📖Китобхонлик тарғиботи йўлида
✅“Илм ўз эгасини фақат саодатга етаклайди. Унинг ками ҳам фойда, кўпи эса юксалтиради”,- дейди донолар. Илмни эгаллаш йўлида жидду жаҳд қилиб, барча мушкулотларни енгиш, қалбда олий ҳиммат ва шавқ билан билим олиб, эзгу мақсадлар сари интилиш барчамизнинг олий мақсадимиз бўлмоғи зарур. Албатта, бу йўлдаги илк қадамлар китоб мутолаасидан бошланади. Зеро, мутолаа инсон қалбини гўзаллаштиради, ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. ⤵️
t.me/sarhad_uz

🔰ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Марҳамат туманида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари хам туманда жойлашган кутубхонага ташриф буюриб, ўзлари учун қизиқарли китобларни мутолаа қилган ҳолда маънавий озуқа олишга муваффақ бўлдилар.
t.me/sarhad_uz
t.me/sarhad_uz
🚦Йўл қоидаси-умр фойдаси
✅ДХХ ЧҚ Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган ҳарбий қисмда туман ЙҲХГ бошлиғи лейтенант О. Омоновни таклиф этган ҳолда, йўл транспорт ҳодисалари содир этилишини олдини олишга қаратилган суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида мутахассис томонидан ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди ва якунда шахсий автомашиналар кўрикдан ўтказилди.
t.me/sarhad_UZ

Ҳарбийлар ва ёшлар беллашуви
♟ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Қибрай туманида жойлашган бўлинма ҳарбий хизматчилари томонидан ҳарбий қисмга бириктирилган чегара олди ҳудуддаги 43-умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Спорт - саломатлик гарови" шиори остида шахмат ва шашка бўйича чегарачилар
ва ўқувчи ёшлар ўртасида мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақа натижасига кўра ўқувчи ёшлардан ташкил топган "Янги Ўзбекистон ёшлари" жамоаси ғолиб деб топилди ва ҳарбий хизматчилар томонидан ғолибларга китоблар совға қилинди.

🎷“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
✅Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари хамда чегараолди ҳудудида истиқомат қилаётган маҳаллий аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш, шунингдек ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, Фарғона вилоятида жойлашган ўқув маркази курсантлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ДХХ Чегара қўшинлари оркестри ижросида концерт дастури ташкиллаштирилди.
❇️Мазкур тадбир давомида ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилишларини қўллаб-қуватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ижро этилган куй-қўшиқлар ва гўзал рақслар ҳам барчага юқори кайфият улашди.

“Маънавият карвони” Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бўлди
✅ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Ватан остонаси” шиори остида ташкил этилган “Маънавият карвони”нинг навбатдаги манзили Самарқанд вилоятининг Ургут тумани бўлди.
🔰Ўзбекистон халқ артисти Турғун Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳакима Отахонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зулфия Мўминова, “Муқимий” номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳиддинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Махфират Зикирова ҳамда фалсафа фанлари доктори профессор, “Маърифат тарғиботчиси” жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедовалар иштирокида ўтган мазкур учрашув Самарқанд вилоятидаги Ваткан ҳамда Чеп маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида маҳалланинг фаол ёшлари
ва ўқувчилари билан бошланди.⤵️

🔰Шундан сўнг Ваткент МФЙ ҳудудида жойлашган 16-умумтаълим мактабига кўчган, учрашув ўқувчи ёшларга катта мотивация берди.
✅Меҳмонлар Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам бўлиб, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда фойдаланилаётган ҳарбий техникалар ва чегарачилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишларга гувоҳ бўлдилар.
- Самарқанд вилоятига уюштирилган маънавий - маърифий тадбиримиз чекка ҳудудларда яшовчи халқимиз ва ёшларимиз учун жуда фойдали бўлди деб ўйлайман. Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг
2023 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги 868-сон Қонуни билан ҳам маҳаллий аҳоли яқиндан таништирилди, – дейди подполковник Азизбек Маъмуров.

Жисмоний имкониятлар синовдан ўтди
🔰ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларни спортга қизиқтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, қисқа ва узоқ масофага югуриш, турникда тортилиш, футбол, волейбол каби спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.
🏆Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний имкониятларини синовдан ўтказган мазкур баҳслар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Респект” гуруҳи ғолиб бўлди
🥇ДХХ ЧҚ "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейида она тили ва адабиёти фани ойлиги муносабати билан йўналишлараро "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбек тили ва адабиёти фанидан берилган қизиқарли саволларга тезкорлик, зукколик
ва билимдонлик билан жавоб беришга ҳаракат қилишди. Интеллектуал ўйинда аниқ фанлар йўналишининг "Респект" гуруҳи ғолиб бўлди. Ғолиблар фан ойлиги якунида эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.