшит...-деди оғзимни ёпиб....жахл билан қўлини силтаб ташладим...
  -мендан узоқроқ юринг....
-Малак...-деди илтижо билан тикилиб...-биламан буни сендан сўрашим ноўрин аммо ёрдаминг керак...
  -мен сизга ёрдам бермайман...-дедим кетишга уриниб...у қўлимни ушлаб қолди.....
  -булар қанчадан қанча онани фарзандсиз қолдираётган афюнфурушлар эканидан хабаринг борми???-деди алам билан...у одамни ич ичига кириб боришни яхши уддаларди...менимча у психологик таълимни яхши ўзлаштирган....
  -мендан нима кутяпсиз???-дедим ҳайрон бўлиб...у оғир тин олди..сўнг:
-мана бу эшитиш мосламасини Сухробга ўрнатишинг зарур....-деди қўлидаги кичкина мосламани менга кўрсатиб...ортга тисарилдим...
  -ҳеч қачон.....
  Уни юзи жахлдан қизарди....
  -нима ўша вахшийни севиб қолдингми???
  -буниси билан сизни ишингиз бўлмасин...-дедим жахлим чиқиб...у юзимга қараб оғир ҳўрсинди....
  -биласанми нима??? Мени онам мени 3 йилдан бери кўргани йўқ...отам ҳам...хатто отамни жанозасида қатнаша олмадим...нима учун??? Ватанимни тинчлиги учун....сендек қизлар эркин юриши учун...болалар отасиз онасиз қолмаслиги учун...-деди кўзлари ёшланиб....унга раҳмим келди...
  -розиман...фақат охирги марта...-дедим қўлидагини олиб...у маъюс жилмайди....
  -раҳматтт....
  Тез тез юриб ундан узоқлашдим....
  Аёллар ҳина базмини ўтқизишаётган эди...мени ҳам даврага қабул қилишди....бу ердагилар ҳам араб тилини жуда яхши билишар экан....
  -қани Малак хоним...-деди бир аёл қўлимни ушлаб...-сизга ҳам хина сурамиз...одатимизга кўра хинага севимли ёрингизнинг исми битилади...
  У қўлимга Сухробнинг исмини ёзиб хина сурди..қўлларимни букдим..аёллар шўх шодон ўйнашаётганди....Сухроб билан ўтган никоҳим эсимга тушиб маъюс тортдим...шу пайт кўзим Сухробга тушди...у мендан кўзини узмай кузатиб турарди...унга қараб жилмайдим....охиста туриб ёнига бордим...
  -қўлингдаги нима???-деди қизиқиш билан қўлимга қараркан...
  -хина....
-қани??-дея қўлимни очди...қўлимда ўзини исмини кўриб аввалига ҳайрон бўлди..сўнг жилмайди....
  -Сухроб....
  -ҳа...сизни исмингиз!!!-дедим кўзларига қараб...у жилмайганча юзимни силади....
  -сен бошқачасан....

   Бизга ажратилган хона жудаям кенг ва шинам эди....шохона услубдаги ётоқ...
  -хўш тўй сенга ёқяптими???-деди белимдан қучиб....
  -тўғриси ўзимизники эсимга келиб...-дедим лабимни тишлаб...у юзимни ўзига қаратди....
  -биз ҳам албатта шундай тўй қиламиз!!!!
-ростданми???
-ҳа...-деди кулганча....беихтиёр уни бўйнидан қучдим...
  -Сизни Севаман...Сухроб ака...
-Мен ҳам сени севаман Малагим....
  У биринчи марта менга севги изҳор қилди....ҳисларини тан олди...қувончдан кўзим ёшланди....Аллоҳим ҳар биримизни жуфтимиз билан яратган....мен бунга ишонч ҳосил қилдим...севдим...севилдим..аёлга бундан ортиқ бахт бормикин бу дунёда....
  У мени маҳкам қучиб сўнг кўтариб олди...

  Эрталаб кўзимни очсам ётоқда Сухроб йўқ эди...аста ўрнимдан турдим...Камрон берган мосламани сездирмай Сухробга ўрнатишим зарур эди...уддалай олармикинман...


@Sevgi_darbadar2104