Sarhad.uz
16.6K subscribers
11.3K photos
3.52K videos
263 files
7.31K links
🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/
Download Telegram
❄️ Маданий саёҳат

📌Наманган вилоятидага ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аскарлар учун Чортоқ туманидаги “Балиқкўл” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

📜 Манбаларда келтирилишича, мазкур зиёратгоҳ ХII-ХIII асрларда бунёд қилинган бўлиб, турли даврларда бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Зиёратгоҳ ҳудудида Султон Увайс Қароний мақбарасидан ташқари Биби Наима она мақбараси ҳам мавжуд. Ривоятларга кўра, Султон Увайс Қароний Ямандаги Қарон қишлоғида чорвадор оиласида туғилиб вояга етган. Аскарлар зиёратгоҳни томоша қилиб, кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғалаба муборак!

🧭 ДХХ Чегара қўшинларида ҳарбий хизматчиларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, доимий равишда оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.

🥈🥉Албатта, ҳарбий спортчиларга қаратилаётган бундай эътибор натижасида бир қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Жумладан, Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган оддий аскар Зоҳир Бобоқулов спортнинг қўл жанги тури бўйича апрель ойида Москва шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогида муносиб иштирок этди. У катталар ўртасида бронза медалини қўлга киритган бўлса, ўсмирлар ўртасида кумуш медаль соҳибига айланди.

🥇Шунингдек, З. Бобоқулов куни кеча Андижон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги турнирида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, олтин медаль билан тақдирланди.

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👟⚽️ Футбол. Навбатдаги ғалабани қўлга киритган ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси ярим финалга йўл олди

🧭 XXXIV Спартакиада дастурига киритилган футбол турнирида ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоасининг ғалабали серияси давом этмоқда.

❄️Чорак финалда чегарачилар ИИВ Жазони ижро этиш департаменти терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1-0 ҳисобида ғалаба қозондилар ва ярим финалга йўл олдилар. Ярим финалдаги рақиб ДХХ терма жамоаси. Жамоамизга кейинги ўйинда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Музей ва қадимий зиёратгоҳларга саёҳат

🏬 Музейлар ҳар бир халқ тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ҳамда келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

🎆 ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг тарих ва адабиёт борасидаги билимларини юксалтириш, ўзлари хизмат қилаётган ҳудуд тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида, Жиззах шаҳридаги музейларга саёҳат ташкиллаштирилди.

📖 Дастлаб, аскарлар ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик вакиллари, салмоқли асарлари билан миллат меҳрини қозонган адбилар шарафига очилган – “Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним” музейида бўлиб, ижодкорлар ҳаёти ва фаолияти, шеърият, достончилик мавзуларидаги суҳбатлардан баҳра олдилар.

🤪 Кейинги манзил таниқли адиб, давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов уй музейи бўлди. Аскарлар бу ерда сақланаётган ноёб экспонатлар билан яқиндан танишиб, Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти, амалга оширган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам Хонобод шаҳридаги Солижон Меҳмонов уй музейида бўлиб, қадимий мусиқий асбоблар, либослар, кулолчилик буюмлари ва бошқа кўплаб экспонатларни томоша қилиб, маънавий озуқа олдилар.

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☘️ “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари эса Термиз шаҳридаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий меъморий ёдгорлигида бўлиб, у ерда сақланаётган ноёб экспонатлар билан яқиндан танишган ҳолда ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱🖥🖥🖥 🧭Яшил берет - фахр-ифтихор белгиси

▶️ Youtube да томоша қилиш

🛟 t.me/sarhad_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM