САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
2.34K members
915 photos
134 videos
2 files
767 links
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Абдураҳмон Жомий 59-уй
Тел: (8366) 2332496
Фейсбук каналга уланиш: https://www.facebook.com/samshaharhokim/

Хокимга онлайн мурожаат йўллаш: https://t.me/samshaharhokim
Download Telegram
to view and join the conversation
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА РАҲБАР ВА АГЕНТЛИККА ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Атабеков Нурмат Сатиниязович...👇

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/862
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги муфтий тайинланди

Манбаларнинг хабар беришича, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Муфтий Усмонхон Алимов, бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Орипив бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинган, дея хабар қилди Ахборот-таҳлилий портали.

Шунингдек, манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб турган Хайруллоҳ домла Турматов муфтий этиб тайинланган...👇

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/863
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Сув босган кўча бўйича Самарқанд шаҳар “Сувоқова” ИЧД корхонаси изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли кўчасининг Микрорайон ва Марҳабо ҳудудида кўчаларни сув босгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар “Сувоқова” ИЧД корхонаси изоҳ берди.

Унда айтилишича, автомобилларнинг ички кўчага кириш йўли учун ўрнатилган сув ўтказгич қувури у ерга чиқиндилар ташланиши оқибатида тўлиб қолган. Натижада, ариқ ҳам тўлиб, сув кўчагача чиқиб кетган.

Айни пайтда ҳолат ўрганилиб, сув ўтказгич қувури чиқиндилардан тозаланди ва юзага келган муаммо бартараф этилди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍Батафсил: samshahar.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президент мактаби фахрий меҳмонлари китобига ёзган дастхати
" ...Янги Ўзбекистонимизни юксак тараққиёт босқичига кўтаришдек эзгу ниятимизга янгича ва мустақил фикрлайдиган, ўз Ватанини жонидан ортиқ севадиган, унинг ёруғ келажаги учун садоқат билан хизмат қиладиган, фидойи ёшларни тарбиялаш орқали эришамиз.
Ана шундай салоҳиятли ва баркамол кадрларни тайёрлаш мақсадида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида мутлақо замонавий шаклдаги таълим муассасалари – Президент мактабларини ташкил этдик.
Мен ишонаман, бу масканлар жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги тақдирини ўз қўлига олишга, глобаллашув даврида кескин беллашув ва рақобатларда ғолиб бўлишга қодир шахсларни – янги Хоразмийлар, Фарғонийлар, Берунийлар, Улуғбекларни тарбиялаб етиштиради.
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида фаолият бошлаган Прeзидeнт мактаби халқимизнинг улуғвор ва олижаноб орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда барчага намуна бўлишига тилакдошман".

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Усмонхон Алимов Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси лавозимидан озод этилмаган

Бугун ижтимоий тармоқлар ва баъзи сайтларда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бу хабар ҳақиқатга асосланмаган бўлиб, ёлғон эканлиги маълум бўлди, дея хабар қилди ЎзА.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Azon.uz Бош муҳаррири ишдан олинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг расман билдирилишича, муфтий Усмонхон Алимов ўз лавозимидан озод этилмаган, дея хабар қилди Azon.uz.

Шу муносабат билан, 2019 йил 10 сентабрь куни “Azon New Media”да шошилинч мажлис чақирилган ҳамда хабар тайёрлашда эътиборсизликка йўл қўйгани учун Azon.uz Бош муҳаррири ишдан олинган.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Самарқанд шаҳридаги бирорта дарахт ноқонуний кесилмайди!

“Самарқанд шаҳрида 2019 - 2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида” 2019 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 415-сонли қарори қабул қилинган.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрининг асосий кўчаларида яъни, 42 та кўчада муҳандислик коммуникация тармоқлари қурилиши, 26 та кўча реконструкция қилиниши ҳамда 10 та туннель ва кўприклар қурилиши бошланди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига асосан, бугунги кунда Самарқанд шаҳрининг Гулобод кўчасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу боис кўчадаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларида халақит берувчи айрим дарахтларнинг кесилиш эҳтимоли бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорининг 43-банди талаблари асосида, дарахтларни кесишга рухсат бериш тўғрисида Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Шу асосида дарахт кесиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ таълимининг янги раҳбари таништирилди.

Эндиликда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимини Садинова Нигора Сафаровна бошқаради.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Самарқанд шаҳрида «SILK ROAD BAZAAR» фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида қадим Шарқ бозорлари анъаналарини ўзида мужассамлаштирган «SILK ROAD BAZAAR» миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда мамлакатимиз вилоятларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Тадбир доирасида савдо ярмаркалари ташкил этилиб, фольклор-этнографик жамоалар, эстрада хонандалари чиқишлари, театрлаштирилган томошалар намойиш қилинади.

2018 йилнинг 24-26 август кунлари ҳам шундай фестиваль илк марта ташкил этилганди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди

Раджабов Умед Фармонқулович Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Раджабов Умед Фармонқулович шу кунгача бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси хўжалик мудири, Самарқанд тумани Гулобод ижтимоий-иқтисод коллежи ўқитувчиси, Самарқанд туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази Бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, Самарқанд туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими спорт ишлари бўйича…

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/871
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари “Eвросиё иқтисодий форуми”да иштирок этяпти

Хитойнинг Сиан шаҳрида 10-12 сентябрь кунлари ўтказилаётган “Eвросиё иқтисодий форуми”да бир гуруҳ юртдошларимиз қатори Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Эркин Ражабов ҳам иштирок этмоқда.

Форумда Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кўпайтириб, туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда Хитой компанияларини сайёҳлик саноатидаги йирик лойиҳаларга жалб қилиш каби қатор масалалар ҳақида музокаралар олиб борилмоқда...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz