Samarqand Kadastr xabarlari
548 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Samarqand_viloyati

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida 23-iyul kuni bo'lib o'tgan aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangicha tashkil qilish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishida videoselektor yig‘ilishida Davlatimiz rahbari - "Vazirlik va idoralar o‘z yo‘nalishida eng ko‘p kelib tushayotgan murojaatlarni tahlil qilib, ularga aniq yechimlar topishi shart" ekanligini alohida ta'kidlab o'tgan edilar.

Yuqoridagi videoselektor yig'ilishida berilgan topshiriqlar ijrosini ta'minlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondoshish lozimligi taʼkidlandi. Bu bo‘yicha yig‘ilish qatnashchilariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизимини ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди
#Tayinlov #Samarqand_viloyati #Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar

🔹Xabaringiz bor joriy yilning 29-aprel sanasida Davlat kadastrlari palatasining Samarqand viloyati boshqarmasida palata raisi M.Valiyev boshchiligida yig'ilish bo'lib o'tdi. Mazkur yig'ilishda barcha tuman va shahar filiallari rahbarlari hamda boshqarma bo'lim boshliqlari ishtirok etishdi.

🔹Mazkur
yig'ilishda Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig'i v.v.b. etib Davronov Yashnar Baxodirovich tayinlandi.

🔹Davronov Yashnar Baxodirovich shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari lavozimida faoliyat yuritib kelgan.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident_Farmoni

2021 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН ҲОКИМЛИКЛАРНИНГ ЕРГА ОИД ҚУЙИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ:

🔶 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

🔶 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

🔶 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

🔶 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

🔶 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Xalqaro_loyihalar #Jahon_banki

🌐Jahon banki ishtirokidagi "Ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish va kadastr tizimlarini modernizatsiya qilish" loyihasi doirasida kadastr hujjatlarini raqamlashtirish ishlari olib borilmoqda.

🔹Respublika bo'yicha mavjud kadastr hujjatlari
- 7 882 280 ta

🔹Raqamlashtirilgan kadastr hujjatlari
- 7 431 752 ta

🔹Foiz ko'rsatkichda
- 95%


(2021-yil 30-iyul holatiga)

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari
👇👇👇

Telegram | Facebook
Ўзбекистон халқига халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 июль куни "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича" ўтказилган видеoселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш юзасидан вазифалар ижроси бўйича Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани "Суфиён" маҳалласида яшовчи тадбиркор Даврон Саидмуродовнинг қурилиши тугалланган бинога кадастр хужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Ерлардан фойдаланиш қоидалари такомиллаштирилмоқда

Жорий йил 31 июль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

👉 Батафсил ўқинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаат ижроси таъминланди

Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Урай-элипок” маҳалласида яшовчи фуқаро Исаев Садриддин Абдунабиевичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали 2021 йилнинг 26 феврал куни (23769-s/21-cонли) Тайлоқ туман ҳокимлиги ва кадастр идораси томонидан Самарқанд вилояти сув хўжалиги бошқармаси ҳудудига қарашли ер майдонини аукцион савдосига чиқарилиб, сотилганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилиб қонуний ва тўғри хулоса берилганлиги натижасида мурожаат муаллифи масаласи ижобий ҳал этилиши имконияти пайдо бўлганлигидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉Батафсил
Forwarded from Zarnews.uz
#Биласизми?

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланадиБАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

@Zarnews_uz
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Andijon viloyati

Buxoro viloyati

Jizzax viloyati

Namangan viloyati

Navoiy viloyati

Qashqadaryo viloyati

Samarqand viloyati

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Sirdaryo viloyati

Surxondaryo viloyati

Toshkent viloyati

Farg'ona viloyati

Xorazm viloyati

Qoraqalpog'iston Respublikasi

Toshkent shahri

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Auksion kuni va ariza berish muddatlari ko'chiriladi

"Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi"ga xizmat ko'rsatuvchi "Aloqabank" AK tomonidan tizimda texnik ishlar amalga oshirish muddati uzaytirilganligi sabab, 4-avgust kungi auksion savdolari 5-avgust sanasiga ko'chirilishini ma'lum qilamiz. Auksion muddatiga mos ravishda ariza berish muddatlari ham ko'chiriladi.

Yetkazilgan noqulayliklar uchun uzr so'raymiz.

"Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi" DUK

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Самарқанд вилоятидан тадбиркорлик учун аукционга чиқарилган 1 427 та бўш ер участкаларини сотиб олинг.

👉 батафсил (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #futbol

🏢 Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ тизимда спорт мусобақалари ўтказилади.

⚽️ Дастлабки мусобақа спортнинг мини футбол тури бўйича ҳудудлар кесимида бўлиб ўтади.

Мусобақада иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар)ларидан жами 📝 191 та буюртмалар қабул қилинди.

Агентликнинг Ташкилий қўмитаси томонидан қура ташлаш маросими ўтказилди.

5-14 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда мусобақани ўтказиш бўйича старт берилади.

Барча жамоаларга омад тилаймиз!

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда!

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича" ўтказилган видеoселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси бўйича Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилган “Ишчи гуруҳ”га бириктирилган вакил Шерзод Изаев ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходимлари ва Иштихон тумани филиали бошлиғи томонидан мурожаатлар ижроси ҳолати ўрганилди.

👉 Батафсил
Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун жойларда “Тезкор штаблар” ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари бошчилигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

батафсил 👉 (кўриш)
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчма савдога замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилади

“Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (485-сон, 03.08.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиши мумкин.

☑️ Низом билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектининг ихтисослашув турлари, кўчма савдоси тақиқланган товар турлари белгиланди.

❗️Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти “K – SAVDO” ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Кўчма савдо жойи электрон аукционда сотилади. Бунда тадбиркорга кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

“K – SAVDO” ААТда кўчма савдо объектни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

Қарор билан шунингдек, Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️2021 йил 1 октябргача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади.

▪️2021 йил 1 ноябргача ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойлари танланиб, кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади ҳамда улар “K – SAVDO” ААТга жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Шавкат Мирзиёев эътирозига сабаб бўлган кадастр мурожаатлари қайта ўрганилмоқда

https://effect.uz/?p=103434

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ