Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати
1.86K subscribers
7.29K photos
406 videos
243 files
3.05K links
Веб-сайт:
https://scis.uz

Манзил: 100011, Тошкент ш., А.Навоий 27
Facebook: facebook.com/sanoatxavfsizligi1scis
Instagram: instagram.com/sanoat.xavfsizligi/?hl=ru
Ишонч телефони: 55 513 2353
Эл.почта: info@scis.uz
ЯИДХП: my.gov.uz
Download Telegram
15-16 июль кунлари Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Усмонов томонидан "Андижон нефть база" МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 28.09.2006 йилдаги 57-сон Қарорининг ижросини таъминлаш бўйича ва об-ҳавонинг исиб кетиши муносабати билан хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш юзасидан ўқув-тактик семинари ўтказилди. Тактик машғулотларга нефть база тассаруфидаги ёнғин хавфсизлиги отряди аъзолари ва техник воситалари жалб қилинди. Семинар ишида “Андижон нефть база” МЧЖдан 50 дан ортиқ инжинер-техник ходимлар катнашди.

Телеграм каналга уланиш/Присоединиться к телеграм каналу 📲 https://t.me/scisuz
Франция делегацияси билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси А.Султановнинг 15.07.2019 йилдаги 06/15-106-сонли топшириғига асосан Россия Федерациясидаги Франция элчихонаси ҳузуридаги атом энергияси бўйича минтақавий маслаҳатчиси А.Горбачев ҳамда маслаҳатчининг ядровий маслалар бўйича ўринбосари Н.Бодриларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида жорий йилнинг 18 июль куни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Б.В.Гулямов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини риовожлантириш, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистоннинг ваколатли органини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳолати ҳамда Франция билан бу борада ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якуни бўйича томонлар Саноат хавфсизлиги қўмитаси учун радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларида назорат ишларини олиб бориш бўйича Франция тажрибасини ўрганиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Прошел визит французской делегации в Госкомпромбез
В соответствии с поручением советника Премьер-министра Республики Узбекистан А.Султанова от 15.07.2019 г. № 06/15-106
в рамках визита в Республику Узбекистан Регионального советника по атомной энергии при Посольстве Франции в Российской Федерации А.Горбачева, а также заместителя советника по ядерным вопросам Н.Бодри (далее – делегация) 18 июля с.г. проведена встреча делегации с и.о. председателя Государственного комитета промышленной безопасности Б.В.Гулямовым.
На встрече обсуждались состояние дел по созданию и развитию компетнетного органа Узбекистана в области регулирования радиационной и ядерной безопасности в связи с развитием атомной энергетики в Республике Узбекистан, а также возможные пути сотрудничества с Францией в данной области.
По итогам встречи стороны договорились о развитии двухстороннего сотрудничества по подготовке и переподготовке кадров для Государственного комитета промышленной безопасности в области регулирования радиационной и ядерной безопасности, обмена опытом и повышении квалификации кадров в данной области, а также изучения опыта Франции по осуществлению надзорной деятельности на объектах использования атомной энергии.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
I-ярим йиллик якунлари бўйича Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бугун Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги 83-сонли раёсат мажлисининг баёни ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил I-ярим йиллик якунлари бўйича олиб борилган назорат-профилактика ишлари натижадорлиги ва 2019 йил II-ярим йиллиги учун белгиланган устувор вазифаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлиси давомида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Б.Гулямов I-ярим йилликда эришилган ютуқлар ва камчиликлар ҳақида гапириб, 2019 йилнинг II-ярим йиллигида аниқ режа асосида иш олиб бориш кераклиги ҳамда камчиликларга барҳам бериш зарурлигини таъкидлади.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
2019 йил 22 июль куни Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси Сирдарё ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ва тегишли вилоят ташкилотлари ҳамкорлигида, жумладан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Гулистон” маданият-истироҳат боғи раҳбар ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Ўтказилган тадбирда “Гулистон” истироҳат боғида янги ўрнатилаётган аттракционларга қўйилган техник талаблар ва ҳужжатлар жамланмаси зарурлиги, шунингдек бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун хавфсизлик қоидалари асосида фаолият олиб бориш кераклиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт симфонияси
--
Симфония жизни
Буғ ва сув иситиш қозонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тасдиқланади

👉 https://kun.uz/55321989


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитасининг Фарғона ҳудудий бошқармаси давлат инспектори Д.Мадаминов иштирокида 24 июль куни Наманган вилояти “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ Чуст филиалида ҳудудий бошкарманинг 3-чорак профлактика режасига асосан назорат-профлактика ишлари ўтказилди. Тадбир жараёнида ишчи-ходимларга хавфсизлик қонун-қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тушунчалар берилди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Бугун Қўмитанинг Фарғона ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси И.Акрамов томонидан Қува туманида жойлашган “Шон-шуҳрат Инвест” МЧЖ ва “Қува Метан” МЧЖга қарашли АГТКШларида профилактика ишлари амалга оширилди. Профилактика мобайнида ишчи-ходимларга Саноат хавфсизлиги қонун-қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳар бир АГТКШга кираётган автоуловларни назорат қилиб киритиш ва уларнинг газ баллонларига меъёридан ортиқ газ тўлдирмаслик зарурлиги тушунтирилди.
Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Аҳолининг, айниқса болажонларнинг истироҳат боғларида яйраб дам олишлари учун ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилмоқда. Ҳудудлардаги истироҳат боғларида олиб борилаётган назорат-профилактика ишлари ҳам айнан аҳолининг дам олиш жараёнини мароқли ҳамда беталофат ўтказишга қаратилган. Жумладан, 24 июль куни Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси раиси в.б. Б.В.Гулямов томонидан 2019 йил 3-чорак учун тасдиқланган профлактика тадбирини ўтказиш режасига биноан Қўмитанинг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси инспектори Р.Кайпов Беруний туманида жойлашган "Аструлобия" истироҳат боғида профлактика ишлари ўтказди. Тадбир ўтказишдан осасий мақсад — қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжат талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олишдан иборатдир.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарори 3-банди ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Беруний, Амударё, Қўнғирот, Қораўзак, Элликқальа туманлари ва Нукус шаҳрида жойлашган ер ости қазилма бойликларидан фойдаланувчи корхоналарда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Бобожанов ва давлат инспекторлари Ф.Ахмедов ҳамда Р.Жадигеровлар томонидан 2019 йил 19-25 июль кунлари назорат-профилактика ишлари олиб борилди. Бундан ташқари кондан фойдаланиш ҳуқуқи ва геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари учун берилган лицензия шартларининг бажарилиш аҳволи юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди ҳамда ўрганиш давомида амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
24 июль куни Навоий халқаро Аэропортида Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси раиси в.б. Б.В. Гулямов томонидан 2019 йил III чораги учун тасдиқланган профилактика тадбирлари режасига асосан Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси Навоий ҳудудий бошқармаси инспекторлари Й.И.Неъматов ва Ш.И.Ҳасановлар томонидан профилактика ишлари олиб борилди.
Профилактика тадбирида Навоий халқаро Аэропортининг Ёқилғи мойлаш материаллари хизмат бошлиғи А.А.Алиев, ёқилғи сақлаш омбори бошлиғи О.О.Зоиров, инжинер У.Х.Ғофуров ҳамда бошқа масъул ходимлари иштирок этди.
Профилактика давомида хавфи мавжуд техник воситалар билан ишловчи (буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш кранлари, босим остида ишловчи идишлар, электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш) ишчи-ходимларга махсус курсларда малака оширишлари зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси Наманган ҳудудий бошқармаси давлат инспектори А.Ибрагимов томонидан Наманган вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали Янгиқўрғон туманлараро газ таъминоти участкаси раҳбар ва ишчи ходимлари иштирокида 26 июль куни семинар-йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 февралда 226-сонли қарори билан тасдиқланган “Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари” талаблари ҳақида атрофлича тушунча берилди ҳамда ҳар бир ходим белгиланган хизмат йўриқномаларига ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий, норматив-техник қоидаларга қатъият билан амал қилишлари зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси раиси в.б. Б.В.Гулямов томонидан тасдиқланган профилактика тадбири режа жадвалига асосан 2019 йил 26 июль куни Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Д.Аитанов томонидан "Uz Kor Gaz Chemical" МЧЖ қўшма корхонасида саноат хавфсизлиги соҳасидаги Қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш ҳолати юзасидан профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда ишчи-ходимларга хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари зарурлиги уқтирилди.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад — инсон ҳаётининг хавсизлигини таъминлашдан иборатдир. Профилактик-назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz
Саноат хавфсизлиги давлат Қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда олиб борилаётган назорат-профилактика ишлари ва ташкил этилаётган ўқув-семинарлари давомли бўлиши билан бир қаторда, ишчи-ходимлар учун фойдали ҳам бўлмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 22 июль куни ташкил этилган ўқув семинарида «Юк кўтариш кранлари тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаси» талаблари кўриб чиқилди.
Учрашувда «Жанубий Шарқий магистраль электр тармоқлари» МЧЖнинг инженер-техник ҳамда ишчи-ходимлари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоблар олишди.
Иштирокчилар томонидан қоиданинг айрим амалий йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маърузалар қилинди.
Учрашув сўнггида жорий йилда амалга ошириладиган навбатдаги амалий йўналишлар юзасидан келишиб олинди.

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу ⬇️
https://t.me/scisuz