Sayyod
55 subscribers
6 photos
12 videos
1 file
5 links
Sayyod - Сардор Камилов диёри(мушде)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўсаётган #Qoraqalpogiston :

-Илк 5 юлдузлик отель
-Ўзбекистонда 3та бўлса шу учинчиси Қорақалпоғистонга келган жаррохлик симуляцион роботлар!
-Катта спорт комплекслари очилиши, футбол ва гимнастика учун шароитлар. .
-24/7 сайёхлик сайлгохи.
-Pearson халқаро ўқув қўлланмаси асосида дастурлар ва бевосита шу Нукусда олинган сертификатлар билан дунё миқёсида ишлаш имконияти!

Ва Қорақалпоқ ёшлари менда жуда ажойиб таассурот қолдирди - дунё миқёсидаги нуфузли университетларни битириб келиб шу Қорақалпоғистонга хисса қўшиш учун харакат қилишлари тахсинга лойиқ.

Нукусга 5чи маротаба келган бўлсам, минг афсуски,  Савицкий музейига киришга яна вақт етмади. Лекин Қорақалпоқ таомлари Қарма ва Бешбармоқни оддий хамирлмги эмас джугар сорго унидан қилинганини татиб кўрдик.

#SayyoH #Sayyod
🔥5⚡2❤2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анда жоним қолур-эй, Андижоним, Андижон....
🔥3👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўйи баландларга кутилмаган «жазо». Андижон вилоят хокимиятидан 🙈😂
😁4👍2🤯2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озода Нурсаидовани бош мия операциясидан ўтди. Соғлиқ тилаймиз.
🙏3😢2❤1
Сурайё Қосимова, Озода Нурсаидова, Ахрор Қўшматов... Оғриқдан азобланаётган санъат ахли... Хамкасбларни бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар қўллаб-қувватлашни сўрардим. Омад хузури каби дард оғриғиям аслида бир лотореядек... Хеч қачон билмайсан қачон ва кимни бошига тушиши мумкин.
Улар ўзига синов билгани биз атрофдагилар учун хам синов - қандай бунга муносабатда бўлишимиз!

Ахрор Қўшматовнинг видеосини менга юборишибди, кўриб зирқираб кетдим. Айниқса «оғриқлардан кўнглим хам синди, тушкунликка тушдим» маъносидаги гаплари...

Закот ва хайрияга беморлар мухтожлардан-да хақлироқдирлар деган гап бор. Имкон қадар... Хеч бўлмаса кўнгилни кўтариш учун хам хол-ахвол сўраб қўяйлик...

#лоторея #sayyodfikr #faxrliinson
❤4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир машхур одам айтканди: «Ғийбатни хамма қилади, гап ташувчидан қўрқиш керак!»-деб. Тарихга буюклар битилади, гап ташувчилар эмас!

#shunchaki #Sayyodfikr #тўғрисиде
👍4💯3💘2
«Мистер Битми, Бистми келганини ОАВ чунонам катта пиар билан хар куни реклама қилишяптики, Худди Майкл Джексон тирилиб келганлек ва айниқса Самарқандда ур-сур , вой-дод, юлчи-юл!- дея фанатлар ёпириляпти»-деб.

Аслида текин совға тарқатаркан деб оломонга жар солгани учун бу ур-йиқит, чунки тажрибада 8 тонналик ош, лаваш яна текин кийимлар билан боғлиқ худди шундай «Ур Хамзани!» холатларини кўрганмиз.

Йиғилган оммани 90 фоизи аниқ танимаса керагам ва «ха бир амриқолик блогер текин пул тарқатяпти» деб томошагаям келаверишган шанбада зерикканлар.

#sayyodfikr
🤣7💯5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аталганига аталган сўзлар. Эгасини топволади. #тўғрисиде #sayyodfikr
1👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизни ҳам кечалар ижод қўймайдими?
Тунлари тортқилаб "юр, куйлайлик"- дерми?
Тим қора осмондан юлдузларни териб,
Гўзал сатрларга зийнатлайлик, дерми?

Мендай бир телбани тунда тинглар йўқ,
Бирга учайлик, деб олиб кетар йўқ.
Ажаб, севилмасдан қийнаса фироқ,
Муҳаббатим дайдир варроқма-варроқ.

Сизни ҳам кечалар ижод қўймайдими?
Тунлари тортқилаб "юр, куйлайлик"- дерми?
Тим қора осмондан юлдузларни териб,
Гўзал сатрларга зийнатлайлик, дерми?

(с) Sayyod
🔥4👍2👏2
Sayyod
Аталганига аталган сўзлар. Эгасини топволади. #тўғрисиде #sayyodfikr
Бу видеодан аниқ яна «кимга аталган?», «нима бўлди?» деган саволлар бўлиши мумкин. Жахлда ёзилган видеони тахрирлаб умумий фикрларимни қолдирдим, зеро мана шу хақиқатларим сахифамда тарихга мухрланиб туришини истайман. Бўлган, бор ва бўлғувси айрим салбийликлар учунам жавоб.

Шунчаки сўнгги даврлар кадр ортида бандлигимдан ижодда эмас деган тушунча пайдо бўлиши мумкин, ва айни шу жимликни ожизлик деб тушунадиганларам топилмоқда. Нафақат вақт балки тажриба юки ошган сайин кимларгадир ниманидир исботлаш иштиёқи йўқолиб боравераркан. Энди коп котта бўлибам қолдик.

Антипатия деган тушунча мавжуд ва у объективлик нигохига қора парда тўсиб қўйиши табиий, аммо бу дегани инсонни шахс ва ижодию тажрибалариниям йўққа чиқарар даражада фикр билдириш мумкин деганимас.
Тарихни истаганча ёзиш ва тахрирлаш мумкинмас!

Хамиша ижоддамиз, бошқа яна кўплаб янги йўналишларда ўзимизниям синаб устммизда ишлаб натижа учун харакатдамиз. Ижодкорни хар бир йўналишга ижодан ёндошгани сабабли умумий бир видеода жавоб ёздим. Унда ўз хақиқатини сезадиганларам топилар.

Айниқса хеч кимни ёрдамисиз, жарангдор фамилиялар сулоласи бўлмай, қистимлаб ўзлигию борини қуриб келиб хаммасига ўз ижоди, мехнати ва интилишлари билан ЛОЙИҚ кўрилиб эришаётганлар учунам бу видео!
Биргамиз!

Ўша сиз билган, адолат нишони остида танилиб келган Сайёдингиз.

#тўғрисиде #sayyodfikr
👍6
«Менга ёмонини раво кўришган-ку»- деб, бошқалардан алам олиш бор, «Мен яхшисига зор бўлганманку»-деб, яхшисини улашиш бор. Бошқаниям ўзинг билан бирга емириш ёки бошқага қўшиб, ўзингниям улуғлаш тушунчасига етмоқ мухим.

#Sayyodfikr
👏6💯4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩸 «Фахрли Инсон» акцияси 6 ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади. Барча фахрли донорларимизни кутиб қоламиз! ❤️
❤3🔥1