Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qo‘mitasi Axborot xizmati
2.02K subscribers
8.53K photos
594 videos
243 files
3.52K links
Веб-сайт:
https://gov.uz/uz/cirns

Манзил: 100011, Тошкент ш., А.Навоий 27
Facebook: facebook.com/sanoatxavfsizligi1scis
Instagram: instagram.com/sanoat.xavfsizligi/?hl=ru
Ишонч телефони: 712030239
Эл.почта: info@cirns.uz
ЯИДХП: my.gov.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

Состоялась церемония награждения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева «Орденом Турецкой Республики». Высшую государственную награду братской страны Лидеру Узбекистана торжественно вручил Президент Реджеп Тайип Эрдоган.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда.

Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда.

Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
МУНОСАБАТ

Юнусабадцы -24 телеграм ижтимоий тармоқда (https://t.me/MYunusabad) тарқалган видеолавҳа юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий муносабати.
Минорали юк кутариш крани
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қўрилиш объектларида ўрнатилган минорали (башенный) юк кўтариш кранларидан фойдаланишда саноат хавфсизлигига оид амалдаги қонунчилик ва меъёрий техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан қуйидаги талаблар асосида ўрганиш олиб боради.
- Юк кўтариш крани паспорти мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани мувофиқлик сертификати мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани ўрнатиш далолатномаси мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани жойида ўрнатилганидан сўнг уни статик ва динамик синовидан ўтганлиги тўғрисидаги далолатномаси мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани ости йўлининг текисланганлиги тўғрисидаги (яширин иишлар) далолатноманинг мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани (ППРК) ишлаш тартиби лойиҳаси мавжудлиги;
- Юк кўтариш кранининг заминланганлиги (заземления) тўғрисида баённома мавжудлиги;
- Юк кўтариш кранидан хавфсиз фойдаланиш ва техник созлиги бўйича махсус билимга эга жавобгар шахс бириктирилганлиги тўғрисида буйруқ мавжудлиги;
- Юк кўтариш крани бошқарувчиси гувоҳномаси мавжудлиги;
- Юк илувчиларнинг гувоҳномаси мавжудлиги.
Шунингдек, ўз ишлаш муддатини ўтаб бўлган юк кўтариш кранининг техник созлиги ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси мавжудлиги.
Юқорида келтирилган талабларни бажарган ҳолда, юк кутариш кранининг Саноат, хавфсизлиги қўмитасида давлат руйхатидан ўтказилганлиги ва фойдаланишга рухсатнома олинганлигидан сўнг юк кутариш кранидан фойдаланиш мумкин.
МУНОСАБАТ
2024 йилнинг июнь ойи бошида “В Андижане обнаружили еще один опасный аттракцион” сарлавҳа остида (https://t.me/+lnfjEaRHNwVmNmMy) ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий муносабати.
Мазкур видеолавҳада акс эттирилган “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган пўлат арқонли осма йўл (аттракцион) қурилмаларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларига қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан мавсум олдидан аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича бир қатор талаблар билан 2024 йил 11 март санасида огоҳлантириш хати берилиб тушинтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, жорий йилнинг 13 март ва 31 май санасида ҳам мазкур истироҳат боғи фаолияти бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш ишлари натижаси бўйича “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган пўлат арқонли осма йўлдан фойдаланиш юзасидан бир қатор талаблар бузилганлиги аниқланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этмагунча аттракционлардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Айни пайтда, мазкур боғдаги “Осма сим йўли” ўрганилаганда мавсум учун барча талаб ва кўрсатмалар амалга оширилганлиги ишчи гуруҳ томонидан аниқланиб, қўшимча равишда иншоатни таянч устунларидаги алоқа узатиш қутилари ва кабелларини қайта таъмирлаш, таянч устунларидаги ролик-шкивларни мойлаш хамда таъмирлаш ва кабиналарни таъмирлаб бўёқлаш ишларини олиб бориш тушинтириб ўтилди.
МУНОСАБАТ 2024 йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси ҳудудида руй берган “В Чиланзарском районе автокран упал в вырытую для прокладки труб траншею” сарлавҳа остидаги (https://t.me/Tashkent_Land) ижтимоий тармоқда тарқалган ҳодиса юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий муносабати.
Мазкур ҳолатда автокран ҳайдовчисининг эхтиётсизлиги оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолгани ва автокран ўз оғирлиги билан сирпаниши ва автокран ости асфальт ер қатламининг упирилиши натижасида автокран бир томонлама чуқурга тушиб қолган. Ҳолатда автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 июн куни Aвстриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (МAГAТЭ) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича МAГAТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик хабарида.
Донолар бисотидан

Яхшилик ва сулҳга интилар доно,
Жаҳолат, жанжалга интилар нодон.
Рудакий
Forwarded from A
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан жорий йилнинг 12 июн куни “HUDUDGAZ SIRDARYO” ГТФ мажлислар залида, Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХХ ТНБ, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва “HUDUDGAZ SIRDARYO” ГТФ маъсул ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти фаолият юритувчи АГТКШ, АГҚШ, автомобилларга газ ўрнатувчи ва ўрнатилган газ баллонларни синовдан ўтказувчи корхоналари рахбарлари иштирокида Вилоят ҳудудида “Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари билан боғлиқ авария ва бахтсиз ҳодисалар, фавқулодда ҳолатлар ҳамда ёнғин хафсизлигини таъминлаш, табиий газдан оқилоно фойдаланиш” мавзусида кенгайтирилган ўқув-семинар ўтказилиб, кенг қамровли профилактик тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония торжественной встречи Президента Республики Корея Юн Сок Ёля, совершающего государственный визит в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X