𝑺𝒂𝒓𝒃𝒂𝒅𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝒔𝒂𝒓𝒅𝒐𝒓𝒊
115 subscribers
741 photos
986 videos
10 files
123 links
• Гўзаллигинг бир тийингга қиммат,
агар мендаги ишқ бўлмаса.;😍❤️
Download Telegram
-
@IlsIfS1S8aZmY2Qry
♬ -

🔊 Sarbadorlar..


📝 Ey, atirgul hidligim....


@sarbadorlar_sardori
#qalamim #obunachi_ijodidan

Menda xam yurak bor.

Soxta doʻstlarimdan yolgʻonlar qoldi,
Koʻnglim tilib ketdi bergan ozori,
Uzoqlashib borar xammasi mendan
Xuvillab boryapdi koʻngil bozori

#Sarbadorlar...

@sarbadorlar_sardori
📜Sizni unitaman xudo xoxlasa.

✍️ Sarbadorlar.

🎙 Dilrabo


@sarbadorlar_sardori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Man uchun eng qadrli joy .

@sarbadorlar_sardori
Audio
🎙 Sarbadorlar...


Seni unutaman ...

Сени унутаман...

Қара, сен ҳақингда
шеърлар ёзяпман,
Қошларингни чимир,
лабларингни бур!
Шундай кун келади,
буни сезяпман,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Нақадар чиройли,
яна тонг отди,
Бугун мени сенмас
шамол уйғотди,
Ҳамма-ҳаммасини
ўтмишга отдим,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Ўшанда соғинчдан
қалбинг бўлса сил,
Марҳамат, қўлингдан
келганини қил!
Қўлимдан келади,
ишончим комил,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Соғлигимга зиён,
шеъримга нафсан,
Юрагимга қувонч,
умримга ҳавфсан,
Қараб тур, сен мени
яхши билмабсан,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Келиб-келиб сенга
ишқим тушдими?!
Бу эртак эдими,
ёки тушмиди?
Ўғил боламан-ку,
шу ҳам ишмиди,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Сокин янграмоқда
биз севган қўшиқ,
Тингласам, кетади
юрагим жўшиб,
Шундай кун келади
ўзимга қўшиб,
Сени унутаман,
ҳали шошмай тур!

Илтимос, унгача
жиндай шошмай тур!!!


@sarbadorlar_sardori
Гулим

Осмонда ой тўлим тўлим
Ёритмайди аммо йўлим
Севишимни била туриб
Ўзгасига кўнган гулим

Ишқни олиб бўғзидан
Қонлар оқар кўзидан
Боллар томиб сўзидан
Алдаб алдаб юрган гулим

Сизни севмоқ азоб екан
Ким айтганди оссон деган
Кўнгил уйиз мозор екан
Ошиқларни кўмган гулим

Қийнаверма юрак шўрлик
Нахот бизга рақиб зўрлик
Нари борса уч тўр сўмлик
Бозорларда арзон гулим

Ўзга осмон қучоғида
Ойдай порлаб яноғида
Шамол ўйнаб япроғида
Қаро тунга кўнган гулим

Янгаларга бўлиб таслим
Дединг асли севмасдим
Айни дамда бахор фаслим
Хазонларга кўнган гулим

Ким хам мендек севарди
Сени бахтли қиларди
Ахир хамма биларди
Ўзгасига кўнган гулим

Йиғлатманглар гул ёрни
Ахир сизда инсоф борми
Айблайверманг бахорни
Хатоларга қолган гулим

Йетиб йетмай қадрига
Гуллар бормас қабрига
Қолган қолди жабрига
Қўллари қон қизил гулим

Сарбадорлар сардори.


@sarbadorlar_sardori

@Audiolarlm
Xayr monolog
Shahnoza
Xayr😔...

Sarbardorlar

🎙Shaxnoza

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃


@sarbadorlar_sardori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! ПAЙШАНБА тонги муборак бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин


@sarbadorlar_sardori
Севганинг борми деганларга

Жуда гузал мен севган қиз😍


@sarbadorlar_sardori
Audio
Afsona

Baʼzan

Sarbadorlar sardori


@sarbadorlar_sardori
Бахт излаб дала даштлардан
Ўзингизга қайтдимку яна
Маъно йўқдир алдашлардан
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Хаёллар дайдиб қилар зарда
Қайгадир бориб яна қайтар
Бошим егик дилга йўқ далда
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Сармаст етар санамлар васли
Бир сароб екан барчаси асли
Келиб кетар екан инсон насли
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Севги оташи куйдирар хануз
Қаранг ўғлингиз кўзда ёшини
Ўғлингизни кўнгли екан муз
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Шароб ичдим ичгандек қасам
Лойиқман захматкаш сафига
Шаробга оғу аралашагн базан
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Саёқ юрдим турфа хил шахар
Одамлари ёмон сўзлари захар
Ярим тунда келганда бе махал
Сиздан ўзга дўст қолмади она

Сарбадорлар сардори.

07.04.2024: 04:52


@sarbadorlar_sardori
Йиғлагим келди.

Езгу орзувлар бўлганда пуч
Ёр хиёнатига келганда дуч
Бу синовларга тополмай куч
Хилватларда йиғлагим келди


Сохталар акси синиққан шиша
Ёлғонлардан қилмас андиша
Оғзидан бол томар фохиша
Хилватларда йиғлагим келди


Хасратларга қолганда ботиб
Айрилиқ шаробидан тотиб
Отамни тобутни елкалаб ортиб
Хилватларда йиғлагим келди


Урунтирмай бир жонимни
Рози қилолмай онажонимни
Сўнг кузатдим мехрибонимни
Хилватларда йиғлагим келди


Исмим ёзиғ дўст пайконида
Оқибат орият йўқ виждонда
Омад келмай ишқ майдонида
Хилватларда йиғлагим келди


Ёднинг қучоғида ётса қизлар
Номусини арзон сотса қизлар
Бошим егик қаро бўлиб юзлар
Хилватларда йиғлагим келди


Харом танлар халол турганда
Яна айтар билмай қилганда
Асли ким кимлигин билганда
Хилватларда йиғлагим келди


Шайтон бахра олар умримдан
Хирсим ғолиб тутар қўлимдан
Масжидларни излаб йўлимдан
Хилватларда йиғлагим келди


Тошдан қаттиқ йетимлик нони
Қисматимда бор сағрлик они
Яшамоқга куч тополмай мани
Хилватларда йиғлагим келди


Дерлар мени телбанамо ошиқ
Алам қайғу дардларга содиқ
Кетай ғамларим қилиб тортиқ
Хилватларда йиғлагим келди

Сарбадорлар сардори.

05.04.2024. 06:25


@sarbadorlar_sardori