Sanitariya-epidemiologiya xizmati | Vaksina oling!
16.1K subscribers
3.21K photos
882 videos
203 files
2.37K links
Rasmiy sayt
http://sanepid.uz

Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)
Download Telegram
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

✳️ Хоразм вилояти.

Яхшидан боғ қолар, бу ҳикматли сўз замиридан кўплаб маънони англашимиз мумкин.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бошланган долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёнлари ҳам инсониятдан келажакка яхшилик уруғини қолдиришни мақсад қилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган мазкур ҳаракат умуммиллий ҳаракатга айланиб, бутун Ўзбекистон диёрини қамраб олди. “Долзарб 40 кунлик” доирасида меҳнаткаш Хоразм вилояти Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари ҳамда туман, шаҳар бўлимлари томонидан кўчат экиш ишлари давомий тарзда олиб борилмоқда.
Маҳалла ва кўчалар, корхона-ташкилотлар, таълим-тарбия масканларини кезар экансиз барча жойда ободонлаштириш ва манзарали дарахт кўчатлар, шунингдек, кўчат экиш ишларида фаол иштирок этаётган инсонларни кўрасиз. Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир. Вилоят бўйлаб кўчат экиш ишлари давом этмоқда.


✳️ Тошкент вилояти.

Республикамизнинг барча вилоятларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти СЭО ва ЖСБ режа бўйича 6557 туп гул кўчатлари, 2086 туп мевали дарахтлар ва 9127 туп манзарали дарахтлар экиш мўлжалланган.
Бугунги кунда белгиланган режани аъло даражада охирига етказиш бўйича вилоят СЭО ва ЖСБ бошлиғи раҳбарлигидаги барча ходимлар қизғинлик билан иш ташкил этилиб, олиб борилмоқда.

✳️ Қашқадарё вилояти.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акциясида СЭО ва ЖСХ Қашкадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлими ходимлари фаол иштирок этишмоқда. Айнан шу мақсадда Муборак туман Давлат ўрмон хўжалигидан 500 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари олиб келинди. Бўлим ҳудудида 50 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам давом этмоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати жамоаси ҳам дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акциясида фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахтларни экишди.

▶️ @sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​ВАКЦИНА – НАЖОТ

Қарийб 2 йилга яқин вақтдан бери дунё халқларига ачинарли талафотлар етказаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш оқилона ва самарали ташкил этилганлиги боис, бизда бошқа мамлакатларга солиштирганда йўқотишлар анча кам ва касалликка чалинганларнинг аскарияти тузалиб, соғлом ҳаётга қайтмоқда.
Бу борада коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, намуна олинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий – санитария ёрдамини кўрсатиш, текширув натижаларига кўра, уларга даво муолажаларини олиб бориш тизимли равишда йўлга қўйилди.
Хасталикни енгиб ўтишнинг ягона йўли – бу аҳолида жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунга эса касалликка қарши эмлаш орқали эришиш мумкин.
Шуниси эътиборлики, давлатимизнинг ғамхўрлиги туфайли барча синовлардан, жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидан ўтган вакциналар юртимизга олиб келиниб, дастлабки босқичда аҳоли билан энг кўп мулоқот қиладиган ишчи-хизматчилар, хавфли гуруҳга кирувчи яъни, кекса ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар эмланган бўлса, кейинчалик 18 ёшдан юқори бўлганларни оммавий эмлаш йўлга қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасида ҳам бу муҳим тадбирни намунали ўтказиш учун етарли шароит яратилди ва кўнгилли аҳоли ўзи танлаган вакцина тури билан эмланмоқда. Бунда аввало ташриф буюрувчилар тиббий текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар тавсиясига кўра эмланмоқда. Бунинг учун туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида вакцина сақлаш омборхонасида вакциналар белгиланган талаблар даражасида сақланмоқда. Вакциналарни олиб келиш ва эмлаш пунктларига етказиб бериш учун битта махсус жиҳозланган автомашина ажратилган.
Шу кунгача туманга 160 минг дозага яқин 6 турдаги вакциналар олиб келинди. Ушбу вакциналар билан 18 ёшдан юқори, эмланиши лозим бўлган аҳолининг 72500 нафари қамраб олинди. Бу 59 фоизни ташкил қилади. Кунлик эмланаётганлар эса барча босқичларда 1200-1300 нафарни ташкил этади. Ушбу рақамларнинг ўзиёқ туман аҳолисининг ўзларини коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга жиддий эътибор бермаётганини яққол кўрсатиб турибди. Тўғри, дунёнинг бошқа давлатларига қараганда юртимизда кунлик касалликка чалиниш ва касалликдан вафот этиш кўрсаткичлари паст. Бироқ бу билан ҳеч ким менга коронавирус инфекцияси юқмайди, дея олмайди. Яъни эмланмай туриб ҳеч ким ҳимояланмайди. Бу ҳақда гапирилганида баъзилар эмланиб ҳам касалликка чалинаётганлар борлигини иддао қилади. Тўғри, бундай ҳолатлар оз бўлса-да учрашини ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ уларда касаллик енгил, йўқотишларсиз кечаётгани, жиддий асоратлар қолдирмаётгани – ҳақиқат.
Шуни унутмаслик керакки, кейинги вақтларда коронавирус инфекциясининг аввалгиларига қараганда оғир штаммлари тарқалмоқда. Бу аҳоли ҳаётига ҳам хавф солмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Касаллик тарқалишининг, коронавирус инфекцияси туфайли яқинларимизни йўқотишнинг олдини олишнинг ягона йўли – касалликка қарши эмланиш эканлигини унутмаслигимиз керак. Чунки, яқинларимиз, оила аъзоларимизнинг соғ-омон, бахтиёр яшаши учун ҳар биримиз масъулмиз.
Эмланиш ҳар бир фуқарони ва унинг яқинларини касалликдан ишончли ҳимоя қилади.
Шундай экан, одамлар орасидаги вакциналар хусусидаги турли гапларга эмас, соғлиғимиз посбонлари бўлган шифокорлар тавсиясига кўра эмланишга ошиқинг, деб қоламиз.

@sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​❗️Кеча юртимизда 300 нафарга яқин бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190584 (+252) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187003 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1367 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺17 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 275 070 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 143 999 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 83 314 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 757 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 592 189 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 002 047 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 614 758 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 975 384 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (38 817 доза),
📌Фарғона вилояти (34 112 доза),
📌Тошкент шаҳри (31 618 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 74,6 фоизни ташкил қилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@sanepidxizmat
ҲУДУДЛАРДА COVID-19ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ОЛМАГАН ФУҚАРОЛАР АНИҚЛАНИБ, УЛАРГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИЛДИ

ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН!

Республикамизда бу тамойилнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлигини биз коронавирус инфекциясининг мамлакатимизга кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар кўламида кўришимиз мумкин.
Хорижий давлатларда лаборатория текширувларидан ўтган ва юқори баҳоланган вакциналарнинг олиб келиниши, карантин вақтида дори-дармон воситалари билан аҳолининг етарлича таъминланиши республикамизда ҳам аҳолининг саломатлиги ҳар доим эътиборда эканлигининг исботидир.
Республикамиз ҳудудларида ташкил этилган эмлаш пунктлари ва эмлаш мобил биргадалари томонидан дастлаб аҳолининг 65 ёшдан юқори ва кейинчалик 18 ёшдан катталарни бепул эмлаш ишлари ташкил этилди.
Хориж давлатларида ишлаб чиқарилган вакциналарни аҳоли саломатлигини ҳар нарсадан устун қўйган ҳолда мамлакатимизга олиб келинмоқда. Коронавирусга қарши ягона чора бу – унга қарши эмланишдир!
Вакцина – ягона чора бўлганлиги сабабли мамлакатимизда аҳолини эмлаш бўйича бир қанча қонун-қоидалар ишлаб чиқилди. Бу каби қонунларга амал қилмаслик ҳолатлари устидан қаттиқ назорат тадбирлари олиб борилди.
Лекин аҳоли орасида қанчалик тушунтириш тадбирлари ташкил этилишига қарамасдан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1863 та текшириш тадбирлари ташкил этилган вақтда 6526 нафар фуқаро вакцина олмаганлиги аниқланди. Улардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари эса бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролардир.
Бу каби фуқароларга албатта қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмаганлиги учун қонуний чоралар кўрилди. Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган бўлса, бештаси фаолияти тўхтатилган объектлардир.
Шу ўринда карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, эмланиш орқали коронавирус пандемиясини енгиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

@sanepidxizmat
ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ҲАР НАРСАДАН АФЗАЛ

Бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди

Республикамизда коронавирус инфекциясига қарши комплекс профилактик тадбирлар ўз вақтида, мақсадли амалга ошириб келинмоқда.
Юртимизда тождор вирус номини олган касалликка қарши курашиш ва унинг тарқалишининг олдини олиш борасида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўз навбатида COVID-19 инфекциянинг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш борасида тажриба алмашиш мақсадида ривожланган илғор мамлакатларнинг етакчи мутахассислари таклиф этилди. Айни кунларда аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Маълумки, эмлаш мутахассислар томонидан коронавирусга қарши курашнинг энг самарали усули сифатида эътироф этилмоқда.
❇️Жорий йилнинг 2 август куни аҳоли ўртасида оммавий эмлашни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинди.
❇️Қонунга кўра меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.
❇️Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан
✳️ 27 923 та текширишлар ўтказилди,
шундан
✳️ 7 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда,
✳️ 20 018 таси бюджет ташкилотларида ўтказилган.
✳️ Текширишлар давомида жами 50 056 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланиб,
уларнинг 11 244 нафари хўжалик юритувчи субъектларда,
✳️ 38 812 нафари бюджет ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимларини ташкил этди.
✳️ Вакцина олмаган 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилган,
✳️ 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси,
✳️ 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
Албатта бу каби олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, пандемияни енгишга қаратилмоқда.
Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш касалликни жиловлашга ёрдам бериши, айнан эмлаш орқали касалликни енга олиш мумкинлиги мутахассислар томонидан таъкидланмоқда.
Шу ўринда белгиланган қоидаларга амал қилиш, ниқобсиз юрмаслик, масофа сақлаган ҳолда мулоқотда бўлиш муҳимлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз.

@sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​❗️Кеча юртимизда 270 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 12 та ҳудудда яна 310 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190850 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 31 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 64 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187319 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1370 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТЛАР ЭКИЛМОҚДА

➡️ Тошкент шаҳри.

Дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади.
Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эзгу ташаббусни Тошкент шаҳар аҳолиси ҳам қўллаб-қувватламоқда. Шу жумладан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари ҳам мазкур акцияда фаол қатнашмоқда.
Жами 830 та дарахт ва буталар экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача – 1419 та дарахт ва буталар экилди.
Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Шайхонтоҳур, Яшнобод, Сергели, Бектемир туман СЭО ва ЖСБлари етакчилик қилмоқда.
Тошкент шаҳар Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари ҳамда туман бўлимлари томонидан кўчат экиш ишлари давомли тарзда олиб борилмоқда.

➡️ Сурхондарё вилояти.

Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселекторда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинишини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоати саломатлиги бошқармасида айни ташаббус доирасида бошқарма ҳудудига юзлаб мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Бошқарма жамоаси ҳашарда фаол қатнашди. Катта дарахтлар ёнидан навниҳоллар экилди. Эндиликда ушбу кўчатлар бошқа кўплаб дарахтлар сингари алоҳида парваришланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бошқарма ҳудудида шу кунга қадар парваришлаб келинаётган мевали ва манзарали дарахтлар ҳам кишининг баҳри дилини очади.

@sanepidxizmat
ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида ходимларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши устидан текширувлар” ўтказишга оид келиб тушган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тартибини ҳар бир давлат ўзи белгилайди. Индонезия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Италия давлатлари у ёки бу аҳоли қатламини, у ёки бу соҳа вакилларини ёхуд маълум бир ҳудулар аҳолисини коронавирусга қарши эмланиши шарт деб белгилаган. Ҳатто эмланиши лозим бўлган аҳолининг қатламлари ҳам (ҳатто ёш жиҳатидан) мунтазам кенгайиб бормоқда.

Савол:
Бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимларни коронавирус инфекциясига қарши эмланиши устидан текширувлар ва ўрганишлар ўтказилиши қайси ҳужжат ва топшириқларга мувофиқ амалга оширилади?

Жавоб
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Бюджет ташкилотларида ўрганиш ўтказиш тартиби қандай?

❗️ Бюджет ташкилотлари ишчи-ходимларини COVID-19га қарши эмланганлик ҳолатини ўрганиш бўйича объектлар танланишда биринчи навбатда ишчи-ходимлар сони кўп бўлган ташкилотлар танланади.
Ташкилотга ўрганишга чиқиш учун Санитария-эпидемиология хизмати ёки унинг ҳудудий бўлинмалари бошлиғининг буйруғи тасдиқланади ва унда ўрганиш графиги ва масъул ходимлар кўрсатилади.
Ўрганиш учун чиқилган ташкилот раҳбари ёки у томонидан белгиланган масъул шахсга Санитария-эпидемиология ходими ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, буйруқ нусхасини тақдим этади ва ўрганиш мақсадини тушунтиради. Ташкилот кадрлар бўлимидан ишчи-ходимлар сони ва уларнинг рўйхати тўғрисида маълумот сўралади.
Тақдим этилган рўйхат бўйича ишчи-ходимларнинг COVID-19га қарши эмланганлик ҳолати ўрганилади ва қуйидаги маълумотлат шакллантирилади:
✳️ а) вакцинанинг биринчи дозасини олганлар сони;
✳️ б) вакцинанинг иккинчи дозасини олганлар сони;
✳️ в) вакцинанинг учинчи дозасини олганлар сони;
✳️ г) вакцинанинг тўлиқ эмлаш курсини олганлар сони;
✳️ д) эмлашга қарши тиббий чекловлари мавжуд ходимлар сони.
Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилади, ташкилотда сабабсиз эмланмаган ходим фаолият юритаётган ва иш берувчи ўз ташаббуси билан ушбу ходимни ишдан четлатмаган бўлса, ташкилот раҳбарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмини қўллаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Эмланмаган ишчи-ходимлар эмлангунга қадар вақтинча ишдан четлатиш тўғрисида тасдиқланган шаклда таклиф киритилади. Ундан кейин ҳам ходимлар эмланиши билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилмаса, у ҳолда объект фаолиятини вақтинча тўхтатиш чоралари кўрилади. Бажарилган ишлар бўйича кундалик ҳисобот берилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материаллар, кунидан кечикмасдан “E-ma’muriy ish” тизимга киритилиши шарт.

@sanepidxizmat
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш тартиби қандай?

❗️ Тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 2018 йил 6 сентябрдаги Б-55-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги вақтинчалик низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади. Бу ҳолатда ҳам коронавирусга қарши эмланганлик даражаси бюджет ташкилотларидаги сингари амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши Ваколатли органни белгиланган ҳолда хабардор этиш тартиби ўтказилаётган текширувлар (ўрганиш) ўтказиш жараёнида қандай чоралар кўрилиши мумкин?

❗️Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилади, объектда сабабсиз эмланмаган ходим фаолият юритаётган ва иш берувчи ўз ташаббуси билан ушбу ходимни ишдан четлатмаган бўлса, тадбиркорлик субъектларига нисбатан “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси, 2-қисми 9-хатбошисига асосан чора кўрилади, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни кўрсатиб, маъмурий баённома тўлдиради Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юборади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки жорий йилнинг 9 ноябридан бошлаб, Сингапур давлатида коронавирус касаллигига қарши эмланмаганлар COVID-19га чалиниб қолсалар, улар эндиликда шифохоналарда бепул даволаниш ваколатидан фойдалана олмайдилар.
Германия давлатида эса жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, 17 ёшдан юқори бўлган ва коронавирус касаллигига қарши эмланмаганлар эндиликда COVID-19га текшириш учун бепул тест топшира олмайдилар. Эътиборингиз учун битта тестнинг нархи ушбу давлатда 43-128 ЕВРО оралиғидаги қийматга тўғри келади.
Юзага келган ва келиши мумкин бўлган мураккаб эпидемик вазиятни барқарор ушлаб туриш, вакцинация жараёнига жамоатчиликнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги ортиб бораётганлигини эътиборга олиб, ҳатто баъзи давлатлар коронавирусга қарши эмлаш тадбирларини пуллик асосда ташкил этиш кераклиги тўғрисидаги ташаббусларни ҳам илгари сурмоқдалар.
@sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​❗️Кеча юртимизда 270 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 10 та ҳудудда 255 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191122 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 21 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 48 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187573 (+254) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1373 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!
❗️19 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 341 600 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 702 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.


▶️@ssvuz
▶️@sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​ТОШКЕНТДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ВАКЦИНАЛАР САҚЛАНАДИГАН СОВУҚЛИК ОМБОРИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
ЮНИCEФ ва Ҳукумат томонидан совуқлик занжирининг янги объекти тақдим этилди
Бугун Жаҳон болалар кунида ЮНИСЕФ ташкилоти Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар омборини Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширди. Шу муносабат билан ўтказилган очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Мазкур омбор сақлаш температураси турлича бўлган катта миқдордаги вакциналарни сақлашга мўлжалланган бўлиб, объектнинг очилиши ишончли эмлаш тизимини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.
– Ўзбекистон ҳукумати болалар саломатлигини ҳимоя қилиш ва улар ўртасида касалликларнинг олдини олишни устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблангани боис бундай масштабдаги совуқлик омборининг очилиши ўз вақтида амалга оширилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев. – Мазкур омбор бутун миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш учун имкониятларимизни кенгайтиради. Халқаро ҳамкорларимиз, биринчи навбатда ЮНИCEФга Ўзбекистонда совуқлик занжири тизимини мустаҳкамлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман.
Республика вакциналар омборида ҳозирда мавжуд бўлган барча турдаги вакциналарни сақлаш мумкин. У деярли 1000 м2 учта совуқлик камераси (2-8 ° C), ультрасовуқ совутгичлар (3000 л ҳажмли) ва музлатгич хоналар (40 м3) билан жиҳозланган бўлиб, иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган 1000 м2 қуруқ омборга ҳам эга. Омборхона юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док навеслари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари билан жиҳозланган. Улар иккита электр тармоғига уланган ва узлуксиз электр таъминоти учун кучли заҳира дизель генераторига эга.
– Яхши ишлайдиган таъминот тизими ва совуқлик занжирига эга бўлиш самарали миллий иммунизация дастури учун жуда муҳим ҳисобланади, – дейди ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан. – ЮНИСЕФ Ўзбекистоннинг бутун миллий таъминот тизими ва совуқлик занжири узлуксиз ишлашига ҳисса қўшадиган ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларга намуна бўла оладиган ушбу объект қурилишида кўмак берганидан мамнун.
ЮНИCEФ ташкилоти 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами 21 та вакцина омбори қурилишида ёрдам берди. Бундан ташқари, ЮНИCEФ совутгичли юк машиналари, вакциналар учун контейнерлар ва совуқлик камераларини етказиб бериш билан бирга ходимларни ўқитиш ҳамда объектлар эксплуатацияси бўйича зарур қўлланма ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишда кўмаклашди.
Сўнгги тўрт йил ичида ЮНИCEФ Gavi - Вакциналар альянсининг молиявий ёрдамида ҳам миллий, ҳам маҳаллий даражаларда етказиб бериш тизими ва совуқлик занжирини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлади. Бунга қуйидагилар киради:
o 21 та янги совуқлик омборхоналари (битта миллий, 14 та ҳудудий ва олтита туман миқёсида);
o 17 та рефрижератор юк машинаси, 206 та микроавтобус (ҳар бир туман учун биттадан), 16 та седан ва 16 та SUV автомашиналар;
o бирламчи тиббиёт муассасаларида ўрнатилган 2078 та совутгич;
o туман даражасидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлинмалари учун 700 та музлатгич камералари;
o эмлаш пунктлари учун 6930 та термосумкалар;
o мобил эмлаш бригадалари учун 862 совуқлик контейнерлари;
o республика омбори учун 10 та ультра совутгич жиҳозлари;
o бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун 671 та совутгич ва 209 та музлатгич;
o Вакцина логистикаси бўйича ахборот тизими ва вакцинация пунктлари учун 2500 та IT-тўпламлари.
ЮНИCEФ 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик дастури доирасида таъминот тизими ва совуқлик занжирини бошқариш, режалаштириш, мониторинг ва баҳолаш соҳаларида миллий ва маҳаллий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этади.
@sanepidxizmat
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
​​СТОМАТОЛОГИК МУОЛАЖА ОРҚАЛИ КАСАЛЛИК ЮҚИШИ МУМКИНМИ?

Тиш даволатиш, олдириш, қўйдириш, тиш тошларини тозалатиш ва шу каби муолажалар қон билан боғлиқ муолажалар ҳисобланади.
ОИВ инфекцияси, гепатит В, гепатит С каби бир қатор юқумли касалликларнинг айнан қон орқали юқиши ҳеч кимга сир эмас.

ХЎШ, СТОМАТОЛОГ ҲУЗУРИГА КЕЛГАНЛАР
КАСАЛЛИК ЮҚТИРИБ ОЛМАСЛИГИ УЧУН НИМАЛАРГА
ЭЪТИБОР БЕРИШЛАРИ КЕРАК?

✳️ Стоматология хонасидаги кресло ва туфлагичларнинг озодалигига;
✳️ стоматолог беморни резина қўлқопсиз кутиб олиши ва текширишдан олдин янги қўлқоп кийишига;
✳️ ҳар бир бемор учун алоҳида индивидуал асбоблар тўплами бўлишига;
✳️ милкка укол қилишда қўлланиладиган шприцлар, тиш илдизи каналларини текширувчи игналар, римерлар (тиш каналларини кенгайтиргичлар) каби қон билан алоқада бўлувчи асбоблар бир маротабалик бўлишига;
✳️ тиш эговлайдиган бор машинанинг учликлари стерилланганлигига;
✳️ тиш олдирганда ёки даволатганда тиш ўрнига қўйиладиган пахта, бинтли шарикчаларни стерил банкадан олиб ишлатилишига;
✳️ тиш қўйдираётганда қолип олиш учун темир қолипчаларни стерил столдан олиб ишлатилишига;
✳️ ишлатаётган асбобларнинг никеллари кўчмаган ва зангламаганига алоҳида эътибор беришлари керак.

@sanepidxizmat
Тошкентдаги Марказий Осиёда ягона бўлган энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омборининг очилиш тадбиридан фоторепортаж.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi