SAMARQAND MAHORAT MAKTABI
8.04K subscribers
136K photos
90.4K videos
13K files
6.62K links
Maktabgacha ta'lim sohasi pedagoglari uchun.
Mahorat maktabi a'zolari:
https://t.me/samudo_mahorat/13
https://t.me/sammtbuz
Download Telegram
SAMARQAND MAHORAT MAKTABI
https://samudo.uz/pedagoglarga
Ҳурматли маҳорат мактаби аъзолари! Бошқарманинг веб сайтида педагогларга бўлими мавжуд. Ушбу бўлимдаги маълумотларни кўриб чиқишингиз талаб этилади. Янгилаш бўйича намунавий файлларни юборинг
Жураев Зайнитдин Турсунбоевич-
Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, “Маҳорат мактаби” раҳбари.
1968 йил Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган, маълумоти олий.
Мамиров Бахтиёр Ғафуржонович-
Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари, “Маҳорат мактаби” аъзоси
1976 йил Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган, маълумоти олий.
Нуриддинова Нилуфар Мардиевна-
"Маҳорат мактаби" аъзоси
1968 йил 17 январда туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги мактабгача таълим.
Самарқанд шаҳар 76-ДМТТ методист лавозимида ишламоқда.
ЮНИСЕФ халқаро ташкилотида "Бола шахсига йўналтирилган таълим", "Инклюзив таълим" бўйича лойиҳаларида бош тренер сифатида иш фаолият олиб борган.
"Болани мактабга тайёрлаш" бўйича услубий қўлланма яратган.
"Халк таълими аълочиси", Мустақиллик медаллари ва бир қанча фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
Уроқова Мохидил Рахмоновна-
"Маҳорат мактаби" аъзоси
1967 йил 10 ноябрда туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги мактабгача таълим.
2021 йил февраль ойидан Самарқанд шаҳар Мактабгача таълим бўлимида “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим шўъбаси” методисти вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
2019 йил “Йилнинг энг яхши педагоги кўрик -танловининг шаҳар босқичи ғолиби, бир неча марта вилоят МТБ ташаккурномаси, шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган "Таълимда технологиялар тажриба алмашиш ва стратегияларни белгилаш" мавзусидаги илмий амалий конференцияда маърузалари билан иштирок этиб келган.
Ҳаётдаги шиори: "Доимо изланишдан тўхтамаслик"!
Абдуллаева Заррина Джафаровна-
“Маҳорат мактаби” аъзоси
1982 йил 10 июнда туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги мактабгача таълим.
Самарқанд шаҳар 112-сон мактабгача таълим ташкилотида методист лавозимида ишлайди.
Ижодкор ва ташаббускор методистлардан хисобланади.
Заррина Абдуллаеванинг хаётдаги шиори: “Орқага қадам йўқ, жойида туриш керак эмас, фақат олдинга ва фақат ҳамма биргаликда!”.
Самарали ишлари учун бир неча бор вилоят ва шаҳар МТБ томонидан фахрий ёрликлар билан такдирланган.
Рамакаева Гулфина Рамилевна-
"Маҳорат мактаби" аъзоси
1987 йил 30 июлда туғилган, маълумотли олий, мутахассислиги мактабгача таълим.
Самарқанд шаҳар 98-сон мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи ва методисти лавозимида ишлайди.
Мактабгача таълим тизимида самарали меҳнати, тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштироки, болаларимиз келажаги йўлида ва вояга етказишдаги хизматлари учун ФАХРИЙ ЁРЛИҚ билан тақдирланган.
Каримова Наргиза Ахматджоновна- "Маҳорат мактаби" аъзоси. 1977-йил 1-февралда Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Каттақўрғон шаҳар 2-сон ДМТТ да директор лавозимида ишлаб келмоқда. ЮНИСЕФ халқаро ташкилотида "Бола шахсига йўналтирилган таълим" лойиҳасида тренер сифатида иш фаолияти олиб борган. "Халқ таълими аълочиси" ва бир қанча фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
"YOZ - O'TMOQDA SOZ!"
Хар бир мактабгача таълим ташкилотида ушбу буйрук ва методик тавсия асосида иш фаолиятингизни олиб боринг