Samarqand viloyati IIB JXX YHXB I Rasmiy kanal
6.62K subscribers
17.2K photos
5.09K videos
7 files
6.36K links
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ БОШҚАРМАСИ
Facebook: https://www.facebook.com/samyhxb.uz

Тел: +998 66 2218181 Факс: +998 66 2218191
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📗Қоидаларга кўра, 🚘транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганда хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқига эга 🙋🏻‍♂️шахслар ва ҳолатлар ҳақида қисқа 📹изоҳ

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бахтсиз ҳодиса вақтида хавфсизлик камари инсон ҳаётини сақлаб қолишини ушбу видео орқали кўриш мумкин.

Ҳавфсизлик камарини тақишни унутманг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Дислокация кўчирмаси ўзи қандай бўлади?

👮🏻‍♀️Ходимнинг исм-шарифи 📄дислокация кўчирмасида кўрсатилиши керакми?

👮🏻‍♀️ЙПХ ходими дислокациядан ташқарида 📄баённома расмийлаштириши мумкинми?

📄Дислокация кўчирмасини тақдим қила олмаган 👮🏻‍♀️ЙПХ ходимига ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини тақдим қилмаса нима бўлади?

⚡️"Танбеҳ" ёки "Ҳайфсан" жазо чорасини олган ходим нимадан маҳрум бўлади?

❗️Батафсил видео лавҳада

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръатда ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Касым-Жомарта Токаева с днем рождения, пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и успехов.
Подчеркнуто, что регулярные и доверительные контакты на высшем уровне способствуют поддержанию высокой динамики узбекско-казахстанских отношений.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тезкормуносабат

Ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Хизмат текшируви якунига кўра:

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида, ҳушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг "Муомала маданияти" ва "Одоб-аҳлоқ қоидалари" тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом Устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга “Ҳайфсан”, йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан фуқаролар билан биргаликда муҳокама қилинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
#тезкормуносабат

Бугун соат 09:00 ларда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Қ.Ш. бошқарувидаги МАN русумли юк автомашинаси Самарқанд вилояти Штаб ЙПХ чорраҳаси яқинида бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетган.

ЙТҲ га ҳайдовчининг меъёридан ортиқ юк билан ҳаракатланганлиги сабаб бўлган.

Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИГА «ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ» БЕЛГИСИ АМАЛ ҚИЛАДИМИ?

📍ЖАВОБ
:

Йўналишсиз таксилар «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона ички ва ташқи белгилар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Эслатиб ўтамиз
: Йўналишсиз такси деганда — йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра ҳисоблагич (таксометр) кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига йўловчиларни ва уларнинг багажини ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган автотранспорт воситаси тушунилади.

Асос:
"Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

🔰Юқоридаги топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан “e-Protokol” ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида “ID карта”ни ўқиш орқали фуқаронинг эгалигида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари, нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

⚠️2021 йил 19 майдан бошлаб 💳“ID карта”лари мавжуд бўлган нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

❗️"ID карта" орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

"ID карта" ҳайдовчиларга бир вақтни ўзида бир нечта ҳужжатларни ўрнини босади

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан пиёдалар билан карантин, шунингдек, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Российские железные дороги” компанияси бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди.
Темир йўл алоқалари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.
Халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального директора – председателя правления компании «Российские железные дороги» Олега Белозёрова.
Обсуждены новые направления взаимовыгодного сотрудничества в сфере железнодорожного сообщения.
Отдельно рассмотрен вопрос совместного продвижения проекта строительства железной дороги «Мазари-Шариф – Кабул – Пешавар», с привлечением международных финансовых институтов.

#Mirziyoyev #qabul #temiryullar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЙТҲ

20 май куни соат тахминан 13:40 ларда Иштихон туманининг Иштихон кўчасида ҳаракатланиб келаётган "Damas" русумли автотранспорт воситаси рўпарасидан пиёданинг югуриб чиқиб қолиши натижасида, ҳайдовчи руль бошқарувини ўнг томонга кескин бурган. Шунга қарамасдан, пиёда автотранспорт воситасига урилиб кетиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган. "Damas" ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарғибот

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг навбатдаги тарғибот тадбири ҳарбийлар билан ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати