Sanitariya-epidemiologiya xizmati | Vaksina oling!
16K subscribers
3.19K photos
876 videos
203 files
2.37K links
Rasmiy sayt
http://sanepid.uz

Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)
Download Telegram
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 63,1 миллион дозадан ошди.

🔺4 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 237 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 8 292 нафарни,

2-босқич эмланганлар 11 778 нафарни,

3-босқич эмланганлар 8 163 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 104 004 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 63 134 932 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 820 598 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 283 519 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 150 642 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 14 880 173 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Қашқадарё вилояти (17 720 доза),
🔹Андижон вилояти (13 716 доза),
🔹Тошкент вилояти (13 191 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97 фоизни ташкил қилмоқда.

🔺12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 886 196 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 956 580 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 748 228 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 181 388 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
❇️ Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Жиззах вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси Н. Қаршиева ва РИЭМЮПКИАТМнинг бўлим мудири Ш.Азимовлар томонидан ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни таъминлаш юзасидан ўқув амалий семинар ўтказилди.
👥 Жиззах вилоятидаги барча вилоят даволаш-профилактика муассасалари бош врачи ўринбосарлари, Жиззах шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари инфекционистлари, бош хирурги, бош терапевти, бош акушер гинекологи, антирабик ёрдам кўрсатаётган масъул травматолог-хирурглар ва бош ҳамширалар, КТМП, ҚОП ва ҚВП мудирлари, Жиззах шаҳар ва туманлар СЭО ва ЖСБ эпидемиология бўлими мудирлари ҳамда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича масъул мутахассислар иштирок этди.
📣 Семинарлар давомида куйдирги, қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларни этиологияси, эпидемиологияси, эпизоотологияси, клиникаси, қиёсий ва лаборатория ташхисоти, даволаш усуллари ва касалликларни профилактикаси бўйича республика мухатахассислари томонидан тайёрланган тақдимотлар асосида маърузалар ўқилди.
📜 Семинар йиғилишида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга республика мутахассислари томонидан жавоблар олдилар. Бу каби тадбирлар республика бўйича ўтказилиши режалаштирилган.

▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

✔️ Бу ҳақида батафсил 🎥

@sanepidxizmat
Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон шаҳар, Олтинкўл, Хўжабод, Избоскан, Андижон туманлари бўлимлари мутахассислари томонидан катта йўл четида, ноқонуний, лаборатория текширувидан ўтмаган маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар устидан текширув тадбирлари ўтказилди.

Санитария ходимлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган, дудланган товуқ, иссиқда тез айнувчи маҳсулотлар, қуёш тиғида сотилаётган айрон, ўрик шарбати савдоси юзасидан назорат ишлари олиб борилди. Аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан огоҳлантиришлар ҳамда керакли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ноқонуний савдо билан шуғулланаётган тадбиркорларнинг савдоси жойида тўхтатилди.

@sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 63,2 миллион дозадан ошди.

🔺5 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 133 109 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 8 682 нафарни,

2-босқич эмланганлар 15 127 нафарни,

3-босқич эмланганлар 9 109 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 100 191 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 63 268 041 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 829 280 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 298 646 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 159 751 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 14 980 364 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (15 733 доза),
🔹Тошкент вилояти (14 548 доза),
🔹Андижон вилояти (12 986 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97,1 фоизни ташкил қилмоқда.

🔺12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 897 702 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 959 903 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 753 172 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 184 627 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
188 килограмм сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва ишчи гуруҳ томонидан тумандаги "Қўйлиқ" АЖ деҳқон бозорида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди.

Бозорнинг ВСЭЛ ходимлари билан олиб борилган тадбир натижасида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси аниқланди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди. Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ИИБнинг кинология бўлимига топширилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСЭЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.

@sanepidxizmat
ҒУЗОР ТУМАНИДА 2 НАФАР БОЛАНИНГ ЎЛИМИГА НИМА САБАБ БЎЛГАН?

Яқинда ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган бир оиладан 2 нафар боланинг ўлимига сабаб нима эди?

Болалар номаълум касалликдан вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар қанчалик асосли?

Санитария-эпидемиология хизмати бу борада қандай ишларни амалга оширди?

‼️Буларнинг барчаси ҳақида воқеа жойига зудлик билан етиб борган мутахассисимиздан эксклюзив интервьюда билиб олишингиз мумкин.

Батафсил👇

▶️@sanepidxizmat
❇️ Пойтахтимизда «Вакциналарни сақлашда ҳароратни дистанцион кузатув” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда барча ҳудуддаги вакцина сақлаш омборлари мудирлари ва масъул мутахассисларнинг тайёргарлиги оширилди.

❇️ Шу билан бирга Республика вакцина сақлаш омборхонасида семинар иштирокчилари учун ЮНИСЕФ ташкилотининг масъул ходимлари Томас Весселс, Нуридин Кадировлар томонидан вакцина сақлаш омборларида ҳароратни дистанцион кузатиш бўйича махсус сенсорли жиҳозлар ўрнатилиши юзасидан маълумот берилди.

❇️ Ўтказилаётган машғулотда мазкур жиҳоздан фойдаланиш қоидалари ўргатилиб, ҳароратни кузатиш тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

❇️ Маълумот ўрнида айтиш керакки мазкур жиҳоз вакцина сақланаётган совутгичлар ҳароратини дистацион кузатиш учун Тошкент шаҳар СЭО ва ЖСХ омборига ўрнатилган. Республика вакцина сақлаш омборхонасига ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур мослама барча вилоят марказий омборларига ўрнатилиши режалаштирилган.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat